» » » ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ


Д.Наимова, Д.Мамадияров, Ж.Ўташов
Тошкент давлат аграр университети


Ўзбекистонда мустақиллик йилларида чорвачилик соҳасида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тармоқда сезиларли даражада натижаларга эришилди. Жумладан, соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилдики, давлат тассаруфида бўлган чорвачилик  хўжаликлари, чорвачилик мажмуаларини хусусийлаштириш ва акциядорлик жамиятларига айлантириш ҳамда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича ислоҳотлар олиб борилди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-308-сонли қарорига асосан мамлакатимизда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Ушбу қарор фермер хўжаликларининг моддий техника базасини яхшилаш, фуқароларни микрокредитлар билан таъминлаш, аҳолига қўшимча ер майдонлари ажратиш, уларга давлат томонидан тизимли ёрдам кўрсатиш билан бирга фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайишига, чорва молларининг насли яхшиланишига, ички истеъмол бозорини чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга, чорвачилик билан шуғулланаётган аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга, уларга меҳнат дафтарчалари очишга имконият яратди. Чорвачиликни янада ривожлантириш ва бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янада кен имкониятлар бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПК-842-сонли “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва мол бош сонларини рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, мазкур қарорга асосан  шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига  чорва моллари учун омухта ем, шрот ва шелуха маҳсулотлари етказиб беришнинг аниқ бир тизими яратилди. Шу кунгача республика бўйича жами 673 та омухта ем сотиш шахобчалари ташкил қилинди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда чорвачилик соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш натижасида, қорамоллар 8,3 млн. бошга, қўй ва эчкилар 14,4 млн.  бошга, йилқилар 175,8 минг бошга етказилиб, хориж давлатларидан жами 10,6 минг бош наслли моллар олиб келиниб шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берилди. Натижада гўшт ишлаб чиқариш 1,3 млн. тоннага, сут ишлаб чиқариш 5,4 млн. тоннага, қоракўл тери ишлаб чиқариш 896,9 минг донага, жун ишлаб чиқариш         23,8 минг тоннага етказилди.
Республикамиздаги мавжуд чорва молларига сервис хизмати кўрсатиш мақсадида 2278 та зооветеринария, 909 та сунъий уруғлантириш пунктлари, шунингдек, 365 та қушхона, 1533 та сўйиш майдончалари ташкил этилди.
Ислоҳотлар давомида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун тижорат банклари ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш жамғармалари томонидан жами158,3 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, чорвачилик билан банд бўлган 1,3  млн. фуқарога меҳнат дафтарчалари очилди.
Республикамиз аҳолисининг  йил сайин чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг ўсиб бориши, айни пайтда  шахсий ёрдамчи,  деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачилик соҳасини янада ривожлантиришни, айниқса чорва молларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш, ҳосилдор чорва озуқа экинлари уруғлиги етиштиришни йўлга қўйиш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияларини кенг жорий қилишни, республика ҳудудларининг иқлим шароитларидан келиб чиқиб, хориж давлатларидан,  маҳсулдор наслли молларни олиб келиб, уларни  худудлар бўйича жойлаштириш, ривожланган чет эл технологиялари асосида замоновий чорвачилик комплексларини ишга тушуришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини  янада такомиллаштиришни тақозо қилмоқда. Шу боисдан, мамлакатимизда чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида асосан қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим.
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи деҳқон, фермер ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сонини янада кўпайтириш;
тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи, фермер ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларига наслли чорва молларини сотиб олиш, улардан олинган маҳсулотларни қайта ишлаш ва илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида микрокредитлар ажратиш жараёнини фаоллаштириш;
чорва молларини озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш ва омухта ем саноатини янада ривожлантириш;
 чорвачилик учун хизмат кўрсатиш пунктлари тармоғини жумладан, зооветеринария пунктлари ва ветеринария хизматларидан фойдаланишни яхшилаш.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:31 454 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив