» » » МАМЛАКАТИМИЗ ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИ

МАМЛАКАТИМИЗ ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
МАМЛАКАТИМИЗ ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИ


Д.З.Ҳаитбоева, Д.Н.Рашидов, А.Р.Ходжаев
Тошкент давлат аграр университети


Мамлакатимизда кейинги йиллада кўп тармоқлар қатори чорвачилик соҳасига ҳам катта эътибор берилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ичида гўшт ва гўштли маҳсулотлар кишиларнинг бирламчи эҳтиёжларини қон-дирувчи маҳсулот турларига кирганлиги боис, унга бўлган талаб ҳамда таклиф даражаларини ўрганиш, бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва товар айирбошлаш ҳажмларини режалаштириш ҳамда башоратлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Ўтказилаётган тадқиқотларда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишда дастлаб бозор конъюнктураси, корхонанинг рақобатбардошлиги, истеъмолчилари, уларнинг хатти-ҳаракати таҳлил қилиниб, иккинчи босқичда эса кор-хонанинг бугунги кундаги муайян имкониятлари ўрганилади. Натижалар асосида маркетинг стратегияси ишлаб чиқилди.
Тадқиқотлар натижасида олинган маълумотлар гўшт маҳсулотлари бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидаги хулосаларга олиб келади:
истеъмолчи бозорда эркин танлаш ҳуқуқига эга;
            турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолчиларнинг ушбу маҳсулотларни қабул қилишларидаги хусусиятли томонлар гўшт маҳсулотларига талаб ва таклифни шакллантиришда махсус маркетинг услублари қўллашни талаб этади;
            бозор муносабатларига ўтиш даромад бўйича аҳоли табақаланишига олиб келади;
            ўтиш даврида жамиятдаги ўзгаришлар ҳамда истеъмолчилар хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ҳар бир маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш асоси ҳисобланади.
Олинган натижалар гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларининг психологик ҳолатини яратиш имконини беради. Ҳар бир корхона ўзининг заиф томонларини аниқлаб, ушбу жиҳатлар бўйича ҳимоялаш стратегиясини ишлаб чиқишлари ҳамда ўзининг кучли томонларини янада кучайтирмоғи лозим бўлади.
Гўшт ишлаб чиқарувчи корхоналар биринчи навбатда ички бозорни ўз маҳсулотлари билан таъминлаши лозим бўлади.
Гўшт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг келгусидаги ривожланиши учун интенсив ва диверсификацион ўсиш вариантларини танлаш орқали маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунинг учун эса, ҳозирда ишлаб чиқарилаётган колбасаларнинг баъзи бир фойда келтирмаётганлари ўрнига, янги колбаса турларини ишлаб чиқариш лозим. Янги турдаги колбасалар ассортиментини аниқлашда истеъмол бозоридаги харидорлар диди оғзаки сўровлар орқали ўтказилган тадқиқотларда атрофлича ўрганилган. Улар кўпчилиги маҳсулот сифатини сақлашда ва харид қобилиятидан келиб чиқиб, колбасаларни сотиб олишда ушбу маҳсулотлар соф оғирлигининг 450 грамм бўлиши лозимлигини афзал кўришади. Шунинг учун ўрганилаётган фермер хўжалиги маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишдаги муқобиллаштириш масаласини ечишда бу каби ҳолатлар ҳисобга олинди ва ҳозирда ишлаб чиқарилаётган колбаса маҳсулотлари ассортименти таркибида 450 граммли «Эстонская», «Любительская», ярим дудланган колбасалар ҳам бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Олинган маълумотлар ушбу корхонанинг «истеъмолчи талаби-корхона имконияти-қўшимча тадбирлар» маркетинг стратегияси матрицасини тузиш имконини беради.
Корхона ва у ишлаб чиқараётган товарларнинг истеъмол бозоридаги рақобатбардошлигини баҳолаш орқали «товар-бозор» маркетинг стратегияси матрицаси тузилади. Ушбу матрица корхона ишлаб чиқариш кўламига боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича стратегияни ишлаб чиқишда қўлланилади. Ушбу матрица савдо-сотиқ ҳажмини сақлаш ёки ошириш учун тўртта муқобил маркетинг стратегиясидан (бозорга чиқиш, бозорни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва диверсификация) фойдаланишни назарда тутади.
«Тўхтаниёз ота» фермер хўжалигининг янги турдаги гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни сотиш
бўйича маркетинг стратегияси
Бозор
Корхона
Т.р.
Бозор типи
Товар
Бозор-
даги
вазият
Корхона мақсади
Стратегияни танлаш
Корхона
фаолиятини
бошқариш
воситаси
1
Эски (М)
Эски
Тўла
Бозорни кенгайти-
риш
Стратегияни танлаш
Нархни тушириш, фаол реклама
2
Эски (М)
Янги (Кэ, Кл,
КЯд)
Тўла
Янги ва такомиллашти-
рилган
товар
турини
ишлаб
чиқариш
Товар турини яратиш
Товар сифатини ошириш, истеъмолчига
товарни етказиб
беришни фаоллаш-
тириш
3
Янги
(Т)
Эски
Ривожла ниш
босқичи
да
Товар
сотиш
микдорини
сақлаш ва
ошириш
Бозор ривожи
Янги бозор
сегментларин
и ва янги
маркетинг
усулларини
ахтариш
4
Янги
(Т)
Янги (Кэ, Кл,
КЯд)
Унчалик тўйинмаган, истиқболли
Бозор улуши ва
савдо ҳажмини ошириш
Диверсифи-кация
Янги сифатли
маҳсулот
турларини
ишлаб
чиқариш,
товар
ҳаракатининг
фаол
усулларини
қўллаш
Умуман, маркетинг стратегияси қуйидаги бир қанча вазифаларни ҳал этиш имконини беради:
-ўз ички имкониятларини таҳлил қилиш орқали қайси маҳсулот турлари ни қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарурлигини аниқлаш;
фирма ўсиш стратегияси вариантларини танлаш;
ишлаб чиқариш кўламини ҳозирги ҳолатда сақлаб қолиш ёки уни кенгайтириш, зарар келтирадиган ишлаб чиқаришлардан воз кечиш ҳамда ушбу ишлаб чиқаришга ўтиш шулар жумласидандир.
Тўпланган маълумотлар асосида корхона рақобатбардошлиги, молиявий аҳволи, ички имкониятларини ҳисобга олган ҳолда «Тўхтаниёз ота» фермер хўжалиги учун «истеъмолчи талаби-корхона имконияти-қўшимча тадбирлар» матрицасининг қуйидаги варианти таклиф этилган.
Шундай қилиб, гўшт маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар иш фаолияти натижаларини ҳисобга олган ҳолда, юқори фойда келтирадиган маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни танлашда маркетинг стратегияси матрицаларини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётда қўллаши ушбу корхоналар рақобатбардошлигини таъминлайди, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳам озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга имконият яратади.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:51 242 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив