» » ДОРИВОРЛИК ҲУСУСИЯТЛАРИГА ЭГА БЎЛГАН АСТРАГУЛДОШЛАР–ASTERACEAE ОИЛАСИГА МАНСУБ АЙРИМ ЎСИМЛИКЛАРНИ ХИМОЯЛАНГАН ТУПРОҚДА ЎСТИРИШ

ДОРИВОРЛИК ҲУСУСИЯТЛАРИГА ЭГА БЎЛГАН АСТРАГУЛДОШЛАР–ASTERACEAE ОИЛАСИГА МАНСУБ АЙРИМ ЎСИМЛИКЛАРНИ ХИМОЯЛАНГАН ТУПРОҚДА ЎСТИРИШ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Muallif(lar): А.Жабборов, Н. Пирбобоева, Р. Турсунова
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola:
yuklash



ДОРИВОРЛИК ҲУСУСИЯТЛАРИГА ЭГА БЎЛГАН АСТРАГУЛДОШЛАР–ASTERACEAE ОИЛАСИГА МАНСУБ АЙРИМ ЎСИМЛИКЛАРНИ ХИМОЯЛАНГАН ТУПРОҚДА ЎСТИРИШ



А.Жабборов, Н. Пирбобоева, Р. Турсунова
Тошкент фармацевтика институти


Хозирги кунга келиб фармацевтика саноати учун экологик тоза доривор ўсимликларга бўлган талабларнинг ортиб бориши сабабли ўсимликларни очиқ майдонларда ёки табиий шароитда етиштириш кўпгина муаммоларни юзага келтириб чиқармоқда. Ердан, сувдан ва тупроқдан унумли фойдаланиш мақсадида олиб борилаётган изланишлар бугунги кунга келиб халқ эхтиёжи учун зарур бўлган ўсимликларни химояланган тупроқда (пленка остида, парник ва теплица шароитида) хам ўсимликларни етиштириш мумкинлигини тақозо этмоқда.
Калит сўзлар: оила, морфологик белгилар, дамлама, настойка, вегетация, сапонин, кумарин, витамин С, каротин, органик кислота.
               
Кириш. Мойчечак-Matricaria recutita ва Calendula officinalis ўсимликлари астрадошлар –Asteraceaeоиласига мансуб, бир йиллик ўт ўсимликлари ҳисобланади. Ҳ ар икки ўсимлик хам бизга собиқ иттифоқнинг Кавказ, Қрим, Украина томонларидан келтирилган.
Тиббиётда мойчечакнинг гуллари ишлатилади. Гулларнинг таркибида 0,12-0,8% эфир мойи, флавон гликозидлар, кумаринлар, каротин, витамин С, шиллиқ аччиқ ва бошқа моддалар бор. Х.Х.Холматов ва А.И Қосимов (6). Тирноқгул гуллари таркибида  7,8мг гача каротин, 0,4% эфир мойи, 4% шиллиқ, 10,4-11,2% ошловчи моддалар, флавоноидлар, тритерпен диоллар 6,84% органик кислоталар Х.Х Холматов ва А.И Қосимов (6) сақлайди.Хар икки ўсимлик гулларининг дамламаси меъда-ичак, гинекологик касалликларни даволашда, ични юмшатувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши (оғиз-томоқ чайишда хамда шифобахш ванна қилишда) дори сифатида қўлланилади. Тирноқгул настойкаси, календула суртмаси ва таблеткаси турли яралар, кўйган жойни даволш, гастрит, меъда-ичак яраси ва жигар касалликларини даволашда қўлланилади.
Услублар ва материаллар. Тажрибаларни олиб боришда мойчечак ва тирноқгул ўсимликларини табиий шароитда ўсиб пишиб етилган уруғларидан фойдаланилди. Тажрибалар махсус иссикхонада (кечалари 16-20, кундуз кунлари 25-30с ли хонада) олиб борилди. Ўсимликларни биологик хусусиятларини ўрганишда ҳар бир ўсимликни табобатдаги аҳамияти эътиборга олинди. Ўсимликларни номлари С.С Сахобиддинов (5) «Ўсимликлар систематикаси»да келтирилган маълумотларидан фойдаланилди. Мойчечакни дориворлик хусусиятини эътиборга олган ҳолда собиқ иттифокда ХХ аср бошларидан, тирноқгул ўсимлигиХХ аср ўрталаридан маданий холда экиб ўстирилганлиги В.Н Вехов ва бошқалар (3) маълумотлар беришган. Ўсимликларни биологик хусусиятларини ўрганиш ва таърифлашда  илмий тадқиқот ишларида И.П Игнатьева (4) томонидан қабул қилинган усуллардан фойдаланилди. Мойчечак ва тирноқгул ўсимликларини уруғидан экиб, ўсиб чиққан ниҳолларни биоморфологик тузилишлари  Э.Т Ахмедов (1), Б.И Бойқобилов (2)лар томонидан кўрсатилган услублар асосида олиб борилди.
Тадқиқот натижалари: Мойчечак уруғлари хайдаб юмшатилган тупроқларда, уруғларни 0,2-0,4ммчуқурликда экилганда (сепилганда), тупроқ харорати 8-12с да 4-5 кунда униб чиқиши кузатилди. Тажрибанинг 7-8 кунларда асосий уруғлар униб чикади. Уруғларни умумий унувчанлиги  90-93% ни ташкил этди. Дастлабки чин барглар икки-уч марта қирқилган, бўйи 2-4, эни 0,5-1 см да бўлиши аниқланди. Униб чиққан ўсимликларда 10 кундан бошлаб пояларни ҳосил бўлиши ва айримларида шохлана бошлаши кузатилди. 30-32 кунлари пояда гулғунчалари пайдо бўлди, бу вақтда ўсимлик бўйи ўртача 25-28см.ни ташкил этди. Дастлабки гуллари 38-40 кунлари очилди. Ҳар бир саватчадаги гуллар ташқи мухитга боғлик бўлган ҳолда 2-3 кун очилиб туриши, сўнг мевалашни бошланиши аниқланди. Ҳар бир саватча 2,0-2,5см гача бўлиши, ноқулай шароитда, сув танқислиги ва ҳавонинг қаттиқ исиб кетиши натижасида гулларни майдалашиши, ўсиш процессини пасайиши мумкин. Гуллаш даврида ўсимликларни бўйи 50-70 см га бориши мумкин. Тиббий мақсадлар учун гулларни очилган вақтда териб олиниб, салқин жойларда қуритиб олинади. Тирноқгул уруғлари бирмунча йирикроқ, эгилган ҳолда писта. Уруглари 1,0 см гача чуқурликда экиш мақсадга мувофиқ. 4-5 кунлари нихолларни пайдо бўлиши, асосий уруғлар кейинги  икки кунда униши аниқланди. Палла барглари йирик ва қалин. Асосий барглар чўзиқ, ланцетсимон айримлари тухумсимон шаклда бўлади. Пояси пастдан шохланган. Гуллари шохнинг учки қисмида узун бандли саватчада бўлади. Дастлабки гуллар ўсимлик ердан униб чиққандан 40-42 кунлари очилиши кузатилди. Туп гулларисаватча. Саватча атрофида чўзиқ, яшил, урама барглар жойлашган. Унинг ички қисмида олов рангли (тўқ сариқ, қизғиш) сохта гултожибарглари, ундан кейин хақиқий найчасимон гуллари жойлашган бўлади. Мевалари уроқсимон букилган қанотчали писта.
Ҳар икки ўсимликни 80-90% гуллари териб олиниб, шу майдонга қайта ўсимликларни экиб ўстириш мумкин.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, Астрагулдошлар оиласига мансуб мойчечак ва тирноқгул ўсимликларни қиш ойларида совуқ  уришида химоя қилган ҳолда, ҳимояланган тупроқларда экиб ўстириб, махсулот олиш мумкинлиги аниқланди. Шу билан биргаликда ердан бўшаган майдонларда қайтадан қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ўстириш мумкинлиги аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Ахмедов Э.Т MondragoraturcomanicaMizgir.нинг Тошкент вохаси шароитида интродукцияси. Биол.фан.ном.дис.автореф-Т:2002.17б
  2. Бойқобилов Б.И Тошкент иқлим шароитида Steviarebandia.ни қисқа кунга ўтказиб уруғ олиш. Ёш ботаник олимларнинг II республика конференцияси материаллари,-Т-ChinorENK? 2000.-16-17б.
  3. Вехов В.Н, Губанов И.А, Лебедев Г.Ф. Культурные растения СССР.-м мысль, 1978. 315-319 с.
  4. Игнатьева И.П. Методика изучения морфогенеза вегетативных органов травянистых поликарпиков. Докл.ТСХА 1964.
  5. Сахобиддинов С.С Ўсимликлар систематикаси. II-Т. Ўқитувчи . 1966. 296-298-307б.
  6. Холматов Х.Х, Қосимов А.И. Доривор ўсимликлар.-Т: Ибн Сино, 1944. 130-132, 211-213б.
скачать dle 11.3

23-10-2017, 15:05 902 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив