» » » БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР

БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР

Muallif(lar): А.У.Вафоев
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР


А.У.Вафоев
Тошкент давлат аграр университети


Балиқчилик тармоғини бошқаришнинг ахборот таъминотиниривожлантириш масалаларига бағишланган. Жумладан, балиқчиликда  ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий моҳиятини ва амалдаги туркумланишини қайта кўриб чиқиш;балиқчиликда биологик активлар ва уларнинг турларини аниқлаштириш; ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш моддаларининг номенклатурасини ишлаб чиқиш; аналитик ҳисоб объектларининг тўлиқ рўйхатини шакллантириш; балиқчиликда ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш методларининг интеграллашган моделини шакллантириш; тайёр маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш бўйича мавжуд методикаларни такомиллаштириш таклиф қилинган.
Калит сўзлар: балиқчилик, аквакультура, тармоқ, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, харажатлар, таннарх, ҳисоб, ҳисобот, сертификатлаштириш, маркетинг,инновацион технологиялар.
Кириш. Мамлакат иқтисодиёти тармоқлари, хусусан балиқчилик тармоғини модернизациялаш маҳсулот ишлаб чиқаришни бошқаришга қўйиладиган талабларни оширишни тақозо этмоқда. Маълумки, сўнгги йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, хусусан балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда.
Услублар ва материаллар. Изланишлар шуни кўрсатдики, 2016 йилда қарийб 3 минг гектар янги сунъий ҳовузлар ташкил этилди, уларда 900 тага яқин балиқчилик хўжаликлари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқда. Балиқчилик тармоғини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ипотека банк» акциядорлик тижорат банки томонидан 116 млрд. сўмда ортиқ кредитлар ажратилди. Аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, 2016 йилда 76 минг тоннага яқин балиқ етиштирилди, бу 2015 йилга нисбатан 16 минг тонна (21,0%) кўп демакдир. Лекин, балиқчилик тармоғи корхоналарининг самарадорлигини ошириш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Жумладан, балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ҳамда табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолиб келмоқда. Масалан, сунъий кўлларнинг ҳосилдорлиги 1 гектарда ўртача 20 центнердан ошмайди. Бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан анча паст демакдир. Шу боис, балиқчилик тармоғига инвестициялар жалб этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, балиқ етиштиришнинг интенсив технологиялари ва юқори технологик усулларидан самарали фойдаланиш ҳамда тармоқ корхоналари молиявий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш алоҳида эътибор талаб этмоқда. Балиқчилик тармоғидаги ушбу ва бошқа муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 1 майдаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ2939 -сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу Қарорда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш бўйича:
балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастури чора-тадбирлар амалаг оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини олиб бориш;
табиий ва сунъий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш, республикада аквакультурани ривожлантиришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш йўли билан балиқчилик тармоғи ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;
маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, балиқ маҳсулотлари нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш,
балиқ маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш;
халқаро талабларга мувофиқ сифат менежменти тизимининг замонавий усулларини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни, балиқ маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш ва қадоқлашни жорий этиш;
балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий тадқиқот ишларини олиб бориш[1.].
Шунингдек, мазкур қарорни амалга ошириш борасида, хусусан, балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда балиқ чавоқлари билан таъминлашга ва балиқ етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда тармоқ самарадорлигини оширишга йўналтирилган «2017-2021 йиллар даврида балиқчилик тармоғини янада комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури» ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
Бундай улкан ва кенг қамровли вазифаларни амалга оширишда балиқчилик тармоғи корхоналарида ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлигини ошириш учун бутун тармоқ бошқарув тизимини сифатли ва тезкор ахборотларни шакллантириш лозим. Чунки, «тегишли ахборотлар улардан фойдаланувчиларга бухгалтерия ҳисоби тилида, яъни тадбиркорлар «ўқий оладиган» тилда етказилади»[2.40 б.].
Тадқиқот натижалари. Бундай шароитларда балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни самарали бошқариш мақсадида шакллантириладиган ахборотларнинг релевантлигини оширишга қаратилган илмий таклифлар, услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни асослаш зарурати ҳам вужудга келмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот таннархини ҳисоблаш ва таҳлили масалаларининг илмий- услубий асослари мамлакатимизда соҳанинг етакчи олимлари ва мутахассислари томонидан анча чуқур тадқиқ қилинган. Лекин,балиқчиликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг соддалаштирилган ахборот тизими, хусусан, унинг муҳим қуйи тармоғи – бошқарув ҳисобининг ташкилий-услубий масалалари ҳозирча деярли ўрганилмаган. Шу муносабат билан, балиқчилик тармоғидаги биологик активларнинг таркибини ва ҳисобда акс эттириш тартибини ҳамда уларнинг балиқчиликда биотраснформацияланиши, ҳаражатларни ҳисобга олиш бўйича аналитик ҳисоб объектларининг рўйхати, ҳаражатларни ҳисобга олиш моддаларининг номенклатураси, балиқчилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш услублари ва бошқа масалаларни илмий-услубий асосда ҳал этиш лозим.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Умумий хулоса шундан иборатки, балиқчилик тармоғида бошқарув тизимининг яхлит ахборот таъминотини шакллантириш лозим. Бу борада қуйидаги хулоса, таклиф ва тавсиялар шакллантирилди:
- балиқчилик тармоғи корхоналарининг шарт-шароитларига мос намунавий ҳисоб сиёсатини шакллантириш;
  • балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий моҳиятини ва амалдаги туркумланишини қайта кўриб чиқиш;
  • балиқчиликда биологик ресурсларнинг трансформацияланиши натижасида олинадиган биологик активлар ва уларнинг турларини аниқлаштириш;
  • балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш моддаларининг номенклатурасини ишлаб чиқиш;
  • балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатлари аналитик ҳисоб объектларининг тўлиқ рўйхатини шакллантириш;
  • ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олиш методларини тадқиқ қилиш асосида балиқчиликда ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш методларининг интеграллашган моделини шакллантириш;
  • балиқчиликда тайёр маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш бўйича мавжуд методикаларни тадқиқ қилиш асосида уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 1 майдаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 2939 - сонли Қарори,«Халқ сўзи», 2017 й., 87 (6781).
  2. R.D.Dusmuratov. Buxgalteriya hisobi nazariyasi. –T.:«Fan vatexnologiya», 2013, 476 bet.
www.mf.uz – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
скачать dle 11.3

20-10-2017, 15:26 564 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив