» » МАХСАР ЭКИЛГАН ДАЛАЛАРНИНГ БЕГОНА ЎТЛАРИ

МАХСАР ЭКИЛГАН ДАЛАЛАРНИНГ БЕГОНА ЎТЛАРИ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
МАХСАР ЭКИЛГАН ДАЛАЛАРНИНГ БЕГОНА ЎТЛАРИ


Х.Н.Атабаева, И.В.Белолипов, Х.А.Ахмедов
Тошкент давлат аграр университети


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11- чақриқ XII сессиясида Аграр масала -қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, ҳар бир маданий экин туридан олинадиган ҳосилдорликни оширишга катта эътибор берилди. Ҳар бир экиндан олинадиган  ҳосилни кўпайтириш учун тупроқ унумдорлигини ошириш керак. Тупроқ унумдорлигини, экинлардан олинадиган ҳосилдорликни камайиб боришида бегона ўтлар ҳам катта рол ўйнайди.
Бегона ўтлар маданий экинларга жуда ҳам катта зарар келтиради. Улар узоқ эвалюцион тараққиёт мобайнида яшашага ўзига хос мослатиб келган. Экологик омилларнинг салбий таъсирига маданий ўсимликларга нисбатан анча чидамлиликка эга бўлган. Шунинг учун ҳам улар, маданий ўсимликларга нисбатан тупроқдан намликни, минерал моддаларни ва микроэлкментларни олдинроқ ўзлаштиради, тезроқ ўсади, ривожланади маданий экинларга соя солиб уларни сиқа бошлайди.
Бегона ўтлар кенг тарқалган далаларда маданий ўсимликларнинг ҳосилдорлигини сабзавот экинларида 10,0% га, дон дуккаклиларда 13,4% га, картошкада 6,5% га, ғаллазорларда 10,6% га пасайишига сабаб бўлиши аниқланган (В.В.Никитин, 1983).
Илмий тадқиқот ишлари А.И.Мальцев (1962) ва Б.Г.Алеев, А.Ж.Жўрақулов ва Х.А.Ахмедов, А.М.Мирзаевларнинг (1981) таклиф  қилган услубларида олиб борилди.
Биз илмий тадқиқот ишларимизни Тошкент  Давлат Аграр Университетининг кичик ўқув тажриба хўжалигида олиб бордик. Илмий тадқиқот ишларимизнинг натижалари шуни кўрсатдики махсар экилган далаларда ҳаммаси бўлиб 35 та турга мансуб бўлган  бегона ўтлар турлари учрайди. Лекин, бегона ўтларнинг турларини 1 м2 даги ўртача сонини аниқлаш учун  қўллаган услубимизда 28 та бегона ўт тури тўғри келди.
1-жадвалдан кўриниб турибдики, махсар экилган далаларда  28 та асосий бегона ўтлар турлари учрайди. Шулардан  энг кўп учрайдиганлари эшак шўра 1 м2 да 9,25 дона, шамак 1м2 да 8,5 дона, ола бўта  1 м2 7,25 дона, қўй тикан 1м2 да 3,0 дона, қуртана  1м2 да 2,0 дона, гумай 1м2 да 2,0 дона.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, жадвалда  кўрсатилган бегона ўт турларидан 7 таси кўп йиллик, бегона ўтлар бўлиб ҳисобланади.
Махсар экилган далаларда асосан 28 турга мансуб бўлган бегона ўтлар учрайди.
Энг кўп учрайдиган бегона ўт турлари эшак шўра, шамак, олабута, қўй тикан, қуртана, ғумай кабилардир.
Махсар далаларида учрайдиган бегона ўтлардан 7 та тури кўп йиллик бегона ўтлар бўлиб, уларга қарши кураш чораси ишлаб чиқилганда, кўп йиллик бегона ўтларни алоҳида ҳисобга олиш лозим.
Махсар экилган далаларда бегона ўтлар турларининг  ва уларнинг ер бирлигидаги сонини ўзгариши ўтимишдош экинларга ҳам боғлиқдир.
1-жадвал
Махсар экилган даладаги бегона ўтларнингтурлари ва сони
(1 м2/дона) 2007-2008 йил
            Бегона ўтлар турлари
1 мдаги сони, дона

2007 йил
2008 йил
1.
Эшак Шура
Amaranthus retroflexus L.
9,25
8,0
2.
Шамак
Echinochloa crus-galli (L.) Beaw.
8,5
7.5
3.
Олабута
Chenopodium album L.
7,25
7.0
4.
Қўй тикан
Xanthium strumarium L.
2,0
3,0
5.
Қуртана
Sisymbrium loeselli L.
1,0
2,0
6.
Ғумай
Sorghun halepense (L.) Pers.
1
2,0
7.
Салом алик
Cyperus rotundus L.
1
1,0
8.
Шотора
Fumaria vaillantii Loisel
0,75
1,0
9.
Сассиқ алаф -доғли кониум
Conium maculatum L.
0,75
1,0
10
Зубтурум
Platango major L.
0,25
0.5
11
Тугмача гул
Malva neglecta Wall.
0,25
0.25
12
Рўваксимон ялтирбош
Bromus scoparius L.
0,25
0.25
13
Қуён арпа
Hordeum leporinum L
0,25
0.25
14
Хитой чирмовиғи
Сuscuta chinensis Lam.
0,25
0.25
15
Жағ-жағ
Capsella bursa pastroris (L) Medik
0,25
0.25
16
Жингалак отқулоқ
Rumex crispus L.
0,25
0.25
17
Итузум
Solanum nigrum L.
0,25
0.25
18
Қизилтасма
Polygonum aviculare L.
0,25
0.25
19
Турли барг торон
Polygonum heterophyllum Lindm.
0,25
0.25
20
Ажриқ                                
Cynodon dactylon (L.) Pers     
0,25
0,25
21
Қўйпечак
Convolvulus arvenses L.
0,25
0,25
22
Ғузор
Abutilon theophrasti Medik
0,25
0,25
23
Тақасоқол
Dodartia-orientalis L.
-
0.25
24
Ёпишқоқ пақ – пақ
Physalis ixocarpa Brot. ex Harnem
0,25
0,25
25
Дағал каноп
Abutilon theophrasti Medic.
-
0,25
26
Пахта тикан.
Cirsium ochrolepidium Jus.
0,25
0,25
27
София шуварани
Descurainia sophia (L) Webb ex Prantl
0,25
0,25
28
Бўритароқ
Hibiscus trionum L.
-
0,25
Адабиётлар
Алеев Б.Г., Журақулов А.Ж., Ахмедов Х.А., Мирзаев А.М.- методические указания по учету распространения семян сорняков и засоренности посевов сельскохозяйственных культур в хлопковых севооборотах. Ташкент,  1981
Мальцев А.И.-Сорная растительность СССР и меры борьбы с ней. Москва, Наука 1962.
3. Никитин В.В.- Сорные растения флоры СССР.А. наука 1983.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 15:55 432 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив