» » » ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ


А.Р.Нурмуродов
ТошДАУ


Кўп миллатли ва кўпконфессияли мамлакатимизда динлар ўртасида ҳамжиҳатлик, дин ва давлат
муносабатларининг одилона йўлга қўйилгани, таълим муассасаларида дунёвий билимлар ва диний
қадриятларнинг уйғунликда ўргатилаётгани боис барқарор маънавий муҳит xукм сурмоқда.
Мустақиллик йилларида юртимизда дин соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича
Президентимизнинг 16 та фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 50 дан ортиқ қарори қабул қилинди.
Эътиқод эркинлиги учун кенг йўл очилди. Диний муносабатлар “Дунёвийлик даxрийлик эмас”
тамойили ҳамда “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, деган аниқ ишонч асосида қатъий белгиланди.
Зотан, самовий динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, улар xалоллик, тинчлик, яхшилик
ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Кишиларни поклик, меxр-оқибат,
инсонпарварликка даъват этади.
Халқимизга хос бағрикенглик, турли эътиқод ва маданиятларга xурмат билан қаралаётгани боис,
юртимизда диний, миллий, ирқий камситишлар ва низолар кузатилмайди. Тинч ва тотув яшаётган
130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари айни пайтда мамлакатимиздаги 16 та диний конфессия, кўплаб
диний ташкилотларга бирлашган. Конституциямиз кафолатлаб берган тенг xуқуқлилик асосида
демократик, xуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида ягона оиладек ҳамжиҳат
саъй-ҳаракат қилишаётгани ҳам давлатимиз раxбари олиб бораётган адолатли сиёсат натижасидир.
Диний бағрикенглик ғоялари, динлараро дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга
йўналтирилган бундай кенг қамровли тадбирлар юртимизда диний расм-русумларнинг эмин-эркин
бажарилишига омил бўлмоқда. Бироқ бундай xолат огоxликни сусайтириш, бехавотирликка
берилишга асос бўла олмайди. Зотан, яратилган эркинликлар, қулай шарт-шароитлардан ғаразли
мақсадларда фойдаланишга, нотўғри таълимот орқали аҳоли, айниқса, ёшларни xақиқат йўлидан
адаштиришга уринаётганлар ҳам учраётгани кишини ташвишга солади.
Ахборот тарқатиш осонлашган бир пайтда миссионерлар ўз мутаассиб қарашларини турли шакл
ва усулларда ёйишга уринаётирлар. Фарзандларимизни ўзларининг қабиx истаклари қурбонига
айлантиришда интернет тармоғи улар учун ҳар жиҳатдан қулай ва самарали восита бўлиб хизмат
қилаётгани ҳам хақиқатдир.
Миссионерлар кишилар орасида қийинчиликка дуч келган, маънавий ожиз инсонларни танлаб,
уларни устомонлик билан ўзларига оғдиришади. Табиийки, инсон доимо яхшиликка, эзгуликка
интилади. Эътиқодсиз яшай олмайди. Шу боис жаҳолатпарастлар инсоннинг энг олий руxий
қадриятларига тажовуз қилишдан ҳам тойишмайди. Юртимизда турли дин вакилларининг xеч қандай
тўсиқларсиз ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилган бўлишига қарамай, улар яширин
секталар тузиб, фуқароларни турли усуллар билан тўғрики, виждон эркинлиги xукм сурган
республикамиздаги диний ташкилотлар мустақил xуқуқий шахс сифатида ер майдони ва биноларга
эга бўлишлари, диний адабиётлар нашр этишлари, диний мутахассислар тайёрлашлари, турли
тадбирлар ўтказишлари, муқаддас жойларга зиёратлар ташкил этишларига кенг йўл очилган. Шу
асосда диндорлар ўзлари хоxлаган динга эмин-эркин эътиқод қилиб, барча амал ва маросимларни
тўлиқ бажармоқдалар. Мусулмонларнинг Рамазон ва Қурбон xайити байрамлари, насронийларнинг
Пасха ва Рождество каби диний байрамлари кенг миқёсда нишонланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни
дин муносабатларини тартибга солувчи асосий xужжатдир. Унинг 3-моддаси виждон эркинлиги
xуқуқига бағишланиб, “Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки xеч
қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий xуқуқидир. Фуқаро
ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-
русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини
белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди. Вояга етмаган болаларни
диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини
босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди”, дея қатъий мустаxкамлаб
қўйилган.
Миллий ва диний қадриятларнинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутиши, тарихий хотирамизни тиклаб,
ўзлигимизни англашимиздаги ўрни, янги жамият қуришда муҳим куч-қувват манбаи экани
Юртбошимизнинг “Оллоx қалбимизда, юрагимизда” номли рисоласида баён айтган фикрларида
яққол ифодасини топган: “...Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри xолда асло
тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб
кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз”. Шундай экан, бугунги кунда диннинг асл моxиятини
асраш ва тарғиб этиш, уни турли нотўғри қарашлардан ҳимоялаш, диннинг маънавий-маърифий
салоxиятини жамиятдаги барқарорлик, ижтимоий ҳамкорлик, конфессиялараро ҳамжиҳатликни
мустаxкамлашга йўналтирилган тадбирларни кучайтириш — давр талаби. Бундай жараёнда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг зиммасидаги масъулият ҳар қачонгидан ҳам
залворли.
Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат
сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 22 февралдаги “2014 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ҳамда 2014 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро
тотувликни мустаxкамлашга доир чора-тадбирлар Дастуридан жойларда диний бағрикенглик ва
маънавий муҳит барқарорлигини асрашда бажарилиши лозим бўлган кўплаб устувор вазифаларнинг
ўрин олгани давлатимизнинг маxалла институтига ишончини ифодалайди.
Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича
маслаxатчилари, Маърифат ва маънавият масалалари бўйича, Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича
комиссиялар, “Маxалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг бу борада аниқ вазифалари
белгиланган. Жорий йилда xудудларда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва
миллатлараро тотувликни мустаxкамлаш борасидаги ишларнинг таъсирчанлигини ошириш ҳамда
xудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгилашда
“Маxалла” хайрия жамоат фонди томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Диний тарғибот таъсирчанлигини оширишда, бу борада муайян кўникма ва маълумотга эга бўлиш
зарур. Жумладан, Тошкент Ислом университети малака ошириш факультети, Ўзбекистон
мусулмонлари идораси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган
семинарларда Фонд республика бошқаруви масъул ходимларининг иштироки таъминланаётгани,
шунингдек, мутасадди ходимларнинг махсус ўқув-курсларида қатнашаётгани жойлардаги маънавий
муҳит барқарорлигига хизмат қилмоқда.
Дарxақиқат, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида:
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан
мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди”, дея қатъий
белгиланган. Ушбу меъёрларга амал қилмаганлар қонунларда белгиланган тартибда жазога
тортиладилар. Диний маросим ва кийиниш қоидалари маxаллаларда кенг жамоатчилик иштирокида
ташкиллаштирилаётган тадбирларда, отинойилар маърузаларида тушунтирилаётир. Жумладан, ўтган
йили диний ва маънавий-ахлоқий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини
шакллантириш мақсадида аҳоли ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ҳамда диний
ақидапарастликнинг турли кўринишларига барҳам беришга қаратилган давра суxбатлари ва
маърифий тадбирлар ташкил этиш мақсадида “Маxалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Вазирлар
Маҳкамаси xузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Хотин - қизлар қўмитаси,
Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ЁИX Марказий Кенгаши ўртасида
“Маxаллаларда барқарор диний ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини
шакллантириш мақсадида аҳоли ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ҳамда диний
ақидапарастликнинг турли кўринишларига барҳам беришга қаратилган давра суxбатлари ва
маърифий тадбирларни xудудларда ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарор тасдиқланди. Мазкур
қарорга асосан, биргина 2013 йилни оладиган бўлсак маxаллаларда 13 мингдан ортиқ маънавий-
маърифий тадбирлар, давра суxбатлари ва мулоқотлар ўтказилган. Аҳоли, хусусан, ота-оналар
ўртасида мафкуравий, ғоявий ва ахборот хуружларининг салбий оқибатлари тўғрисида мунтазам
тарғибот ишларини олиб бориш йўлга қўйилиб, 22 мингга яқин тадбирлар ташкиллаштирилди.
Уларга 1 миллиондан зиёд аҳоли вакиллари жалб этилди.
Мазкур ишларда турли диний экстремистик оқимларга мансуб ёки мойиллиги бор барча хотин-
қизларни қамраб олишга эътибор қаратиш, улар билан алоxида суxбатлар ўтказиш самарадорликни
кучайтиради. Вақтинча ишсиз аёллар ва уй бекалари билан диний экстремистик оқим аъзолари,
миссионерлар фаолияти таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва
профилактик ишларни ташкил этиш, жойларда аҳоли ўртасида фуқаролар йиғинларининг барча
ходимлари, маxалла фаоллари орқали диний экстремизм ва миссионерлик билан боғлиқ таxдидлар
xақида зарур тушунчаларни шакллантириш ва маxаллаларда огоxликни кучайтириш чоралари
кўрилмоқда. Фонднинг xудудий бўлинмаларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларига бу борадаги долзарб вазифаларни амалга ошириш юзасидан амалий-услубий ёрдам
кўрсатилаётир.
Динлараро бағрикенглик ғоясини ёшлар онгига синдириш масаласи нафақат дин вакилларининг
вазифаси бшлиб қолмасдан барча зиёлийларнинг вазифасидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.—Т. Ўзбекистон 2011 й.
2. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси 1998
3. Каримов.И.А Ўзбекистон ХХ аср бўсағасида: хавфсизликка таxдид, барқарорлик шартлари ва
тараққиёт шартлари. Т.: “Ўзбекистон” 1997 й
4. Каримов И.А Мамлакатимизда демократик ислоxатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш концепцияси Т. “Ўзбекистон” 2010
5. Каримов И.А Юксак маънавият енгилмас куч Т. “Ўзбекистон” 2010
скачать dle 11.3

9-04-2018, 20:31 529 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив