» » » ГОЛШТИНЛАШТИРИЛГАН ҚОРА – ОЛА ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИ БИР ТИПЛИ РАЦИОНДА ОЗИҚЛАНТИРИШ

ГОЛШТИНЛАШТИРИЛГАН ҚОРА – ОЛА ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИ БИР ТИПЛИ РАЦИОНДА ОЗИҚЛАНТИРИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ГОЛШТИНЛАШТИРИЛГАН  ҚОРА – ОЛА ЗОТЛИ СИГИРЛАРНИ БИР ТИПЛИ РАЦИОНДА ОЗИҚЛАНТИРИШ


Ж.Еримбетова, И.Мақсудов
Тошкент давлат аграр университети


Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги уларнинг зоти, зотдорлиги, ёши, биринчи қочириш ёши, лактация даврида озиқлантириш, сақлаш, соғиш ва бошқа омилларга боғлиқ. Уларнинг ичида энг асосийси озиқлантириш бўлиб, сигирлар сут маҳсулдорлигининг 60 % шу омилга боғлиқ бўлиб, унинг таъсирида сигирларнинг ирсий имкониятлари рўёбга чиқади.
Фақат тўла қийматли, тенглаштирилган рационлар сигирларнинг тўйимли ва биологик актив моддаларга бўлган талабини қондириб, уларнинг соғлиги ва юқори сут маҳсулдорлигини таъминлайди.
Рационлар хўжаликдаги мавжуд озуқалардан тузилган бўлиб, арзон ва сигирлар табиатига мос бўлмоғи керак.
Бу борада ковшовчи  ҳайвонлар озуқа  ҳазм қилиш аъзоларининг тузилиши ва фаолиятини ёддан чиқармаслик керак. Сигирларда озуқаларни ҳазм бўлиши асосан катта қоринда рўй бериб, унда мураккаб микробиологик жараёнлар кечиб, озуқанинг қийин ҳазм бўлувчи клетчатка моддасини микроорганизм ва бир ҳужайрали оддий жонзотлар истеъмол қилиб, микроб оқсилларига айлантиради. Бу борлиқ ширдонга тушиб парчаланади, ичакларда ўзлаштирилиши натижасида ҳайвоннинг оқсил ва аминокислоталарга бўлган талабини қондиради.
Катта қориндаги микроб колониялари озуқа типига қараб шаклланади, озуқа рациони ва озиқлантириш типининг тез – тез алмашинуви микроб колонияларининг алмашинувини талаб этади, бу давр ичида озуқалар яхши ҳазм бўлмайди, ошқозон – ичак тизимида ноҳушликлар рўй беради.
Бир типли озуқлантиришда эса йил давомида сигирлар катта қорнида микроб колониялари бир маромда ишлайди, сигирлар озиқлантириш бўйича ҳеч қандай стрессларга учрамайди.
Сигирларни бир типли озиқлантиришга ўтказиш ташкилий ишларни осонлаштиради, яъни озуқа экинларини ўз вақтида йиғиштириб пичан, сомон, силос, сенаж тайёрланади, кун тартиби бўйича бир вақтда улар майдаланиб, обдан ем қўшиб аралаштирилиб (миксерда) тарқатилади. Бундай монокорм бир хил озуқалардан чиқит чиқмайди, озуқалардан фойдаланиш самарадорлиги ортади.
Деҳқончиликда эса озуқа экинларини қисқа муддатларда йиғиштириб олиш натижасида, оралиқ ва такрорий экинлардан кенг фойдаланиш, беданинг эса бир марта кўп ўриш имконини беради.
Зангиота туманидаги “Милк - агро” МЧЖ хўжалиги наслчилик фермасида 2010  йилдан буён сигирлар бир типли рационларда боқиб келинмоқда.
Йил давомида пичан, самон, сенаж, силос озуқа цехида майдаланиб, Швециянинг “Delaval” озуқа аралаштиргич (миксер), тарқаткич ёрдамида обдан ем билан аралаштирилиб сигирларнинг озуқа столига тарқатилади. Озуқа столида истеъмолига қараб сигирларга ейишгақулай қилиб суриб қўйилади. Озуқа столида озуқалар қизимайди, сигирлар уларни исроф қилаолмайдилар.
1 жадвал
Бир типли сигирлар рациони
(Қора – ола голштин генотипли тирик вазни 500 кг,
суткалик сут соғими 15 кг, ёғлилиги 3,6 %)
Озуқалар типи
Миқдори, кг
Озуқа бирлиги
Қуруқ модда, кг
Алмашинувчи энергия, МДж
Ҳазмланувчи протеин, г
Клетчатка, г
Қанд, г
Калций, г
Фосфор, г
Каротин, мг
1
Пичан
3
1.26
2.57
20.55
165
789
60
21.16
6.6
45
2
Сомон
3
0.66
2.646
16.2
36
1134
180
15.9
3.6
-
3
Сенаж
10
2.5
4.260
35
475
1579
190
100
13
450
4
Силос
20
3.8
6.340
56
284
2204
120
28
8.0
240
5
Ем
4
3.6
3.488
42.4
461.4
312.8
224
21.2
8.0
-
6
Барда
20
1.4
1.680
18
220
-
200
8.0
4.0
-
7
Туз
100
-
-
-
-
-
-
-
-
-

Жами
х
13.22
20.98
188.15
1641.4
6018.8
974
194.2
43.2
735
Рационнинг 14.5 дағал, 58.2 ширали ва 28.58 % ини ем озуқалар ташкил этган.
Бундай рацион сигирларнинг табиатига мос бўлиб иштаҳа билан истеъмол қилади. Унда бир озуқа бирлигига 1.58 кг қуруқ модда, 14.23 МДж алмашинувчи энергия ва 124 г ҳазмланувчи протеин тўғри келиб талаблар даражасида дейиш мумкин. Рационда қанд – протеин нисбати 0.6:1 бўлиб катта қорин фаолияти учун етарли ҳисобланади.
Юқоридаги бир типли рационларни барча қорамолчилик фермер хўжаликларида осонгина тадбиқ этса бўлади. Бунинг учун озуқа экинларини оқилона жойлаштириб, оралиқ ва такрорий экинларни ўстиришнинг илғор технологияларини жорий этиб, етарли озуқа заҳираларини яратиш керак.
Шундай қилиб барча фермер хўжаликларида сигирларни бир типли рационда озиқлантириш ташкилий томондан қулай, самарали ва моллар ошқозон – ичак тизими учун қулай бўлиб, кўп, сифатли сут олишни таъминлайди.
скачать dle 11.3

22-05-2018, 14:56 279 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив