» » HYSSOPUS OFFICINALIS L. (ДОРИВОР ИССОП)нинг ТОШКЕНТ ШАРОИТИДА ЎСИШИ ВА БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

HYSSOPUS OFFICINALIS L. (ДОРИВОР ИССОП)нинг ТОШКЕНТ ШАРОИТИДА ЎСИШИ ВА БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Muallif(lar): В.Т.Қайсаров, М.Ш.Муродуллаева
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




HYSSOPUS OFFICINALIS L.  (ДОРИВОР ИССОП)нинг ТОШКЕНТ ШАРОИТИДА ЎСИШИ ВА БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
 

 
В.Т.Қайсаров, М.Ш.Муродуллаева
ЎзРФА Тошкент ботаника боғи Доривор ўсимликлар интродукцияси лабораторияси,
Тошкент давлат агрр университети


 
Ушбу мақолада доривор иссоп - Lamiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, доривор восита сифатида ер устки (ўт) қисми ишлатилади. Халқ табобатида ўсимликнинг барглари ва учки қисмларидан юрак ва қон томирлари касалликларини даволашда муваффақиятли фойдаланилади. Шу сабабли бу ўсимликни кўпайтириш, биоэкологиясини ва агротехникасини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади. Доривор иссоп ўсимлигининг биоэкологияси хамда етиштирш агротехникаси баён  этилган.
Калит сўзлар: интродукция, новда, кўчат, агротехника, биоэкология, уруғ, маданий, биоморфологик, вегетация.
 
Кириш. Доривор иссоп - Lamiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Табиий ҳолда Шарқий Европада, Қозоғистонда, Олтой тоғ ён бағирларининг тошли жойларида учрайди. Доривор восита сифатида ер устки (ўт) қисми ишлатилади. Халқ табобатида ўсимликнинг барглари ва учки қисмларидан юрак ва қон томирлари касалликларини даволашда муваффақиятли фойдаланилади. Шу сабабли бу ўсимликни кўпайтириш, биоэкологиясини ва агротехникасини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади.Доривор ўсимликларнинг одамлар томонидан истеъмол қилиниши жуда қадимдан маълумдир. Кейинчалик эса, бу ўсимликларнинг дориворлик хусу-сиятларини ўрганилиши ва халқ табобатида қўлланилиши қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон ва Римда кенг тарқалди. Ўрта асрларда дори-вор ўсимликларнинг ҳалқ  табобатида фойдаланилиши Ўрта Осиёда, Кавказ-да, араб давлатларида кенг ёйилди, уларни ўрганиш, ҳатто маданий ўсимликлар сифатида ўстириш ва етиштириш эҳтиёжи ҳам туғила борди.Ўзбекистон флорасида доривор ўсимликларнинг 577 тури мавжуд бўлиб, улар 381 туркум ва 93 оилага мансубдир [1].
Тадқиқот мақсади: Lamiaceae оиласига мансуб Hyssopus officinalisLўсимлигининг етиштиришнинг агротехникасини  ишлаб чиқиш.
Тадқиқот услублари. Ўсимликнинг биоморфологик хусусиятлари Т.А. Работнов, И.Г. Серебряков тавсия этган услублар билан ўрганилади [2]. Hyssopus officinalisL. интродукция шароитига мослашиш ҳусусиятларини аниқлаш учун ўсимлик уруғи ва кўчатларидан фойдаланилди. Тадқиқот Тошкент давлат аграр университетининг тажриба майдонларида олиб борилди.
Тадқиқот натижалари: Етиштиришнинг агротехник тадбирлари ва биоэкологияси. Доривор ўсимликларнинг интродукцияси, кўп йиллардан буён олимларнинг эътиборида бўлиб келган. Қилинган илмий изланишларнинг самараси эса ана шу минтақа ҳалқ табобати ва дори-дармон ишлаб-чиқариш саноатининг талабини маълум миқдорда қондириш учун хизмат қилган. Ўсимликлар интродукцияси, уларнинг ўсиш,  ривожланиш ва шароитга мослашиши анча қийин кечадиган мураккаб жараён бўлиб, бу жараён доривор ўсимликлар учун ҳам хосдир.
Доривор иссоп Тошкент давлат аграр университети тажриба майдонига кўчатдан интродукция қилинди. Кўкарувчанлик 84,9% ва сақланиш 80,0% ни ташкил этади. Экилган кўчатларнинг ер усти қисми дастлаб қуриб қолади. Вегетация давомида ўсимликлар тупроқ ва шароитга тез мослашади, онтогенезнинг ҳамма даврларини ўтайди. Асосий поялар ўртача 50,4±5,67 см га ўсадива уларда 39,2±5,05 табаргларҳосилбўлади. Вегетациядавомида асосий поялар 12,0±1,90 см га ёғочланади. Асосий пояларда май ойининг ўрталарида 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг сони ўртача 24,8±4,74 та ва баландлиги -17,3±3,83 см га етади. 2-тартибли  новдалар июн ойининг охири-да ҳосил бўлади. Бир туп ўсимликда уларнинг сони 28,6±6,90 та ни ташкил этади, узунлиги эса 7,0±0,93 см га ва барглар 12,0±2,19 та га етади. Май ойининг охирида эса, ўсимликларда генератив давр бошланади. Кузатиш-ларда бир туп ўсимликда ўртача 123,0±9,74 та гуллар; 32,6±4,00 та шакл-ланган мевалар ва 24,8±1,24 та пишган мевалар қайд этилган.Hyssopus officinalisL ҳосилдорлиги қуйидаги жадвалда келтирилган (жадвал).
 
Hyssopus officinalis L. Ҳосилдорлиги
Ҳосилдорлик, т/га (қуруқ)
Ер устки қисми
Ер осткиқисми
Гул
Уруғ (мева)
0,6±0,15
-
-
0,020±0,005
 
Ю.М. Мурдахаев ва Н. Тошматова [3] маълумотларига кўра,ўсимлик шўрланмаган тупроқларда ер устки қисмларининг ҳосилдорлиги 0, 80 т/га ва уруғ 0,30-0,35 т/га етади. Доривор иссоп шўр тупроқларда кўчатдан экилганда шўрланишга анча чидамлидир. 1-вегетация йилидан кейин ер устки (ўт) қисмларининг оғирлиги 0,60 т/га ва уруғ 0,20 т/га ни ташкил этган.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида табиий заҳираси камайиб кетаётганлиги сабабли иссоп плантацияларини ташкил этиш учун денгиз сатҳидан 1200-1500 метр баландликдаги тоғолди текислик майдонларининг таъминланган лалми тупроқларига ва суғориш имконияти кам бўлган текис адирликларга экиш тавсия қилинади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Лекарственные растения / Гаммерман А. Ф.,Кадаев Г. Н., Яценко – Хмельницкий А. А. –М.: Высшая школа, 1984. –400 с.
2. Работнов Т.А., СеребряковИ.Г. // Морфология вегетативных органов высших растений. -М.: Колос, 1952. –321 с.
3.Мурдахаев Ю. М., Ташматова Н. А. Интродукция по возделыванию лекарственных растений семейства Губоцветных (лаванда лекарственная, иссоп лекарственный, ортосифон тычиночный, мята сортовая, шалфей лекарственный) в поливных условиях Узбекистана // Информационное сообщение. –Ташкент, Фан, 1983 а. –№ 310. –16 с.
скачать dle 11.3

21-10-2017, 16:29 683 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив