» » ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МАХСУЛОТ РАҚОБАТДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА МАРКЕТИНГ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МАХСУЛОТ РАҚОБАТДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА МАРКЕТИНГ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МАХСУЛОТ РАҚОБАТДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА
МАРКЕТИНГ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ


Б.Салихов, С.Адылов, З.Закирова
Тошкент давлат аграр университети


Янгидан шаклланган бозор муносабатлари ўз навбатида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айрибошлаш, истеъмол муносабатларига ҳар томонлама таъсир этиб жамиятда эркин иқтисодий ишлаб чиқаришга ва бунинг эвазига юқори даромадни қўлга киритиш учун турли қишлоқ хўжалик корхоналари ўртасида иқтисодий рақобат кучайиб боради.
Ўз навбатида эса бозор муносабатлари талаб ва таклиф қонуни таъсири остида ривожланиб, бозор ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи орасидаги боғловчи, ҳаракатга келтирувчи, бошқарувчи сифатида ҳар бир шахсни актив иқтисодий аҳамият ва фаолият кўрсатишга сафарбар этади.
Тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни ишлаб чиқаришда тадбиркорликнинг самарали воситаси, асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Маркетинг тадқиқотларига шундай қизиқишнинг асл маъноси - бозорда рақобат шаклининг ўзгариб бориши ва аҳоли талабига илмий-техник ютуқларининг катта таъсир ўтказишидир. “Баҳолар уруши” деб аталган 30-60 йиллардаги рақобат услублари ўрнини маҳсулотнинг тайёрланиш сифати, ассортиментининг тез ўзгариши, сотишдан кейинги сервис ва техник хизмат кўрсатишлар эгалламоқда.
Маркетинг хизмати бу бозор иқтисодиётини эркинлаштириш шароитида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини бошқаруви учун етишмай турган шундай бир фаолият турики, у ишлаб чиқариш, молия, савдо, хўжалик, технологик кадрлар масаласи ва бошқаларда бозор соҳаларида бозор захираларини қондириш ва фойда олишга асосланган йўналишлар жараёнини яратади.
Маркетинг изланишлари шуни кўрсатадики, нотаниш, янги бозорни эгаллашда “10% усули” дан фойдаланиш яхши самара беради.Товар сифати етарли даражада юқори бўлса, ўз рақобатчиларига нисбатан фирма товарига 10% пастроқ даражада баҳо белгилаши мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилингандагина, фермер хўжалиги мазкур бозорга кириб бориши осонроқ кўчади. Баҳо асосидаги рақобатнинг яна бир кўриниши - кескин, яъни 20-60% (айрим ҳолларда 90%) баҳоларни туширишдир. Бундай чоралар кенг реклама қилинади.
Бизга маълумки, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тез бузулувчанлиги билан, сифат даражасини тушиб кетиши билан ажралиб туради. Агар фермер хўжаликлари бир томондан, сифати пасайган (эзилган, уринган) маҳсулотни сотса, икккинчи томондан, арзонлашган маҳсулотни сотиб олиш учун келган харидорлар йўл-йўлакай баҳоси туширилмаган бошқа маҳсулотларни ҳам харид қилишлари мумкин. Баҳо асосидаги рақобат курашининг яна бир қанча йўллари ҳам мавжуд. Аммо ҳозирги кунда рақобат курашида усталик бундай рақобатда эмас, балки баҳолардан ташқари рақобатдадир. Чунки, ҳозирги кунда истеъмолчилар кўпинча маҳсулотнинг баҳосига эмас, балки биринчи навбатда (товарнинг) фойдали фазилатларига аҳамият беришади ва шу фазилатлар маъқул келса, товар учун кўпроқ пул тўлашга ҳам тайёр бўладилар.
Маркетинг изланишлари натижасида харидор товар харид қилаётганда биринчи навбатда унинг фазилатлари, ташқи кўринишига, дизайнига аҳамият берадилар. Бундан кейин товарнинг техник кўрсаткичларига эътибор берадилар. Шундай кўрсаткичлар ичида нарх-наво 6-7 ўринларда туради. Лекин бу бой, аҳолисининг турмуш даражаси юқори бўлган давлатларучун хос бўлган хусусиятдир. Ваҳоланки, бизнинг Ўзбекистон каби мамлакатларда баҳо ҳозирча харидор учун муҳим кўрсаткич бўлиб қолади. Буни албатта ҳисобга олиш зарур.
Маълумки, бир хил ва ўхшаш товарлар ишлаб чиқарувчилар сони қанчалик кўп бўлса, рақобат кураши ҳам шунча кескин ва муросасиз бўлади ва аксинча. Бу ҳолда фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш қуввати, унинг техник ва технологик жиҳатдан қуролланганлик даражаси, географик жойлашган ўрни, ресурслар билан таъминланганлиги раҳбар ходиларнинг билим, ақл-заковати, маркетинг илмини қанчалик эгаллаганлиги ҳал қилувчи роль ўйнайди, яъни фермер хўжаликлари ўз товарларини қанчалик арзонроқ қила олиши, уни тезроқ янгилаши, сифатини яхшилаши каби кескин чора-тадбирлар кўра билиш қобилияти рақобат курашида ғолиб чиқишида асос бўлади. Бу ҳолат фермер хўжалиги тўлиқ куч-ғайрат билан ишлашни, кўринишида арзимас бўлса-да, энг кичик резерв ва имкониятларни ҳам ишга солишини талаб қилади. Товарларнинг рақобатбардошлигини оширишда фан-техника тараққиёти натижаларини кенг қўллаш, янги ва юқори сифатли товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва йўлга қўйиш муҳим омиллардандир.
Шу сабабли товарнинг ичида энг рақобатбардоши бўлиб, бошланғич баҳоси пасти эмас, балки истеъмолчи қўлида ишлатилиши қулайлиги, кам сарфлиги ва умумий харажати камроқлиги билан фарқланадигани ҳисобланади.
Харидорлар товарларни таққослашда, қайсинисини ишлатиш самарадорлиги (R) сотиб олиш харажатларига (S) нисбатан юқори бўлса, ўша товарни кўпроқ танлашади. Демак, товарни рақобатбардошлиги (К) умумий кўринишда K=R/S бўлади. Товарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
  • бозорни таҳлил қилиб, фермер хўжалигида ишлаб чиқарилаётган товарга ўхшаш товар намунасини топиб олиш;
  • фермер хўжалигида ишлаб чиқарилаётган товардаги рақобатбардошлик хусусиятини аниқлаш.
Айтиш мумкинки, рақобатнинг асосида, шахсий манфаат ётади ва бу рақобат курашининг
кучайиши, таъсирининг ортиб бориши учун куч бағишлайди. Бунинг боиси шуки, ҳар бир иқтисодий бирлик ўз нафсини кўзлайди. Ҳар бир тадбиркор юқори фойда учун, ҳеч бўлмаганда кам зарар учун курашади.
Шахсий манфаатдорлик бозор иқтисодиёти фаолиятида тартиб ўрнатиб туради, манфаатсизлик эса кутилмаган тартибсизликларга олиб келиши мумкин. Бундай воқелик шундай хулосага олиб келадики, турли иқтисодий бирликлар ўз ихтиёрий танловини амалга ошириши даврида шахсий манфаат асосида уларнинг асосий ҳаракат тарзи шаклланади. Бу бозор иқтисодиёти тақозосидир.
Аннотация. Бозор муносабатлари талаб ва таклиф қонуни таъсири остида ривожланиб, бозор ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи орасидаги богловчи, ҳаракатга келтирувчи, бошқарувчи сифатида ҳар бир шахсни актив иқтисодий аҳамият ва фаолият кўрсатишга сафарбар этади. Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш қуввати, унинг техник ва технологик жиҳатдан қуролланганлик даражаси, географик жойлашган ўрни, ресурслар билан таъминланганлиги раҳбар ходиларнинг билим, ақл-заковати, маркетинг илмини қанчалик эгаллаганлиги ҳал қилувчи роль ўйнайди, яъни фермер хўжаликлари ўз товарларини қанчалик арзонроқ қила олиши, уни тезроқ янгилаши, сифатини яхшилаши каби кескин чора- тадбирлар кўра билиш қобилияти рақобат курашида голиб чиқишида асос бўлади. Бу ҳолат фермер хўжалиги тўлиқ куч-гайрат билан ишлашни, кўринишида арзимас бўлса-да, энг кичик резерв ва имкониятларни ҳам ишга солишини талаб қилади.
скачать dle 11.3

20-04-2018, 14:52 418 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив