» » » СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТДАГИ ТАЪЛИМ ТАРБИЯ

СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТДАГИ ТАЪЛИМ ТАРБИЯ

СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТДАГИ ТАЪЛИМ ТАРБИЯ


А.Қ.Ниёзова, Б.Я.Юсупов
АндМИ


Инсон қалбига йўл ёшлигидан берилган таълим-тарбиядан бошланади. Бўлажак авлод
мутахассисларининг маънавий шаклланиши боғча, мактаб олий ўқув даргохларидан бошланади.
Ўзбекистон аҳолисини 60% ини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади, шунинг учун ёшларни ҳар
томонлама ривожланиши мамлакат келажаги учун катта аҳамиятга эга. Ўзбеклар азалдан имони бут,
маънавияти етук, эътиқодда холис халқ. Халқимизнинг одоб-аxлоқ, ширин муомалада намуналилиги
юриш-туришида самимийлиги, олди-сотдида ва бошқа турмушдаги xаллолиги маълум ва машхур. Бу
заминдан Имом Бухорий, Имом Термизий, Замахшарий, Имом Мотурудий, Бурхонидин Марғилоний
каби жуда кўп буюк алломалар етишиб чиққан. Бундай буюк юртнинг ворисларига авлод-
аждодларига муносиб илмда, фанда, хаёт, тумуш тарзида маънавий етук инсонларнинг давомчилари
бўлишлиги мерос қолди. Келажак авлод таърбиясини амалга ошириш барча даврларда ҳам
ижтимоий жамиятнинг асосий мақсади бўлиб қолган. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка
эришиш жараёнида ёш авлодни ўзбек миллатини фан, техника, ва бошқа сохаларда глобал масштабда
олди ўринларга интилишларига катта имкониятлар яратилмоқда.
Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да “Кадрлар
тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий- ахлоқий жиҳатдан
тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол
шахс-фуқорони такомиллаштиришини назарда тутади” деб таъкидланади. Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг IX сесиясида қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис IX сесиясидаги
“Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” нутқи барча соҳадаги таърбиявий
фаолиятини маънавий маърифий шаклланишига боғлиқ барча саволларга жавоб беради. “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури”да “Xалқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий адриятлар,
замонавий маданият, иқтисодиёт, фан-техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар
тайёрлашнинг мукаммал тузилишини шакллантириш, Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир”.
Ўзбек ёшларини тарбиялашда уларга авлод-аждодларимиз тўғрисида, замонавий касб-хунарлар,
техника-технологияларининг шиддат билан ривожланиши тўғрисида уларни илxомлантирувчи
ижтимоий xиссиётлар асосида унинг аxлоқ-одоб, комил инсонийлик фазилатларига ижобий таъсир
қилувчи, маънавий салоxиятини юксалтирувчи билимларни сингдиришимиз керак. Президентимиз
буюк аждодларимиз анъанасини давом эттириб, “Куч-билим ва тафаккурда” деган шиорни ўртага
қўйди. Жумладан: Бугун халқаро ҳаёт, кишилик тараққиёти шундай босқичга кирганки, энди унда
ҳарбий қудрат эмас, балки интелектуал салохият, ақл-идрок, фикр, илғор технологиялар xал қилувчи
аҳамият касб этади. Амир Темур бобомизнинг “Куч-адолатда” деган машxур таъбирини бугунги
кунга нисбатан қўллаб айтадиган бўлсак, мен унга қўшимча қилиб, “Куч билим ва тафаккурда” деган
бўлардим. Келгуси асрда бу тамойил янада кучаяди ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабхаларини
қамраб олади, деб айтдилар юртбошимиз.
Бинобарин, халқаро майдонда биз бошқа мамлакатлар билан соғлом фикр мусобақасига, ижодий
рақобатга киришмоғимиз лозим бўлади. Бизнинг келажагимиз манашу мусобақа ва рақобатга қай
даражада бардош бера олишимизга боғлиқ. Бунинг учун миллатимизнинг салохияти ҳам, ақл-
заковати ҳам етарли булиши керак. Давлатимиз томонидан ёшларни замонавий талаблар даражасида
таълим-тарбия олишлари баркамол униб ўсишлари учун Европа, Осиё, АҚШнинг энг нуфузли
университетларида ўқиётган талабаларимиз эришаётган муваффақиятлар бунинг далилидир.
Ёшлар тарбиясида яхши xулқ-одобни сингдириши билан қуйидаги xолатларга этиборни
қаратишимиз керак.
-маданий маърифий тадбирларда тотувлик, бағри кенглик, умум инсоний қадриятларни xурмат
қилишни сингдириш;
-ёшлар билан ишлашда диний экстримизм ва фундаментализм хавфдан огоxлантирадиган
тарқатма материаллар, адабиётлар, видео-аудио материаллар билан таъминлаш;
-ёшларда миллатлар аро маданиятни ҳамда умуминсоний қадриятларга xурмат xиссини
шакллантириш;
-ёшларни миллий қадриятларга, она табиатга беқиёс муxаббат руxида тарбиялаш оила, махалла ва
олий таълим муассасаларининг шарафли вазифасидир.
Ташкил этилган Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
ёшларни ижтимоий,тарбиявий психологик ва бошқа ўқув-услубий илмий лойиҳа ҳамда
тадқиқотларни бошқариш учун сарфланмоқда.
Тадбирлар “Оила – махалла- таълим даргоxи” ҳамкорлигида ишлаб чиқилиши, балоғатга
етаётган ёшларнинг атроф-муҳитини ўраб олади маънавий-аxлоқий тарбия ,миллий анъана ва
қадриятларни асраб авайлаш, ёшлар бандлигини тўла таъминлашишга эришиш давр талабига
айланиб қолди. Юрт ривожида чуқур билимли , юксак онг, мустақил фикрга эга хулқ-атвори
билан бошқаларга ибрат бўла оладиган маърифатли зиёли ёшларнинг бурчи юртимизнинг
иқтисодий, ижтимоий ривожига xисса қўшиш демак ,улар билан биргаликда ёшлрни жисмонан
етук, маънан баркамол авлод тарбияси билан ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи чора-
тадбирларни янада кўпроқ ишлаб чиқиш ва амалга ошириш катта аҳамият касб этади.
Авлодларимиз қолдирган маънавий,тарихий мерос буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият
бўлганидан гувохлик берувчи xужжат деб бохоланади.
Ўзбек миллатини жаxон аренасидаги ўрни xозирги ёшларимизнинг дунёқараши билим
тафаккури, салохияти, маънавий етуклиги жиҳатидан билим олишларига боғлиқ. Xалқаро ўрини
эгалашида,мустахкамлашда ёшларнинг илмий салоxияти замонга хос ўсиш –улғайишини тақазо
этади. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Анжуманларда манман деган олимлар билан xоxланг
иқтисод, xоxланг сиёсат, xоxланг тарих, маънавият сохалари бўлсин, бемалол баxслаша оладиган
билимдон, зукко маърифатли авлодлар керак”. Республикамизда соғлом бола тарбиясида
баркамол, комил инсонни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Бунинг
натижасида 2014 йил 6-февралида “Ёшлар дастури”, 2014 йил 19-февралда “Соғлом бола ” йили
давлат дастурлари ишлаб чиқилди ва белгиланган режа ва тадбирлар амалга оширишга
киришилди. Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколат хонаси рахбари Ситив Макналти
“Ўзбекистон нихоятда иқтидорли, ўз мамлакати учун порлоқ келажакни қўра оладиган ёшларга
эгадир” деб баҳо бердилар.
Юқоридаги фикирлар ёшларни келажакда билимдан, ўз юртига садоқатли, баркамол авлод
бўлиб етишишларига замин яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .
1. Ўзбекистон Республикасининг “ Таълим тўғрисидаги ” қонуни. Тошкент-1997 йил.
2. Ўзбекистон Республикасининг “ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ” Тошкент-1997 йил.
3. И.Каримов. “ Баркамол авлод орзуси ” Тошкент -1999 йил.
4. Шожалилов Ш. Маънавий ва диний етуклик-давр талаби. Тошкент 2009 йил. Халқ сўзи
газетаси 16 апрелъ 2014 йил.скачать dle 11.3

9-04-2018, 22:18 371 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив