» » » Қишлоқ хўжалигида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришниНГ ташкилий-иқтисодий омиллари

Қишлоқ хўжалигида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришниНГ ташкилий-иқтисодий омиллари

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
Қишлоқ хўжалигида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришниНГ ташкилий-иқтисодий омиллари


Д.З.Ҳаитбоева, Д.Н.Рашидов, З.Т.Сиддиқов
Тошкент давлат аграр университети


Мамлакатимиз ахолисини юқори сифатли, экологик тоза, чорвачилик махсулотлари билан узлуксиз таъмин этиш хозирги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Хозирги бозор шароитида чорвадорларда мулкка ва ўз мехнати натижаларига эгалик хиссиёти шаклланиб, эркин тадбиркорлик ошади, фаолият юритишлари учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари яратилди.
Ҳозирги кунда Республикамизда ишлаб чиқарилаётган чорвачилик махсулотлари ахолига нисбатан олинганда гўштнинг 43 фоизи, сутнинг 29.6 фоизи, тухумнинг 17 фоизигача таъминланган. Ахоли сонини ўсиши хисобига чорвачилик махсулотларига талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан мамлакат ахолисининг барқарор ривожланишида чорвачилик махсулотлари билан таъмин этиш, иқтисодий механизмларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан, хусусан ўзимизда ишлаб чиқарилган чорвачилик махсулотлари билан таъмин этишга алоҳида эътибор берила бошланди. Мамлакатнинг аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва озиқ-овқат таъминотини яхшилаш энг аввало аграр ресурслар, мавжуд ер, мехнат, моддий техника ва молиявий ресурслардан унумли фойдаланишни ҳамда хўжалик юритиш механизмини такомиллаштиришни тақозо қилади. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар қишлоқда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга, мулкий муносабатларни такомиллаштиришга, мехнатни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг илғор услубларини жорий қилишга, ҳамда сарф-харажатларни камайтириш ҳисобига соф молиявий натижаларни оширишга йўналтирилган. Қишлоқ хўжалигида хўжалик юритиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлардан кўзланган бош мақсад кам харажатлар ҳисобига кўпроқ махсулот етиштириш асосида ишлаб чиқаришни самарадорлигини оширишдир.
Шу нуқтаи назардан олинганда, мулкчиликни истиқболли шаклларига асосланган қишлоқ хўжалик корхоналари ички имкониятларини тўла фойдаланиш асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва аҳоли эҳтиёжини таъминлаш давр талабига айланмоқда.Чунки, қишлоқ хўжалигида ортиқча харажатларга йўл қўйишдан сифатли ва кўпроқ маҳсулот етиштиришга эришишга, ҳамда мамлакат иқтисодий қудратини оширишга ва истиқболдаги ривожланишини таъминлашга замин яратилди.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ижтимоий ишлаб чиқаришнинг провард натижаларини ўзида акс эттиради ва соф даромад кўпайишида таъминланиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, меҳнаткашларни турмуш фаровонлигини ошириш ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий юксалиши йўлида мустаҳкам моддий асос бўлиб хизмат қилади.
Шу жумладан, бизнинг назаримизда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлиги даражасига табиий-иқтисодий, ташкилий-иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсир этади.
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи ва талаб-таклиф орқали таъсир этувчи бошқа омиллар ҳам мавжудлиги, уларни ҳисобга олмасдан туриб, иш фаолиятини ташкил этиш кўзланган мақсадга эришиш имконини бермайди. Ушбу омилларни бозор муҳити омиллари гурухига киритиш ўринли бўлади.
Бозор муҳити омиллари бозор муносабатларига амал қиладиган шароитда катта аҳамиятга эга бўлиб, чорвачилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозордаги талабининг ўзгариши, нархлар даражасини олдиндан башорат қилиш орқали хўжаликлар иқтисодиётини барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Изланиш ва амалиёт натижаларини кўрсаткичи, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таннархи таркибида озуқа сарфлари ва меҳнат ҳақи ҳаражатлари катта салмоққа эга бўлмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти бўйича монографик ўрганилганда турли мулкчилик шаклларидаги хўжаликларда сут ишлаб чиқариш ҳаражатлари таркибида озуқа сарфи 41-48 фоизни, меҳнат ҳаққи ҳаражатлари 14-22 фоизни ташкил этди. Бошқа ҳаражатлар турлари ҳам кейинги йилларда ошиб бормоқда. Бундан ташқари, ёқилғи, мойли материаллар, омухта ем нархларининг ошиб бориши бевосита чорва маҳсулотлари таннархини ошиб кетишига олиб келмоқда. Бозор муносабатлари шароитида чорвачилик хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтиришга алоҳида эътибор яратиш тақозо этилади. Чунки, бизнинг фикримизча яйловда чорва молларини боқиш тўғри ташкил этилмаган.
Чорвачилик тармоғи самарадорлигини оширишда аввало маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтириш орқали ва сифатли маҳсулот етиштиришга алоҳида эътибор бериш билан эришиш мумкин. Чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш молиявий кўрсаткичларининг таҳлили шундан далолат берадики, кейинги йилларда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ва уни сотиш нархи ўртасидаги фарқларда номутаносиблик сезилмоқда. Бозор муносабатлари шароитида юзага келган биринчи вазифа тармоқ тараққиёти йўлида алоҳида эътиборни мавжуд моддий-молиявий меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, кам ҳаражат ҳисобига кўпроқ сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни талаб этмоқда.
Тажриба натижаларидан кўринадики, чорва молларини яйловларда, табиий пичанзорлардан фойдаланиббоқиш орқали чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш самадорлигини ошириш мумкин. Чорвачиликда хусусий мулкчиликка асосланган тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хулосалар бозор иқтисодиёти шароитида тармоқни истиқболли ривожлантиришнинг стратегиг йўлларини белгилашга ижобий таъсир қилади.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:18 327 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив