» » » XАЖВИЙ АСАРЛАРДА - АДОЛАТ МАСАЛАЛАРИ ( Бир адиб асарлари таҳлили асосида )

XАЖВИЙ АСАРЛАРДА - АДОЛАТ МАСАЛАЛАРИ ( Бир адиб асарлари таҳлили асосида )

XАЖВИЙ АСАРЛАРДА - АДОЛАТ МАСАЛАЛАРИ
( Бир адиб асарлари таҳлили асосида )


Э. Мирзаева1, С. Ҳамдамова2, С. Алимов
ТМИ1, ЎзМУ , Ўзбекистон Давлат Консерваторияси2


Xажвия - жамиятда учраб турадиган салбий xодисаларни аччиқ кулгига оладиган ихчам, сатирик
асардир. Шунинг учун ҳам xажвиий асарлар ўз шукуxини ҳар қандай жамиятда ҳам юқотмайдиган,
қолаверса, жаxон адабиётининг кенг тарқалган жанрларидан биридир.
Xажвия – бадиий адабиётда сатира ва юморни ўз ичига олган ўзига хос жанрдир. Xажвиий асар
орқали ёзувчи жамиятда учраб турадиган салбий xодиса ва воқеалар xақида ўқувчига бонг уради.
Серқирра ижодкор ─ фольклоршунос олим, ёзувчи ва шоир, Тошкент давлат аграр университети
ўқитувчиси Иброxим Турсун томонидан кенг ўқувчилар оммасига тақдим этилган xажвиий
xикоялари, авваламбор, турли мазмун ва ғояларни ўз ичига олганлиги билан ҳам қадрлидир. Унинг
xажвияларидаги образлар тизими турли хиллиги билан ҳам аҳамият касб этади. Xажвияларидаги
асосий мавзу – бу инсон омили, адолат мезонларининг тантана қилиши, десак сира муболаға
бўлмайди. Xажвиий xикояларда гарчан воқеа ва xодисалар аччиқ кулги остида қаламга олинсада,
аммо унинг негизида барибир катта бир фожеа – беқайдлик ётадики, у инсонларни беихтиёр ўйлашга
мажбур этади. Ёзувчининг “Кўнгил” тўпламига киритилган ҳар бир xажвиий xикояси мазмун
жиxатидан бир-бирини такрорламаслиги билан ҳам аҳамият касб этади. Xажвиий асарни ўқиган
ўқувчи чин дилидан кулади. Умуман олганда, кулги ҳам қувноқ, ҳам аччиқ бўлиши барчага маълум.
Иброxим Турсун xажвияларидаги кулги эса ҳар иккала вариантга тўғри келади, десак сира муболаға
бўлмайди. Масалан, унинг “Рўйхат” xажвиясидаги сюжетга қисқача тўхталсак. Асар қаxрамонининг
турмуш ўртоғи туман туғруқхонасида кўзи ёрийди. Туғруқхона ходимлари асар қаxрамонига бир
қанча рўйхатларни берадики, оқибатда, у туғруқхонадан чақолоқни катта қарзлар эвазига олиб
чиқади. Сиртдан қаралганда оддий рўйхат бирор бир аҳамият касб этмагандай туюлади бизга. Аммо
кези келганда, оддий рўйхат детали инсон тақдирини xал қила олиш даражасига етиши чинакамига
жамиятдаги фожеадир. Инсон рўйхатларга шунчалик ўрганиб қолганки, гўё рўйхат унинг xаёт
чизиғи. У умрбўйи рўйхат исканжасида яшайди. Асарнинг энг фалсафий нуқтаси шундаки, рўйхат
инсоннинг бешикдан тортиб, то қабргача тақиб қиларкан. Кўриниб турибдики, асарда ҳам бир
чимдим самимий кулги, ҳам фожиавий кулги мавжуд. Ҳар иккала кулгини эса бир асар атрофига
тўплаш эса чинакамига ёзувчининг маxоратини ифодалайди. Агар бирор киши бу xажвияни ўз
вазифасини xалол бажариб юрган туғруқхона ходими (энага, ҳамшира, врач) олдида айтса, у чин
юракдан самимий қаx─қаx отиб кулади. Аммо уни баъзи олғир,ўз манфаатини ўйлайдиган,сурбет
даврасида айтсангиз, у албатта ичидан зил кетади. У кулмайди, у тиржаяди. И.Турсун
xажвияларининг жозибалиги ҳам унинг самимийлигида.
Масалан, Иброxим Турсуннинг “Xўкиз кимники” ёки “Йўтал” xажвияларини ўқиган ўқувчининг
кўз олдига А.П.Чеховнинг “Хамелеон” xажвияси келиши турган гап.
Иброxим Турсун рус xажвчи ёзувчиси А.П.Чеховни ва ўзбек ёзувчиси А.Қаxxорларни ўзига устоз,
деб билиши бежиз эмас, албатта.
“Xўкиз кимники” xажвияси бош қаxромони Ўнгбой сувчининг томорқасига кириб қолган
баxайбат xўкиз унинг xосилини поймол қилади. Жамоа аъзолари xўкизнинг эгасини топиб, жазолаш
кераклиги xақида таклиф беришади. Аммо жамоа участка нозири Шербой милиция xўкиз жамоа
раисиники эканлигини билгач, Ўнгбой сувчини қаттиқ койишга тушади, xатто, xўкизни раисникига
олиб бориб, ундан кечирим сўраш кераклигини таъкидлайди. Ваxоланки, Ўнгбой сувчи йил бўйи
оила аъзолари билан томорқада меҳнат қилиб, xосил олай деганда xўкиз xосилни нобуд қилиши
асарнинг кулминацион нуқтасидир. Xажвиий xикояларда, авваламбор, нопок инсонларнинг xатти-
ҳаракатлари ва жамиятда учраб турадиган баъзи бир унсурларнинг xолатлари сўз қочиримлари
орқали ўзига хос равишда чиройли қилиб тасвирланади. Масалан, ёзувчининг “Шляпа” xажвиясида
оддий шляпа детали орқали баъзи кишиларнинг лаганбардорликлари очиб ташланади ва ёзувчи бу
иллат жамият ривожи учун тўсиқ эканлигини аълоxида таъкидлайди. Xажвиий xикоялардаги ҳар
бир воқеа реал xаётдан олиб, ўқувчилар xукумига етказилгандагина у янада мароқли ва самимий
бўлади. Самимий кулги эса ─ энг яхши кулгидир.
Адабиётнинг баъзи жанрлари ( фольклор номуналари:достонлар, термалар) вақт ўтиши билан
балки ўз шукуxини бир оз унитар. Аммо xажвиялар ҳар қандай жамиятда ҳам ўз аҳамиятига, ўз
ўрнига эга бўлиб қолаверади. Фақт замон талабидан келиб чиқиб, жамиятдаги салбий образларни
жонлантира олиш – бу чинакамига маxорат касб этади. Айнан мана шундай хислатлар адиб ва устоз
И.Турсун xажвияларда борлиги бизни хурсанд қилади.
Қисқа қилиб айтганда, адибнинг xажвиялари билан танишиб чиққан ўқувчи Иброxим Турсун
асарларининг ўзига хосликларини, уларнинг сирларини англаб олади ва бу, қайсидир маънода, бизга
самимий кулгу бахш этиб, маънавиятимизни бойитишига хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Қ.Йўлчиев, Ф.Кийикбоев. Ижод қирраси. Республика илмий анжумани материалларидан. –
Тошкент, 2014. ТXАЛ.
2. Турсунов.И.Н. «Кўнгил» лирик шеърлар ва xажвиий xикоялар тўплами. – Тошкент, 2014.
3. Турсунов. И.Н. «Эчкига жон қайғу – қассобга мой». – Тошкент, 2011.
4. Суванқулов Б. Ўзбек халқ латифаларининг жанр хусусиятлари ва бадиияти. АКД. ─ Тошкент,
2007.
5. Турсунов.И.Н.Насриддин Афанди латифаларида xуқуқий масалалар.//ТДЮИ тўплам.4-сон.
2013.
6. Абдусаматов К. Ўзбек сатирасининг баъзи масалалари. –Т.:Ўзфаннашр, 1960. -196 б.
7. Гимадиев У.И. Сатира, её жанры и художественные средства: (Борьба сатирических журналов
за народность и реализм в татарской литературе начала XX века). – Уфа: БГУ, 1980. –92 с.
8. Далгат У.Б. Вопросы юмора и сатиры в народном творчестве //Вопросы народно-
поэтического творчества. –М, 1960. -С.75-107.
9. Мирзаев Т. Фольклор жанрлари //Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. –Т.: Ўқитувчи, 1980. -Б.
71-73.
10. Xотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча – ўзбекча изоxли
луғати. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983. – 376 б.
скачать dle 11.3

15-04-2018, 02:52 359 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив