» » БАРКАМОЛ АВЛОДДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

БАРКАМОЛ АВЛОДДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
БАРКАМОЛ АВЛОДДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


С.А.Ахророва
ТошДТУ


Ҳозирги кунда экологик сиёсат – умумий экотизимнинг муҳофазасини таъминлашга, инсон ҳаётий муҳитининг барча қирраларини кафолатига қаратилган. Бу борада Президент Ислом Каримов экологик ҳавфсизликнинг кучайтиришнинг асосий йўналишларини белгилаб бериб, булар: ҳаво ва сув муҳитининг зарарли таъсирини камайтириш, янги технологияларни кенг жорий этиш, саноат корхоналарида замонавий тозалаш қурилмаларини жойлаштириш, мавжуд фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш, жонли табиатнинг инофондини сақлаб қолиш, шаҳар ва қишлоқларда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, жаҳон жамоатчилиги эътиборини минтақанинг экологик муаммоларига қаратиш каби муҳим вазифаларни ўз ичига олади.
Одамлар онгли ёки билмаган ҳолда табиатни яксон қилишнинг кўплаб воситаларини яратмоқдалар. Эндиликда Ерда ҳаётнинг сақланиб қолиши одамлар ва уларнинг онглилик фаолиятига ниҳоятда боғлиқ бўлиб қолди ва барчамиз эскириб қолган қарашлар ва тасаввурларимизни қайта кўриб чиқишимиз тўғри келади, ўзимизнинг табиат билан фаолиятимиздаги усуллар ва йўналишларимизни ҳам қайта қуришимиз муҳим ҳаётий заруратга айланиб бормоқда. Табиатга ахлоқан муносабатда бўлишнинг ўзига хос тартиб – интизомлари қадимги манбаларимизда ҳам тарихий манбаларимизда  қайд этилган.
Қадимги  аждодларимизнинг табаррук бу удумларини яъни  ер ва сувни, олов ва ҳавони эъзозлаш, табиатни унинг барча унсурларини қадрлаш, табиатнинг ҳар бир заррасини кўз қорачиғидек асрашимиз кераклигинибиз ҳам келажак авлодларимиз ҳам билишимиз шарт.
Инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатлари мувозанатига дарз кетиши билан биосферанинг компонентлрида – атмосфера, гидросфера, тупроқ, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси, микросферада катта ўзгаришлар вужудга келди ва экологик муаммолар миллий ҳудудий жиҳатдан сайёравий миқёсга кўтарилди.
Ҳозирда асосий масала биосферанинг миллион йиллардан бери давом этиб келаётган мувозанатни сақлаб қолиш, унга нисбатан янада самарали ва оқилона муносабатни, мувозанатни вужудга келтириш заруратидир.
Инсон ўз ижтимоий ҳаётининг ҳосиласи сифатида табиатга доимо эҳтиёжмандир. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабат асосида инсон маънавияти юксалди. Унда моддийлик ва маънавийлик мужассамлашди. Демак, табиат ва инсон бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Аммо инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг бузилиши натижасида экологик муаммолар вужудга келди.
Илмий – техника инқилоби шундай натижаларга олиб келдики, табиат билан инсон ўртасидаги мувозанатни ўрнатиш ўта қийин вазифага айланиб қолди.
Инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг янги мақбул усулларини топиш омманинг экологик онгини ошириш уни янгича фикрлашга ўргатиш, табиатга бўлган дунёқарашни ўзгартириш, унга қадриятлар сифатида ёндошиш табиат ва инсон муносабатларида мувозанатнинг тикланишига имкон беради. Шу жиҳатдан экологик маданиятни  шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Экологик маданият муҳитида табиатга нисбатан алоҳида эҳтиром муносабати ифодаланади. Унда одам табиий бойликларни ўзлаштириш баробарида уларни тежаб – тергашга, асраб – авайлашга, ишлатилганларнинг ўрнини ўз вақтида тўлдиришга интилиши эътироф этилади. Экологик маданият  одамзоднинг табиатга нисбатан ижтимоий – универсал муносабатини намоён этади. Экологик маданият тараққиёти экологик ҳалокатларга нисбатан эҳтиёткор сиёсат юритишни аввалдан шакллантиришни талаб қилади. Жумладан, биз йил сайи кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга интилаяпмиз, бу эса табиатга, атроф – муҳитга таъсиримизни сезиларли даражада кучайтираяпти, унинг ифлосланишини ошираяпти. Ишлаб чиқариш, албатта атроф – муҳитга таъсир қилади, унинг салбий таъсирини бутунлай йўқ қилиб бўлмайди, балки камайтириш мумкин. Бу хулоса ишлаб – чиқариш ўсишини тўхтатиш лозим деган маънони билдирмайди, балки зиёнсиз янги технологияни қўллаш ҳисобига эришишга чорлайди.
Экологик таълим ва тарбиянинг бош мақсади ўсиб келаётган ёш авлодда, фуқароларда атрофдаги табиий муҳитга истеъмолчилик қаршларни бартараф қилиб, табиат билан уйғун, маъсулиятли муносабатга тайёргарликни шакллантиришдан иборат.
Экологик тарбия масаласи ҳозирги айниқса бозор иқтисодиёти муносабатлари жараёнида ниҳоятда муҳимдир. Чунки ишлаб – чиқаришида ўз даромадларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ни ва янгилашни асосий вазифа деб биладилар. Бу вазифага эса илмий – техника тараққиётига унинг сўнгги ютуқларига суянмай туриб эришиш мумкин эмас. Кўпгина олимларимиз асосан ана шу корхона эгаларига наф келтирадиган, кўпроқ махсулот етиштиришга мўлжалланган технологик жараёнларни яратишга ҳаракат қилган ҳолда, энг ачинарлиси, экологик муҳит мусаффолигини унутиб қўймоқда.
Агар биз инсоннинг ёшлигидан бошлаб атроф – муҳитни муҳофаза қилишни тарбия қилсак ва катта ёшдаги экологик қонунбузарларга, қонун билан кескин ва қаттиқ жазолар қўлланилса, бунда ёш авлод экологик маданият билан суғорилади ва шунингдек, катта ёшдагиларга қўлланилган жазодан тегишли хулоса чиқаради.
Дарҳақиқат бундай чора – тадбирлар атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳавфнинг олдини олиш йўлидаги жиддий қадамлар бўлиб ҳисобланади.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 14:42 473 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив