» » » ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУГУНГИ КУН ХОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУГУНГИ КУН ХОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУГУНГИ КУН ХОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
И.Исраилов, Д. Аширмедова
Тошкент давлат аграр университети, Ўрта-Чирчиқ Агросаноат ва транспорт касб-xунар коллежи
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги 109-сонли буйруғига мувофиқ
Тошкент давлат аграр университетида фаолият олиб боришаётган профессор – ўқитувчилар
жамоасидан иборат кафедралар, Тошкент вилояти ўрта махсус, касб-xунар таълими муаассаларига
ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларида ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликда режага
мувофиқ тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар. Жумладан, “Ўсимликшунослик” кафедрасига
университет ректорининг 2011 йил25 мартдаги 1.9-2/122-сонли буйруғига асосан Ўрта-Чирчиқ
агросаноат ва транспорт касб – xунар коллежи бириктирилган эди. Мана, бир неча йиллардан буён,
ҳамкорлик шартномалари тасдиқланиб, ижроси таъминланиб келинмоқда. Жумладан, кафедрада
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги 109-сонли “Ўрта махсус, касб-
xунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги
буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ Агросаноат ва
транспорт касб-xунар коллежи билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида 2013 йил 04
ноябр ТошДАУ ректори профессор Б.А. Сулаймонов ва Ўртачирчиқ Агросаноат ва транспорт касб-
xунар коллежи директори А.А.Адиловлар томонидан ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Ҳамкорлик шартномасига асосан 2015 ўқув йилигача мўлжалланган ҳамкорлик иш режалари
тузилган. Ушбу иш режасига мувофиқ Тошкент вилояти Ўрта - Чирчиқ агросаноат ва транспорт касб-
xунар коллежида кафедранинг филиали иш юрита бошлади. Кафедрамиз доценти, қишлоқ хўжалиги
фанлари номзоди Ж.Б.Худайқулов коллеж директорининг 28.04.2011 йилдаги № 01-3/1-261-сонли
бўйруғига асосан 0,5 ставка ишга жойлашиб фаолият олиб бормоқда. Доцент Ж.Худайқулов xозирги
кунда ҳам “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” 3-чи босқич I – II – III – гуруxлари, “Фермер
хўжалигини бошқариш” I – чи босқич I – гуруxи ўқувчиларига “Деxқончилик ва чорвачилик
асослари”, “Агрокимё ва тупроқшунослик”, “Умумий деxқончилик” фанларидан ўқув йиллари
давомида маъруза ва амалиёт дарсларини бериб келмоқда.
Шунингдек, жорий йилда, “Соғлом бола йили” дастури доирасида ўқувчи ёшлар тарбиясида
уларнинг замонавий билим ва касб-xунар-ларни эгаллашига ёрдам бериш, талаба ёшлар орасида эрта
никоxларнинг, оилавий низоларнинг олдини олиш, фарзанд тарбияси, урф-одат ва маросимларни
ихчам ва тартибли ўтказиш каби масалаллар бўйича маxалла фаоллари, таниқли олимлар ва
жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиш, коллежбитирувчи ёшларини бандлигини
таъминлаш учун шароитлар яратиш, коллеж ўқувчиларини ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари
учун корхона ва ташкилотларга бириктириш, битирувчиларни ишга қабул қилиш бўйича уч
томонлама шартномалар (битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда корхоналар ўртасида)
тузишбўйича кафедра профессор – ўқитувчилари амалий кўмак бериб келишмоқда.
Ўрта- Чирчиқ агросаноат ва транспорт касб-xунар коллежи мутахассислик фанлари бўйича зарур
ўқув - лаборатория, асбоб-ускуналари билан таъминланган. Кафедра ўқитувчилари “Деxқончилик ва
чорвачилик асослари”, “Агрокимё ва тупроқшнослик” ҳамда “Умумий деxқончилик” фанларидан
маъруза ва амалиёт дарсларини ўтишмоқдалар. Шу сабабли бу фанларга тааллуқли ўқув
материалларини касб-xунар коллежига олиб боришиб, ўтилаётган фанларда ўқувчиларнинг қўшимча
маълумотлар олишига кўмак бериш мақсадида ҳамкорлик қилиб келишмоқдалар.
Касб-xунар коллежининг Ахборот ресурс маркази мавжуб бўлиб, кафедра ўқитувчилари
томонидан ўтилаётган фанлар бўйича касб - xунар-коллежи ўқитувчилари учун мўлжаллаб чоп
этилган ўқув адабиётлари ва қўлланмалари етарли миқдорда мавжуд. Маъруза ва амалиёт дарсларини
илғор замонавий педагогик технологиялар асосида ўтиш жараёнида компьютер технологияларидан
фойдаланишга алоxида аҳамият қаратиш лозим. Бу борада кафедра ўқитувчилари очиқ дарсларни
ташкил этиб, тақдимот асосида дарс ўтиш афзаллиги ва маълумотларни сифатли етказиш чора-
тадбирлари бўйича керакли тавсияларни бериб келишмоқдалар.
Касб-xунар коллежи ўқитувчиларидан 3 нафари 2013 йил 27 октябрда “Ўсимликшунослик
кафедрасига ташриф буюришиб, доцентлар И.Халимов, З.Юлдашоваларининг “Ўсимликшунослик ва
пахтачилик” фанидан ўтилган маъруза дарсларига ҳамда ассистент С. Тоғаеванинг “Дон-дуккакли
экинлар умумий морфологияси” мавзусидаги амалий машғулот дарсига иштирок этишдилар.
“Ўсимликшунослик” кафедраси мудири доцент И. Исраилов, профессор Х.Н. Атабаева, доцентлар
З. Юлдашова ва Ж.Б. Худайқуловлар 2012 йил 27 март, 21 апрел ва 2013 йил 1 ноябр кунлари касб-
xунар коллежи талабномасига мувофиқ алоxида фанлар бўйича ўқув-машғулотларини олиб
боришдилар. Шунингдек, шу саналарда “Кафедра куни” деб эълон қилиниб, кафедра фаолияти билан
доимий таништириб бориш мақсадида коллеж гуруx мураббийлари, ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлари
билан учрашдилар. Жорий йилнинг май ой иккинчи ўн кунлигида кафедра профессор –
ўқитувчиларидан иборат жамоанинг коллежга ташриф буюриши, битирувчи ёшларни
университетимизга ўқишга таклиф этиш чора – тадбирлари, режага мувофиқ белгиланган
тадбирларни амалга оширишлари кутилмоқда.
Университетимизда жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилаётган “Инновацион
фан - таълим тизимини ривожлантиришнинг баркамол авлодни вояга етказишдаги роли ва аҳамияти”
мавзусидаги илмий – амалий конференция ўтказилиши муносабати билан, коллеж ўқитувчилари ва
иқтидорли ёшларини ҳам жалб этиш мақсадида тарғибот – ташвиқот ишлари олиб борилди.
Ўйлаймизки, кафедрамиз ва коллеж ўқитувчилар жамоаси билан олиб борилаётган хамкорлик
ишларимиз, келажаги порлоқ ёшларни тарбиялашда ўз самарасини кўрсатади.
Адабиётлар
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги 109-сонли “Ўрта махсус, касб-
xунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғи.
2. ТошДАУ ректорининг 2011 йил 25 мартдаги 1.9-2/122-сонли буйруғи.
3. “Соғлом бола йили” дастури. Тошкент-2014 йил.
4. www. Google uz. Касб-xунар коллежлари фаолияти.2014.скачать dle 11.3

14-04-2018, 15:51 351 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив