» » » РЕСПУБЛИКАДА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИРОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

РЕСПУБЛИКАДА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИРОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
РЕСПУБЛИКАДА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИРОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


З.Кушаров, А.Менгноров
Тошкент давлат аграр университети


Чорвачилик соҳаси аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини таъминловчи асосий тармоқлардан бири бўлиб, республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ялпи улушининг 42,2 фоизи ташкил этади. Бугунги кунда дунё бўйича озиқ-овқат ҳавфсизлигини олидини олиш стратегик масалага айланиб бормоқда. Чунки шиддат билан ўзгариб дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси ортиб бораётган, сув тошқини, қурғоқчилик каби табиат инжиқликлари натижасида айрим мамлакатлар қишлоқ хўжалигига катта зарар етаётган, яқин йиллар ичида озиқ-овқат маҳсулотларини баҳоси 40-50 фоизга ошиши башорат қилинаётган бир пайтда дунё озиқ-овқат балансида бир қатор номутаносибликлар юзага келмоқда.
Ушбу номутаносибликларни ҳар томонлама ўрганиш ва унинг салбий оқибатларининг олдини олиш бўйича руспубликамизда туб таркибий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Республикамизда ҳукуматимиз томонидан чорвачиликни ривожлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Жумладан, кейинги йилларда чорвачиликни ривожлантириш борасида 2006 йил 23 мартдаги № 308-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва ушбу фармоннинг амалий ижросини таҳлил этиш ва такомиллаштириш йўналишлари Республика Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842- сонли «Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик махсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 январида бўлиб ўтган мажлисидаги "Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади" номли Президентимиз маърузаларида белгилаб берилган вазифалар асосида соҳада катта ижобий натижаларга эришилди.
Айниқса, 2006-2011 йилларда чорвачиликни ривожлантиришга мўлжалланган Дастурларнинг қабул қилиниши чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳаларини ривожланишини таъминлади. Президентимиз томонидан соҳани ривожланиши учун қабул қилинган мазкур муҳим қарорлар ва ушбу қарорлар билан чорвачилик соҳасига берилган имтиёзлар эвазига, тежалган маблағлар наслчилик ишларини яхшилашга ва маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги ҳисобига қатор ижобий натижалар қўлга киритилди. Жумладан, кейинги уч йил мобайнида қорамоллар бош сонининг кўпайиши барча вилоятларда ўртача 113 фоизга тўғри келди ёки Республика бўйича уларнинг ўртача сони 2009 йилда 8 млн 510,8 минг бошдан 2011 йилда 9 млн 642,5 минг бошпга етказилганлигини таъкидлашимиз лозим.
Республика чорвачилиги асосан ахолининг шахсий ва дехқон хўжаликларига тўғри келиб, қорамолларнинг 94 фоизи ва сигирларнинг 95 фоизи ушбу хўжаликларда парвариш қилинмоқда ҳамда сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам улар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қорамолларни наслли зотлари билан(голштин, швиц ва қизил зотлари) шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида уларни сонини кўпайтирилиши ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда четдан наслли мол олиб келиниши ва уларни урчитишда районлаштиришга алоҳида эътиборга олиш, яъни республикамизда районлаштирилган қорамол зотларини урчитишга алоҳида эътибор бериш лозим. Бунда сут йўналишидаги қора-ола зотли қорамолларни Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида, қизил чўл зотли қорамолларни Бухоро, Навоий, Хоразм, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида Қорақалпоғистон Республикасида, швиц зотли қорамолларни Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, бушуев зотли қорамолларни Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжаликларида урчитиш учун районлаштирилган.
Бу тўртта сут йўналишидаги қорамол зотлари республикамизда урчитиш учун районлаштирилган асосий зотлар ҳисобланади. Агар четдан англер зотли қорамоллар олиб келинса, уларни қизил чўл зоти районлаштирилган вилоятларда урчитиш мумкин. Гўшт йўналишидаги санта-гертруда зотли қорамолларни Жиззах вилояти, абердин-ангусс, герефорд зотли қорамолларни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг фермер хўжаликларида урчитиш тавсия этилади.
Кейинги йилларда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги сигирларни сунъий уруғлантириш 158 фоизга ошди. 2009 йилда республика бўйича 988,0 минг бош сигирлар сунъий уруғлантирилган бўлса, 2011 йилда 1,5 млн. дан ортиқ сигирлар сунъий уруғлантирилди.
Сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари шундаки, бир бош наслли буқани насл сифатидан фойдаланиш мақсадида унга асраш ва боқиш ҳаражатлари кўплаб сарф-харажатларни келтириб чиқаради, сунъий уруғлантиришда наслдор буқа уруғидан фойдаланиш эса жуда арзонга тушиши билан бирга турли хил юқумли жинсий касалликларнинг олди олинади, бир жайдари молни сунъий уруғлантириш натижасида 3 авлоддан кейин наслли мол берадиган даражада маҳсулот олишга эришилади. Масалан, бир хўжаликда сигирни сунъий уруғлантириш эвазига бир бош сигирдан кунлик сут соғиб олиш 5 кг. га ошган тақдирда, бир йилда 1,5 тонна сут кўпаяди, бир кг сутни нархи ўртача 1000 сўмдан ҳисобласак, бир йилда бир оилага 1,5 млн. сўм қўшимча даромад бўлади.
Кейинги йилларда республикада чорвачилик сохасида амалга оширилган чора-тадбирлар хусусан сигирларни сунъий уруғлантириш ва четдан наслли моллар келтириш ва янгидан наслчилик йўналишидаги хўжаликлар ташкил этилганлиги уларда етиштирилган наслли подаларнинг шахсий, ёрдамчи ва фермер хўжаликларигача етказиб берилганлиги натижасида сут ва гўшт ишлаб чиқариш ҳажмлари йилдан йилга кўпайиши кузатилмоқда.
Юқоридагиларнинг барчаси туб таркибий ислоҳотларнинг амалий натижалари ҳисобланади. Шу билан биргаликда бугунги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларига асосланган эконометрик моделларни қўллаш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини таҳлил қилиш энг долзарб усуллардан бирига айланиб бормоқда.
Тадқиқот мақсади республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланган сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар иқтисодий самарадорлигини оширишнинг механизмини шакллантиришга хизмат қиладиган ташкилий-иқтисодий ва илмий-услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
Хулоса. Республика аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондиришга қаратилган амалий натижалар билан биргаликда мукаммал илмий асосланган методик
11 Манба: ЎзРҚСХВ маълумотлари асосида шакллантирилди тавсияларни ишлаб чиқишга ҳам қаратилиши лозим. Бу ишланмалар асосида республикада чорвачиликни ривожлантириш истиқболларини белгилашда муҳим омил бўлиши лозим.
Аннотация. Мақолада мустақиллик йилларида республикамиз чорвачилик тармоғида эришилган асосий натижалар таҳлил, илмий таклифлар ишлаб чиқариш масалалари ёритилди.
Адабиётлар
  1. 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги № 308-сонли ПФ
  2. 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик махсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 842-сонли ПҚ

скачать dle 11.3

15-05-2018, 13:56 269 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив