» » » ОҒЗАКИ НУТҚ: ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎРГАТИШНИНГ ЭНГ САМАРАЛИ ВОСИТАСИ

ОҒЗАКИ НУТҚ: ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎРГАТИШНИНГ ЭНГ САМАРАЛИ ВОСИТАСИ

Muallif(lar): Ш.Д.Арипова
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola:
yuklash



ОҒЗАКИ НУТҚ: ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎРГАТИШНИНГ ЭНГ САМАРАЛИ ВОСИТАСИ


Ш.Д.Арипова
Тошкент давлат аграр университети


Бугунги кунда ёш авлодни ҳар томонлама етук, она Ватанга муҳаббат, бой маънавий меросимизни қадрлаш, миллий ғурур, ахлоқ ва маънавият, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида кўпгина амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур ислоҳотлар бош мақсади мустақил фикрлашга, тўғри йўл танлашга, истиқболли мақсадларни кўзлаш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиб, иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий ҳамкорлиги мустаҳкамланиши барорбарида ёшларимизнинг хорижий мамлакатлар ҳаёти, маданияти, урф-одати ва тилига бўлган қизиқишлари ҳам ортиб бормоқда. Бу жараёнда чет тили, айниқса, инглиз тилининг ўрни муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Республикамизда чет тилларини ўрганиш тизимини янада ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни замон талабларига мос етук мутахассис этиб тайёрлаш, бу борадаги ишларни янги сифат босқичига кўтаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳуқуқий асос бўлмоқда.
Бу жараён, ўз навбатида, чет тилларини ўргатишда янги педагогик ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, дарсни ҳар томонлама пухта ташкил этиш, талабаларнинг билим-кўникмаларини ўзлаштиришнинг замонавий усулларини излаб топиш, дарснинг сифати ва самарадорлигини таъминловчи воситаларни қўллаш, керак бўлса, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашишни биз педагоглардан талаб этади. Бундай ишларнинг амалга оширилиши табиий равишда ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганиш қобилиятини ривожлантириш, уларнинг тил ўрганишга қизиқишини кучайтириш, хотирасини мустаҳкамлаш, ўз билимига ишонч каби кўникмаларнинг шаклланишига хизмат қилади.
Шунингдек, чет тилларини ўқитишда қўшимча манбалардан самарали фойдаланиш, ёрдамчи ўқув воситалари (кўргазмали қуроллар, турли расмлар, тарқатма материаллар, ўқитишнинг техник воситалари) кўмагида ўқувчиларнинг чет тилларига қизиқиши ва муносабатини янада юксалтириш, ҳар бир дарсда ўқитишнинг ноанъанавий ўқитиш усулларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Айрим ҳолларда чет тилларини ўргатишда ўқувчи ёзишни, ўқишни ва грамматикани яхши билмаса, у чет тилида гапира олмайди, ўзининг мустақил фикрини ифодалаб беролмайди деган хулосага келган ҳолда ўқитувчи томонидан асосий куч ва урғу ёзишни, ўқишни ва грамматикани чуқурроқ ўргатишга йўналтирилади. Натижада, ўқувчи ҳам кўпроқ ўқишга ва грамматикани ўрганишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида ўқитувчини ҳам “Нега ўқувчиларнинг оғзаки нутқи яхшиланмади?”, “Нега улар ўз фикрини баён қилишда қийналишмоқда?” каби саволлар қийнайди.
Бундай саволларга ҳар қайсимиз турлича жавоб берамиз. Фикримизча, бунга асосий сабаб, биринчидан, кўпчилик ўқувчилар чет тилини яхши ўрганишим учун кўпроқ сўз бойлигига эга бўлишим зарур деган хулосага келиб, алоҳида сўз ёдлайди. Бунинг натижасида:
  • ёдланган сўзлар узоқ вақт эсда қолмайди;
  • ёдланган сўзлардан ҳам оғзаки нутқда ишлата олмайди.
Иккинчидан, ўқувчи грамматикани ўзлаштиришга асосий урғу бериб, муккасидан кетади, яъни бор эътиборни шу жараёнга қаратади. Натижада бу:
  • оғзаки нутқда, яъни сўзлашаётганда тизимсиз грамматик қоидалар ҳақида ўйлашга;
  • нотабиий ва жуда секин ўз фикрини ифода этишга олиб келади.
Педагогик фаолиятим давомида шу нарсага амин бўлдикки, оғзаки нутқ ҳам чет тилларини ўргатишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Ўйлаб кўринг, “Ёш болалар тилни қандай ўрганади?”. “Бола гапиришни билиши учун грамматикани ўрганмайди, сўз ёдламайдику?”. Албатта, бола эшитиш орқали, такрор ва такрор эшитиш орқали гапиришни осон ўрганади.
Айрим ҳолатларда ўқувчи ўқиш ёки грамматикани билмаса, у гапира олмайди, деб асосий куч ва урғу ўқишга, грамматикани ўргатишга йўналтирилади. Бироқ, интеллектуал салоҳият, ўзлаштириш, қабул қилиш, англаш ва хотира даражаси барча ўқувчида бир хил ривожланмайди. Кимдир эшитиш,  биров ёзиш ёки ўқиш, яна кимдир фақат кўриш ва сўзлаш орқали яхши қабул қилади.
Шу боис  юқорида таъкидланганидек, ҳар бир ўқувчига имкон қадар унинг салоҳиятидан келиб чиқиб индивидуал ёндашиш,  ўзлаштириш, сингдириш, энг муҳими, оғзаки нутқни ривожлантиришнинг турли восита ва усулларидан  унумли  фойдаланиши зарур.
Бугунги ўқувчилар орасида чет тилини мукаммал биладиган, жаҳон адабиёти намуналарини таржима қиладиган, бир неча хорижий тилларни ўрганаётганлари кўп. Биз ўқитувчилар бундай ўқувчиларнинг чет тили фанига бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаб боришимиз керак.
Бу эса барча чет тили ўқитувчиларига  ижодий изланиш, ўз малакасини амалий ва назарий жиҳатдан мунтазам бо­йитиб бориш, замон билан ҳамнафас бўлиш, дарслар давомида замонавий инновацион таълим технологияларидан кенг фойдаланишни талаб этади.
Шу боис, чет тилларини ўргатишда оғзаки нутқни ривожлантиришнинг турли восита ва усулларидан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, табиий равишда ўқувчининг оғзаки нутқининг ривожланишига, чет тилида ўз фикрини эркин ифода этишига хизмат қилади.
Шундай қилиб, ўқувчиларга чет тилларини ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш жараёнида ўқитувчидан ижодий изланишни, ўз малакасини мунтазам бойитиб бориш, дарслар давомида замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан самарали фойдаланишни талаб қилади.
Фойдаланилган адабиётлар
  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2012. – 47 б.
  2. Каримов И. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент: Шарқ, 1997. – 64 б.
  3. Каримов И. Баркамол авлод орзуси. – Тошкент: Шарқ, 1999. –181 б.
  4. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – 176 б.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори // «Халқ сўзи» газетаси. 11.12.2012 й., 240 (5660)-сон .
  6. Азизхўжаева Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. – Тошкент, 2006.
  7. Ишмуҳамедов Р, Абдуқодиров А, Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. – Тошкент: Истеъдод, 2008. – 180 б.
  8. Исакулова Н.Ж., Баховуддинова З., Махмудова С. Ўқув жараёнида таълим технологияларидан фойдаланиш услубияти. Услубий қўлланма. – Тошкент: Фан, 2013. – 48 б.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

23-10-2017, 16:04 421 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив