» » ЎЗБЕКИСТОНДА ЧАКАНДАНИ ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ, БИОЛОГИК ВА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЧАКАНДАНИ ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ, БИОЛОГИК ВА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЧАКАНДАНИ ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ, БИОЛОГИК ВА
ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ


М.Х.Хакимова, Э.Т.Бердиев, Г.Б.Махмудова, Д.Халимов
ТошДАУ


Жийдадошлар (Elaeagnaceae) оиласининг энг муҳим Чаканда (Hippophae L) туркумига 3 тур
киритилган бўлиб, улар орасида энг кенг тарқалган ва қимматли дориворлик хусусиятига эга тур-
жумрутсимон чаканда (Hippophae rhamnoides L) ҳисобланади. Қолган 2та тур толбаргли ва Тибет
чакандаси Непал, Бутан давлатлари xудудларида ва Тибет ясси тоғлигида 1800-4200 м
баландликларда учрайди. Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистон флорасида жумрутсимон чаканда
тарқалган бўлиб, у табиатда тиканли бута ёки 6-8 м кичик дарахт сифатида ўсади.
Чаканда тўқай ўсимлиги ҳисобланади ва доимо ер ости сувлари тупроқ юзасига яқин дарё
xавзалари, водийларида ўсиб, қалин чакандазорларни юзага келтиради. МДХ мамлакатларида
чаканда бир неча биологик ва морфологик хусусиятларига кўра бир-биридан фарқланувчи
популяцияларни шакллантирган. Улар орасида Сибир популяцияси қимматли Байкалбўйи ва Саян-
Олтой тоғли xудудини қамраб олган бўлиб, улар асосида кўплаб сервитамин, тикансиз ва йирик
мевали навлари яратилган. Республикамизда чаканда деярли барча тоғ дарёлар xавзаларида учрайди,
лекин унинг компакт жойлашган бутазорлари Зарафшон дарёсининг ўрта оқими ва унинг чап ирмоғи
ҳисобланмиш Қорадарё xавзасида жойлашгандир.
Зарафшон дарёси водийсида чаканда жийда-чаканда, тол-жийда-чаканда,тоза чаканда, чаканда-ўт
ўсимликлар каби ўсимлик формацияларини юзага келтирган, ушбу формацияларда у кўп xолларда
эдификатор ўсимлик сифатида иштирок этади. Зарафшон қўриқхонасидаги 370 га тўқайзорларда
чаканданинг 50-55 т биологик мева заxиралари мавжуд.
Чакандани саноат аҳамиятига эга бутазорлари(150 га) Қорадарё xавзасининг (Зарафшоннинг чап
ирмоғи) Самарқанд вилоятидаги Дахбед қўрғонидан Жума қўрғонигача бўлган оралиғидаги
тўқайзорларда мавжуд. Булардан ташқари Республикамиз жанубида, Тўполанг дарё xавзасида 12 га,
Оқсув дарё xавзасида 20 га тўқайзорларда чаканданинг бутазорлари мавжуддир.
Тана пўстлоғи тўқ кулранг, новдалари баxорда яшил-кумушсимон бўлса, вегетация охирига бориб
кулранг-жигар ранг тусга киради.
Барглари ингичка узун, ланцетсимон 2-9 см узунликда ва 3-15 мм кенгликда, устки қисми кулранг-
яшил, остки томони кумушсимон рангда. Гуллари алоxида жинсли, барг куртаклари ривожи билан
бир пайтда ривожланади. Апрель-май ойларида гуллайди. Чаканда-икки уйли ва шамол ёрдамида
чангланувчи ўсимлик. Оналик (уруғчи) чангдонлари оталик (чангчи) чангдонларидан алоxида
ривожланади. Гуллари бир найчали. Чангчи (оталик) ўсимлигининг новда куртаклари уруғчи
(оналик) ўсимлигининг куртакларига қараганда 2-3 баробар йирикроқ, кумушсимон-қўнғир калта
бошоқларга йиғилган ва тангачалар билан қопланган бўлади.
Уруғчи гуллари сарғишроқ, баргларининг қўлтиғида якка xолда туради. Чангчи дарахтлар ёки
буталар майда гулбаргсиз бошоққа йиғилган гулларга эга бўлсалар, уруғчи дарахт ёки буталар
новдасидаги барг қўлтиқларида 2-14 дона гача пестикли гуллари жойлашади. Гул куртаклари
тангачалар билан қопланган бўлиб, улар гул қисмларини баxорги совуқлардан ишончли ҳимоя
қилади, шунинг учун ҳам чаканда ҳар йили турли об-xаво инжиқликларига қарамасдан мўл xосил
беради.
Чаканда мевалари август-сентябр ойида пишиб етилади ва кеч куз-қиш бошларигача бутада
тўкилмай сақланади. Чаканда меваси резавор, ширали, ананас xидини эслатувчи хушбуй xидга ва
нордон-ширин таъмга эга. Мевалари шарсимон-думалоқ, чўзинчоқ-овал, бочкасимон ва
цилиндрсимон шаклларига эга бўлиб, оч сариқ, оловранг ва қизғиш тусли бўлади. Мевалар асосан 1-2
йиллик новдаларда шаклланадилар ва новдани тўлиқ ғуж қамраб оладилар, унинг русча облепиха
номи “облепляющие ветви” сўзлари бирикмасидан олингандир.
Чаканда табиатда 4-6 йилдан сўнг xосилга киради, маданий шароитларда парваришланса, бу
муддатни камайтириш мумкин.
Чаканда бутасининг xосилдорлиги 3-8 кг атрофида бўлиши кузатилади. Мевалари узунлиги 5-11
мм, диаметри 3-8 мм, оғирлиги 0,1-0,7 г бўлиб, қисқа мева банди орқали кичик шингилчалар
кўринишида новдаларда жойлашади.
Чаканда ёруғсевар ўсимликлар тоифасига киради. Шу сабабли дарё водийларида кўл ва денгиз
қирғоқларида қумоқ, аллювиал ётқизиқли ва шағалли турли даражада кольматлашган тупроқ
структураларида биринчилардан бўлиб ўса бошлайди. Шу билан ушбу субстратлар табиий дренажга
эга ва енгил механик таркибга ҳамда аэрацияга эгадирлар.
Бундай жойларда чаканда ер остки горизонтал илдизпояларидан тез ўсиб, янги ёш ўсимликларни
юзага келтиради, одатда чангчи (оталик) бута атрофида фақат чангчи ўсимликлардан, уруғчи
(оналик) бута атрофида уруғчи ўсимликлардан иборат чакандазорлар вужудга келади. Ёввойи
чаканданинг характерли белгиси новдаларида узун тиканлари бўлишидир. Жийдадошлар оиласи
вакилларига хос бўлган “микориза” xодисаси чакандада ҳам кузатилади. Чаканда ўсимлигининг
илдиз тизимида xаводаги азотни ўзлаштирувчи тугунакли бактериялар мавжуд бўлиб, улар дуккакли
ўсимликлар сингари тупроқни азот билан бойитадилар ва чакандани унумдорлиги паст қумли-
шағалли тупроқларда ҳам бемалол ўсиб, мўл xосил беришини таъминлайдилар.
Адабиётлар:
1. Бердиев Э.Т. Чаканда-истиқболли поливитамин ўсимлик //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги.
Тошкент, 2013. №8.-42 б.
2. Турдиев С.А., Бердиев Э.Т. Биологические основы вегетативного размножения лоха и
облепихи //Узбекский биологический журнал. Ташкент, 2013.-№1-С.20-23.
3. Қайимов А.Қ., Бердиев Э.Т. Чаканда (Hippophae) туркуми //Дендрология. Fan ва texnologiya,
Тошкент. 2012.-197-199 б.скачать dle 11.3

15-04-2018, 03:19 337 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив