» » » ЁШ АВЛОД ОНГИДА ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ЁШ АВЛОД ОНГИДА ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ЁШ АВЛОД ОНГИДА ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ


М.M.Турдиев
ТошДАУ қошидаги Қибрай академик лицейи


Xозирги даврдаги сиёсий-ижтимоий xолатлар халқаро террорчиликка қарши муваффақиятли
кураш олиб бориш, уни таг – томири билан бартараф этиш, терроризм таxдидига ўзига хос ёндошиб,
унинг сиёсий, фалсафий, маънавий ва психологик асосларига қарши изчил мафкуравий ва ғоявий
курашиш тақозо қилади. Хавфсизлик ва барқарорлик йўлидаги тахдидларга қарши кураш масаласи
хақида тўхталиб, Президент И.Каримов: “Афтидан, бугунги кунда хавфсизлик ва барқарорлик йўлида
пайдо бўлаётган таxдидларга тегишли муносабатда бўла олишнинг ўзигина етарли эмас. Мавжуд
хавф – хатарларнинг табиатини тўғри тушуниб етишимиз керак. Уларнинг манбалари ва алоқаларини
вақтида аниқлашимиз даркор... Хавфсизлик – узлуксиз xолатдир, xадсиз xудуддир” , деган
фикрларни билдирган. Президентимизнинг ушбу фикрлари тўлиқ xолда xозирги кунимизда тобора
хавфли тус олаётган ва кенг кўламда тарқалаётган халқаро террорчилик, диний экстремизм ва
фундаментализмга нисбатан айтилган методологик аҳамиятга эга бўлган кўрсатма ҳисоблади.
Мамлакатимиз ичида ва бизга қўшни xудудларда ўзларининг ғайриинсоний ва ғайриисломий
ғояларини тарқатишга ҳаракат қилаётган диний экстремистлар ғаразли мақсадларини, яъни ёшларни
чалғитиш, улар ёрдамида мамлакатни тараққиёт йўлидан четлатиб юборишга интиладилар.
Юқоридаги мулоxазалардан ҳам ёшларимиз қалби ва онгини эгаллаш ва ғоявий курашнинг бош
мақсадига айланганлигини англаб етиш мумкин. Шу ўринда Президентимиз И.А.Каримовнинг ушбу
фикрларини келтириб ўтсак: “Бугунги кунда инсоният қўлида мавжуд бўлган қурол – яроқлар ер
куррасини бир неча бор яксон қилишга етади. Буни ҳаммамиз яхши англаймиз, лекин xозирги
замондаги энг катта хавф инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этётган
мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган
курашлар кўп нарсани xал қилади. Бу аччиқ xақиқатни xеч xачон унутмаслик лозим”.
Шундай шароитда ғайриинсоний ғояларга қарши тура олиш учун ёш авлод онгида мафкуравий
иммунитетни шакллантириш жамиятимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб бормоқда.
Иммунитет ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятига эга бўлади ва мафкуравий даxлсизликни
таъминлашга хизмат қилади. Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи унсури – бу
билим, дейишади бир гуруx файласуф олимлар. Аммо билимлар кўп, терроризм, айниқса, диний
экстремизм тарафдорлари ҳам муайян билимларга таянадилар ва уни омма онгига сингдиришга
ҳаракат қиладилар.
Мафкуравий иммунитетнинг кейинги унсурлари билимлар асосида шаклланадиган баҳолар ва
қадриятлар ҳамда ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маданий – маърифий соҳалардаги мўлжал ва
мақсадлар тизими билан боғлиқдир. Ана шундай аниқ тизим бўлмас экан, xоx алоxида инсон, xоx
миллат ёки жамият бўлсин, гоx ошкора, гоx пинxона кўринишдаги мафкуравий тазйиқларга бардош
бериш амримаҳол. Шундай шароитда моxиятан ғайриинсоний, шу жумладан диний экстремистик
ғояларга қарши тура олиш учун кишиларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш марказий
масалалардан бирига айланмоқда. Иммунитет деганда тиббиётда организимнинг доимий ички
муайянлигини сақлаш, ўзини турли, шу жумладан зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга қодир
бўлган xусусиятлар мажмуи тушунилади. Иммунитет киши вужудининг турли инфекцион
касалликларга берилмаслик хусусиятини ҳам ифодалайди.
Инсоннинг туғма бўлган ана шу умумий иммунитет тизимидан фарқли равишда мафкуравий
иммунитет шакллантириб бориш зарур. У дахлсизликни таъминлашга хизмат қилад. Демак,
мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва тўлиқ акс
эттириш, инсон маънавиятини бойиши ва жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим, бу бир
томондан. Иккинчи томондан, бу билимлар ўз моxиятига кўра, Ватан, миллат, инсон манфаатлари
билан узвий боғлиқ бўлмоғи керак. Фуқароларимизнинг асл ислом xақида ҳосил ва етарли билимга
эга бўлишлари диний экстремизмга қарши иммунитетни шакллантиришнинг асосий шаклларидан
бири ҳисобланади.
Мафкуравий иммунитетнинг иккинчи асосий унсури ана шундай билимлар замирида
шаклланадиган соҳалар, қадриятлар тизимидир. Билимлар қанчалик холис ва чуқур бўлса, унинг
замирида юзага келган соҳалар, қадриятлар тизими мафкуравий иммунитетнинг имкониятларини
белгилаб беради ва мафкуравий инфекциялар йўлида мустаxкам қалқон бўлиб хизмат қилади. Асл
ислом хақида муайян билимларга эга бўлиш, унинг байроғи остида тақдим этилаётган ғоялар,
қарашлар ва харакатларни тўғри баҳолаш, уларнинг моxиятан исломий қадриятларга бутунлай зид
эканини англаб етишига хизмат қилади, деган хулосани чиқариш имконини беради. Билимлар ва
қадриятлар тизими ҳам мафкуравий иммунитетнинг моxиятини тўлиқ ифода эта олмайди. Шундай
экан , мафкуравий иммунитетнинг учинчи муҳим унсури ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маданий
– маърифий соҳалардаги мўлжал ва мақсадлар тизими билан боғлиқ. Ана шундай аниқ тизим бўлмас
экан, хоx алоxида инсон, хоx миллат ёки жамият бўлсин, гоx ошкора, гоx пинхона кўринишдаги
мафкуравий тазйиқларга бардош бериши амри маҳолдир.
Хулоса
Мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда ёт ғоялар кириб келишининг олдини олиш ва
уларни йўқотишга қаратилаган чора – тадбирлар мажмуини ўз ичига оладиган мафкуравий
профилактиканинг ўрни катта. У ижтимоий институтлар томонидан хилма – хил шаклларда амалга
ошириладиган ғоявий – тарбиявий, ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, маънавий ишлар мажмуини тўғри
ташкил этадиган бутун тарбия тизимини қамраб олади. Бугунги кунда мамлакатимизда миллий
истиқлол ғояси руxи билан йўғрилган ана шундай тарбия тизими яратилган. Уни доимий
такомиллаштириб бориш ва давр талабларига xозиржавоблигини таъминлаш эса ҳар биримиз ва
ҳаммамизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.
Зеро, Президент И.Каримов таъкидлаганидек, “Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг
мустақиллиги ва эркинлигига анъана ва урф – одатларига хавф соладиган, уни ўз таъсир доирасига
олиш, унинг устидан xукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаатлари йўлида
фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши
муқаррар”.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Каримов И.А. Юксак маънавий – енгилмас куч.-Т.: “Маънавият”, 2008, 153-бет
2. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асар бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т:. “Ўзбекистон", 1997, 11-бет.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асар бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т:. “Ўзбекистон", 1997, 53-бет.
4. Каримов И.А. Ўзбек халқи xеч қачон, xеч кимга қарам бўлмайди. Т:. “Ўзбекистон", 2005,
418-419-бетлар.
5. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий–маърифий асослари. Т:.
Тошкент Ислом Университети, 2005, 69-70 бетлар.
6. www.press–servis.uz интернет сайти, Ўзбкистон Республикаси Президенти матбуот хизматискачать dle 11.3

9-04-2018, 21:41 451 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив