» » ЭКОЛОГИК БОШҚАРУВ ТИЗИМИ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

ЭКОЛОГИК БОШҚАРУВ ТИЗИМИ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари.Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


ЭКОЛОГИК БОШҚАРУВ ТИЗИМИ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР


И.Рахмонов, З.Тўраев, Ш.Умидов Тошкент давлат аграр унивеситети


Кейинги йилларда бутун дунёда атроф-муҳитни самарали бошқариш (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш) корхоналар сифатни бошқариш тизими билан бевосита боғланган асосий вазифаларини ҳал қилишда муҳим ўрин тутмоқда ва корхонани умумий бошқариш тизимини ажралмас қисми сифатида қаралмоқда.
Экологик менежмент турли даражада - корхонадан то умуммиллий ва глобал даражаларгача экологик иқтисодий муносабатларни бошқаришнинг ечимини топишга хизмат қиладиган фандир. У ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларининг экологик хавфсизлигини, ресурсларни тежашни, экологик хавф-хатарларни энг оз даражага туширишни бошқариш усулларини асослаб беради. Экологик менежмент усуллари тегишли стратегиялар, дастурлар ва тузилишлар, уларни амалиётга жорий этиш ва натижаларни назорат қилишни, ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Бу усуллар экологик бошқарувнинг барча бўғинларига тааллуқлидир. Шу билан бир қаторда экологик таъсир ва экологик масъулиятнинг асосий қисми корхона зиммасига тушади. Бу эса ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик фаровонлиги кўп жиҳатдан аниқ корхоналар экологик бошқарув тизими фаолияти самарадорлигига боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Экологик менежмент тизимини жорий қилиш, корхоналарга нима бериши ҳақида тўлиқроқ тўхталиб ўтмоқчимиз. ISO 14000 серияли стандартлари атроф-муҳитни ҳимоялашга янгича ёндошувни яққол ифодалайди.
Атроф-муҳитга ўйламасдан ташкилот ишлари учун жавобгар ходим ва бир тизимга қўшимча маданиятлилик тушунчасини бошқарувчи ходим жойини кўра билиш муҳим вазифа ҳисобланади.
ISO 14000 серияли стандартлар қуйидаги иккита асосий гуруҳга бўлинади:
♦♦♦ - Атроф-муҳитни бошқариш тизимини ривожланиши ва кўмаклашишни яратишга комплекс ёндошувни таъминловчи, ташкилотларга мўлжалланган стандартлар.
♦♦♦ - Маҳсулотларга мўлжалланган, уларни хизмат муддати давомида атроф-муҳитга, буюмларнинг ўзаро фаолиятини аниқлашга таалуқли стандартлар. Бундан ташқари, бу стандартлар атроф- муҳитни ҳимоялаш бўйича декларация ва ёрлиқлар чиқаришни аниқлайди.
Атроф-муҳитни бошқариш ва экологик хавфсизликни таъминлаш тизими соҳасида сертификатлаштиришдан асосий мақсад, ички хўжалик омилларидан ҳамда кетма-кет ифлосланиш тугатишдан, уларни олдини олиш ўтиш ҳисобига экологик вазиятларни яхшилаш бўлиб ҳисобланади.
Атроф-муҳитни бошқариш жараёни сифатни бошқариш тизиминиг асосий жиҳатларидан бири бўлиб, у экология соҳасидаги масалаларни ҳал қилиш тартибини таъминловчи ҳисобланади. Жараён ва процедуралар, мажбуриятларни тақсимлаш ва доимий баҳолаш усуллари, ресурсларни ўрнатади. Жорий қилинган атроф-муҳитни ҳимоялаш тизимининг элементларидан бири сифатида, яхши менежмент назарияси ва унга сармояларни жалб қилинишини оширишнинг аломатларидан бири бўлиб ҳисобланади. Атроф-муҳитни бошқаришни жорий қилиш, экологик талофатларни юқори самарадорлик билан тўхтатади.
Амалиёт кўрсатадики, ISO 14001:2004 стандарти талабларига мувофиқ экологик менежмент тизимини жорий қилиш ва уларни сертификатлаштириш компанияларга қуйидаги имкониятларни берган:
табиатни муҳофазалаш қонунчилиги ва уларга қатъий риоя қилишни кафолатловчи бошқариш ва назорат механизмини олиш ёки мувофиқ жарима тўловларини қисқариши;
аниқ бир мақсадларга йўналтирилган ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳосил қилувчи, шу жумладан энергияни талаб этувчи ресурсларни қисқартириш ва уларга мувофиқ улар учун тўловларни қисқартириш;
уларга таъсир қилувчи ва талофат ҳолатларига тайёргарликни ошириш;
тендерлар ва танловларга қатнашишида рақобатлашиш икониятларини олиб, кредит ташкилотлари назарида ўзининг обрўсини ошириш;
экологик сармоялардан (белгиланган ҳолатларда) иқтисодий самаралар олади;
экологик маданият ва жамоат жавобгарлиги ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳукмрон идоралар ижтимоий тан олиш даражаларини ошириш.

ISO 14000 стандартлари бўйича бўйича экологик менеджмент тизими қуйидагиларни таъминлайди:
♦♦♦ корхонани бошқариш тизимларини оптималлаштириш ва атроф-муҳитга зарарли таъсирлар
олдини олиш;
♦♦♦ экологик бошқарувни самарали жорий қилиш ҳисобига энергетик ресурсларни иқтисод қилиш;
♦♦♦ ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш;
  • атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш;
  • энергия ва материалларни тежаш;
♦♦♦ чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
  • табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни самаралироқ бажариш;
  • экологияни бузилиши билан боғлиқ сарф-харажатларни камайтириш;
ISO 14000 стандартларига мувофиқлик сертификати экология соҳасидаги қоида ва меъёрларга риоя қилинишини расмий тасдиғи ҳисобланади ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни бажариш бўйича ташкилот мавқеини шакллантиради. Корхонанинг ташқи бозорларга чиқиш имкониятлари кенгаяди.
Бу стандартларга тўлиқ амал қилиш натижасида корхона экологик тоза маҳсулотлар бозорида рақобатчилар орасида устуворликка эришади. Корхонада фақат юқори малакали ишчи кучини жалб қилинади. Бу эса сифатни таъминловчи энг асосий омиллардан биридир.
Экологик бошқарув тизими бўйича халқаро стандартларини амалда қўллаш ишлаб чиқаришда самарадорликни янада оширади.
Аннотация. Мазкур мақола стандартлаштириш соҳасини янада мукаммаллаштиришга қаратилган тадбирлардан бири экологик менежмент тизимини жорий қилишга багишланган бўлиб, ISO 14000 серияли стандартлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Адабиётлар
  1. Абдувалиев А.А., Алимов М.Н. Бойко С.Р., Мирагзамов М.М., Сабиров М.З. Основм
стандартизации, сертификации и управления качеством. - Ташкент: Fan va texnologiya, 2005.
  1. www.ISO.com - ISO Халқаро стандартлаштириш ташкилоти сайти.

скачать dle 11.3

17-04-2018, 15:43 469 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив