» » ИНТЕНСИВ ОЛМА НАВЛАРИДА СУВ ТАНҚИСЛИГИНИ АНИҚЛАШ

ИНТЕНСИВ ОЛМА НАВЛАРИДА СУВ ТАНҚИСЛИГИНИ АНИҚЛАШ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман. –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam










ИНТЕНСИВ ОЛМА НАВЛАРИДА СУВ ТАНҚИСЛИГИНИ АНИҚЛАШ

Х.А.Бобоева
АкадемикМ.Мирзаев номли богдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ

Интенсив олма навлари баргларидаги сув танқислиги ҳавонинг ҳароратига, тупроқ намлигига ва навларнинг биологик ҳусусиятларига боғлиқ эканлиги аниқланди. Ушбу олма навлари баргларининг сув сақлаш хусусияти бўйича навлар орасидаги фарқ аниқланиб, қурғоқчиликка чидамли навлар ажратиб олинди.
Калит сўзлар: Интенсив, олма, баргларнинг сув сақлаш хусусияти, қурғоқчилик, сув танқислиги, транспирация, иссиққа чидамли навлар.

Кириш. Республикамизда ёз мавсуми қурғоқчилик ҳусусиятига эга бўлиб, ўртача нисбий намлик айрим ҳудудларда 10-15% гача тушиб кетади.
Бундай ҳолатларда қишлоқ хўжалик экинларининг юқори ҳароратга бўлган сезгирлиги ошади ва генератив ҳамда вегетатив органларининг чидамлилиги пасаяди. Кўпинча ўсимликлар генератив органларининг пайдо бўлиш ва шаклланиш даврида юқори ҳаво ҳароратидан кўпроқ зарарланади.
Ёз мавсумида юқори ҳароратдан мевали экинларда ҳам маҳсулот сифати кескин пасайиб кетади ва ҳосилдорлиги камаяди. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларининг иссиққа чидамли навларини яратиш долзарб ҳисобланади.
Ўсимликларда сув танқислиги деб илдиздан келаётган сув билан ўсимлик транспирацияга сарфлаётган сув орасидаги муносабатга айтилади. Республикамизнинг қуртоқчил минтақада жойлашгани, йиллик ёғин миқдорининг кам бўлиши, боғдорчилик соҳасида иссиққа чидамли навларни яратишни тақазо этади. Ўсув даврининг бошларида тупроқда нам етишмаса дарахтлар суст ўсади, барглардаги физиологик жараёнлар бузилади, ҳосил ва унинг сифати пасаяди, барглари яхши ривожланмайди. Ўсув даврининг иккинчи ярмида тупроқда нам етишмаса мевалар вақтидан олдин пишиб тўкилади, заҳира озуқа моддалари кам тўпланади, дарахтлар қишга яхши тайёргарлик кўра олмай совуққа чидамлилиги кескин камаяди.
Услублар ва материаллар.Тажрибалар олиб борилган дарахт баргларидаги сув танқислиги хусусиятлари Э.А. Гончарова (1988г.) усулида аниқланди.
Тадқиқотлар олиб борилаётган интенсив боғдаги олма навларида сув танқислиги ўрганилди. Барг намуналари эрталаб соат 500да қуёш чиқишига қадар, кундуз куни саот 1400 да ва кечқурун 1800 да ҳар бир новда шох-шаббанинг ўрта қисмининг жанубий шарқ томонидан олиниб сув танқислиги аниқланди.
Барглардаги сув танқислиги барглар сувга тўла тўйинган пайтда сувнинг умумий миқдорига фоиз ҳисобида аниқланди ва қуйидаги формуладан фойдаланилди: ВД = (ВПх100) / В
бунда ВД - сув танқислиги, ВП - баргларнинг тўйиниш учун кетган сув миқдори, бунда баргларнинг тўйиниши ва тўйинишдан кейинги миқдори форма бўйича аниқланади, В-баргларнинг тўла тўйинган пайтдаги оғирлиги ва баргдаги қуруқ масса ўртасида фарқ.
Тадқиқот натижалари. Тадқиқотлар ёз ойининг эрталабки, кундузги ва кечки вақтларида тажриба участкасини суғоришдан олдин, суғоришдан кейинги ҳолатларида олиб борилди. Ҳамма вариантларда бир хил ҳолат, яъни сув танқислигини (СТ) эрталаб минимал бўлиши, кундузи максимал даражага кўтарилиши ҳамда, кечга бориб эса бироз пасайиши аниқланди. Барглар таркибидаги СТ суғоришдан олдин анча сезирали бўлди, суғорилгандан кейин тупроқ намлиги нисбатан юқори бўлганда СТ камроқ сезирали бўлганлиги кузатилди. Тадқиқотлар натижасига кўра СТ сутка давомида турлича бўлиб, ҳаво ва тупроқ ҳароратига, ҳавонинг нисбий намлигига, тупроқ намлигига,шунингдек ўрганилаётган навларнинг биологик хусусиятларига боғлиқлиги аниқланди. Ёзги юқори ҳаво ҳароратида суғоришгача бўлган пайтда боғда сезиларли сув танқислиги кузатилди. Сув танқислиги даражаси бўйича навлар орасидаги фарқ суғоришгача бўлган муддатда тупроқ намлиги 13,4%, бўлганда эрталаб соат 0500 да ҳаво ҳарорати 21,5 0С, нисбий намлик 77% бўлганда, ёзги навларда Первенец Самарканда навида 11,1 %, Рустамий ва Мантет навларида 8,5-9,6 %, соат 1400 да ҳаво ҳарорати 39,0 0С, нисбий намлик 65% бўлганда назорат навида 26,0 %, Рустамий ва Мантет навларида 22,9-23,8 %, кечки соат 1800 да ҳаво ҳарорати 33,5 0С, нисбий намлик 67% бўлганда назорат навида 24,4%, Рустамий ва Мантет навларида
  1. 20,4% ни ташкил этди (1-жадвал).
Кузги навлар бўйича сув танқислиги даражаси кам кўрсаткич Память Ясаул навида эрталаб соат 05 00 да 6,0%, соат 1400 да 19,0%, кеч соат 1800 да 17,8% ни ташкил этди. Ўрганилаётган қишки навлар орасида Муцу ва Фуджи навларида соат 05 00 да 11,2-10,5%, соат 1400 да 20,0-21,5%, кечки соат 1800 да
  1. 20,1% ташкил этди.
1-Жадвал
  1. Интенсив олма навларида сув танқислиги
Кўрсатгичлар
Навлар
Сув танқислиги %
суғоришдан олдин
суғоришдан сўнг
500
1400
1800
500
1400
1800
Ёзги навлар
Первенец Самарканда (н.)
11,1
26,0
24,4
6,5
22,4
20,0
Рустамий
8,5
22,9
20,3
5,0
18,4
16,2
Мантет
9,6
23,8
20,4
5,6
16,6
19,6
Кузги навлар
Болажон (н.)
6,5
20,5
18,6
4,9
14,6
13,7
Кубанское багренное
9,0
21,6
19,8
5,5
15,4
14,2
Либерти зимний
8,0
19,8
17,9
4,2
13,4
10,9
Исроил
9,2
20,6
19,4
4,3
14,9
13,8
Память Ясаул
6,0
19,0
17,8
4,6
14,4
14,0
Қишки навла
р
Нафис (н.)
10,2
19,7
18,5
5,3
13,9
12,6
Муцу
11,2
20,0
19,3
6,1
16,4
15,0
Фуджи
10,5
21,5
20,1
6,7
17,0
15,9
Ҳаво ҳарорати оС
21,5
39,0
33,5
24,0
42,0
37,5
Ҳавонинг нисбий намлиги,
%
77
65
67
74
61
66
Тупроқ намлиги, %
13,4
19,4
Сув танқислигини кун давомида ўзгариши бевосита тупроқ намлигига боғлиқлиги суғориш ўтказилганидан сўнг олинган натижаларда тасдиқланди. Сув танқислиги даражаси бўйича ёзги навлар орасидаги фарқ суғоришдан сўнг бўлган муддатда тупроқ намлиги 19,4%, бўлганда эрталаб соат 0500 да ҳаво ҳарорати 24,0 0С, нисбий намлик 74% бўлганда 5,0-6,5 %, соат 1400 да ҳаво ҳарорати 42,0 0С, нисбий намлик 61% бўлганда 16,6-22,4% ва кечки соат 1800 да ҳаво ҳарорати 37,5 0С, нисбий намлик 66% бўлганда 16,2-20,0 % ни ташкил этди.
Ўрганишлар натижасига кўра сув танқислиги умумий бўлган қонуниятларга бўйсунади. Булардан сув танқислиги эрталабки вақтда, яъни 500 да барча навларда минимал даражада кузатилади. Кундузи эса соат 1400 да сув танқислиги максимал кўрсаткичга кўтарилади. Кечки соат 1800 да сув танқислиги яна пасаяди. Тонггача кечаси билан сув баланси тикланиб эрталабга келиб яна минимал сув танқислиги кузатилади.
Тажрибадаги ёзги навлардан Рустамий, Мантет, кузги навлардан Память Ясаул, қишки навлардан Нафис навлари сув танқислиги даражаси кам бўлган навларга киритилди.
Хуласа, таклиф ва тавсиялар. Барглардаги сув танқислиги бир кечаю-кундузда ҳар хил бўлиб, энг паст кўрсаткичлар эрта тонгда ва энг юқори кўрсатгич кундуз куни кўзатилади.
Қурғоқчиликка чидамли навларда сув танқислигини абсолют кўрсаткичлари паст бўлади.
Сув танқислиги бўйича навлар ўртасидаги фарқ тупроқ намлиги паст ва ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда яхши намоён бўлади.
Мевали экинларда навларнинг қурғоқчиликка чидамлилигини фақат тупроқ намлиги паст бўлган вақтда ўрганиш тасвия этилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
  1. Ганчарева Э.А. оценка устойчивости к разным стрессом плодо-ягодных и овощных (сочноплодовых) культур. / Методическое указание по засухоустойчивости. - Л., 1988.- С. 46-62.
  2. Кульков О.П. Физиология и биохимия сезонного развития плодовых в Узбекистане. - Т.:Фан, 1978. - С. 76-96.
  3. Скуртуль А.М., Чакир Я.М., Зама Л.С. Водный режим растений яблони при разных приемах дождевания. / Физиология водообмена, засухо и зимостойкости сельскохозяйственных растений. - Кишинев:Штиница, 1985.- С. 51-56.
  4. Бобоева Х.А., Юнусов А.Н. Интенсив олма навлари ўртасида сув танқислигини фарқланиши. // Агро илм жўрнали. 2 сон (40) 2016. - Б.38 - 39.
  5. Монойленко К.В. Эволюционные аспекты проблемы засухоустойчивости растений. - Л.: Наука, 1983.-С. 37-71.

скачать dle 11.3

14-11-2017, 15:49 700 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив