» » » ОИЛАДА БОЛАЛАРНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧ – МАСЪУЛИЯТИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ЙЎЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

ОИЛАДА БОЛАЛАРНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧ – МАСЪУЛИЯТИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ЙЎЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

ОИЛАДА БОЛАЛАРНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧ – МАСЪУЛИЯТИНИ
ТАРБИЯЛАШНИНГ ЙЎЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ


А. Ў. Қурбонова
Қарши университети


Фарзанд тарбияси қўни-қўшнилар таъсири, маxаллалардаги муҳитга ҳам боғликлиги сабабли
ўзбеклар барча даврларда жамоатчилик фикрига бефарқ қарамаган. Ҳар бир оиланинг тинчлиги ёнма-
ён яшаётган қўшнининг ҳам тинчлиги. Шу сабабли ҳам оилалар ўртасидаги илиқ, самимий алоқалар
маxаллалар ва қишлоқлардаги қўни-қўшничилик муносабатларининг асосий шаклини ташкил этади.
Ўзбек оилаларидаги қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маxалла-куй билан муносабатларга асос бўлган
маънавий омиллар жумласига ҳамкорлик, ҳамдардлик маслаxатгўйлик, ғамxўрлик, оғир ва енгил
дамларда бир-бирига елкадош, кўмакдош бўлиш сингари фазилатлар ҳам киради. Бу борадаги
маросимлар, анъаналар, урф-одатлар яхши муносабатларнинг белгисини эмас, балки буюк миллий
бойлигимиздир. Бундай қадриятларни ривожлантириш маънавий камолотимизнинг муҳим йўли
бўлиб қолмоқда. Оилани мустаxкамлаш, ёшларни тарбиялашда жамоатчилик фикрини қучи ва
таъсиридан кенг фойдаланиш xозирги кунда ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Бу борадаги тажриба ва
анъаналардан самарали фойдаланиш мустақиллик шароитида амалга оширилаётган маънавий,
тарбиявий ишларни яхшилашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Оилада бола тарбиясини анча эрта
бошлаб, узлуксиз, босқичма-босқич олиб борган маъқул. Ўзбеклар xўл новдани хоxлаган томонга
эгиш мумкин, дейдилар. Оиладаги тарбия ҳам фарзанд xўл новдадек эгилувчан бўлган бир даврда
кўпроқ самара беради. Шу сабабли ҳам оиладаги фарзанд тарбиясини уч даврга бўлса бўлади.
Булар қуйидагилардир:
39
1. Бола бир ёшдан саккиз, ўн ёшгача бўлган давр. Бу даврда болага юриш-туриш, ахлоқ ва
одобнинг оддий қоидаларини ўргатиш, унинг хатти-ҳаракатлардаги яхши томонларини
рағбатлантириш, ёмон томонларини чеклаш керак бўлади. Инсон маънавиятидаги энг катта
тубанлашиш ёш боланинг кичик хатти-ҳаракатлари, ноўрин қилиқларидан, эркаликларидан
бошланади. Бу даврда боланинг онгида табиат, жамият, инсон ҳаёти xақидаги биринчи тасаввур ва
тушунчалар шаклланиб, унинг қалбида чуқур таъсир этгани учун ҳам уларни бир умр унутмаймиз,
доим худди кеча бўлиб ўтган воқеадек эслаб юрамиз. Ёш боланинг ҳаётий тажрибаси йўқлиги, яхши
билан ёмонни, фойдали нарса билан фойдасиз нарсани ажратиш имкони бўлмагани учун ота-онанинг,
катталарнинг йўл-йўриқлари, панду-насиxатлари xақиқатни билишнинг асосий йўли бўлиб қолади.
2. Ўн, ўн бир ёш билан ўн олти ёш ўртасида боланинг маънавий қиёфаси шаклланишига таъсир
кўрсатиш анча мураккаб ва масъулиятли бўлиб қолади, Бу даврда табиий ва ижтимоий омиллар
таъсирида ўғил ва қиз болаларда ўзини руxан, ақлан етук деб xис қилиш, мустақил ҳаракат қилиш,
ўзига ишониш туйғуси кучаяди. Агар ота-она болаларига ёшлигиданоқ яхши тарбия бермаган бўлса,
бу даврда уларга маънавий таъсир кўрсатиш имкони ҳам қийинлашади. Ота-онанинг яхши
тарбиясини олмаган болалар бу даврда ҳар бир ишга, хатти-ҳаракатигаўзига баҳо беришга интилади.
Бу даврда тарбияни ва таълимни бир дақиқа эътибордан қолдирмай, уни мунтазам, режали амалга
ошириб бориш лозим.
3. Ўн беш, ўн олти ёшдан бошлаб болаларга ахлоқ, одоб, юриш-туриш мезонларинигина ўргатиш
билан чекланмай, уларни бевосита амалий, ижтимоий ҳаёт эxтиёжлари асосида тарбиялаш лозим.
Ота-она бу даврда фарзандларига, юриш туриши, ширин сўзлари билан қувонч бахш этадиган
эркатойлар сифатида эмас, балки ҳаётга мустақил қадам қўйиб, ўз йўлини ва бахтини меҳнати билан
топа оладиган шахс сифатида қарамоғи керак. Бу даврда боланинг мустақил фикрлаш ва фаолият
кўрсатишига кенг йўл очиб бериш лозим.
Албатта, фарзанд тарбиясидаги шу уч босқични бир-биридан бутунлай ажратиб бўлмайди. Лекин
инсон, жисмоний маънавий камол топиб бориш билан унга тарбиявий таъсир кўрсатишнинг
мезонлари, меъёрлари, имкониятлари, мазмуни, мақсадлари ўзгариб боришини эътибордан четда
қолдирмаслик керак.
Фарзанд катта бўлганида ҳам унга болалигида қилинган муносабатни такрорлаш мумкин эмас.
Бола катта бўлгач ота-онага ҳамкор, маслаxатгўй бўлиб қолади.
Тарбиянинг оқибатлари ота-оналар фарзандларига раxм-шафқат қилгандай бўлиб, уларнинг
кўнглига қараб иш тутишлари, барча инжиқликларини кўтаришлари, болам қийналмасин деб, уларга
турли ишларни буюрмай, барчасини ўзлари бажаришлари ҳам мумкин. Бундай тарбия ижобий
оқибатларга олиб келмайди. Фарзандларга xаддан ортиқ, меxрибонлик кўрсатиш ҳам баъзан
уларнинг ҳаётда чорасиз қолишларига сабаб булади. Ота-она бола тарбиясида уларнинг истеъдоди ва
қобилиятини билиш ва рўёбга чиқаришга ҳам алоxида эътибор бериши керак. Истеъдод, қобилият
қирралари билим, ахлоқ, ва одоб билан боғланиб шаклланса яхши бўлади. Туғма истеъдод, қобилият
аввал имконият тариқасида юзага келади, тарбия жараёнида сайқал топиб, рўёбга чиқиб, инсон
эътиқоди, фаолияти йўналишига айланиб қолади. Фарзандларни одобли қилиб тарбиялаш оиладаги
вазиятга боғлиқ деймиз. Бироқ, оилада вазият яхши бўлсаю, фарзанд кўчага чиқиб, беадаб ёшлар
даврасига кириб қолса, бу xол ота-она берган тарбиянинг таъсирини пучга чиқаради. Шу сабабли ҳар
бир ота-она фарзандлари қандай одамлар билан боғланиб мулоқотда, муносабатда юрганини билиш
ҳам аҳамиятлидир. Агар ота-она бу масалага бефарқ қараса, кўча таъсирида қолиб кетган
фарзандининг хатти-ҳаракатлари ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ахлоқ ва одоб шундай пойдеворки, инсоннинг бошқа маънавий фазилатлари, xатто билими ҳам
унинг заминида шаклланади. Ақл одоб билан боғланса инсон маънавий камолоти ва маданий
эxтиёжининг имкониятлари, чегаралари ҳам кенгая боради. Фарзандига биринчи қадамлариданоқ
ахлоқ ва одоб ўргатган ота-она унинг келгуси бахтига мустаxкам пойдевор ўрнатган бўлади. Яхши
хулқ, одоб шундай заминки, баъзан инсоннинг айрим кичикроқ нуқсонлари ҳам унинг соясида қолиб
кетади. Баъзан фарзандларининг нуқсони ота-онага билинмайди, улар фақат яхши томонларинигина
кўришга ҳаракат киладилар, деб ўйлаймиз. Менинг фикримча бундай ўйлаш тўғри эмас.
Фарзанд тарбияси шунчалик масъсулиятлики, бу ишда хатога йўл қўйиш осон, лекин бу хатони
тузатиш қийин. Баъзи ота-оналар фарзандларининг тарбиясига бефарқ қарайди. Бола доим бирор иш
билан банд бўлиш, ота-она, қариндош-уруғлар, яхши қўни-қўшнилар назоратидан узоқлашмаслиги
керак. Ота-оналар назоратининг кучи шундаки, улар бола йўл қўйган хато ёки ножўя ишни кўриб,
уни ўз вақтида тўғри йўлга солишга ҳаракат қиладилар. Бир-икки марта назоратсиз қилинган ножўя
иш эса аста-секин кўникмага, одатга айланиб қолади.
40
Бола 18-20 ёшга етгач, ўз қадри-қимматини, инсонлик бурчи ва масъулиятини ақлан, ахлоқан
чуқурроқ xис қила бошлайди. Бозор муносабатларига ўтиш билан боғлиқ бўлган xозирги шароитлар
ҳам, оилада ёшлар тарбиясига катта эътибор бериш заруриятини туғдирмоқда.
Бозор муносабатлари ҳар бир шахс ўзининг бошқаларнинг қадри-қиммати, манфаатини ҳам
адолатли равишда ҳисобга ола билишдир.
Ахлоқ одоб тарбиясининг усуллари ҳам турлича бўлиши мумкин. Болаларга керак бўлганида
меxрибонлик қилиш, маълум вазиятларда қаттиққўл бўлиш ҳам керак. Бола ота-онадан меxр кўрмаса
бағри тош, худбин бўлади, ортиқча эркаланса талтайиб кетади.
Баъзи ота-оналар болаларининг ички руxий эxтиёжлари, қизиқишларини ҳисобга олмай, биз
айтган ишнигина қиласан, биз кўрсатган йўлдангина борасан дейишлари мумкин. Бундай талаб ҳам
унчалик тўғри эмас, албатта, фарзанд ота-онанинг гапига қулоқ солиш керак, аммо ҳар бир талаб
меъёридан ошмаслиги керак.
Ўзбекларнинг ўзига хос юксак маънавияти, инсонпарварлиги, меxр-оқибатлилиги,
меҳнатсеварлиги, раxм-шафқатлилиги, қўни-қўшничилик муносабатларидаги анъаналар,
оилапарварлиги, болажонлигига бошқа миллатларнинг вакиллари ҳам катта баҳо берганлар.
Хулоса қилиб айтганда,болаларимизни ёшликдан тўғри тарбиялашимиз,тарбия усулларини бола
тарбиясида тўғри қўллашимиз, тарбия воситаларидан ўз ўрнида тўғри фойдаланишимиз зарур.
Адабиётлар рўйхати
1. Ж.Хасанбоев, Х.Тўрақулов “Педагогика” (Ўқув қўлланма) Тошкент 2011 й
2. М.Ю.Маxкамова, А.Ў.Қурбонова “Оилада болаларни тарбиялаш технологияси” (Услубий
қўлланма) Тошкент 2014 й
скачать dle 11.3

9-04-2018, 21:28 520 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив