» » » ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ГОЛШТИН ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ ҲУСУСИЯТЛАРИ

ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ГОЛШТИН ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ ҲУСУСИЯТЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ГОЛШТИН ЗОТЛИ  СИГИРЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ ҲУСУСИЯТЛАРИ


Ж.Еримбетова,И.Мақсудов
Тошкент давлат аграр университети


            Молларни тўлақийматли тенглаштирилган рационлар бўйича озиқлантириш уларнинг тўйимли ва биологик актив моддалар билан тўлиқ таъминлаш натижасида генетик салоҳиятининг руёбга чиқиши натижасида сигирларнинг юқори сут маҳсулдорлиги таъминланади.
            Афсуски, кўпчилик наслчилик фермер хўжаликларида сигирлар рациони типи, тўйимлилиги билан улар эҳтиёжларини қондирмаслиги натижасида хориждан келтирилган ёки ушбу хўжаликларда ўстирилган сигирлар ўзларининг ирсий имкониятларини руёбга чиқармаслиги натижасида сут маҳсулдорлиги андоза талабларидан паст бўлмоқда.
            Озиқлантиришнинг ҳайвонлар саломатлиги, кўпайиш ва маҳсулдорлигига ижобий таъсири тўғрисида республикамизда илмий ишлар қилиниб сигирларни боқишнинг мақбул рационлари таклиф этилган. Бу йўналишда Акмалханов Ш.А ва бошқалар (2010), Карибаев К.К. (1996), Носиров У.Н. ва бошқалар (2010), Аширов М.Э. (1994), Мақсудов И (1994) лар қатор тадқиқотлар ўтказиб илмий жиҳатдан асосланган сигирларни озиқлантириш тизимларини таклиф этганлар.
            Кейинги 4 йилда мамлакатимизга хориждан  16986 бош (Б. Солибаев, И. Эшматов, 2010) турли зотга мансуб тана ва ғунажинлар 9 та Европа ва Осиё мамлакатларидан импорт қилинган. Улар голштин, швиц, қизил чўл, симментал ва бошқа зотларга мансуб бўлиб гуруҳлаб наслчилик фермер хўжаликларига ва қолган қисми маҳсулот ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларига жойлаштирилган.
            Шу жараёнда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Милк агро” МЧЖ хўжалигига Германия орқали Венгер ва “Рохатой” наслчилик фермер хўжалигига хитой голштин зотли тана ва ғунажинлар келтирилган.
            Юқоридаги импорт қилинган голштин зотли сигирларнинг маҳсулдорлик ва айрим биологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида 15 бошдан венгер ва хитой голштин сигирлар аналоглар тартибида ажратиб олинди.
            “Милк агро” МЧЖ хўжалигида сигирлар йил давомида бир типли “Рохатой” фермер хўжалигида ёзги ва қишки рационларда озиқлантирилишига қарамасдан рационлар тўйимлилигининг ўхшаш бўлиши таъминланган.
Сигирларни бир типли озиқлантиришга ўтказиш ташкилий ишларни осонлаштиради, яъни озуқа экинларини ўз вақтида йиғиштириб пичан, сомон, силос, сенаж тайёрланади, кун тартиби бўйича бир вақтда улар майдаланиб, ем қўшиб обдан аралаштирилиб (миксерда) тарқатилади. Бундай монокорм бир хил озуқалардан чиқит чиқмайди, озуқалардан фойдаланиш самарадорлиги ортади.
Зангиота туманидаги “Милк - агро” МЧЖ хўжалиги наслчилик фермасида 2010  йилдан буён сигирлар бир типли рационларда боқиб келинмоқда.
1 жадвал
“Милк агро” соғин сигирлари бир типли рациони
Озуқалар
Миқдори, кг
Озуқа бирлиги
Қуруқ модда, кг
Алмашинувчи энергия, МДж
Ҳазмланувчи протеин, г
Клетчатка, г
Қанд, г
Калций, г
Фосфор, г
Каротин, мг
1
Пичан
5
2,3
4,1
32,9
245
1300
100
36
10
75
2
Сомон
3
0,66
2,6
16,2
66
1134
180
15
3,6
-
3
Силос
30
6
7,5
69
420
2250
180
42
12
600
4
Сенаж
10
3,5
4,5
42
710
1270
190
109
10
400
5
Барда
30
2,1
2,5
27
330
-
600
12
6
-
6
Омихта ем
5
4,2
4,4
53
575
391
280
25
40
-
7
Туз, г
120










Жами
х
18,76
25,6
240
2346
6345
1530
238
81,6
1075
           
Рационда дағал озуқалар – 35%, ширали озуқалар – 44%, ем озуқалар – 21% ни ташкил этган. Бир озуқа бирлигига 1,37 кг қуруқ модда, 125 г ҳазмланувчи протеин, қанд – протеин нисбати 0,7:1 га тўғри келган.
Фермер хўжаликларда сигирларни бир типли рационда озиқлантириш ташкилий томондан қулай, самарали ва моллар ошқозон – ичак тизими учун қулай бўлиб, кўп, сифатли сут олишни таъминлайди.
“Рохатой” фермер хўжалигида сигирлар қишки ва ёзги рационларда боқилади. Рационлар қиш ва ёз фаслларида асосан хўжаликда етиштирилган озуқалар (омихта ем) ҳисобига тузилган.
2 жадвал
“Роҳатой” фермер хўжалигида сигирларнинг қишки рациони (01.11 – 01.05 гача)
Озуқалар
Миқдори, кг
Озуқа бирлиги
Қуруқ модда, кг
Алмашинувчи энергия, МДж
Ҳазмланувчи протеин, г
Клетчатка, г
Қанд, г
Калций, г
Фосфор, г
Каротин, мг
1
Табиий ўт пичани
5
2,3
4,1
32,9
245
1300
100
35
10
75
2
Сомон
3
0,66
2,6
16,2
66
11,34
180
15
3,6
-
3
Силос
33
6,6
8,3
75,9
462
2475
198
33
12
660
4
Сенаж
8
2,8
3,6
33
568
1016
152
80
8
320
5
Барда
30
2,1
2,5
27
330
-
600
12
6
-
6
Омихта ем
5
4,2
4,4
53
575
391
280
25
40
-
7
Туз, г
100










Жами
х
18,66
25,5
238
2246
6316
1510
200
79,6
1055
           
Рационда дағал озуқалар – 31%, ширали озуқалар – 47%, ем озуқалар – 22% ни ташкил этган. Бир озуқа бирлигига 1,37 кг қуруқ модда, 120,3 г ҳазмланувчи протеин, қанд – протеин нисбати 0,7:1 га тўғри келган.
3 жадвал
“Роҳатой” фермер хўжалигида сигирларнинг ёзги рациони
(01.05 – 01.09 гача)
Озуқалар
Миқдори, кг
Озуқа бирлиги
Қуруқ модда, кг
Алмашинувчи энергия, МДж
Ҳазмланувчи протеин, г
Клетчатка, г
Қанд, г
Калций, г
Фосфор, г
Каротин, мг
1
Кўк бошоқлилар
30
6,0
6,4
93
420
5280
570
120
48
750
2
Кўк беда
24
5,3
6,0
42
912
1632
336
96
16,8
1050
3
Сомон
5
1,1
4,4
27
60
1890
300
26,5
610
-
4
Барда
30
2,1
2,5
27
330
-
600
12
6
-
5
Омихта ем
5
4,2
4,4
53
575
391
280
25
40
-
6
Туз, г
100










Жами
х
18,70
23,7
242
2297
9193
2086
279,5
116,8
1800
           
Рационда дағал озуқалар – 5,9 %, ширали озуқалар – 72 % ва ем озуқалар – 22,1 % ни ташкил этган. Рационда бир озуқа бирлигига 1,27 кг қуруқ модда, 122,8 г ҳазмланувчи протеин, қанд – протеин нисбати 0,91:1 га тўғри келиб ковшовчи ҳайвонлар учун меъёр ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. “Шаҳсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”. Тошкент, 2008 йил, 21 апрел.
Баканов В.Н, Менькин В.К. Кормление сельскохозяйственных животных. Москва ВО «Агропромиздат», 1989.
Виноградов В., Кирилов М., Кумарин С. Опыт кормления коров в экспериментальном хозяйстве.
Кузнецов Н.В., Сычева Л.В. Влияние кормовых добавок на продуктивность дойных коров. Ж Зоотехния, № 4, 2009, с. 4-6.
Мақсудов И. Ёш молларни парваришлаш ва сермаҳсул сигирлар етиштириш технологияси. Самарқанд, 2009 йил.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 14:53 444 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив