» » » ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА МИЛЛИЙ ОНГНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА МИЛЛИЙ ОНГНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА МИЛЛИЙ ОНГНИНГ ШАКЛЛАНИШИ


О.Т.Махмудов, З.А.Исматуллаев
Чиноз қурилиш ва иқтисодиёт коллежи


Президентимизнинг “Юксак маънавият–енгилмас куч” китобларида миллий онг ва тарбия
уйғунлигига атрофлича таъриф берилган. Бунда таълим–тарбия жараёнм етакчи жараён сифатида
таъсир кўрсатиши таъкидланган. Педагогика фанининг бугунги кундаги асосий вазифаси талаба
ёшларда миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантиришдир.
Президентимиз мустақиллигимизнинг илк паллаларидан бошлабоқ халқимизнинг ойдин
манзилларга жадаллик билан етишишида – миллий ғоя, миллий истиқбол мафкурасининг
заруриятини қайта-қайта таъкидлаб келади. Миллий ғоя миллатни, халқни улуғ мақсад йўлида
бирлаштирувчи, жипслаштирувчи кўдрат эканлигини уқтиради.
Юртбошимизнинг эълон килинган “Донишманд халқимизнинг мустаxкам иродасига ишонаман”
номли суxбатида турли зарарли, ёд мафкуралар таxдид солиб турган бугунги кунда мукаммал миллий
мафкурани аҳамияти, фарзандларимизнинг мафкуравий иммунитктини кучайтириш зарурати xақида
батафсил тўхталиб, миллий истиқбол мафкураси концепциясида қандай мақсадлар ва қандай устивор
ғояларга алоxида эътибор бериш лозимлигини аниқ ва лўнда қилиб кўрсатиб беради.
Таъбир жоиз бўлса, суxбатда мафкурамиз концепциясининг тугал шарxи истиқболимизнинг
шижоатли меъмори томонидан чизиб берилган.
Тил билан тафаккурнинг боғлиқлилиги биринчисини иккинчисисиз мавжуд бўлолмаслиги Шарқ
фалсафасида ҳам асосий нуқталардан биридир. Демак, ҳар бир халқнинг ўзига хос тафаккур тарзи
ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам “миллий онг”, “миллий тафаккур”, “миллий туйғу” каби олий
тушунчалар, минг йиллардир истеъмолда бўлиб келмоқда.
Табиийки, миллий таффакур ривожининг тамал тоши она тилидир. Она тилига муxаббат, она
тилида собитлик миллий тафаккур парфозини мунтазам таъмин этадиган муқаддас туйғулардир.
Миллий мафкурамиздаги ўзак жиҳатлардан бўлмиш миллий ўзликни англаш, яъни
аждодларимизнинг Ким эканлигини теран идрок этиш, ўз хакқининг жаxон тараққиётидаги ўрнини
чуқур англаш ва шу халққа мансубликдан ғурурлана билиши чинакам миллий тафаккурсиз мумкин
эмас.
Давлатимиз раxбари таъкидлаганидек, “миллий мафкура – бу халқнинг, миллиатнинг ўтда
ёнмайдиган ўлмас эътиқодидир”. Она тилига мухаббат миллий мафкурамизнинг устуеларидан бири
сифатида анна шундай эътиқоднинг фарзандидир.
Миллий ғоянинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида олиб борилиши лозим бўлган давлат
сиёсати тушунчаси жамият ҳамда шахснинг муҳим ҳаётий ва миллий манфаатларига зарар
келтирадиган турли хавф-хатарларни аниқлаш, олдини олиш билан бирга уларни бартараф этиш
13
бўйича фаолиятларни ҳам ўз ичига олади. Талаба ёшларда миллий ғоя ва миллий мафкурани
шакллантиришда илмий-педагогик тадқиқот методлари қўл келади.
Адабиётлар:
1. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисида. “Халқ сўзи”, 2010 й.,28январ,1 бет.
2. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т. “Ўзбекистон”, 2008 й., 156 бет.
3. Шодмонова Ш., Файзуллаева Н. Тарбиявий ишлар услубиёти. –Т. ТДИУ, 2008, 384 бет.скачать dle 11.3

9-04-2018, 19:51 342 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив