» » ТАБИАТДАН НОТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ

ТАБИАТДАН НОТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ТАБИАТДАН НОТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ


У.В.Касимова
ТИМИ

Табиат  ўта мурракаб тузилмага эга, айни замонда у жуда нозик ҳисобланади. Табиат географик қобиқ миқёсида геосфераларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсирида бўлиш билан бирга унинг хоҳлаган геотизимига табиий компонентлари ҳам ўзаро боғлиқлиги ва таъсири ниҳоятда кучлиги билан ифодаланади.
Табиат ер куррасида ва унинг сфера доиралари ва компонентлари ҳамда мажмуалари яхлит динамик геотизим ташкил қилганки, агар бу табиий ҳолатга  меъёрдан ортиқча таъсир этилса, маълум ҳудудда турли ўзгаришлар содир бўлади. Ўзгаришнинг миқёси ташқи (ёки ички) таъсир кучи ва унинг мунтазамлигига боғлиқ. Шу жиҳатдан қараганда инсон хўжалик фаолиятининг табиатга таъсири натижасида уч турдаги оқибатлар келиб чиқади: экологик, ижтимоий ва иқтисодий. Кейин бу оқибатларни бартараф этиш энг қийин вазифалардан бири хисобланиб қолади.
Табиатдан нотўғри фойдаланишнинг экологик оқибати мавжуд қулай вазиятнинг жиддий вазият билан алмашишида аниқ ифодаланади. Вазиятнинг ўзгариши, одатда, атмосфера ҳавоси, сув, тупроқ,ўсимлик ва бошқа компонентларнинг ифлосланиши, шунингдек, аҳоли соғлиғининг жиддийлашуви натижасида содир бўлади. Бу ўзгаришларнинг катта ҳудудлари мисолида иқтисодий жиҳатдан баҳолаш аслида мумкин эмас, жуда мурракаб масала ҳисобланади.
Табиатдан нотўғри фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш амалий жиҳатдан аҳамиятга эга. Иқтисодий зарарни, одатда, табиий ресурсларнинг деградацияга берилиши, қашшоқланиши, муомаладан чиқиб кетиши пул воситасида баҳолаш тушунилади. Экологик зарарни иқтисодий баҳолаш ҳар бир компонент ёки ресурс табиий ҳолда (ёки инсон томонидан ўзгартирилган-маданийлашган вазият)миқдорий аниқланади, сўнгра, у иқтисодий жиҳатдан баҳоланади. Айтайлик, маълум суғорма ер ирригация эрозияси натижасида кучли даражада ювилиб кетди. Бу вазиятда тупроғи ювилиб кетган майдон аниқланади, унинг ҳосилдорлик даражаси, механик таркиби, сифат белгилари баҳоланади, аввал пахта ёки бошқа (ғалла, полиз) экинларидан олинган ўртача маҳсулдорлиги белгиланади. Шундан сўнг ювилган ернинг иқтисодий баҳоси аниқланади. Баҳолашда етказилган зарарфақат 1 йил учун ҳисоб-китоб қилинади. Ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш икки йўналишда амалга оширилади. Биринчи йўналишда оқибатларни ҳисоб-китоб қилиш мавжуд бозор нархларига асосланади. Бу йўналишда ресурслар унумдорлигининг ўзгариши.
Маҳсулотлар ҳосилдорлигининг камайиши, (тупроқларнинг шўрланиши туфайли маҳсулдорлигининг кескин ўзгариши, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги камайиши, балиқчиликда балиқ овлаш ҳажмининг қисқариши, яйловларда биомасса ўсишининг кескин тушиб кетиши, ўрмонлар деградацияси), аҳоли турмуш шароитининг жиддийлашуви (ёки даромаднинг йўқолиши услуби турли касалликларнинг кўпайиши, ўлим, ўртача умр кўришнинг қисқариши, рекреация ресурсларининг қашшоқланиши) мол мулкнинг хизмат муддатлари қисқариши (бинолар, жиҳозлар, ишлаб чиқариш қуроллари), тегишли ҳисоб-китоб қилиш йўли билан иқтисодий зарарлар баҳоланади.
      Иккинчи йўналиш баҳолаш бевосита сарф-харажат билан боғлиқ. Бу йўналишдаги баҳолаш услублари олдинги бўлимларда таҳлил қилинди. Бунда табиий бойликларни сарф-харажат йўли билан баҳолаш, сарф-харажат таҳлили каби услубларда мазкур йўналиши баён этилган.
Ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш, юқорида айтиб ўтилгандек, осон эмас. Бунда мавжуд бозор нархларига асосланган ҳолда ҳар бир зарар турини аниқ ҳисоблаб чиқиш тақоза этилади. Қуйида Орол денгизи ва Оролбуйи мисолида мутахассислар ишлаб чиққан ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш тамойиллари ва услубияти мавжуд.
Орол денгизи сатҳининг тушиб кетиши ва Оролбуйи сув режимининг тартибга келтирилиши натижасида вужудга келган салбий ижтимоий-иқтисодий зарар мутахассислар томонидан 70-йилларда йилига 30-60 млн. Рубл деб баҳоланган. Буни ҳисобга олган баъзи иқтисодчилар ва сув хўжалиги мутахассислари дарёлар сувини Оролга юбормай, суғорма деҳқончиликни ривожлантириб, йилига бир нечта миллиард рублга тенг бўлган маҳсулотлар етиштирилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаб, денгиз сатҳининг тушиб боришига жиддий муноcабатда бўлмадилар. Улар ижтимоий-иқтисодий оқибатнинг бошқа жиҳатларини, хусусан ижтимоий оқибатини чуқурроқ ўйлаб курмадилар. М.Х. Байдал ва А.К. Кияткинлар (1972) Орол денгизи тақдирини иқтисодий жиҳатдан ҳисоблаш билан ҳал қилиб бўлмайди, деб жуда тўғри фикрда бўлишган.
70-йиллар охири ва 80-йиллар бошларида иқтисодчилар ва сув хўжалиги мутахассислари  Орол денгизи қуриб боришининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини барча жиҳатлари бўйича қатъий ҳисобга олиб, етказилаётган ва келажакда содир бўладиган барча халқ хўжалиги зарарларини сарҳисоб қила бошладилар. Шуни хам эътироф этиш лозимки, хозирги кунга келиб Ўзбекистоннинг бу муаммосига нафақат Ўрта Осиё мамлакатлари ташкилотлари  балки Европа мамлакатларининг турли лойихалар ва тадбирларни ишлаб чиқган ташкилотлар халқаро саъй-харакатлари орқали муаммони хал қилишга асосий эътиборларини қаратмоқдалар.
1995–2005 йиллар мобайнида Оролбўйига кўрсатилган донорлик кўмагининг умумий хажми 825 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Жаҳон банки, Осиё Тараққиёт банки, Германия, Қувайт, Япония асосий донорлар сифатида иштирок этди. Асосий дастур ва лойиҳалар — бу ПБАМ, «Қишлоқ жойларида сув таъминоти» ОТБ лойиҳаси, ЖБнинг «Қорақалпоғистонда ирригация ва дренаж тизимларини реабилитация қилиш» ва «Қишлоқ жойларида сув таъминоти, Қорақалпоғистонда санитария ва соғлиқни сақлаш» лойиҳаларидир. Қувайт ҳукуматининг «Нукус ва Урганчда сув таъминотини яхшилаш» ва Германия KfW банкининг «Хоразм вилоятининг қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш» лойиҳалари мавжуд. Бу лойихалар шундан далолат берадики, Орол кризиси фақатгина Ўзбекистоннинг экологик мувозанатига таъсир қилмай,балки Ўрта Осиёдан хам ортиқ территорияга таъсир қилишда давом этмоқда. Хамда катта майдонларга таасссавур қилиб бўлмайдиган даражада иқлимнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин деган тахминлар хам йўқ эмас. Бу сув хужалик муаммоларини зудлик билан хал килиниши Орол денгизи хавзасида экологик вазиятни согломлаштириш, санитар холатни яхшилаш ва  нафақат ўзимизни балки бизнинг авлодимизни келажагини таъминлашда мухим ахамиятга эгадир.
Хулоса. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, табиатдан нотўғри фойдаланиш оқибатида табиатга бизга акс таъсир кўрсатишини хаммамизга маълум. Мисол тариқасида Орол денгизидаги ахволни ёритиб бердим. Демак, табиатларни қонунларидан келиб чиқиб хўжалик фаолиятн олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Келгусида оғир вазиятларни келтириб чиқармаслик учун глобал иқлимий ўзгаришларга мослашимиз хамда уларни бартараф этиш йулларини излашимиз керак. Бунинг учун сувни исроф бўлишига йўл қўймаслигимиз  хамда ундан мукаммал ва самарали фойдаланишни йўлга қўйишимиз даркор.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:37 443 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив