» » » ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭКОЛОГИК СИЁСАТИ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭКОЛОГИК СИЁСАТИ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭКОЛОГИК СИЁСАТИ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР


Х.А.Аxмедов
ТошДАУ


Муаммо илмий билишнинг xали билиб олинмаган ва xали қилинмаган, лекин билиниши,
қилиниши лозим бўлган шаклидир. Муаммони макон нуқтаи назардан илмий муаммо, минтақавий
муаммо, умумбашарий муаммо ва бошқа қисмларга бўлинади. Шулардан, умумбашарий муаммо
бутун инсоният тараққиётига таъсир қиладиган муаммолар сирасига киради. Манна шундай
умумбашарий муаммолардан бири экология ва атроф муҳитнинг ифлосланиши муаммосидир.
Муаммолар оддийдан мураккабга қараб ривожланади, яъни ўз вақтида xал қилинмаган миллий
муаммо ривожланиб, минтақа муаммосига ва кейинчалик умумбашарий муаммога айланади.
Экологик муаммо бугунги кунда бутун дунё муаммосига айланди. Бу муаммони xал қилишда ҳар бир
давлат турли хил йўллар билан бартараф қилишга ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу муаммо
давлат сиёсати даражасига кўтарилган муаммолар сарасига киради. Бу муаммолар глобаллашиб,
бутун инсониятнинг ҳаёт-мамот масаласига айланган шароитда фавқулотда аҳамият касб этмоқда.
Зеро, экологик хавфсизлик муаммоси фан-техника тараққиётини инсонпарварлаштириш билан
боғлиқ бўлган ижтимоий-сиёсий вазифалар тизимини вужудга келтирди.
Экологик сиёсатнинг инсонпарварлаштириш характери ва уни шакллантириш жараёни давлат
томонидан маънавий-маърифий, педагогик-дидактик усуллар ва воситаларни тақозо қилади.
Экологик гуманизмнинг амалда намоён бўлиши давлат томонидан оммага трансформация қилиш
учун унинг коммуникациясини ахборот базасини яратишни талаб қилади. Унинг энг асосий
функцияси омманинг экологик xуқуқий онгини, масъулиятини ва фаоллигини оширишга боғлиқ
бўлади. Шу нуқтаи-назардан экологик сиёсатни инсонпарварлаштиришнинг объектив шарт-
шароитларини, субъектив омилларини уйғунлаштириш давлат бош ислоxатчилик ролига боғлиқдир.
Ўзбекистонда давлат экологик сиёсатининг ташкилий асослари, институционал тизимини
шакллантириш устувор вазифага айланмоқда. Айниқса, Ўзбекистонда экологик вазият
кескинлашувининг глобаллашуви бу сиёсатни устувор йўналишга айлантирмоқда.
Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таxдид, барқарорлик шартлари ва
63
тараққиёт кафолатлари» асари давлат экологик хавфсизлик стратегиясини белгилашда муҳим
назарий-методологик асос бўлди1. Ўзбекистон давлатининг экологик сиёсатида, инсон
манфаатларини ҳимоя қилишнинг Конституцион қонуний асослари шакллантирилди. Бу қонунлар
республикамизда экологик хавфсизликни таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқишнинг кафолати
бўлиб қолмоқда. Экологик хавфсизлик муаммоси глобал характерга эга бўлиб, мураккаб ижтимоий
xодисадир. Унинг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин: Биринчиси – xозирги даврда
инеграциялашув ва глобаллашув жараёнларининг кучайишига қарамай, экологик хавфсизлик хусусий
кўринишга эга эмас. Чунки, юқорида кўрсатилган жараёнлар, уларнинг миллий хусусиятларини
шартли қилиб қўймоқда. Иккинчиси – глобал миқёсда экологик вазиятнинг кескинлашуви, халқаро
экологик сиёсий муносабатларда техник-технологик, интеллектуал ва ахборот айрибошлаш
соҳаларида ҳамкорлик қилиш тенденциясини устувор йўналишга айлантирмоқда. Учинчиси –
экологик хавфсизликнинг миллий ва халқаро институционал тизимидаги таркибий ўзгаришларнинг
хусусиятлари гуманистик тамойилларга асосланиб, умуминсоний характер касб этмоқда. Тўртинчиси
– экологик барқарор тараққиётни таъминлашда ижтимоий онг шаклларининг интеграциялашуви ҳар
қандай миллий тўсиқларни бартараф қилиб, умуминсоний гуманистик мазмунини намоён қилмоқда.
Кўрсатилган омиллар миллий экологик хавфсизликнинг жамият барқарор ривожланишни
таъминлашда xал қилувчи аҳамият касб этади ва унинг янгиланиши ва такомиллашиб бориши учун
зарур шарт-шароитларни умумлаштиради2.
Экологик хавфсизликнинг мазмун-моxияти ижтимоий-сиёсий муносабатларни
инсонпарварлаштириш билан боғлиқ бўлиб, ўзининг глобал аҳамияти ва мақсадига кўра, халқаро
стратегик ҳамкорликни тақозо қилади. Шунинг учун турли давлатларнинг экологик хавфсизликни
таъминлаш бўйича узоқ муддатларга мўлжалланган давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ва уларни
мувофиқлаштириши муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлигига чегара олди xудудларининг антропотехноген
ифлосланиши жиддий таxдид солмоқда. Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон саноат корхоналари
xудуд атмосферасини ифлослантирувчи асосий омил бўлиб қолмоқда. Айниқса, Мойли-сув
(Қирғизистон) дарёси қирғоқлари бўйлаб кўмилган радиоактив чиқиндилар бутун минтақада
экологик фалокатларга сабаб бўлиши мумкин3. Анзоб тоғ-металлургия комбинати (Тожикистон)
ичимлик суви олинадаган Зарафшон дарёси учун жиддий хавф туғдирмоқда. Фарғона водийси
Қирғизистондаги қўрғошин кони (Сумсар), уран (Шакантар), симоб-сурьма-флюорит (Xайдаркон),
сурьма (Қадамжой) конлари фаолиятидан жиддий зарар кўрмоқда. Экологик хавфсизликни
таъминлаш мураккаб ижтимоий-сиёсий xодиса бўлганлиги учун, унинг биринчи навбатда
бажариладиган вазифаларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга, яъни устувор йўналишларни белгилаш,
бу соҳадаги давлат сиёсатининг самарадорлигини белгилайди. Давлат экологик хавфсизлик
сиёсатининг устувор вазифаларини қуйидагича туркумлаштириш мумкин:
- экологик фаолиятни бунёдкор-оқилона ташкиллаштиришнинг қонуний-xуқуқий асосларини
шакллантириш;
- табиатни муxофаза қилиш тадбирларини молиявий, техник, технологик жиҳатдан таъминлаш;
- халқаро экологик сиёсий муносабатларда инвестиция, ахборот, тажриба айрибошлашни
кучайтириш;
- аҳолининг экологик онги ва маданиятини ривожлантиришнинг усуллари ва воситалари
бирлигини таъминлаш.
Шундай қилиб, экологик хавфсизликни таъминлаш – миллий хавфсизликка таxдидларнинг
олдини олишдан иборат муҳим вазифа қилиб белгиланган4. Зеро, давлатнинг барқарор тараққиёти,
унинг экологик хавфсизлигини таъминлашига боғлиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1 Каримов И. Ўзбекистон ХХ аср бўсағасида: хавфсизликка таxдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
шартлари. Т.: “Ўзбекистон” 1997 й
2Арбатов А. Национальная безопастность России в многополярном мире. // Ж. Мировая экономика
международные отношения. -Москва, 2000. № 10. –С. 21-28.
3 Каримов И. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида хавфсизликка таxдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари. Т.: “Ўзбекистон” 1997 йил, 121-б.
4 И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таxдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари» асарида кўрсатилган.
64
1. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ аср бўсағасида: хавфсизликка таxдид, барқарорлик шартлари ва
тараққиёт шартлари. Т.: “Ўзбекистон” 1997 й
2. Каримов И.А Мамлакатимизда демократик ислоxатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш концепцияси Т. “Ўзбекистон” 2010
3. Арбатов А. Национальная безопастность России в многополярном мире. // Ж. Мировая
экономика международные отношения. -Москва, 2000. № 10. –С. 21-28.
4. Расулов Д Урбанизациялашган муҳитнинг экологик маданият ривожлантиришдаги роли.
Фалсафа фан ном. дис. автореф. – T., 2000. -25 б
5. Мамашакиров, Усмонов Э. Барқарор тараққиётнинг экологик xавфсизлик масалалари. – T.:
Фан, 2009. - 247 б.скачать dle 11.3

9-04-2018, 21:55 590 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив