» » » ТАЛАБАЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ОДАТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ТАЛАБАЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ОДАТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


ТАЛАБАЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ОДАТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ
ВАЗИФАЛАРИ


О.Х.Пўлатова, Ш.Набиев
Андижон машинасозлик институти


Xозирги кунда ёшларни баркамол инсон, ўз ватананинг илғор кишиси сифатида тарбиялаш энг
асосий масалалардан бири ҳисобланади. Чунки айнан ёшлар давлатимизнинг келажагидир.
Мамлакатимизда чуқур, кенг қамровли иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ислоxатлар амалга
оширилмоқда. Жамият маънавий юкасалиши ва янгиланиши сари юз тутгун бир пайтда Ўзбекистон
Республкаси Президентининг 1999 йил 3–сентябрдаги “Республика маънавият ва маърифат
кенгашининг қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги Фармони замиридаги ғоялар, улардан келиб чиқадиган
асосий мақсадлар маънавиятнинг устуворлигини яна бир карра тасдиқлайди.1
Халқнинг маънавий руxини мустаxкамлаш ва ривожлантириш – Ўзбекистонда давлат ва
жамиятнинг энг муҳим вазифасидир. Маънавият шундай қимматбаҳо меваки, у бизнинг қадимий ва
навқирон халқимиз қалбида бутун Инсониятнинг улкан оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш
ва озодликни севиш туйғуси Билан биргаликда етилган. Маънавият инсонга она сути, ота намунаси,
аждодлар ўгити билан бирга сингади. Она тилининг буюк аҳамияти шундаки, у маънавият белгиси
сифатида кишиларни яқин қилиб жипслаштиради. Табиатга яқинлик, жонажон улканинг бениxоя
гўзаллигидан баxраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, кучайтиради. Маънавият ўз халқининг
тарихини, унинг маданияти ва вазифаларини чуқур билишва тушиниб етишга суянгандагина
қудратли кучга айланади.12
Маънавияти юксак шахслар юртни танитади. Шахсни эса унинг маънавий қиёфаси танитади.
Маънавият – тарбиядан бошланади. Таълим – тарбиясиз маънавиятнинг бўлмаслиги барчага аён
xақиқатдир.
Миллий педагогика асосчиларидан бири Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот,
ё нажот – ё xалокат, ё садоқат, ё фалокат масаласидир!” деган сўзлари фикримизга далил бўлади.
Тарбия – маънавий манбалар ва xозирги замон талаблари ва эxтиёжларини назарда тутган xолда,
ўқитувчининг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир.
Тарбия жараёнининг жамият тараққиётидаги роли ниxоятда беқиёсдир. Инсонни тарбиялаш, уни
билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу хатти-ҳаракатини секин-аста кўникмага айлантириб
бориш лозим. Бу эса, инсонни мушоxада қилиш қобилиятини тарбиялайди ва мушоxада қилиш ақлни
пешлайди. Ақл онгни сақлайди, онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тарзда инсон
аста-секин комилликка эришиб боради. Аммо бунинг учун тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом
этадиган масъулият, шарафли меҳнат ва қунт, иродани талаб этади.
Жамият тараққиёти тарихи шуни кўрсатадики, фақат маънавият-маърифат кенг қулоч ёйган, илм-
урфон тараққий этган мамлакатдагина адолатли жамият қуриш ва унда бир-бирига меxр-оқибатли,
камолатли инсонлар шаклланиши мумкин. Бундай жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи ва
бунёдкорлик, яратувчилик ишига, эзгуликка интилиши кучли ва жамият фуқароларида соғлом фикр,
ақл-идрок ҳар доим устувор бўлади.
Мустақиллик бизга маърифий, маданий, адолатли ва инсонпарвар жамият қуриш имконини берди.
Энди бу жамиятга ҳар бир инсон ўз ўрни, мавқеига яраша виждонан xисса қўшмоғи лозим.
Инсоннинг маънавияти унинг одоби, ахлоқий, xуқуқий, иқтисодий ва сиёсий билимлари замирида
шаклланади. Мазкур билимлар ўз навбатида инсон ижобий сифатларининг камол топиб, бойиб
боришига олиб келади. Фазилатлар инсоннинг ижобий сифатлари мажмуидан иборат.
Сифат – алоxида бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлоқий категориядир.
Фазилат – алоxида шахс, эл, элат, халқ, улусга тааллуқли бўлган ижобий ахлоқий сифатлар
мажмуи.
Одамнинг инсон сифатида шакллана бориши жараёнида унинг камолоти даражаси одоб, ахлоқ,
маданият, маънавият элементларининг унда қанчалик мужассамланганлиги билан белгиланади. Шу
ўринда бу категорияларнинг моxияти устида тўхталиб ўтиш жоиздир.
1К.Хошимов., М.Хошимова. Тарбиявий ишлар услубиёти. – Т.: ТДИУ,2006.
12 Собиров Б.Б. Талабаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантиришда инновацион усуллардан
фойдаланишнинг педагогик асослари.П.ф.н.илмий дараж. олиш учун ёзилган дисс. Т.2004-186 б.
Одоб – ҳар бир инсоннинг ўзи бир инсон ёки жамоа билан бўлган мулоқотида ҳамда юриш-
туришида ўзини тута билишидир.
Ахлоқ - жамиятда қабул қилинган, жамоатчилик фикри билан маъқулланган хулқ-одоб нормалари
мажмуи.
Маданият – жамиятнинг ва унда яшовчи фуқароларнинг фаолияти жараёнида тўпланган барча
ижобий ютуқлар мажмуаси.
Маънавият – инсон онгини акс эттирувчи барча ижобий, руxий, интеллектуал фазилатлар
мажмуаси.
Камолотга эришган, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш жараёни унинг доимий,
мунтазам изчил ва бир тизимга кирган шаклда бўлишини тақоза этади. Бу йўлда касбий таълим
муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштириш, профессионал фанлар сингари ғоявий
мазмуни талабаларга янги жамиятнинг ҳар бир мутахассисига зарур бўлган ижтимоий дунёқарашни
шакллантирувчи тасаввурлар заxирасини ҳосил қилиши лозим бўлган ижтимоий гуманитар фанларни
ўқитишга янгича ёндошув асосида ахлоқ малакаларини ҳосил қилиш мумкин. Талаба ёшларда ягона
педагогик жараёнда маънавий-ахлоқий одатларни тарбиялашда қуйидаги вазифалар xал этилиши
лозим:
- шўролар xокимияти даврида таълим соҳасидан ўрин олган мафкуравий маxдудликдан халос
бўлиш;
- ўзбек миллий менталитети ва жаxон цивилизацияси ютуқларига таянадиган маънавий
қадриятлар тизимини мустаxкамлаш;
- Шарқ мутафаккирлари асарларида кўтарилган Комил инсон ғояси таълимотларига амал
қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида таълим-тарбия хусусан xозирги замон
ёшлари қандай бўлиши керак деган таълимотига нисбатан жавобларга тўла амал қилиш кабилар.
Касб таълими муассасаларида олиб борилаётган ишларнинг моxияти – унинг миллий истиқлол
мафкурасига асосланган, маънавий-ахлоқий, xуқуқий, ватанпарварлик, фуқаровий, меҳнат, маданий-
маиший, экологик ва шу сингари йўналишлар билан эришиладиган ғоявий аъмол ва идеалларга мос
xолда олиб борилиши мақсадга молик масаладир. Бу муаммоларни амалга ошириш барча
педагогларнинг олдида турган юксак вазифадир.
Мустақиллик шароитида талаба-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда қатор вазифаларни
xал этиш талаб этилади. Жумладан:
- Ҳар бир таълим олувчининг онгида давлат мустақиллигига халқнинг олий ғоявий-ахлоқий
қадрияти экани, ўз ватани билан фахрланиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистоннинг
улуғ тарихий ўтмишига, бозор муносабатларига асосланган янги демократик жамият қуришда танлаб
олган ўзига хос йўлини мустаxкамлаш, ислом дини руxи билан суғорилган олий маънавий-ахлоқий
қадриятларни тўғри тушунтириш ва уни эътиқодга айлантириш;
- Таълим олувчиларда умуминсоний инсонпарварлик ахлоқи, маданияти меъёрларини,
замонавий қадриятлар эxтиёжи, ўзи юқори тутиш ва виқор сақлаш, оилавий тантаналарда ўзини
кўрсатишга уриниш, хизмат вазифасидан шахсий мақсадлар учун фойдаланиш кўринишларига
муросасиз бўлиш руxини тарбиялаб бориш уларнинг юқори ахлоқ малакалари билан
қуроллантиришнинг гарови бўлиб ҳисобланади.
Умуман олганда, ахлоқий тарбия тарбиявий ишлар комплексида етакчи ўрин тутади. Касб
таълими муассасаларида талаба-ёшларда ахлоқий тарбияни амалга оширишда аввало ахлоқий
тушунча ва ишонч xиссини яратишдан бошлаган маъқул. Чунки ёшларда ахлоқий тушунча
эътиқодларни таркиб топтирмай туриб, ахлоқий одатларни, хатти-ҳаракат билан боғлиқ малака ва
одатларни ҳосил қилиб бўлмайди. Бунда асосан ёшларга ахлоқ-одоб норма ва қоидалари мазмунига
оид билим беришга катта аҳамият бериш лозим.
Тавсия этилаётган адабиётлар:
1. Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар тараққиёт омили. – Т.: Ўзбекистон, 1995.
2. Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Ўзбекистон, 1997.
3. Нишонова С. Комил инсонни тарбияси: ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун
қўллнама. Т.:Истиқлол.-2003.

скачать dle 11.3

9-04-2018, 22:47 485 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив