» » TRICHOGRAMMA CHILONIS НИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА САҚЛАШ КЎРСАТГИЧЛАРИ

TRICHOGRAMMA CHILONIS НИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА САҚЛАШ КЎРСАТГИЧЛАРИ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


TRICHOGRAMMA CHILONIS НИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА
САҚЛАШ КЎРСАТГИЧЛАРИ


А.Р. Анорбаев Тошкент
давлат аграр университети


Мамлакатимиз олимлари қишлоқ хўжалик экинларидаги зарарли организмларнинг чидамлилик ҳолатини енгиб ўтиш учун кимёвий кураш воситаларини биологик воситалар билан уйғунлаштириб қўллаш орқалигина ҳал қилиш мумкинлигига такрор-такрор иқрор бўлишган.
Бундан ташқари мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда экологик тоза маҳсулот етиштириш ва атроф муҳитни соғломлаштиришга устивор йўналишлар сифатида қараб келмоғимиз зарур. Давлат ташкилотлари ёрдами ва олимларимизнинг изланишлари туфайли Ўзбекистонда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш хажми йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу эса аҳолимиз ва келажак авлод соламатлигин таъминлайди.
Ҳар йили энтомофаглар кўпайтириш учун янги биолабораториялар очилмоқда (хозирда 800 дан ортиқ биофабрикалар мавжуд) ҳамда уларни қўллаш ҳажмининг ортиши кимёвий препаратларнинг қўллаш ҳажмини камайишига олиб келади.
Ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилинган майдон 1972 йилда 10.3 минг га ни ташкил қилган бўлса, бу рақам 2008 йилда 9880 минг га ни ва 2010 йили 17460 минг га ни ташкил этди. Аксинча кимёвий усулни қўллашни камайиши хажми 2002 йили 542.4 минг гектардан, 2007 йилда 81.9 минг гектарга камайди (асосан пахтачилик ва ғаллачиликда).
Билогик усулда ҳимоя қилишда ҳозирда олтинкўз, трихограмма ва бракон энтомофаглари катта миқдорда ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари зараркунандалар сонини камайтириш билан бирга биоҳилмаҳилликни тиклайди.
Қишлоқ хўжалик экинларида зарарли тунламлар зарарини камайтиришда тухумхўр трихограммаларни қўллашнинг ахамияти катта. Трихограммаларни мамлакатимизда 800 дан ортиқ биолабораториялар кенг миқёсида ишлаб чиқаради ва мавсумда тунлам тухумларига қарши уларнинг ҳар бир авлодига бир мартадан тарқатилади.
Шунингдек , трихограммалар лабораторияда кўпайтирилиб йиғилиб борилади ва тунламлар экинда учишни бошлаши билан улар ёппасига қўлланилади.
Биолабораторияда трихограммаларни сифатли сақлаш уларнинг диапуза холатидан қай даражада учиб чиқишини белгилайди. Шунинг учун ҳар бир турнинг ўз сақлаш шароитларидан келиб чиқиб сақланса уларнининг жонланиш даражаси шунчалик юқори бўлади(Ғ1ап^еге S.F., 1935).
Ҳозирда трихограммани кўпайтириш ва қўллашда асосий муаммолардан бири кўпайтирилган трихограммалани сақлашдир. Кўпчилик биолабораторияларда трихограммаларни сақлаш технологияларига тўғри риоя этмасликлари оқибатида уларнинг жонланиб чиқиши ва тунлам тухумларига бўлган самарадорлиги пасайиб кетмоқда.
Олимларимиз томонидан трихограммани дон куясида узоқ ва қисқа муддатли сақлаш бўйича махаллий турларда бир қанча тажрибалар олиб борилган. Бунга кўра И.В.Кожанчиков услубига асосан эксикаторларда намлик ҳосил қилиш орқали сақланади. Мисол учун T.Pintoi тури учун 50-60%, T.evanescens тури учун 70% намлик ҳосил қилиниб сақланади (Р.Очилов.,Т.Атамирзаева ва бошқ.).
Трихограмма ривожланиши давомида хўжайин тухуми ичида 3 ёшни ўтайди булар личинка, нимфа ва паранимфа ҳисобланиб, паст ҳароратда сақлаш жараёнида булар жуда секинлик билан ривожланиб пронимфа даврига етгач узоқ шу даврда қолади ва учиб чиқади. Сақлашдан сўнг жонлаштиришга қўйилганда учиб чиққан трихограммалар ранги қора бўлади.
Биз тадқиқ қилаётган тур Trichogramma chilonis турини сақлаш бўйича бир нечта лаборатория тажрибалари олиб бордик. Унда трихограммани қисқа (бир ойгача) ва узоқ муддатли (5-6 ойгача) сақлаш бўйича маиший совутгичда турли намлик ва ҳароратда кузатулар олиб борилди. Бунда биз дон куяси тухумларидан фойдаландик.
Трихограммаларни узоқ муддат сақлаш усулида, ҳавонинг нисбий намлигининг жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун Кажанчиков И.В. 1961 йилда чоп этилган услубий қўлламасига асосан ҳисоблаб чиқилди керакли ҳавонинг нисбий намлигини эксикаторларда ҳосил қилинди.
1-жадвал
Трихограммани сақлашда ҳавонинг нисбий намлигини ҳосил қилиш_________________
Ҳавонинг нисбий намлиги (%)
Калийли ёки натрийли ишқор миқдори (гр)
Дистирланган сув миқдори, мл
30
144
141
40
122
155
50
104
171
60
86
183
70
70
111
80
50
130
90
30
140
Узоқ муддатли сақлашда трихограммани тиним даврига ўтказиш орқали олиб борилади. Унга кўра биз дон куяси тухумларини трихограммани диапауза ҳолатига ўтказдик. Зараркунанда тухумлари трихограмма имаголари билан 14 соат ёруғлик куни таъминланган ҳолда турли ҳароратларда зарарлантиришга қўйилди. Зарарлаш учун қўйилган тухумларни биринчи варинатимизда кудузи +18-20С, кечаси +8-10С ҳароратда сақланди. Иккинчи вариантимизда кундузи +22-25С, кечаси +12-14С ҳароратларда сақланди. Тажриба кузатувларига кўра биринчи вариантимизда трихограммалар
имаголарнинг харакатчанлиги жуда паст бўлиб, тухумларнинг қорайиши 11-12 кунларга тўғри келди. Иккинчи вариантимизда трихограммалар зарарлаган тухумларнинг қорайиши 9-10 кунларга тўғри келди. Зарарланган тухумлар қорая бошлаганда яъни пронимфа даврининг тугаши ва ғумбаклик даврининг бошланишида тухумлар бонкалардан тозаланиб олиниб қоғоз пакетчаларга 10гр дан солдик. Тухумлар солинган пакетчаларни маиший совутгичга 60-65% нисбий ҳаво намлиги ҳосил қилинди. Унга кўра 500мл шиша идишга 75 гр натрийли ишқор ва 130мл дистирланган сув солиниб совутгич ичига қўйилди. Трихограмма ғумбакларини ҳар ҳил +1-2оС, +3-4оС, +5-6оС ҳароратларда сақлашга қўйилди. Сақлашга қўйилган ғумбаклардан ҳар 30 кунда 100 донадан намуналар олиниб учиб чиқиш даражасини кузатдик. Кузатувларимиз 100 кун давом этди.
2-жадвал
Лаборатория шароитида Trichogramma chilonis турини турли ҳароратларда сақлашнинг жонланиш _______                 __________ кўрсатгичлари__________
Вариант- лар
Ҳарорат оС
Нисбий
намлик, %
Трихограммани сақлаш вақтлари, (кунлар бўйича) намунадаги жонланиш жаражаси, %
20
40
60
80
100
1
+3-4оС
60-65%
82,2±0,8
71,2±5,3
56,1±4,1
33,0±4,3
26,2±0,4
2
+5-6оС
60-65%
86,3±2,3
79,5±2,6
62,6±0,2
51,4±4,0
45,7±5,2
3
+7-8 оС
60-65%
89,4±0,8
84,2±5,3
78,1±4,1
72,0±4,3
68,9±0,4
4
+9-10оС
60-65%
84,0±6,2
73,6±7,2
66,8±2,1
62,1±4,6
48,4±8,1
5
+11-12оС
60-65%
75.2±4,7
68,9±0,3
54,6±6,0
47,5±0,4
23,4±4,2
3-жадвал
Жонланган Trichogramma chilonis турини лабораторияда турли ҳароратларда тунлам тухумларини ___                             зарарлаш даражаси_____
Вариант- лар
Ҳарорат оС
Нисбий
намлик, %
Трихограммани сақлаш вақтлари, (кунлар бўйича) намунадаги зарарлаш жаражаси, %
20
40
60
80
100
1
+20-22оС
65-70%
89,3±0,3
78,5±6,0
62,6±5,2
54,4±1,4
44,7±2,4
2
+22-24оС
65-70%
92,5±1,4
81,2±0,1
76,1±2,2
62,0±6,1
57,9±3,8
3
+25-27оС
65-70%
94,7±0,1
85,6±4,7
77,8±6,2
73,2±7,3
68,4±6,0
4
+28-30оС
65-70%
96.2±1,6
92,9±9,2
88,6±8,0
84,1±2,0
80,0±3,3
5
+32-35 оС
65-70%
87,6±3,3
82,0±0,4
78,1±3,2
74,7±6,1
72,9±7,4
Кузатувларимизга кўра ҳар ойда улардан намуналар олиб жонлантиришга қўйилганда улар турли натижаларни кўрсатди. Унга кўра ҳар 20 кундан кейин намуналар олиб текширилганда трихограммаларнинг жонланиш даражаси, тунлам тухумларини зарарлаш даражаси, етук зотларининг яшовчанлик даражаси каби кўрсатгичларни аниқладик.
4-жадвал
Жонланган Trichogramma chilonis турини лабораторияда турли ҳароратларда яшовчанлик
даражаси
Вариант- лар
Ҳарорат оС
Нисбий
намлик, %
Трихограммани сақлаш вақтлари, (кунлар бўйича) Намунадаги яшовчанлик жаражаси, %
20
40
60
80
100
1
+22-24оС
65-70%
6,3±2,3
5,5±6,0
4,2±0,3
3,4±8,1
2,7±6,4
2
+25-27оС
65-70%
6,4±1,0
5,2±8,4
4,6±6,2
3,0±5,4
2,5±2,0
3
+28-30оС
65-70%
5,7±3,1
4,8±2,1
4,2±3,4
2,9±6,0
1,6±5,3
4
+32-34оС
65-70%
5,2±7,8
4,2±3,2
2,6±7,1
2,3±5,6
1,8±3,0
5
+35-37 оС
65-70%
4,6±4,6
3,5±6,4
2,3±6,0
2,1±1,3
1,0±5,4
Унда 20 кундан кейин зотларнинг жонланиш даражаси биринчи вариантимизда 82,2%, иккинчи вариантимиза 86,3% , учинчи вариантимизда 89,4%, тўртинчи вариантимизда 84,0%, бешинчи варинатимизда 75,2% ни ташкил этди. 60 кундан кейин олинган намуналардан трихограммаларнинг
жонланиши биринчи вариантимизда 56,2%, иккинчи вариантимиза 62,6%, учинчи вариантимизда 78,1 %, тўртинчи вариантимизда 66,9%, бешинчи варинатимизда 56,7% ни ни ташкил этди. 100 кундан кейин трихограммаларнинг жонланиниш биринчи вариантимизда 26,2% , иккинчи вариантимиза 45,7%, учинчи вариантимизда 68,%, тўртинчи вариантимизда 48,4%, бешинчи варинатимизда 23,4% ни ташкил этди.
Жонланган трихограммалар турли ҳароратларда тухумларни зарарлаш даражаси биринчи вариантимизда 89,3%, иккинчи вариантимизда 92,5%                                                                        учинчи вариантимизда 94,7%, тўртинчи
вариантимизда 96,2%, бешинчи вариантимизда 87,6% тунлам тухумларини зарарлади. 60 кундан кейин жонланган трихограммалар биринчи варинатимизда 62,6%, иккинчи вариантимизда 76,1%, учинчи вариантимизда77,8%, тўртинчи вариантимизда 88,6% ва бешинчи вариантимизда 78,1% ни ташкил этди
Жонланган трихограммалар узоқ яшай олишмади ва тезда ҳалок бўлди. Энг кўп яшаган трихограммалар 20 кундан кейин олинган намуналарда иккинчи вариантимизда 6,4 кун кузатилди, 60 кундан кейинги жонланган трихограмаларда энг кўп 4,6 кун яшади ва 100 кундан кейинги кузатувларимизда трихограммалар турли ҳароратларда жуда кам яшади унда биринчи ва иккинчи вариантимизда 2,7 кун,2,5 кунни кўрсатди
Тажрибаларимиз натижаларига хулоса қиладиган бўлсак, Trichogramma chilonis турни сақлашда +7-8оС ҳарорат ва 60-65% намлик энг мақбул ҳисобланиб трихограммаларнинг жонланиши 100 кундан кейин 68,9% ни кўрсатди. Жонлантирилган тихограммалар тунлам тухумларини зарарлаш даражаси энг юқориси +28-30оС ҳароратда ва 65-70% нисбий ҳаво намлигида 80,0% ни кўрсатди. Трихограммаларнинг яшовчанлик даражаси 100 кундан сўнг олинган намуналарда, +22-24оС, +25-27оС ҳароратларда ва 65-70% ҳаво намлигида 2,5-2,7 кунгача яшаганлиги кузатилди
Аннотация : Мақолада ТпсЪо^гашша chilonis турини лаборатория шароитида сақлаш давомида унинг кўрсатгичлари келтирилган. Унга кўра ушбу тур учун сақлаш даражаси энг мақбули +7-8 оС, 60- 65% нисбий ҳаво намлигида эканлиги маълум бўлди. Трихограммаларнинг тунлам тухумларинин зарарлаш ва яшовчанлик даражаси ҳам сақлаш кунларига қараб ўзгариб борган
Адабиётлар
  1. Алимухаммедов С., Адашкевич Б., Одилов З., Хўжаев Ш. Ғўзани биологик усулда ҳимоя қилиш Т.: Мехнат, 1990.- 176 б.
  2. Очилов Р., Атамирзаева Т.,М. Рашидов, А.Сагдуллаев, М.Зохидов, С.Саидова. Трихограмманинг сифатини аниқлаш бўйича услубий қўлланма Тошкент -2005. б 6-7
  3. Nagarkatti S., Nagaraja H. Redescriptions of some known species ofТпсНо^гашша, showing the importance of the male genitalia as a diagnostic character. Bull. Ent. Res. 1971. 61 : 13-31.
  4. Nagarkatti S. Nagaraja H. The status of Trichogramma chilonis Ishii (Humenoptem, ТпсЪо^гашшаПйае) || Orient lnsects 1979. Vol 13. №1-2. Р 115-118.
  5. Flanders              S.F. Host influence of the prolificacy and size ofТпсЪо^ташша || Pan, Pacific Ent, 1935. V 11. P 175-177.

скачать dle 11.3

23-04-2018, 16:33 345 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив