» » БУШУЕВ ЗОТЛИ ҚОРАМОЛЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БУШУЕВ ЗОТЛИ ҚОРАМОЛЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Muallif(lar): Б.Ж.Носиров
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash



                        
БУШУЕВ ЗОТЛИ ҚОРАМОЛЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Б.Ж.Носиров
Тошкент давлат аграр университети


Маълумки, жанубий ва шарқий зоналарда қон паразитар касаллигини кўп учраганлиги учун юқори маҳсулдорли сут ва гўшт йўналишдаги қорамол зотлари анча кам миқдорни ташкил қилмоқда. Ана шулар билан боғлиқ бўлган Ўзбекистонда яратилган сут йўналишдаги бушуев зотини такомиллаштириш илмий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Ушбу зот махаллий шароитга мослашувчанлиги, иссиқга ва қон паразитар касаллигига чидамлиги билан бошқа зотдан фарқ қилинади. Озиқлантириш ва сақлаш шароити яхши яратиб берилса, сут бериш қобиляти ҳам талаб даражасига жавоб беради. Бушуев зотли сигирларини мақсадга мувофиқ типлари йилига 4-4,5 минг кг сут ва сут таркибидаги ёғ миқдори 4,0% ва ундан юқори бўлади. Бу зот ўзининг тез етилувчанлиги ва гўштини сифати билан характерланади.
Охирги йилларда ушбу зотни бош сони ҳам ошмоқда. 3 минг бошқа яқин наслли бузоқлар бошқа республикаларга сотилган. Яъни Қорақолпоғистон ва Грузияга. Зотни ва унинг сут маҳсулдорлигини нисбатан ўсиши кўзатилмоқда. Агарда 2000-2010 йилларда фермер хўжаликларида бир соғим даврида ҳар бир сигирдан 2000-2500 кг сут олган бўлса, 2010-2015 йилларда сут миқдори 3000-3500 кг га ўсди. Турон хўжалигидаги 17 та сигир 4000 кг ва ундан кўп сут бермоқда.
Биз 2010-2016 йиллардаги наслчилик хўжаликларида генетик-статистик маълумотлпрни анализ қилганимизда бушуев зотини айрим хўжалик-фойдали белгиларни бир-бири билан боғлиқлиги, ўзгарувчанлиги маълум бўлди. Сут бўйича ўзгарувчанлик коэффициенти 14-28 % , сут таркибидаги ёғ миқдори бўйича 6-13 % бўлганлиги аниқланди. Сигирларининг ўртача тирик вазни товар хўжаликларида 411 кг, наслчилик хўжаликларида 430-420 кг ни ташкил этмоқда.
Бушуев зотли сигирларни энг керакли биологик хусусиятларидан бири соғин даврини юқори меъёрда ушлаб туришлигидир. Уларда соғим даврини турғунлик коэффиценти 85 -90%, қора-ола зотларида-76% ни ташкил этмоқда.Ўртача ойлик сут миқдорини пасайиши қора -ола зотли сигирларда 24% ни, бушуев зотли сигирларда 14,5 % ни ташкил этади.
Зотни баҳолашда асосий кўрсатгичларидан сут маҳсулдорлиги бўйича умумий тўйимли моддалар миқдоридир (ёғ, оқсил,витамин ва бошқалар). Бушуев зотли сигнрларини сут таркибидаги ёғ миқдори 4,12 %, оқсил 3,57%, каратин 1,14 г, витамин А 0,25 мг/кг, қуруқ модда 12,8% ва 734 калорияга эга ёки қора -ола зотли сигирлар сутига нисбатан ёғ 22,6 % , га оқсил 10,9 % га, каратин 34,5, витамин А 8 ва калорияси 12 % га юқори бўлган [1].
Бушуев зотли қорамолларни яна энг керакли хусусиятларидан Ўзбекистоннинг махаллий шароитига жуда яхши мослашганлигидир. Чўл шароитидаги ёқимсиз қуруқ об-ҳаво, иссиқлик бўлишига қарамасдан оддий хўжалик шароитида 9-10 ой соғилади. Соғим даврини давомийлиги ўртача 284 кунни, сервис даврини давомийлиги 73 ва бўғозлик даври 278 кунни ташкил этади.Бўзоқлари соғлом, хаётчан бўлиб 94 -96 % и сақланиб қолинади.
Ҳайвонларни соғломлиги, уни узоқ муддатга яшовчанлигидир. Турон хўжалигида 9 та сигир 14 йилдан 16 йилгача хўжаликда фойдаланилган ва улардан 11 та гача бўзоқ олинган.
Бушуев зотини энг қимматли хўжалик-биологик сифатларидан бири тез етилувчанлиги ва жадалўсишидир. Бузоқлари юқори ўсишга эга, тўлиқ тўйимли озуқалар билан озиқлантирилганда суткалик ўсиши 800-1000 граммгача бўлади. 12 ойликдаги тирик вазни 220-240 кг ва 18 ойлигида 280-340 кг келади. Бурдоқига қўйилган моллари суткасига 700-850 граммдан, айримлари 1000 граммдан қўшимча вазн беради. Эркак бўзоқлари 12-15 ойлигида тирик вазни 350-410 кг келади ва бир кг ўсишга 6,5-7,0 кг оз бирлиги сарфланади.Сўйим чиқими эса 55-59 % ни ташкил этади. Гўштини сифати бошқа зотларга нисбатан юқори бўлишлиги аниқланган.Бушуев зотли 18 ойлик бўқаларда гўштиниўзи 200кг гача бўлади. Гўштини кимёвий таркиби бўйича оқсил 18,3 % ни, ёғ 19,1 % ни, намлик миқдори 61,5 % ни ташкил этганлиги ўрганилган [2].
Охирги йилларда озиқлантиришни яхшилаш натижасида наслдорлик хусусиятлари ҳам ошмоқда. Зотдаги тизим ва оилаларнинг ҳам селекцион белгилари кенгроқ очилмоқда. Бушуев зоти урчитилаётган зоналарда кўп миқдорда юқори маҳсулдорли моллар урчитилмоқда. Урғочи бузоқларни 6 ойлигида тирик вазни 157 кг ни, 18 ойлигида 285 кг ни ташкил этмоқда. Агарда 2000-2010 йилларда озиқани етишмаслиги натижасида урғочи таналарни биринчи марта қочириш ёши 25-30 ойга тўғри келган бўлса эндиликда 20-22 ойга тўғри келмоқда.
Шундай қилиб, йирик ва соғлом ҳайвонларни фақат яхши озиқлантириш орқали биринчи тўққандаёқ юқори сут маҳсулдорли бўлишига эришиш мумкин. Бундай ҳолатни оддий фермер хўжаликларида ҳам эришиб, биринчи марта туғишдаёқ танлаш ва саралаш ишларини олиб бориб баҳоланиши керак.
Зотнинг ютуғи, уни тип, тизим ва оила бўйича генетик дифференциясини аниқлашдир. Зотда тизим яратиш ва тизимли урчитишдан мақсад-зотни такомиллаштириш мобайнида зот ичида гетерозис олиш ва энг яхши тизимдан фойдаланишдир.
Бушуев зотини ҳозирги генеологик структурасида 5 та тизим мавжуд: Мота шэ-3, Петька шэ-4, Робин шэ-6, Рекорд шэ-5 ва Гусар шэ-10. Булар зотни келиб чиқишида ва зотни такомиллаштиришда катта роль ўйнаганлар. Улар ичида кўп сонлиси Гусар шэ-10 ва Рекорд шэ-5 дир. Сут миқдорини юқори бўлгани Гусар шэ- 10 тизимига мансуб сигирлардир ёки бошқа тизимларга нисбатан 17-24 % кўп сут берганлар. Мота шэ-3 тизимидаги сигирларни сут таркибидаги ёғ миқдори ўртача 4,14 % ни ташкил этиб, бошқа тизимдагиларга нисбатан юқори бўлган [3].
Ўз ВИТИ олимларини аниқлашича Бушуев зоти лейкоз касаллигига чидамлидир. Бундай қимматли сифатга эга бўлишлик янги тизим ва зотларни яратишда ушбу зотдан фойдаланиш мумкин. Бундай касалликдан воқиф бўлиш илмий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун Бушуев зотини нафақат Ўзбекистонда кўпайтириш, балки Ўрта Осиё мамлакатларига ҳам кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. Бу вазифа давлат миқёсидаги йирик ишдир. Шундай бўлсада Бушуев зотини такомиллаштириш ва уни маҳсулдорлигини ошириш ҳозирги талабларга жавоб бермайди. Зот билан селекцион-наслчилик ишларини олиб бориш қониқарли даражада эмас. Зотни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири- тезда сут миқдорини ошириш билан биргаликда сутнинг тўйимлигини ошириш, озуқа сарфини пасайтириш, физиологик хоссалари бўйича бир хил типли ҳайвонларни яратишдир. Бундан ташқари сигирларни машинада соғишга яроқлигини аниқлашдир. Бунинг учун сигирларни елин шаклини яхшилаш, ҳажмини ошириш ва сурғичлардан сутни бир хилда келишини таьминлаш учун сут бериш тезлигини ошириш лозим. Бушуев зотли сигирларни елин сифатини яхшилаш ҳақида елиннинг морфологик ва функционал хусусиятлари бўйича наслчилик ишларини олиб бориш даркор. Подада 50 % гача сигирларни елини яхши, 12 % сигирларда эса елинда камчиликлар мавжуд. Елин ҳажми, елин шакли билан сут маҳсулдорлиги ўртасида ижобий боғланиш мавжудлиги ўрганилган.
Ҳайвонларни шакллантиришда энг асосий муоммолардан уларни табиий чидамлигини ошириш, зоогигиеник шароити яхши бўлмаган жойларда соғлигини яхшилаш, серпуштлиги, оёғи ва тўёғини мустаҳкам бўлишини таъминлашдир. Шундай қилиб селекция ишини асосий аҳамияти шундаки бузоқларни ўсиш йўналишини тўғри ташкил этиш ва мустаҳкам конститутция типига мансубларини кўпайтиришдир.
Зотни такомиллашришнинг муваффақиятли бўлишини гарови, юқори маҳсулдорли наслли бўқалардан фойдаланиш ҳисобланади. Чунки уларнинг барча кўрсатгичлари наслдан-наслга ўтади. Келажакда сут маҳсулдорлигини ошириш учун машинада соғишга яроқли бўлган ва бир йилда 5000 кг дан кўп сут берган, сут таркибидаги ёғ миқдори 4 % ва ундан юқори, оқсил миқдори 3,5 % бўлган сигирларни наслга қолдирган буқаларидан фойдаланмоқ лозим.
Наслли подаларни юқори даражада генетик такомиллаштиришда селекция самарадорлигини ошириш
учун:
  • маҳсулдорлик қобилиятини тўлиқ ифода этиш ва бошқа қимматли хусусиятларини юзага чиқариш, бир зайлда тўйимли озуқалар билан таьминлаш;
  • сут бериш қобилиятини (раздой) рекорд даражасига (йилига 7-8 минг кг сут бериши) етказиш ва подани қайта таьмирлаш чучун қимматли наслдор буқалардан рационал фойдаланиш;
  • зотни такомиллаштиришда мақсадга мувофиқ генетик қобилияти сифатли бўлган бузоқларни ўстиришни тезлаштириш, янги юқори маҳсулдорли тизим, оила ва алоҳида типга мансуб, машинада соғишга яроқли бўлган ҳайвонлар подасини яратиш керак.
Бушуев зотли қорамолларини урчитишда асосан "соф ҳолда" урчитиш мақсадга мувоффиқдир. Бунинг учун соф зотли молларни кўпайтириш лозим. Бушуев зотини генетик ютуқларини ўсишини (сут маҳсулдорлиги бўйича машинада соғишга) тезлаштиршда бошқа генофонд зотларидан (голланд, айршер, жерсей) чатиштиришнинг "Қон қўйиш" усулини қўллаб фойдаланиш лозим. Шундай муаммоларни ечимини топишда бушуев зотини урчитиш бўйича чорвачилик илмий- тадқиқот институти олимлари, мутахассислар вахўжалик чорвадорлари катта меҳнат қилмоқдалар.
Фойдаланилган адабиётлар
  1. Акмальханов Ш.А. Состав и свойства молока некотормх пород скота и товарного молока в Ташкентской области:
Автореферат .дисс. канд.с-х.наук-М. 1961-18 с.
  1. Нортаджиев М. Изучение роста, развития и мяснмх качеств молодняка бушуевской и черно-пестрой пород в условиях Голодной степи:Автореферат.дисс.канд.с-х.наук-Ташкент, 1969- 21 с.
  2. Мустафаев А.М Некоторме хозяйственно-биологические признаки бушуевского скота и его совершенствование:
  3. Автореферат. дисс.канд.с-х наук-Душанбе, 1974-18 с.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

20-10-2017, 15:39 1 596 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив