» » » МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА АГРАР СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОXОТЛАР ВА ЎЗГАРИШЛАР ЖАРАЁНИ

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА АГРАР СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОXОТЛАР ВА ЎЗГАРИШЛАР ЖАРАЁНИ

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА АГРАР СОҲАДА АМАЛГА
ОШИРИЛГАН ИСЛОXОТЛАР ВА ЎЗГАРИШЛАР ЖАРАЁНИ


З.Б.Жунаев
Навоий ДПИ


Буюк неъмат – истиқлол, жамиятнинг барча жабаxаларида бўлгани сингари, иқтисодиётнинг энг
муҳим тармоқларидан саналган аграр соҳада ҳам туб ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнини бошлаб
берди. Албатта, бу жараён осон кечмади, чунки мустақиллик арафасида ва мустақилликнинг
дастлабки йиллари юртимизда бир мунча оғир аxвол мавжуд эди. Маълумки, собиқ шўролар тузуми
исканжасида бўлган даврда Ўзбекистон, асосан, пахта етиштиришга ихтисослашган бўлиб, СССРда
етиштирилган пахтанинг учдан икки қисмини яратиб, СССР саноат марказларининг ва, xатто, бутун
социалистик тизимнинг хомашё базасига айланиб қолган эди. Республиканинг барча иқтисодий
ресурслари пахта комплекси деб аталган мажмуага йўналтирилиб, хўжаликнинг бошқа соҳалари
эътиборсиз қолдирилди. Пахта яккаxокимлигининг вужудга келиши оқибатида республиканинг дон
ва ундан олинадиган ўта муҳим озиқ-овқат хом ашёси турлари, гўшт ва сут бўйича, яъни энг зарур
озиқ-овқат таъминоти бўйича марказга, бошқа республикаларга қарамлиги вужудга келган эди.
Оқибатда аxолини озиқ-овқат маxсулотлари билан таъминлашда жиддий қийинчиликлар вужудга
келди. Пахта яккаxокимлиги туфайли илмий жиxатдан асосланган алмашлаб экиш тизими бузилди,
ер ўз xосилдорлигини йўқота борди, сув ресурсларининг етишмовчилиги кучайди1. Мана шундай бир
шароитда мамлакатни мушкул аxволдан чиқаришга қодир бўлган доно йўлбошчини Оллоxнинг ўзи
хақимизга ато этди. Эндигина Республика раxбарияти тепасига келган Ислом Каримов раxбарлигида
бошланган ислоxотлар туфайли бир-икки йилда аxвол аста-секин ўнгланди, пахта майдонлари
қисқарди. Хусусан, 1987 йилда 2 миллион 108 минг гектар ерга чигит экилган бўлса, 1990 йилда 1
миллион 826 минг гектар ерда пахта етиштирилди. Суғориладиган ерларни пахтадан бўшатиб олиш
жамоа ва давлат хўжалиги xудудларида томорқа участкаларини кенгайтириш ва якка тартибда уй-
жой қуриш учун ер ажратиб бериш каби катта ижтимоий масалани қисман xал этиш имконини берди.
Шуниси диққатга сазоворки, пахта xосилдорлигининг ортиши (гектар ҳисобига 23,1 центнердан 27,7
центнерга етиши) туфайли ялпи пахта етиштириш камаймади. Пахтачилик бундан буён ҳам қишлоқ
хўжалигининг асосий тармоғи бўлиб қолаверади, лекин пахта яккаxокимлигига қайтилмайди деб, бу
соҳа истиқболини белгилаб берди Юртбошимиз2.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси, унинг тармоқларини янги иш услубига ўтказаётган ислоxотнинг асосий
мақсади – авваламбор, деxқонларнинг ишдан манфаатдорлигини тубдан ўзгартириш, ўз меҳнатининг
xосили, пировард натижасини биринчи навбатда уларнинг ўзига қайтариш, турмуш даражасини,
савиясини кўтаришдан иборат эди. Шунга асосланиб, жамоа ва давлат хўжаликларини тубдан
ўзгартириб, шахсий, кооператив ва деxқон-фермер хўжаликларига кенг кўламда йўл очиб бериш
масаласи кун тартибига қўйилди. Шу ўринда муxтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич
Каримовнинг қуйидаги сўзларини алоxида таъкидлаш ўринлидир: “Бутун аграр сиёсатнинг муҳим
масаласи - негизи - ерга мулкчилик масаласидир. Ер - ўлкамизнинг энг асосий бойлиги. У
едиради, ичиради, яшаш учун асосий шарт-шароитларни яратиб беради. Шу сабабли
республиканинг келажаги, Ўзбекистон халқининг келажаги кўп жиxатдан ердан фойдаланиш
муносабатлари қандай ташкил этилишига боғлиқ бўлади”3. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз
раxбари ўша даврдаги жамоа ва давлат хўжаликларининг хўжалик юритиш механизмини қайта
қуришни, бир томондан, раxбарликнинг маъмурий-буйруқбозликка асосланган усулларини бозор
муносабатларига асосланган иқтисодий усуллар билан алмаштириб, бошқарувнинг бутун
механизмини шахс ва меҳнат жамоасининг моддий манфаатдорлиги қоидалари асосида кам сарф-
харажат билан кўпроқ маxсулот ишлаб чиқаришга эришишга қаратиш зарурлигини; бошқа томондан,
мавжуд хўжаликларнинг ички тузилиши ижара-кооператив усулига, барча ишлаб чиқариш
воситалари ва хизмат кўрсатиш соҳалари мустақил хўжалик ҳисобидан ижара, кооператив ва
акциядорлик жамоаларига алмаштирилиши зарурлигини кўрсатиб берди.
Иқтисодиётни ислоx қилишнинг дастлабки босқичида асосий бойлигимиз бўлган ерга
муносабатни ўзгартириш етакчи йўналиш бўлди. Қишлоққа доир қабул қилинган фармонлар, "Ер
тўғрисида"ги Қонун қишлоқ хўжалигида муносабатларни қандай ташкил этиш, ерга қандай
муносабатда бўлиш зарурлигини кўрсатиб берди. Конституцияда ер хусусий мулк қилиб сотилиши
мумкин эмаслиги, балки уни узоқ муддатли ижара шартлари билан топшириш мумкинлиги ёзиб
қўйилди.
Қишлоқда бозор муносабатларининг ривожланишига, деxқоннинг хўжайинлик xиссини қайта
тиклашга ерни мерос қилиб қолдириш xуқуқи билан умрбод фойдаланиш учун бериб қўйиш орқали
эришилади. Энг муҳими, қишлоқда хўжалик юритишнинг ҳар бир деxқонга манфаатдорлик билан
эркин меҳнат қилиш, ўз меҳнатининг натижаларини мустақил тасарруф этиш имконини берадиган
воситани яратишдан иборат эди. Деxқон ўз меҳнатининг мевалари, ердан олинган самара ўзига
қарашли эканлигини, етиштирилган маxсулотнинг чинакам хўжайини эканлигини кўрганидагина
ўзини ернинг xақиқий эгаси деб чинакамига xис қилади, деган қатъий хулосага келдик4.
Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, қишлоқда бошқарув тузилмаларини қайта ташкил этиш
жараёнида бирламчи қишлоқ хўжалик бўғини қандай бўлиши кераклиги xақида муxтарам
юртбошимиз шундай дейди: “Бу – фермер хўжаликларини бирлаштирадиган ва уларга хизмат
қиладиган, йўл-йўриқ кўрсатадиган ва моддий-техникавий таъминот, техника, агрокимё
хизмати кўрсатиш масалаларида ёрдам берадиган кооператив бўлиши лозим”5.
Фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси сифатида
фаолият кўрсатиши лозим. Улар самарали ишлаши учун эса кенг томир ёйган, яхши хизмат
кўрсатувчи инфраструктура - агрофирмалар, машина-трактор парклари, таъмирлаш устахоналари,
тайёрлов пунктлари, қишлоқ хўжалик маxсулотини қайта ишловчи кичик корхоналар ва шу кабилар
мавжуд бўлиши кераклиги энг муҳим қоида бўлди.
Ишлаб чиқилган тамойиллар ва ёндашувларга асосланиб, биринчи босқичда давлат
хўжаликларини жамоа, кооператив, акциядорлик хўжаликларига ва ҳар хил хусусий қишлоқ хўжалик
корхоналарига айлантириш жараёни амалга оширилди. 1992 йилдан бошлаб ўтган давр мобайнида
мавжуд 1137 давлат хўжалигидан 1066 таси мулкчиликнинг акциядорлик, жамоа ва ижарадаги
корхона шаклларига айлантирилди. Улар негизида 530 жамоа хўжалиги, 350 га яқин кооператив,
юздан ортиқ ижара корхонаси, шунингдек, мулкчиликнинг бошқа шаклларига мансуб корхоналар
ташкил этилди. Бундан ташқари, 1516 қорамолчилик фермаси меҳнат жамоаларининг мулки қилиб
берилди. Натижада қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг таркиби мулкчилик шакллари бўйича анча
ўзгарди. Қишлоқда давлатга қарашли бўлмаган сектор сезиларли даражада мустаxкамланди. Агар
1991 йилда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши бутун xажмининг 37 фоизи давлат сектори xиссасига,
шунга мувофиқ xолда 63 фоизи давлатга қарашли бўлмаган сектор xиссасига тўғри келган бўлса,
1994 йилда давлатга қарашли бўлмаган сектор бутун маxсулотнинг деярли 95 фоизини ишлаб
чиқарди.
Албатта, бу соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоxотлар xукуматимиз томонидан ҳар
жиxатдан таҳлил қилиниб ўрганилди. Эскича бошқарув тизими асосида ҳамон иш юритаётган
қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) – собиқ колхоз ва совхозларнинг меросхўрлари
ҳисобланиб, ўзини оқлай олмаганлиги учун 2004 йилда бутунлай тугатилди. Ўзбекистон
Республикасининг 2004 йил 26 августдаги қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги
Қонуннинг 1-бандида “Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан
фойдаланган xолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги
аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс xуқуқларига эга мустақил хўжалик
юритиш субъектидир”,-деб белгилаб берилган7.
Фермер хўжалиги уни тузаётган аъзолар хоxишига кўра ихтиёрий ташкил этилиб, ўз ишлаб
чиқаришини белгиланган қонунчилик доирасида юқори фойда олишни кўзлаб ташкил этади ва ишлаб
чиқаришнинг қонун билан таъқиқланмаган ҳар қандай тури билан шуғулланишга xақлидир.
Фермер хўжалигининг жамоа, ширкат ёки xиссадорлик каби йирик хўжаликлардан асосий фарқи
ва устунлик томони эса фермернинг ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита бирикувида, яъни
мулк ва меҳнат натижаларини тасарруф этиш бўйича масалаларни мустақил xал этишдадир.
Фермер хўжалигининг асосий вазифаси қишлоқ аxолисини фойдали меҳнат ва тадбиркорлик
фаолиятига кенг жалб этиш орқали ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланишга эришиш
ҳамда шу асосда энг кам сарф-харажат бирлиги эвазига маxсулот етиштиришни ҳар томонлама
кўпайтиришдан иборат.
Тадқиқотчи А.Айсачев Републикамизда фермер хўжаликларини ривожлантириш даврини шартли
равишда 4 босқичга бўлади:
I босқич. 1993-1997-йиллар. Республикада фермер хўжаликларини мустақил хўжалик юритиш
субъекти сифатида расман тан олиш ва фаол шакллантириш жараёни 1991 йилнинг охирларидан
бошланди. Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этишни жадаллаштириш,
мулкчиликнинг турли шаклларини вужудга келтириш, хусусий мулк ва шахс манфаатларининг
устувор ривожланишини таъминлаш мақсадида 1991 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 295-сонли “Республикада деxқон (фермер) хўжаликларини янада мустаxкамлаш ва
тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони қабул
қилинди.
II босқич. 1998-2001-йиллар. Бу давр фермерлик ҳаракатини ривожлантиришнинг меъёрий-
xуқуқий базасини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Республикамизда 1999 йилдан бошлаб зарар
келтириб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкат хўжаликларини фермер
хўжаликаларига айлантириш жараёни бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 15 майдаги 243-сонли қарорига асосан Хоразм вилоятидаги жами 8 та ширкат хўжалиги
тугатилиб, ўрнида 564 та фермер хўжаликлари танлов асосида ташкил этилди. Буларга қўшимча
равишда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 516-сонли қарорига асосан жами 52 та
ширкат хўжалиги ташкил этилиб, улар негизида 3031 та фермер хўжаликлари ташкил этилди.
III босқич. 2002-2007 йиллар. Республикамизда фермер хўжаликларни кенг кўламда
ривожлантириш ишлари 2002-йилдан бошланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 майдаги 8-
сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 24-мартдаги “Қишлоқ
хўжалигида ислоxотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-3226-
сонли Фармони, 2004 йилда янги таxрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги Қонуни, 2006 йил 21 ноябрдаги ПҚ-514-сонли “2007 йилда қишлоқ хўжалиги
клорхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан
ўтган 2002-2007 йилларда жами 2034 та зарар келтириб ишлаётган ва паст рентабелли ширкат
хўжаликлари тугатилиб, улар негизида 153604 фермер хўжаликлари ташкил этилди.
IV босқич. 2008 йилдан бошлаб Фермер хўжаликларининг xажмини оптималлаштириш сиёсати
олиб борилди8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги "Фермер
хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги фармойиши шу каби масалаларнинг ечимини топиш мақсадида қабул қилинди. Мазкур
xужжат ижросини таъмин-лаш юзасидан амалга оширилган мақбуллаштириш жараёнида
республикамиздаги фермер хўжаликлари сони 215 минг 776 тадан 107 минг 381 тага ёки 51 фоизга
камайди. Бунда фермер хўжаликларининг ўртача ер майдонлари 27,4 гектардан 47,5 гектаргача
кенгайди. 2009 йилдаги мақбуллаштириш жараёни таҳлил қилинганда, фермер хўжаликларининг
айланма маблағлари кўпайгани, ер, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш, техника ва бошқа моддий
ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари бирмунча ошгани маълум бўлди. Натижада
қишлоқ хўжалик маxсулотлари етиштириш xажми сезиларли даражада кўпайди. Жумладан,
далалардан йиғиб-териб олинган ғалла 385 минг тоннага, мева-сабзавот ва картошка маxсулотлари
800 минг тоннага ошди. Ўтган йил деxқонларимиз учун мураккаб келганлигига қарамасдан,
фермерларимиз мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, xосилдорликни ғаллачиликда 5,2,
пахтачиликда 1,9 центнерга оширишга муваффақ бўлдилар. Бу кўрсаткичлар юртимиз
деxқончилигининг катта ютуғидир.
Шуни алоxида таъкидлаш лозимки, xозирда фермер хўжаликларимизда етиштирилаётган қишлоқ
хўжалиги маxсулотларини нафақат хомашё сифатида сотиш, балки уни жаxон андозаларига мос
равишда қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш орқали экспортбоп маxсулотларни тайёрлаш ҳам йўлга
қўйилган. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоxотларнинг устувор йўналишларидан
бири ҳисобланади.
Агар рақамларга эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунда республикамизда мавжуд 66 минг 134
та фермер хўжаликларининг 30 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги маxсулотларини етиштириш билан
чекланиб қолмасдан, хизмат кўрсатиш, касаначилик, тайёрлов, сақлаш, қайта ишлаш ва унинг
савдоси каби бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланиб келмоқда9.
Қишлоқ хўжалиги маxсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг энг устувор йўли –
деxқончилик маxсулотлари етиштиришда интенсив агротехнологияларни қўллаш, соҳани том
маънода модернизация қилишдир. Ушбу масалага Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2011 йил якунлари ва галдаги вазифаларга
бағишланган мажлисида алоxида тўхталиб: “Биз модернизация деганда, кўпинча саноат
тармоқларини модернизация қилишни тушунишга ўрганиб қолганмиз. Xолбуки, саноат билан бир
қаторда иқтисодиётимизнинг қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳасини ҳам модернизация қилиш,
унинг таркибига кирадиган деярли барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг бутун комплексида
техник ва технологик янгилаш ишларини амалга оширишга катта эxтиёж сезилмоқда”10, дея
таъкидлайди.
Қишлоқ хўжалиги маxсулотлари ишлаб чиқаришда, янги замонавий интенсив
агротехнологияларни қўллаш натижасида 2015 йилга бориб бошоқли дон етиштириш xажмини 10,
мева етиштириш xажмини 72, сабзавот ва картошка етиштириш xажмини 38 % ошириш кўзда
тутилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда мустақиллик йилларида аграр соҳада олиб борилган кенг
кўламли ислоxотлар қишлоқ хўжалигининг деярли барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг
бутун комплексини қамраб олади. Бу борадаги саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад,
мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири – қишлоқ хўжалигини барқарор
ривожлантириш, соҳа самарадорлигини ошириш, халқимизнинг, айниқса, қишлоқ аxолисининг
турмуш даражасини юксалтириш, Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар сафидан мустаxкам ўрин
эгаллашини таъминлашдан иборатдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги
“Мамлакатимизда демократик ислоxотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув-услубий мажмуа.
Тошкент: “Иқтисодиёт” нашриёти, 2010. 19-бет.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка
эришиш остонасида” китобини ўрганиш бўйича ўқув-услубий қўлланма.//ЎзР Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги; масъул ижодий гуруx: А.Ш. Бекмуродов ва бошқ. – Т.: «O’qituvchi», 2012. 42-бет.
3. Каримов И.А. Ўбекистон иқтисодий ислоxотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: “Ўзбекистон”,
1995. 61-бет.
4. Каримов И.А. Ўбекистон иқтисодий ислоxотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: “Ўзбекистон”,
1995. 62-бет.
5. “Фермер хўжалиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни.
6. Қаранг: ww.lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=30974
7. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда хўжаликлар турлари ва фаолиятининг
самарадорлиги./“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль,
2012 йил. Қаранг: www.iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/9_А.Айсачев.pdf
8. Бугунги кунда Ўзбекистонда 18 мингдан зиёд кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолият
кўрсатмоқда./ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик
партияси расмий сайти. Қаранг: www.uzlidep.uz/page/news/policy/4837
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва
2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.// Халқ сўзи, 2012 йил, 19 январ.скачать dle 11.3

15-04-2018, 02:32 509 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив