» » » ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ ВА УНИ ЯХШИЛАШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ ВА УНИ ЯХШИЛАШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ ВА УНИ ЯХШИЛАШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ


З.Кушаров, Р.Алиев
Тошкент давлат аграр университети


Фермер хўжаликларининг моддий -техника ресурслари деганда фермерларнинг мавжуд барча асосий фондлари ва хўжалик инвентарлари тушунилади.
Асосий фондлар бу қишлоқ хўжалигида етиштириладётган маҳсулотга ўз қийматини йилма-йил аста секинлик билан ўтказиб борувчи меҳнат воситалари ҳисобланиб, буларга техникалар, транспорт воситалари, иморатлар, маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар ва бошқалар киради.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятида бир марта қатнашиб, ўз ҳусусиятини йўқотадиган воситалар айланма фондлар ҳисобланиб, булар: ўғит, ёнилғи, ем-хашаклар ва бошқалардир.
Моддий -техника ресурсларига ишлаб чиқаришнинг моддий воситалари, бинолар, иншоотлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, барча турдаги кимёвий воситалар, уруғликлар, ем-хашаклар, нилғи- мойлаш ва бошқа материаллар киради. Молиявий ресурсларга эса давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, хўжаликларнинг жорий, валюта ҳисобларидаги, ғазнадаги пуллари, амортизация фонди, акциялардан олинаётган фойдалари, банк кредитлари ҳамда ички ва ташқи инвестицияларни амалга ошириш натижасида олаётган маблағлар, таъсисчилар ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маблағлар киради.
Республика бўйича бугунги кунда мақбуллаштириш натижасида жами фермер хўжаликлари сони 66134 тани ташкил этиб, уларга ажратилган жами майдони 5294,2 минг гектарни ташкил этмоқда. Уларнинг 54,3 фоизи, яъни 35896 таси пахта-ғаллачилик йўналишига, 5,5 фоизи, яъни 3647 таси сабзавот- полизчилик йўналишига, 25,7 фоизи, яъни 16964 таси боғдорчилик-узумчилик йўналишига, 8,1 фоизи,
яъни 5329 таси чорвачилик йўналишига ва 4298 таси, яъни 6,5 фоизи бошқа йўналишларга
12
ихтисослашган .
Республика Президенти И.А.Каримов ўз маърузаларидан бирида шундай таъкидлаган эди: "Узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган навбатдаги муҳим устувор йўналиш-бу асосий етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб боришдан иборат".
1991 йилда асосий капиталга қишлоқ хўжалиги соҳаларида нвестицияларнинг улуши 25,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич атиги 3,0 фоиз атрофини ташкил этган. Бунинг асосий сабаблари бўлиб мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг бюджет маблағлари асосан халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мудофаа ва бошқа соҳаларга йўналтирилганлиги, қишлоқ хўжалик корхоналарининг мулкий ва хўжалик юритиш шаклларининг тез-тез ўзгариб туриши ҳисобига уларнинг самарадорлиги пастлиги, инвестиция имкониятларининг чекланганлиги, чет эл инвестициясини олиб келиш учун фермер хўжаликларининг етарли даражада ҳуқуқий ва иқтисодий билимга эга эмаслиги ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни йўналтириш бошқа соҳаларга нисбатан камайиб бораётганлиги, соҳанинг катта миқдорда хорижий инвестицияларни келтиришга тайёр эмаслиги, келтирилган хорижий инвестиция маблағларидан фойдаланиш самарадорлигининг нихоятда паст даражада эканлигини алоҳида қайд этиш лозимдир.
2011 йилда республика фермер хўжаликларига киритилган инвестициялар маҳсулот (хизматлар) ни сотишдан тушган соф тушумнинг атиги 2,5 фоизини ташкил қилган, холос. Қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришидаги номувофиқликларни бартараф этиш ва улар ўртасида мутаносиблик ўрнатишда қайта ишлаш қувватларини янада ўстириш муҳим. Мамлакатимизда уч мингдан ортиқ фермер
12 Манба: Stat.uz ва Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси маълумотлари асосида келтирилди.
хўжаликлари мева-сабзавот, дон, гўшт, сут, ва бошқа қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қайта ишламоқдалар. 2005 йилда улар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш соф тушумнинг 0,6 фоизини ташкил қилган бўлса, 2011 йилга келиб унинг улуши 5,6 фоизни ташкил қилди.
Бугунги кунда қайта ишлаш саноат корхоналарининг мавжуд қувватлардан фойдаланиш жараёнини етарли даражада деб бўлмайди. Ички эҳтиёж жуда катта, маҳсулотни қайта ишлаш, қуритиш ва сақлашда ўз анаънавий тажрибаларига эга бўлган мамлакатимизда мева - узумни қайта ишловчи корхоналарида ишлаб чиқариш қувватининг 40 фоизидан, вино ишлаб чиқарувчи корхоналар қувватининг 70 фоизидан фойдаланилмоқда, холос. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш технологияси етарли бўлмаганлиги туфайли ҳар йили сабзавот ва меваларнинг 25-30 фоизи исроф бўлмоқда.
Моддий-техника ресурслари тақчиллиги шароитида, фермер хўжаликларининг арзон ва сифатли техник сервис хизматларига бўлган талаби доимо ошиб боради. Аммо муқобил МТПлар томонидан кўрсатилаётган агротехника сервис хизматлари баҳоси юқорилиги сабабли, улар хизматидан фойдаланувчи хўжаликларда етиштирилаётган маҳсулот таннархи таркибида механизация ҳаражатлари салмоғи 25 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда давлат ҳиссадорлиги муқобил МТПлар томонидан кўрсатилаётган механизмлар билан бажариладиган ишлар хизмат ҳақи 1 тонна пахта етиштириш харажатларининг 13-15 фоизини, 1 тонна ғалла етиштириш харажатларининг 15-17 фоизини, баъзи ҳолларда 25 фоизини ташкил қилмоқда. Бундай ҳолат фермер хўжаликлари даромадига салбий таъсир кўрсатмоқда
«Чопиқ тракторларининг 55 фоиздан ортиғи ва ер ҳайдайдиган тракторларнинг 46 фоизи 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишлатилаётгани, бошқача айтганда, улар белгиланган фойдаланиш муддатини аллақачон ўтаб бўлгани, қуввати, иш унуми ва ёқилғи истеъмол қилиш бўйича замонавий стандартларга жавоб бермайдиган эски техникалар экани ташвиш уйғотмасдан қолмайди».
Ҳар йили мавжуд техникалардан 15 фоиз ёки 45369 та техника эскириши ҳисобга олиниб, янги техника олиш режалаштирилади. Техникаларнинг йилдан-йилга баланс қиймати ортиб бориши билан уларни фермерлар томонидан эркин сотиб олиш чекланмоқда.
Чунки 2001 йилда ТТЗ-80-11 русумли чопиқ тракторининг баҳоси 6310,0 минг сўм бўлган бўлса, 2008 йилга келиб 25164,0 минг сўм бўлди ёки 4,0 марта ошган бўдса, бугунги кунда 32564,0 минг сўм бўлди.
Хулоса. Бугунги кунда фермерлар йирик тадбиркорлик секторини ташкил этади. Тадбиркорлик муҳитини шаклланишида эса, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш зарур. Бу эса ўз навбатида етиштирилган маҳсулот таннархининг арзонлашувига олиб келади. Пировордида, мамлакат иқтисодиёти барқарор ривожланиб, аҳоли турмуш тарзи яхшиланиб боради.
Аннотация. Мақолада республика фершер хўжаликларининг ихтисослашув бўйича кўрсаткичлари, улар фаолиятида шоддий-техника базаси тушнчаси, инвестицияларнинг аҳашияти, шуқобил МТПлар билан шуносабатлари ёритилган.
Адабиётлар
  1. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида, "Ўзбекистон" нашриёти, 2011 йил
  2. Каримов И.А. "2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлди", "Қишлоқ ҳаёти" газетаси, 2012 йил 20 январ
  3. "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонун, 2004 йил
  4. St^tuz ва Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси маълумотлари

скачать dle 11.3

15-05-2018, 13:57 241 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив