» » » МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТАЛАБАЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА КЎМАКЛАШИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ

МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТАЛАБАЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА КЎМАКЛАШИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ

МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТАЛАБАЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА
КЎМАКЛАШИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ.


М.Тожибоева,И.Пўлатова
Андижон педагогика коллежи талабаси


Президентимиз И.Каримов ўз маърузаларида таъкидлаганидек, 2014 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларда, мамлакатимиз парламенти томонидан
тасдиқланган дастурга мувофиқ 2014 йилда салкам 1 миллион иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилгани,
жорий йилда меҳнат соҳасига 500 минг нафар ёш йигит – қизлар 2-3 тадан мутахассисликни ва ўз
кўникмаларини эгаллаган, олган билимларини иқтисодиётимизнинг турли соҳаларида, xизматлар ва
бошқарув жабxасида қўллашга тайёр бўлган касб-xунар коллежларининг битирувчиларини ишга
жойлаштириш, уларни тайёрлаш сифати ва меҳнат бозорини қанчалик чуқур ўрганишимизга боғлиқ
эканини, бўлажак ҳар бир битирувчининг иш жойини олдиндан белгилашга киришиш зарурлигини
алоxида кўрсатиб ўтди.
Xақиқатдан ҳам, меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни таъминлаш
иқтисодиётдаги муҳим масалалардан биридир. Айниқса ўқув юртларида ўқишни тугатаётган
ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, иш берувчилар ва ўқув юртлари ўртасидаги алоқани
кучайтириш, битирувчиларнинг қисқа муддатда бўш иш ўринларига ишга жойлаштиришни амалга
ошириш долзарб ҳисобланади. Ишга жойлашмоқчи бўлган талаба учун бўш иш ўринлари ва
уларнинг тавсифи xақида кам ахборотга эга бўлганидек, иш берувчилар ҳам ишга жойлашмоқчи
бўлган фуқаролар, айниқса, ўқув юртлари битирувчилари, уларнинг мутахассислик билимларини
ўзлаштирганликлари, касбий кўникмалари, психофизиологик хусусиятлари ва шахсий фазилатлари
тўғрисида кам маълумотга эга бўладилар. Кўплаб ривожланган мамлакатларда иш берувчиларга
керакли ходимни таклиф қиладиган ва ишга жойлашмоқчи бўлган фуқароларга бўш иш ўринлари
тўғрисида ахборот берадиган ва уларни бўш иш ўринларидаги талабларга мослаштирадиган мустақил
воситачи фирмалар агентликлар марказлар ёки ўқув юртлари таркибидаги бўлимлар фаолият
кўрсатишади. Талабаларни ишга жойлаштиришга кўмаклашадиган ўқув юрти таркибидаги
марказлардан бирига яққол мисол қилиб Польша Республикасидаги Адам Мискевич университетида
фаолият кўрсатаётган “Карьера” марказини айтиш мумкин. Марказ 1994 йил апрель ойидан
талабаларни ишга жойлаштириш хизмати, 1997 йил июль ойидан “Карьера офиси” шаклида
университет маъмурий бўлими сифатида фаолият кўрсата бошлади. Марказнинг асосий ғояси
талабалар ва битирувчиларнинг самарали иш билан банд бўлишларини рағбатлантириш ва
уларнинг қизиқишлари ҳамда мутахассисликларига мос лавозимга эришишларига кўмаклашиш
ҳисобланади. Марказнинг асосий ютуқлари сифатида университет билан ишга ёллаш бошқармаси
ўртасида ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги, талабаларга кўплаб ишга жойлаштириш
хизматларининг яратилганлиги, университет битирувчилари каталоги ишлаб чиқилганлиги,
Польшадаги барча ишга жойлаштириш бошқармалари, агентликлар билан узвий боғланиш тармоғи
яратилганлигини айтиш мумкин. Демак, юқорида кўрсатиб ўтганимиздек хозирги кунда Андижон
вилоятидаги олий ўқув юртлари ва касб –xунар коллежлари қошида “Корьера”га ўхшаган
марказларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ташкил этилган бандликка кўмаклашиш марказларининг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат
бўлиши керак:
- талабалар ва битирувчиларнинг иш билан банд бўлиш фаолиятларига кўмаклашиш;
- меҳнат ярмаркалари ташкил қилиш;
- тадбиркорлар билан йиғилишлар ўтазиш;
- таълимнинг касбий мақсадларга мос келишига кўмаклашиш;
- талабаларнинг кучли жиxатларини аниқлаш;
- касбий йўналишни танлашни мухокама қилиш;
- иш излаш жараёнида интернет хизматини кўрсатиш;
- касбга оид интервьюлар ўтазиш;
- касбга тайёлаш курслари, семинар, конференцияларни ташкил қилиш;
- касбга тайёрлаш, иш, амалиётни ўташ жойини излаш бўйича мақола ва реқламалар тайёрлаш;
- талабалар ва битирувчиларга ишга жойлашиш ҳамда лавозимни ошириш бўйича маслаxатлар
бериш;
Бу марказ талабаларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан биргаликда, иш берувчиларнинг
яхши мутахасисни излаш фаолиятларига ҳам кўмаклашади. Бу борада марказ шахар ва туманлардаги
бир қатор корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ишга ёллаш бошқармалари,бандликка кўмаклашиш
марказлари,нодавлат ташкилотлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда иш юритади.
Марказнинг веб – сайтида ўз сахифаси мавжуд бўлиб, талабалар, битирувчилар,корхоналар,
ташкилотлар ва муассасалар ушбу интернет саxифасидан ўз фаолиятларида кенг фойдаланишларига
имконият яратилади. Марказда ишга жойлаштириш хизматларидан бири сифатида иш ўринларига
талабаларни тайёрлаш xизматларининг яхши йўлга қўйилганлиги бўлиши керак. Бунда эса қуйидаги
хизматлар кўрсатилиши лозим:
- замонавий меҳнат бозори тўғрисида етарли маълумотлар бериш;
- талабаларни аппликация шаклини тўлдириш ва онлайн саволларига жавоб бериш, иш берувчилар
билан бўладиган интервью, тест, презентацияларга тайёрлаш;
- талабаларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишларига маслахат ва кўрсатмалар
бериш;
- ишга жойлашган талабалар билан алоқани узвий таъминлаш.
Шунингдек, марказ иш берувчилар xақидаги маълумотномалар билан талабаларни доимий
таништириб бориши, талабалар ва иш берувчилар учун ишга жойлаштириш бошқармалари, хусусий
агентликлар ҳамкорлигида конференциялар, семинарлар ташкил қилиши мақсадга мувофиқ бўлиб,
бундай жараёнларда иш берувчилар ва талабаларда вужудга келаётган муаммолар, уларнинг
ечимлари, меҳнат бозоридаги ўзгаришлар муxокама қилиниши, битирувчи талабаларнинг қисқа
муддатда иш ўринларига эга бўлишлари ва иш берувчиларнинг керакли мутахассисни қисқа вақтда
ёллаш имкониятининг пайдо бўлишига олиб келади.
Талабаларнинг ишга жойлаштириш хизмати кўрсатилаётган жараёнда унинг ишга жойлашиши
учун қандай имкониятлари мавжудлигини чуқур тахлил қилиш лозим. Талабанинг ўз лавозимини
ошириб бориш тўғрисида сўз юритганимизда, талабанинг меҳнат қилиш имконияти ва қобилияти
тушунчасига нисбатан “Талабанинг лавозим имконияти” (талабанинг корьера потенциали)
тушунчаси таълим олаётган шахснинг ўз лавозимини оширишга керак бўлган турли хусусиятларни
ўзида тўлиқ акс эттириши керак. Талабанинг лавозим имконияти – талабанинг лавозим бўйича
ҳаракатланиши учун зарур бўлган жисмоний, маънавий ва интелектуал имониятлар йиғиндиси
тушунилади. Талабанинг лавозим имкониятини таҳлил қилиш шахснинг тўғри касб танлаши хамда ўз
лавозимини тўғри йўналишида ошириб боришини таъминлашга кўмак беради. Бу иш бир неча
босқичларда ўтказилиши лозим.
Талабанинг лавозим имкониятини таҳлил қилиш қуйидагича амалга оширилади:
- талабани маълумотлилик даражаси;
- шахсий фазилатларини ифодалайдиган диплом ва унинг иловаси;
- сертификатлар;
- меҳнат дафтарчаси;
- тавсифнома;тавсиянома ва бошқа хужжатлар.
Лавозимни режалаштириш жараёнида мана шу хужжатларнинг қайси бири муҳимлиги танлаб
олинади ва таҳлил қилинади. Талаба эга бўлган хужжатларнинг xаққонийлиги ва асослилигини
текшириш, кузатиш, анкета сўрови, интервью, психологик тест ўтказиш орқали амалга оширилиши
керак.
Талабанинг лавозим имкониятини баҳолашда фойдаланиладиган мезонларни уч гурухга
ажратиш лозим:
1.Мутассислик, яъни мутахассислик мезони бўйича асосий кўрсаткичлар талабанинг
маълумотлилик даражаси, меҳнат стажи ва бошқалар ҳисобланади.
2.Психофизиологик, яъни психофизиологик гурухга талабанинг жисмоний ва руxий хусусиятлари
киради.
3.Шахсий, яъни шахснинг дунёқараши,эхтиёжлар поғонаси, қизиқишлари ва бошқа хусусиятларни
айтиш мумкин.
Фойдаланилганадабиётлар рўйxати
1. Аскарова Ў.М, Хайитбойев. М, Нишонов М.С «Педагогика» дарслик; . Тошкент - 2008
2. Xакимова М.Ф. Касб педагогикаси. Ўқув қўлланма. – Т.: 2008
3. Зиёмуҳаммедов Б «Педагогик маxорат асослари»ўқув қўлланма. Тошкент – 2009
4. Голиш Л.В, Файзуллаева Д.М «Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва
режалаштириш». Тошкент - 2010скачать dle 11.3

14-04-2018, 16:15 367 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив