» » » МАФКУРАВИЙ ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ АҲАМИЯТИ

МАФКУРАВИЙ ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ АҲАМИЯТИ

Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

МАФКУРАВИЙ ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ АҲАМИЯТИ


Талаба: М.М.Матазова (ТДАУ)
Илмий раҳбар: О.А.Остонов (ТДАУ)


Мафкуравий тарбиянинг асосий мақсади халқимизнинг бугунги ва келгусидаги манфаатларини   ифодаловчи энг  сарава энг соғлом ғояларни ёш авлоднинг онги ва қалбига сингдиришга қаратилган. Мафкуравий  тарғибот   ишларинингмуваффақиятини қуйидаги қонунлар белгилайди:
Ҳозирги даврда инсон онги ва қалбини эгаллаш учун кураш бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ёт ғоявий таъсирларга қарши курашда узилишларга йўл қўйиб бўлмайди. Бундай шароитда бегона ғояларнинг қўпорувчи таъсирига қарши доимий ва узлуксиз аксилтарғи-ботни ташкил этиш муҳим саналади. Чунки бундай мафкуравий курашни нафақат мамлакатимиз ичкарисида, балки халқаро майдонда ҳам олиб бориш талаб этилади.
Миллий ғоя ва тарғибот, ташвиқот тушунчаси, миллий истиқлол ғоясининг тарғибот-ташвиқоти ҳақида тўхталишдан аввал "тарғибот" ва "ташвиқот" тушунчаларининг ўзагига эътибор қаратиш зарур. "Тарғибот" тушунчасининг ўзагини "рағбат" сўзи ташкил этгани боис ҳам, у инсонни бирор ҳаракатга рағбатлантиришни назарда тутади. "Ташвиқот" тушунчасининг ўзаги эса "шавқ" сўзидан олинган бўлиб, у кишида бирор нарсага шавқ уйғотишга йўналтирилади. Очиғи, тарғибот инсоннинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган. Тарғиботчиларни бекорга «инсон қалбининг созловчилари» деб атамайдилар. Демак, тарғибот-ташвиқотдан мақсад - билим орттириш эмас, балки кишини бирор ҳаракатга ундашдан иборат. Масалага ана шу жиҳатдан қарайдиган бўлсак, миллий истиқлол ғояси ҳақида маълумот бериш билан чекланмасдан, мафкуравий мақсадларни аниқ вазифалар шаклига келтиришимиз, миллий истиқлол мафкурасидаги асосий ғояларнинг амалий ҳаракатларга айланишига эришишимиз зарур. Чунки миллий ғоя чуқур эътиқодга айланган тақдирдагина у улкан куч ва қудратга эга бўлади. Бунинг учун эса халқда мафкурадан ўрин олган ғояларга кучли ишонч, эътиқод ва унга амал қилиш бўлиши лозим.
Миллий ғояни сингдириш усуллари, технологиялари, устувор йўналишлари XXI асрда инсоният ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги палласига қадам қўйди. Дунёда катта ўзгаришлар содир бўлаётган бутунги кунда ижтимоий маконни ўзлаштиришнинг янги усуллари, жумладан, янги технологиялар кенг расм бўлди. Технологиялар асри деб аталаётган XXI асрда ишлаб чиқаришда жорий этилган янги технологиялар меҳнат самарадорлигини мисли кўрилмаган даражада ўстириб юборди. Бироқ янги технологиялар фақат саноат ва қишлоқ хўжалигида қўлланилмаяпти, балки маънавий, мафкуравий жараёнларда ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Мамлакатимиздаги мафкуравий жараёнларга ҳам шу нуқтаи назардан ёндашиш миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда замонавий технологиялардан фойдаланиш заруратини кўрсатади. Миллий истиқлол ғоясини халқ қалби ва онгига сингдириш муайян технология асосида олиб борилганида тадбирларнинг кетма-кетлиги, миқёси ва меъёри, давомийлиги ва тамойиллари сингари жиҳатлар қамраб олинади. Уларнинг муҳимлиги шунда кўринадики, масалан, тарғиботда меъёрнинг бузилиши, миллий мафкура тўғрисида ҳадеб ва ноўрин гапиравериш, меъёрни билмаслик тескари самара бериши мумкин. Тарғибот технологияси миллий мафкура мазмун-моҳиятига мос бўлган тақдирдагина кутилган натижага эришиш мумкин.
Ўзбекистонда мафкуравий жараёнларни ташкил этишнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
•белгиланган тадбирларнинг юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш;
•миллий истиқлол ғоясининг тарғиботи сифатини мунтазам ошириб бориш;
•давр талабларидан келиб чиққан ҳолда мафкуравий ишларни ташкил этишнинг янги, самарали йўлларини излаш;
•бу соҳада эски услубларнинг мутлақлаштирилишига, андозалаштиришга йўл қўймаслик;
•мафкуравий жараёнларни ташкил этишда ижтимоий муҳитни ҳисобга олиш;
•мафкуравий жараёнларни ташкил этишда учрайдиган расмиятчилик ва мажлисбозлик кўринишларига барҳам бериш;
•мафкуравий фаолиятнинг қанчалик самарали олиб борилаётганини билиш мақсадида унинг мониторингини ташкил этиш.
Миллий ғоянинг тарғибот-ташвиқотини ташкил этишда қуйидаги ташкилий тамойилларга амал қилиниши мақсадга мувофиқ:
-кенг қамровлилик, бунда жамиятнинг барча аъзоларига ғоялар хилма-хиллиги асосида мафкурани сингдириш, бу жараёнда аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш назарда тутилади. Натижада, жамиятнинг барча бўғинлари ғоявий таъсир доирасида қамраб олинади; — умумий мақсадга йўналтирилганлик; — фаол инсонни тарбиялаш ва инсон салоҳиятини юзага чиқариш мафкуранинг бош мақсади қилиб олинади;
-узлуксизлик - миллий истиқлол ғояси тарғиботининг маконда ва замонда доимийлигини, унинг яхлит тизим шаклига келтирилишини англатади. Узлуксизлик тамойили миллий истиқлол ғоясини халқ онгига сингдириш учун мамлакатда муайян мафкуравий майдон яратишни тақозо қилади. Бу майдондаги ҳар бир ҳолат ва ҳаракат, жумладан, таълим тизимидаги ўқув режалари, дастурлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, синф ва аудиториялар, кўргазмали қуроллар миллий истиқлол ғоясига уйғун бўлиши талаб этилади;
-кетма-кетлик - ҳар бир босқич учун тараққиёт ва инсон камолотига хизмат қиладиган қадриятларни сингдириш мақсадида мафкуравий ташвиқот режалаштирилади;
-босқичма-босқичлик - миллий мафкурани тарғиб қилишнинг руҳий жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, ҳам тарғиб қилувчи, ҳам қабул қилувчининг муайян тайёргарлик босқичларидан ўти-шини тақозо қилади. Айтайлик, бошланғич синф ўқувчисига миллий мафкуранинг фалсафий ва этник илдизлари тўғрисида гапириш ноўрин бўлишдан ташқари мутлақо самарасиз ҳамдир. Шунинг учун боғчада, бошланғич синфларда, тўлиқсиз ўрта мактабда, юқори синфлар, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртлари ва меҳнат жамоаларида мафкуравий иш тингловчи ва ўқувчиларнинг ёши, билими, маълумоти кабиларни ҳисобга олиб аниқ режа асосида олиб борилиши керак;
-меъёрийлик - аксилтарғиботни келтириб чиқарадиган, ҳаётдан узилиб қолишга олиб келадиган баландпарвозлик, расмиятчилик ва такрорланишларга йўл қўймайди;
-шахсий ибрат - миллий ғояни тарғиб қилишда муваффақиятни таъминлайдиган муҳим омиллардан бири. Мактаб муаллими дарсда ўқувчиларга миллат манфаатлари, орзу-умидлари, интилишлари тўғрисида баландпарвоз гапларни гапирса-ю, ўзи ҳаётда шу манфаатларга зид ишларни қилса, бу тарғиботнинг самараси нолга тенг бўлади. Мамлакат ва миллат равнақи тўғрисида оғиз кўпиртириб гапирадиган бошлиқ бўшаб қолган лавозимга лаёқатли ва муносиб ходим қолиб, ўзига қарашли, лекин бу ўринга номуносиб одамни тиқиштирса, у миллатнинг юзига оёқ қўйган бўлади ва унинг миллий мафкурани аксилтарғибот қилган бўлади. Шунинг учун, миллий ғояни аҳоли онгига сингдиришда тарғиботчилар фаолиятида иш билан сўз бирлигини таъминлаш, айниқса, раҳбар ходимларнинг шахсий ибрат кўрсатиш тамойилига амал қилиши муваффақиятни таъминлайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Корхона, ташкилот, муассаса раҳбари, улар давлат сектори ёки хусусий секторга тегишли бўлишидан қатъий назар ўз жамоасидаги маънавий-ғоявий жараёнларга масъул бўлиши керак;
-илғор тарғибот-ташвиқот технологияларидан фойдаланиш - бунда ғоявий тарғиботга инсонларни моҳирона бошқариш усули сифатида қаралади. Миллий истиқлол ғоясининг тарғиботи қотиб қолган нарса эмас, фаол жараёндир. Шунинг учун уни қадимдан қолган ваъз айтиш ва маъруза ўқиш каби тарғибот шакллари ёрдами билангина кенг халқ оммаси онгига сингдириб бўлмайди. Мақсадга эришиш учун тарғиботнинг фаол шаклларидан, замонавий технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ёшлар орасида тарғибот олиб борилганда мунозара, баҳс, давра суҳбати каби шакллардан оқилона фойдаланилса мақсадга тезроқ ва тўлароқ эришиш мумкин. Ёшларнинг физиологик ва руҳий хусусиятлари ваъз ва маърузаларни эмас, кўпроқ интерактив усуллар ва санаб ўтилган тарғибот шаклларидан фойдаланишни тақозо қилади.
Мафкура ва мафкуравий тарбия масаласи ўз мустақиллигини қўлга киритган, демократик хуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамиятининг асосларини яратаётган мамлакатимиз учун ҳам муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Зеро, кўзланган мақсадларга ушбу орзу-умид ва интилишларни ўзида мужассамлаштирган ғоявий-назарий қарашлар мажмуи бўлмиш миллий мафкура ва унга асосланган тарбия тизимисиз эришиш мумкин эмаслиги аниқ. “Мен,- деб ёзади Президентимиз, -Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат масаласидир” деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир”[1.17].
   Бу масаланинг долзарблиги юқорида қайд этилган мафкура шаклларининг хавфини бартараф этиш зарурлиги билан ҳам белгиланади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, уларга ғоя ва маърифат билан қарши курашиш лозим. Мамлакатимиздаги мавжуд ижтимоий ҳамкорлик, миллий бирлик ва ҳамжихатликни сақлаб қолиш ва ривожлантириш йўли билангина қўлга киритилган истиқлолни ҳимоя қиламиз. Халқаро ҳамжамият, шу жумладан тарих тақозоси билан алоқалар кучли ривожланган давлатлар билан тенг хуқуқли, иззат-икромли муносабат, ўзаро манфаатли алоқалар эса мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Жамиятнинг мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. -Т.: Ўзбекистон, 1998. 17-бет.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

24-10-2017, 15:46 1 877 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив