» » ҒЎЗА ДАЛАЛАРИДАГИ БEГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ ГEРБИЦИДЛАРНИ НАВБАТЛАБ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАСИ

ҒЎЗА ДАЛАЛАРИДАГИ БEГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ ГEРБИЦИДЛАРНИ НАВБАТЛАБ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАСИ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Muallif(lar): У.Ю.Чаршанбиев
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




ҒЎЗА ДАЛАЛАРИДАГИ БEГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ ГEРБИЦИДЛАРНИ НАВБАТЛАБ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАСИ


У.Ю.Чаршанбиев
Тошкент давлат аграр университети


Ушбу илмий мақолада Тошкент вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида ғўза далаларидаги бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши гербицидларни навбатлаб қўллашнинг самарадорлиги бўйича маълумотлар келтирилган.
Ғўза далаларидаги бир паллали ва икки паллали бир йиллик бегона ўтларни самарали йўқотиш учун Трифлурекс (1,5 л/га) билан Которан (0,6 л/га) гербицидларини навбатлаб қўллаш тавсия этилади. Бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши Которан (0,6 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га), Самурай (1,5 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га), Трифлурекс (1,5 л/га) билан Самурай (1,5 л/га) гербицидларини навбатлаб қўллаш тавсия этилади. Юқорида кўрсатилган препаратларни кетма-кет қўллаганда бир йиллик бегона ўтлар 90,0-92,2% га кўп йилликлар 20,2-88,8% камаяди. Пахта ҳосилдорлиги назорат вариантига нисбатан 4,05-4,45 ц/га ошади.
Таянч сўзлар:бир ва кўп йиллик бегона ўтлар, гербицид, Которан, Трифлурекс, Самурай, гербицидларни навбатлаб қз           ўллаш, ҳосилдорлик, самарадорлик.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мураккаб об- ҳаво шароитига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли ўтган йили мўл ҳосил етиштирилди, 7 миллион 500 минг тоннадан зиёд ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони барпо этилди.
Таъкидлаш керакки, бундай мўлҳосил асосан қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, селекция ишларини яхшилаш, ғўза ва бошоқли дон экинларининг раёнлаштирилган навларини жорий қилиш, замонавий агротехнологияларни ўзлаштириш эвазига таъминланди.
Мамлакатимизда буғдойдан гектаридан ўртача 55,5 центнер ҳосилолингани, айрим туманларда бу кўрсаткич 60-77 центнерни ташкил этгани, ҳеч шубҳасиз, фермерларимизнинг улкан ютуғидир [3].
Қишлоқ хўжалиги экинлари орасида ўсадиган бегона ўтлар ҳосил миқдори ва сифатини пасайтирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.Далаларда бажариладиган ишларнинг асосий қисмини бегона ўтларни йўқотишга қаратилган тадбирлар ташкил қилади.Агротехник кураш чоралари, алмашлаб экиш ва гербицидлардан уйғунлашган ҳолда фойдаланилмаса далаларни бегона ўтлардан тоза бўлишига эришиб бўлмайди. Бунда гербицидларни қўллаш энг самарали восита ҳисобланади [2,5,6,7].
Ҳозирги даврда суғориладиган ерларда гербицидлардан фойдаланиш камайганлиги туфайли бегона ўтлар миқдори йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Бегона ўтларни йўқотиш ҳамда уларнинг кўпайишини олдини олишда алмашлаб экишни тўғри ташкил этиш ва самарали гербицидлардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Экин майдонларини ажриқ, ғумай, қўйпечак ва саломалайкум каби бегона ўтлар билан кучли ифлосланган далаларни ўз вақтида бегона ўтлардан тоза бўлишида гербицидларни қўллаш энг самарали усул ҳисобланади. Чунки, кимёвий препаратларни қисқа вақт ичида катта майдонларда қўллаш мумкин. Яъни гербицидлардан фойдаланиш дехқончиликнинг интенсив элементларидан бири ҳисобланади [5,6,7].
Республикамизда гербицидларни қўллашда атроф-муҳитни мухофаза қилишга катта эътибор берилмоқда. Бу йўналишда кам миқдорда ишлатиб юқори самарага эришиш имконини берадиган гербицидарни қўллаш асосий ўринга чиқмоқда. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг кам меъёрда яхши самара берадиган гербицидларни сотиб олиш имкони туғилди. Раундап, Зеллек супер, Пантера, Фюзилад, Набукабипрепаратларанашуларжумласиданҳисобланади.Бундан ташқари гербицидларни кетма-кет қўллаш, навбатлаб қўллаш, аралашмаларидан фойдаланиш ҳам кимёвий кураш чораларининг самарадорлигини оширишни таъминлайди [2,5,6,7].
Шу сабабли биз таъсир дораси ҳар хил бўлган гербицидларни кетма-кет қўллашнинг самарадорлиги бўйича буғдой-пахта алмашлаб экиш далаларида ғўза экилган майдонларда тадқиқотлар олиб бордик.
Тажриба ўтказишдан қўйилган мақсад. Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида бир ва кўп йилик бегона ўтларга қарши гербицидларни қўллаш усулларини ишлаб чиқиш.
Илмий-тадқиқот ишларининг вазифаси қуйидагилардан иборат: пахта далаларидаги бегона ўтларнинг турлари, сони ва Трифлурекс гербицидини Которан ва Которан билан Трифлурекс гарбицидларини навбатлаб қўллаш, Самурай гербициди ва уни Трифлурекс гербициди, шунингдек, Трифлурекс билан Самурай гербициди билан навбатлаб қўллашнинг бегона ўтларга таъсирини ўрганиш; кимёвий кураш чораларининг самарадолрлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш; гебицидларни навбатлаб қўллашнинг ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш;
Тадқиқотларнинг илмий янгилиги.Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида пахта далаларида Трифлурекс гербицидини Которан ва Которан билан Трифлурекс гарбицидларини навбатлаб қўллаш, Трифлурекс билан Самурай ва Трифлурекс билан Самурай гербицидларини кетма-кет қўллашнинг пахта далаларининг бегона ўтлар билан ифлосланиши, ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ўрганилди.
Тадқиқотни ўтказиш услуби. Дала тажрибаси Тошкент вилоятининг бўз тупроқлари шароитида 5 та вариант 4 та такрорлашда ўтказилди. Тажрибани қўйиш, кузатишлар, ҳисоб ва таҳлилларни қилишда Б.А. Доспеховнинг «Методика полевого опгга» (1985) [1] ва ЎЗПИТИда ишлаб чиқилган «Дала тажрибалари услубияти (2007) [5], Методика проведения полевмх и вегетационнмх опмтов в хлопководстве» (1981) [4] номли китобларидан фойдаланилди. Тажриба бўлакларининг ўлчами 144 м2 (1-жадвал).
1-жадвал
Тажриба схемаси
Вариант рақами
Вариант
Гербицид меъёри, кг/га ёки л/га
1.
Назорат(гербицидсиз)
-
2.
Трифлурекс+Которан
1,5+0,6
3.
Которан+Трифлурекс
0,6+1,5
4.
Самурай +Трефлурекс
1,5+1,5
5.
Трефлурекс+Самурай
1,5+1,5
Ўсимликнинг жойлашув схемаси ягонадан кейин 90х10х1. Ғўзанинг С-6524 нави ўстирилди. Гербицидлар қўл аппарати ёрдамида сепилди. Сув сарфи 300-600 л/га. Трифлурекс экишдан олдин сепилиб тупроққа аралаштирилди. Которан ва Самурай гербицидлари экиш билан бирга тасма усулида сепилди.
Гербицидларнинг таърифи. Которан - (пахтаран, флоуметурон) - таъсир этувчи моддаси^ - 3 - трифторметилмочевина. Иссиққонлиларга кам заҳарли ЛД50 каламушлар учун 1515 - 6000 мг/кг. 80% ли ҳ.к. ҳолатида ишлаб чиқарилади. Ранги оқ ёки бир оз кул рангсимоноқ. Сувда эрувчанлиги 9 мг.т. э. м/л. Ўсимликларга асосан илдиз орқали кириб боради. Тупроқда таъсир этиш хусусиятини 2-3 ой давомида сақлайди.
Трифлурекс - (2,6 - динитро - Н,Н- дин - пропил - Л,Л,Л - трифтор - п - толуидин) - 48 % эмулция концентрати. Гербицид ичидан (системали) танлаб таъсир этиш хусусиятига эга. Бир йиллик бир паллали ва баъзи икки паллали бегона ўтларга илдизидан кириб таъсир этади. Иссиққонлиларга кам таъсир этувчи. САД50 каламушлар учун 5000 мг/кг. Суғориладиган ерларда 1,5 - 2 ой давомида бегона            ўт        лаххрга таъсир этади.
Самурай 33%.е.к. Ҳиндистоннинг «Парижат» фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган. Бир йиллик бир паллали ва икки паллали бегона ўттларга қарши қўлланилади. Таъсир этувчи моддаси - пендиметалин.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, назорат вариантида бир йиллик бегона ўтлар 1 чи ҳисобда 50,0 дона/м2, 2 чи ҳисобда 30,75 дона/м2 ни ташкил қилган. 2 чи вариантда Трифлурекс (1,5 л/га) билан Которан (0,6 л/га) навбатлаб қўлланилганда бир йиллик бегона ўтлар назорат вариантига нисбатан 1 чи ҳисобда 92,2% га, 2 чи ҳисобда 86,6% га камайган. Которан (0,6 л/га)билан Трифлурекс (1,5 л/га), Самурай (1,5 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га) ва Трифлурекс (1,5 л/га) билан Самурай (1,5 л/га) навбатлаб қўлланилаганда мос равишда 1 чи ҳисобда 91,7%, 90,0% ва 90,0% га камайган. Кўп йиллик бегона ўтлар назорат вариантига нисбатан 1 чи ҳисобда 2-вариантда 27,3%, 2 чи ҳисобда 20,2% га камайган. 3-вариантда 1 чи ҳисобда 91,8% га, 2 чи ҳисобда 86,8% га камайган. 4-5-вариантларда мос равишда 1 чи ҳисобда 91,3%-90,0% га, 2 чи ҳисобда 88,8%-84,3% га камайганлиги аниқланди (2-жадвал).
2-жадвал
Гербицидларнинг пахта даласидаги бегона ўтларга таъсири (ТошДАУ тажриба хўжалиги, 2014-15 й.
ўртача)
Вариант рақами
Кам йилликлар
Кўп йилликлар
1-ҳисоб
2-ҳисоб
1-ҳисоб
2-ҳисоб
дона/м2
камайиши, %
дона/м2
камайиши, %
дона/м2
камайиши, %
дона/м2
камайиши, %
1.
50,0
-
30,75
-
5,50
-
4,0
-
2.
3,88
92,2
4,13
86,6
4,0
27,3
3,20
20,2
3.
4,18
91,7
3,63
81,2
0,45
91,8
0,53
86,8
4.
4,50
90,0
4,88
84,1
0,48
91,3
0,45
88,8
5.
4,50
90,0
4,25
86,2
0,55
90,0
0,63
84,3
Бегона ўтларга қарши гербицидларни навбатлаб қўлланилганда ғўзанинг ўсиб-ривожланишига бевосита таъсир қилган. Терим олдидан кўчат қалинлиги назорат вариантига нисбатан 1,2-2,6 минг дона кўп кўчат олинган. Ўсимлик бўйи назорат вариантига нисбатан 3,7-6,0 см баланд бўлган. Ғўзанинг кўсак тугуши назорат вариантига нисбатан 0,6-1,0 дона кўп бўлган. Битта чаноқдаги пахтанинг оғирлиги назорат вариантига нисбатан 0,12-0,40 гр оғир бўлганлиги аниқланди (3-жадвал).
3-жадвал
Ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига гербицидларни навбатлаб қўллашнинг таъсири  
Вариантлар
Гербицид меъёри, л/га
Терим олдидан кўчат қалинлиги минг/га
Ўсимлик бўйи, см
Симподиал шохлар, дона
Кўсаклар сони, дона
Битта чаноқдаги
пахта оғирлиги, г
1.
Назорат (гербицидсиз)
-
92,0
88,0
11,1
6,1
4,10
2.
Трифлурекс+ Которан
1,5+0,6
93,5
92,3
12,5
6,7
4,25
3.
Которан +Трифлурекс
0,6+1,5
94,0
92,6
12,8
6,8
4,30
4.
Самурай +Трифлурекс
1,5+1,5
93,2
91,7
12,1
6,65
4,22
5.
Трифлурекс+ Самурай
1,5+1,5
94,6
94,0
13,1
7,1
4,50
Бегона ўтларга қарши гербицидларни навбатлаб қўлланилганда назорат вариантда ҳосилдорлик 25,15 ц/га бўлган. Трифлурекс (1,5 л/га) билан Которан (0,6 л/га) навбатлаб қўлланилганда назоратга нисбатан гектаридан4,05 ц, Которан (0,6 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га) навбатлаб қўлланилганда 4,45 ц/га, Самурай (1,5 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га) навбатлаб қўлланилганда 4,1 ц/га ва Трифлурекс (1,5 л/га) билан Самурай (1,5 л/га) навбатлаб қўлланилган вариантда эса мос равишда 4,05 ц/га кўп пахта ҳосили олинди (4-жадвал).
4-жадвал
Пахта ҳосили, ц/га (ТошДАУ тажриба хўжалиги 2014-15 й. ўртача)
Т.р
Вариант
Гербицид меъёри, л/га
Те
рим, ц/га
Жами
Назоратда нфарқи
1-чи
2-чи
3-чи
1.
Назорат(гербицидсиз)
-
17,1
5,15
2,9
25,15
-
2.
Трифлурекс+Которан
1,5+0,6
20,6
4,95
3,3
28,85
+4,05
3.
Которан +Трифлурекс
0,6+1,5
21,25
5,1
3,25
29,6
+4,45
4.
Самурай +Трифлурекс
1,5+1,5
20,85
5,2
3,2
29,25
+4,1
5.
Трифлурекс+ Самурай
1,5+1,5
20,6
5,35
3,25
29,2
+4,05
НСР05 - 0,65 ц/га. НСР05- 2,3 % .

Хулоса
Олинган тажриба натижаларига асосан қуйидагича хулосага келиш мумкин:
  1. Трифлурекс (1,5 л/га) билан Которан (0,6 л/га), Которан (0,6 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га), Самурай (1,5 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га) ва Трифлурекс (1,5 л/га) билан Самурай (1,5 л/га) гербицидларини навбатлаб қўлланилганда бир йиллик бегона ўтлар мос равишда 86,6-92,2%, 84,1-90,0% ва 86,2-90,0% йўқотади. Кўп йиллик бегона ўтлар эса, 20,2-27,3%, 86,8-91,8% га, 88,8-91,3% га ва 84,3-90,0% га камаяди.
  2. Которан (0,6 кг/га) + Трифлурекс (1,5 л/га)навбатлаб қўлланилганда бир паллали ва икки паллали бир йиллик бегона ўтлар 84,1-90,0% йўқотилади. Кўп йиллик бегона ўтлар 86,8-91,8% га камайган.
  3. Трифлурекс (1,5 л/га) билан Которан (0,6 л/га), Которан (0,6 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га), Самурай (1,5 л/га) билан Трифлурекс (1,5 л/га) ва Трифлурекс (1,5 л/га) билан Самурай (1,5 л/га) гербицидларини навбатлаб қўлланилганда назорат вариантига нисбатан мос равишда 4,05, 4,45, 4,1 ва 4,05 ц/га кўп пахта ҳосили олинган.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
  1. Доспехов Б.А. "Методика полевого опгга" М., 1979 . - с. 271-274.
  2. Журакулов А.Ж. Интегрированная система борбм с сорняками в хлопководстве. Т.,Мехнат, 1987.- 56-
64 б.
  1. Каримов И.А. "Бош мақсадимиз-мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир" Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга
    мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. Т. 16.01.2016.
  2. Методика полевмх опмтов с хлопчатником в условиях орошения СоюзНИХИ, Т. 1981. 58-72 б.
  3. Нурматов Ш. ва бошқалар Дала тажрибаларини ўтказиш услубияти. Т., 2007.- . 80-83 б.
  4. Шодманов М. Бегона ўт-деҳқонга бегона. Уларга қарши кураш чоралари. // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Т., 2003, №6. - 26 б.
  5. Шодманов М. Ғўзада ҳар хил услубларда гербицидларни қўлланиши самарадорлиги. // Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. №3 (13) 2003. - б 44-46.
  6. У.Ю.Чаршанбиев, М.ШодмановГербицидларни кетма-кет қўллашнинг ғўза далаларидаги бегона ўтларга таъсири. "Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари" Университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари Тошкент - 2012 й.
248-249 б.
скачать dle 11.3

20-10-2017, 15:49 605 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив