» » » КАТАКЛИ БАТАРЕЯЛАР РУСУМИНИНГ ТОВУҚЛАР ТУХУМДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

КАТАКЛИ БАТАРЕЯЛАР РУСУМИНИНГ ТОВУҚЛАР ТУХУМДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
КАТАКЛИ БАТАРЕЯЛАР РУСУМИНИНГ ТОВУҚЛАР ТУХУМДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ


С.Базарбаева, И.Мақсудов
Тошкент давлат аграр университети


            Паррандачилик республика ҳукуматининг соҳани ривожлантириш бўйича сайъи-ҳаракатлари натижасида турли тоифадаги хўжаликларда паррандалар маҳсулдорлиги ортиб, сифати яҳшиланиб бормоқда. Бу борада паррандачилик учун зарур наслдор тухум ва бир суткалик жўжаларни, емни бойитиш учун зарур озуқа қўшимчаларини импорт қилишдаги берилган имтиёзлар соҳани ривожланиши ва самарадорлигига ижобий таъсир ўтказмоқда.
            Паррандачиликда янги технология ва жиҳозларни жорий этиш ҳар доим кун тартибида биринчи ўринда турган, чунки паррандалар тўлиқ ташқи муҳит таъсиридан холи бўлиб, паррандахоналарда зарур микроиқлимни яратиб беришни талаб этади, акс ҳолда маҳсулдорлик пасайиб, озуқа сарфи кўпайиб, олинадиган фойданинг камайишига олиб келади.
            Янги замонавий паррандачилик жиҳозларини импорт қилишда “Ўзбеклизинг” компанияси томонидан валюта эвазига паст фоизли кредитлар бериш йўли билан Украинадан КБКВ комплект жиҳозлар сотиб олиб келинмоқда. Шундай жиҳозлардан бири Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги “Водий насл парранда” фермер хўжалигига ўрнатилган. Жиҳозлар харажатлари 3 йил давомида босқичма-босқич сўндирилади.
            Хўжаликда биринчи навбат жиҳозлардан самарали фойдаланиш тухум ишлаб чиқариш самарадорлигини ортиши натижасида харажатларни муддатидан олдин тўланиши натижасида “Ўзбеклизинг” компанияси иккинчи комплект жиҳозлар олиб бериб, ҳозир уни ўрнатиш жараёни кечмоқда. Ушбу жиҳозлар собиқ катакли батареялардан ўзининг ихчамлиги, паррандалар учун қулайлиги, озуқа сарфининг камлиги, ахлатни қуритиб чиқариши натижасида атроф-муҳит экологиясига салбий таъсир этмаслиги ҳамда энергия харажатларининг нисбатан камлиги ва битта товуқ ўрни арзонлиги билан ажралиб туради.
            Ҳозир ушбу паррандачилик хўжалигида 2 та бинода “КБКВ” русумидаги янги ва 2 та бинода “КБН-3” русумидаги катакли батареяларда паррандалар сақланмоқда. Икки русумдаги катакли батареяларда паррандаларни сақлаш, уларнинг маҳсулдорлик ва ҳаётчанлигини ўрганиш долзарб ҳисобланади.
            Ҳар бир КБКВ русумдаги катакли батареяли паррандахонада 42240 та, КБН-3 русумидаги катакли батареяли паррандахоналарида эса 16000 бошдан товуқ сақланади. Тадқиқотлар учун 2 гуруҳ 200 бошдан “Ломанн ЛСЛ-классик” дурагай товуқлар олинди.
            I гуруҳ – КБКВ русумидаги жиҳозларда сақланган товуқлар;
            II гуруҳ – КБН-3 русумидаги жиҳозларда сақланган товуқлар.
            Тажрибалар 52 ҳафта давомида олиб борилди.
            Товуқларнинг тухум маҳсулдорлиги уларнинг тирик вазни, озиқлантириш ва сақлаш шароитлари, ёши ва бошқа олимларга боғлиқ.
            Товуқ вазни унинг тухум маҳсулдорлиги, тухумнинг вазни ва озуқалардан самарали фойдаланиш билан узвий боғлиқ.
Товуқлар вазнига улар сақланаётган катакли батареялар русуми таъсир этади, чунки уларда микроиқлим, сақлашдаги қулайликлар ўз таъсирини ўтказади.
1-жадвал маълумотлари шундан далолат берадики, КБКВ русумидаги катакли батареяларда товуқларнинг тирик вазни кросс андозаларига тўғри келиб 20 ойлигида ўртача 1403 г бўлиб, 52 ҳафта, яъни тадқиқотлар поёнида 1816 г бўлиб, 413 г ёки 29,4% га ошган, КБУ-3 русумли катакли батареяларда эса 410 г ёки 25,94% га ортган, ёки КБКВ русумли катакли батареяларда сақлаш шароитининг қулайлиги ва керакли микроиқлимни яратиб бериш натижасида бир хил озиқлантириш даражасида товуқлар вазни 25 г ёки 1,26% га юқори бўлган.
1-жадвал
Товуқлар тирик вазни, г (Х±Sх)
Ёши, ҳафта
Катакли батарея русуми
КБКВ
КБУ-3
20
1403 ± 13,1
1381 ± 10,12
40
1747 ± 10,61
1712 ± 11,3
50
1813 ± 13,2
1695 ± 12,2
72
1816 ± 15,81
1791 ± 8,98
           
            Товуқларнинг тухум маҳсулдорлиги кўп жиҳатда уларнинг сақлаш шароитлари ва микроиқлим кўрсаткичларига боғлиқ, КБКВ русумли катакли батареяларда улар андоза талабларида ушлаб (ҳарорат, нисбий намлик газлар концентрацияси) турилганлиги учун бироз юқори натижаларга эришилган.
2-жадвал
Товуқларнинг тухум маҳсулдорлиги (Х±Sх)
Кўрсаткичлар
Катакли батарея русуми
КБКВ
КБУ-3
Тухум сони, дона
304 ± 2,11
296,5 ± 3,2
Тухумнинг вазни, г
63,1 ± 2,1
62,2 ± 1,97
Тухум массаси, кг
19,2
18,4
            Товуқлар тухумга кирганларидан кейин 52 ҳафта давомида КБКВ русумидаги катакли батареяларда сақланган товуқлар 304 ёки КБУ-3 катакли батареяларда сақланган товуқларга нисбатан 7,5 дона кўп тухум бериб, бир дона тухумнинг вазни 0,90 г га юқори бўлган ҳамда улар 0,8 кг кўп тухум массаси берган. КБКВ русумидаги катакли батареяларда сақланган товуқларнинг юқори маҳсулдорлигини ҳисобга олиб уларни “Водий насл парранда” фермер хўжалигининг ташкилий ва молиявий тажрибасидан фойдаланган ҳолда бошқа кичик корхона ва фермер хўжаликларида жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

скачать dle 11.3

22-05-2018, 14:51 271 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив