» » ФЕРМЕРЛАРНИНГ КАСБИЙ ВА ИННОВАЦИОН МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ФЕРМЕРЛАРНИНГ КАСБИЙ ВА ИННОВАЦИОН МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ФЕРМЕРЛАРНИНГ КАСБИЙ ВА ИННОВАЦИОН МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


А.Матчанова, А.Матчанов
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети


Маълумки, ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши энг аввало ўша мамлакатнинг илмий салоҳиятидан амалиетда фойдаланиш даражаси, ишлаб чиқаришни илмий асосда бошқариш қанчалик жорий қилинганлигига боғлиқ бўлади. Илмий муассасаларнинг ходимлари, олимлар ва ўқитувчи-пофессорлар, илм-фан ходимлари ҳар доим ўзларининг янги илмий ишланмалари, ғоялари ва фикр-мулоҳазалари билан ўз мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожига бевосита ижобий таъсир кўрсатиб келадилар.
Бугун фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш жараени тугаб, улар йирик товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектига айлангани, шунингдек мамлакатимизда молиявий инқирозни олдини олиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиежини қоплаш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги роли ва ўрни юқори бўлмоқда.
Натижада бугунги кунда ва истиқболда нафақат фермер хўжаликлари раҳбарларини, балки унинг аъзоларининг ҳам амалий ва илмий касбий малакаларини ошириб бориш асосий долзарб вазифалардан ҳисобланади. Мазкур ҳолатни ҳисобга олиб, Республикамиз Президентининг 2010 йил 16 мартдаги 47- сонли қарорида ҳам Узбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Узбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда фермерлар малакасини оширишнинг мамлакатимиз минтақаларидаги тегишли олий таълим муассасаларида уларнинг бизнесини бошқариш ва юритиш асосларига тизимли ўқитишни назарда тутувчи дастурини тайерлаш кўзда тутилган.
Республикамиз ҳукумати томонидан сўнгги 4-5 йиллардан буен фермер хўжаликларига амалий ердам кўрсатиш мақсадидамуайян ташкилий ва амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тармоқ вазирликлари, идоралар, илмий муассасаларнинг мутахассис ва олимлари, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, маҳаллий хокимликларнинг вакиллари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари жойларда фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш, вегетация даврида ҳар бир агротехнологик тадбирларни ўз муддатида сифатли ўтказилиши, чорва молларининг маҳсулдорлигини кўпайтириш ва шунга ўхшаш тадбирларни бажарилишига амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатмоқдалар.
Бундан ташқари, ҳар йили қиш фаслида(январ-феврал ойларида) хукумат фармойишига мувофиқ фермер хўжаликлари раҳбарларининг касбий малакасини ошириш бўйича ҳар бир туманда махсус ўқув семинарлари ўтказилиб, ўқув жараёнларига республика вазирлик ва идоралари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, олий таълим муассасалари, жойлардаги банк, молия, суғурта, солиқ, адлия ташкилотлари, машина трактор парклари ва бошқа мутахассислар қишлоқ хўжалигидаги янги агротехнологик тадбирлар, инновация янгиликлари ва инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш масалалари бўйича маърузалар ўқилмоқда.
Шунингдек, турли хорижий ташкилотлар ва республикамизнинг тармоқ идоралари ҳамда илмий муассасалари томонидан мақсадли ва алоҳида вазифалар, масалан Қорақалпоғистон республикасида Япония давлатининг JICA ваколатхонаси томонидан молиялаштириладиган "Ҳудудий ривожлантириш" лойиҳаси орқали деҳқон хўжаликларида сабзавот, боғдорчилик ва узумчилик, чорвачилик ҳамда озуқа экинларини етиштиришни ривожлантиришга қаратилган технологияларни тажрибадан ўтказиш бўйича лойиҳалар ва ўқув семинарлари ўтказилмоқда.
Албатта, бу каби тадбирлар, амалий кўргазмали ўқув семинарлари айрим фермер хўжаликларинингина фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Амалдаги кузатишларимизга кўра, бугунги кунда нафақат фермер хўжаликлари раҳбарларини, балки хўжаликда ишлаётган механизатор, агроном, сувчи, зоотехник, ветеринар ва бошқа мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш соҳаси тизимли ва узвий боғлиқ кетма-кетликда йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ, яъни ҳар бир ўқув жараёни ёки семинар машғулоти соҳалар ёки касбий мутахассислик бўйича амалга оширилса унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Фермер хўжаликлари раҳбарларининг амалий малакасини ошириш учун биринчи навбатда ташкилий жиҳатдан илмий муассасалар, олий ўқув юртлари, инновацион ишланмалар бўйича иш олиб бораётган ташкилотларнинг салоҳиятидан кенг фойдаланиш зарур. Масалан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги қарийб барча илмий-тадқиқот институтларини ҳар бир ҳудудда филиаллари фаолият кўрсатади. Бу филиалларни етарли даражада илмий кадрлар билан таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш асосида, шунингдек алоҳида танлаб олинган фермер хўжаликлари базасида кўп тармоқли ўқув ахборот-консалтинг марказларини ташкил қилиш орқали фермер хўжаликлари раҳбарларини касбий малакасини мустаҳкамлаш мумкин.
Жойлардаги илмий муассасаларнинг филиалларининг моддий-техника базаси ночор аҳволдалиги сабабли ўз илмий ишланмаларини фермер хўжаликларига ўз вақтида, фермер хўжаликларига зарур бўлган муддатда тақдим қила олмайдилар. Тўғрисини айтганда, ўша ҳудуддаги кўплаб фермерлар бу филиаллар мавжудлигини билишмайди ҳам.
Фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакасини оширишда молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, ҳар бир туманда эмас, ҳар бир ҳудудда 3-4 та марказлар фаолиятини маҳаллий хокимиятлар ёки хомийлар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилиши зарур.
Бугунги кунда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан эмас, балки маҳаллий хокимиятлар, тармоқ вазирликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишдан манфаатдор бўлган ташкилот ва корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги илмий муассасаларнинг филиаллари фаолиятини жонлаштириш, салоҳиятли ёш кадрлар билан таъминлашни кучайтиришга алоҳида эътибор бериш, ўша ҳудуд қишлоқ хўжалиги учун долзарб ҳисобланган муаммоларни ҳал қилинишига қаратилган лойиҳаларни эълон қилиш, махсус маблағ ажратиш ва ишлаб чиқилган илмий ишланмаларни фермер хўжаликларида синовдан ўтказиш, ижобий натижаларни бошқа фермер хўжаликларига жорий қилиш йўли орқали, яъни яхлит, уйғунлашган бир тизим асосида қишлоқ хўжалиги, шу жумладан фермер хўжаликлари раҳбарларининг амалий малакасини доимий равишда ошириш имконияти яратилади.
Фермер хўжаликлари раҳбарлариниилмий малакасини оширишда ҳам илмий муассасалар биринчи навбатда янада фаол бўлиши зарур. Маълумки, бугунги кунда фермер хўжаликларимиз илмий ишланмаларни ўз ер участкалари ёки чорвачилик фермаларида жорий қилиш, тажриба ўтказиш каби тадбирларга унчалик қизиқишмайди. Бу фермер хўжаликларидан муайян маблағ сарфланишини талаб қилиши, маҳсулот етиштириш миқдорини камайишидан хавфсираш ва бошқа ҳолатлар билан изоҳланади.
Бугунги кунда илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишга фермер хўжаликларини ҳам жалб қилиш, уларнинг ер участкалари ёки чорвачилик фермаларида синовдан ўтказиш тадбирларини кенг ёйиш мақсадга мувофиқ.
Хориж давлатлари тажрибасига кўра, илмий муассасалар билан шартнома асосида иш юритаётган фермер хўжаликларига муайян имтиёзлар яратилиб берилади. Масалан, фермер хўжаликларидан илмий ишланмаларни ўз хўжалигида жорий қилиш учун сарфлаган маблағлари тўланадиган солиқ маблағидан чегириб қолинади, ресурстежамкор технологияларни харид қилиш ёки жорий қилишда имтиёзли кредитлар ажратилиши ёки ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилганда, келгусида солиқлардан чегириб қолиш имконияти яратилган.
Республикамизда врачлар малакасини ошириш, ўқитувчилар малакасини ошириш каби муассасалар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади, ҳар 3-5 йилда ўз малакаларини ошириш мажбурий ҳисобланади.
Тармоқ вазирликлари (қурилиш, архитектура, нефт-газ, пахтани қайта ишлаш ва бошқа соҳалар) тасарруфларидаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказларида мутахассис кадрларининг малакасини оширишни таъминлайдилар ва буни ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирадилар.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини олиб қарайдиган бўлсак, бу ерда агрономия, механизация, зоотехника, ветеринария, ўсимликларни ҳимоя қилиш, мева-сабзавотчилик соҳалари, умуман қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларининг малакасини доимий ошириш марказлари фаолият кўрсатмайди. Бизнинг фикримизча, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини касбий малакасини ошириш бўйича минтақавий марказлар фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бошланғич даврида солиқ имтиёзлари жорий қилиниши мақсадга мувофиқ.
Аннотация. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини илший шуассасалар, шаҳаллий хокишиятлар, таршоқ вазирликлари, қишлоқ хўжалиги шаҳсулотларини харид қилишдан шанфаатдор бўлган ташкилот ва корхоналар тошонидан қишлоқ хўжалиги илший шуассасаларининг фаолиятини жонлаштириш, салоҳиятли ёш кадрлар билан таъшинлашни кучайтириш, ҳудудий қишлоқ хўжалигида долзарб шуашшоларни ҳал қилиш бўйича илший ишланшаларни ишланшаларни фершер хўжаликларига жорий қилишни яхлит, уйгунлашган бир тизиш асосида ашалга ошириш ёритилган.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 14:01 414 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив