» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШДА ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШДА ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШДА ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


Г.К.Норинбоева
Тошкент давлат аграр университети


Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йилларидан бошлаб республика чорвачилик тармоғида бозор муносабатларини жорий этишга қаратилган кенг кўламдаги иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб келинди. Натижада тармоқда хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлари тубдан ўзгариб, бозор муносабатларига асосланган янги тизим шаклланди. Пировардида тармоқда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар турли мулкчилик шаклларидаги чорвачилик хўжаликларининг тенг ҳуқуқли рақобат шароитида фаолият юритишини таъминлади.
Бугунги кунда мамлакатимиз чорвачилик тармоғида хусусий чорвачилик фермалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолият кўрсатимоқда. Республикамиз бўйича 2009 йилда ишлаб чиқарилган гўштнинг 93-фоизи, сутнинг 96-98 фоизи, деҳқон ва фермер хўжаликлари хиссасига тўғри келиб, улар истиқболда ҳам чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда устиворлигини сақлаб қолади. Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида фаолият кўрсатаётган чорвачилик хўжаликларининг барқарор ривожлантириш учун нафақат деҳқон хўжаликларига, балки фермер хўжаликларига ҳам озуқа экин майдонлари учун қўшимча ер ажратиш ва мавжуд чорва молларини озуқа билан таъминлаш тизимини қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Бундан ташқари, чорвачилик хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш тизимининг талаб даражасида эмаслиги, маҳсулот ишлаб чиқариш тайёрлов, қайта ишлаш ва сотиш корхоналари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларнинг яхши ривожланмаганлиги ва чорвачилик хўжаликларида ихтисослаштириш масаласини тўғри ҳал этилмаганлиги каби масалалар ўз ечимини ҳал этилишини талаб қилади.
Умуман, республикамиз қишлоқ хўжалигини чорвачилик тармоғида ўтказилган иқтисодий ислоҳотлар якунларига назар ташлар эканмиз, биринчи босқичда тармоқда турли мулкчилик шаклидаги хўжаликлар, яъни ширкат хўжаликларидаги мулкий пайчиликка асосланган жамоа чорвачилик фермалари, хиссадорлик жамиятлари, хусусий чорвачилик хўжаликлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари вужудга келди. Лекин, жамоа чорвачилик фермаларини хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига айлантирилганлигига қарамасдан уларда бошқарув тизимии ташкил қилиш услублари ўзгармасдан қолди. Ислоҳ қилинган қишлоқ хўжалиги корхоналарида чорва мол бош сонлари, маҳсулдорлиги ва маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси кескин камайиб кетди.
Хиссадорлик жамиятларини ташкил қилиш жараёнида чорвадорларни мулкка пай механизми асосида эгалик қилиш кўзда тутилган эди. Бироқ, Ушбу жамиятларда “Хиссадорлик жамиятларига аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш”, “аъзоларни пай гувохномалари билан таъминлаш ва уларга йил якунида мулкий улушларига нисбатан дивидент тўлаш” каби моддий манфаатдорлик тамойилларига амал қилинмаслиги, меҳнатни ташкил қилишнинг илғор усулларини жорий қилиш, ортиқча ўрта бўғин мутахассис лавозимларини қисқартириш тадбирларини амалга оширилмаслиги ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишиига имкон бермади. Хиссадорлик жамиятларидаги мавжуд моддий-техника воситаларининг кўпчилик қисми ўз фойдаланиш муддатларини ўтаб бўлган ёки баъзи турларини йўқлиги сабабли моддий-техника воситалари ва молиявий маблағларга эга бўлмаган чорвачилик хиссадорлик жамиятлари хўжалик субъектлари сифатида ўз фаолиятларини тугатиб, яна қайта хўжалик таркибига қайтиб кирди.
Кейинги босқичда тармоқдаги чорвачилик фермалари ва чорва молларини “Ким ошди” савдосида сотиш орқали мулкка эгалик муносабати тикланди ва хусусий тадибиркорликка кенг йўл очилди. Лекин, ушбу тадбирлар натижасида 1995-1996 йилларда ташкил қилинган 600 та хусусий чорвачилик хўжаликларининг 303 таси (50%) 2003 йилгача бўлган даврида ўз фаолиятини тугатди. Бунга қуйидагиларни асос деб кўрсатиш лозим:
-биринчидан, чорвачилик фермалари ва чорва молларини сотиб олган шахсларнинг соҳа мутахассиси бўлмаганлиги ва уларни бозор шароитида тадбиркорона иш юртаолмаганлиги;
-иккинчидан, меъёрий хужжатларда ислоҳ қилинган чорвачилик фермалари фаолиятини қисқа муддатда тугаганлиги ёки ихтисослаштириш йўналишини ўзгартирганлиги учун маъмурий ва бошқа турдаги жавобгарликнинг белгиланмаганли;
-учинчидан, чорва моллари бош сонига нисбатан ажратилган экин майдонларидан етарли миқдорда ем-хашак етиштириш имконини чегараланганлиги, омухта озуқа таъминоти тизими талаб даражасида эмаслиги;
-тўртинчидан, маҳсулот сотиш ҳамда молиялаштириш тизимларини яхши ишламаганлиги сабаб бўлди.
Изланиш ва амалиёт якунларини кўрсатишича чорвачилик тармоғини ислоҳ қилиш натижасида юзага келган якуний самарадорлик юқори эмаслиги, уларни сифат жиҳатидан янада такомиллаштиришни талаб этади. Ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалигидаги тажрибаларини кўрсатишича, ишлаб чиқариш жараёнини эркинлаштириш тармоқдаги кўплаб муаммоларни амалий ҳал қилишнинг устивор йўлларидан бири ҳисобланади.
Чорвачилик тармоғида эркинлаштириш жараёнларини амалга ошириш учун эркинлаштиришнинг бугунги кундаги мавжуд ишлаб чиқариш иқтисодий ҳолатига баҳо бериш муҳим ҳисобланади. Бунда эркинлаштириш даражасини ифодоловчи кўрсаткичларни муайян мезонлар, жумладан, эркин бозор муносабатларидаги талаб ва таклиф, рақобат ва нархлар ўртасидаги мувозанат нуқтаи-назардан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шу жиҳатдан чорвачилик соҳасини эркинлаштириш кўрсаткичлари сифат ва миқдор кўрсаткичларига ажратилиб, таснифи асосланган.
Хозирги кунда Республикамизда аҳоли жон бошига ва ҳар 100 гектар ҳайдаладиган ер майдони ҳисобига гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш даражаси бозор талаблари жавоб бера олмайди. Чунки, республикамизда 1990-2009 йиллар давомида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган сут миқдори 5.2. фоизга ошгани ҳолда, гўшт 6.2. фоизга камайган ёки чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш даражасининг ўсишига нисбатан аҳоли сонининг ўсишининг юқорилиги сақланиб қолмоқда.
Тармоқ ривожланишида юзага келган бундай номутаносиб ҳолат иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мулкчиликка истиқболли шаклидаги чорвачилик хўжаликларни самарали фаолият юритишини таъминлашга қаратилган қонунчилик асослари ва ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришни талаб қилади. Айниқса, хусусий мулкчилик шаклидаги деҳқон ва фермер хўжаликларини наслли чорва моллари ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш, озуқа базасини мустахкамлаш, уларнинг эркин фаолиятини таъминлайдиган чорвачилик маҳсулотлари бозорини шакллантириш зарур. Ушбу тадбирлар натижасида чорва моллари маҳсулдорлиги ва маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини ошириш ҳамда аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эхтиёжини барқарор таъминлашга эришиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 25 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси тўғрисида”ги ПФ-3342-сонли Фармони
            2. И.Каримов. “Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш- бизнинг олий мақсадимиз” Халқ сўзи газетаси 2008 йил 6 декабрь №237.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:02 463 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив