» » » КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ  ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ


Н.Б.Алимова
 Тошкент ахборот технологиялари университети


Электроника ва схемотехника дарсликлари ва маърузаларидан талабалар электроника қурилмалари тузилиш принциплари, ишлаш механизмлари, уларни таҳлил қилиш усулларини танлаш юзасидан негиз билимларга эга бўладилар.
Схемотехниканинг назарий асосларидан амалий таҳлилига ўтишда талабалар турли электрон қурилмаларни ҳисоблаш,оптимал параметрларни танлаш ва асослаш жараёнларини автоматлаштириш учун маълумотлар банки ташкил этиш кўникмасига эга бўлишлари талаб этилади.
Физик жараёнларни изоҳлашда фақат хусусий ҳоллардагина, яъни маълум яқинлашишлардан фойдаланилгандагина аналитик ечим олишга эришиш мумкин. Бунда ҳисоблаш машиналаридаги саноқ усуллари ёрдамга келади. Моделлаштириш, тадқиқ этиш, таҳлил қилиш кўникмалари ўқув муассасалари битирувчиларини малакали мутахассис бўлиб етишишини таъминлайди. Бу кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришда моделлаштиришнинг визуаллаш муҳитлари муҳим рол ўйнайди. Уларни лаборатория ишларини ўтказиш амалиётига қўллаш схемотехника асосларини назарий ўзлаштиришдан  амалий таҳлилига ўтишга имкон беради.
1976 йилда ташкил этилган  National Instruments корпорацияси  ҳозирги кунда моделлаштириш, бошқариш ва тестлаш тизимларини ишлаб чиқиш, саноат дастурий маҳсулотларини яратиш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади. Мазкур корпорация ахборотлаштирилган инновацион технологияларни таълим, илм ва муҳандислик йўналишларига тадбиқ этиш, замонавий интерфейс воситалари ва компьютерли ўлчов ускуналардан фойдаланиш борасида фаолият юритади.
National Instruments  корпорацияси узоқ давр мобайнида таълим жараёнига энг замонавий технологияларни тадбиқ этишга ёрдам берган ҳолда, жаҳонда етакчи бўлган муҳандислик мактаблари ва университетлари билан дўстона муносабатларни қўллаб ва ривожлантириб келмоқда. Микроэлектроникадан бошлаб робототехникагача бўлган турли техник йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрлашда жаҳондаги 8000 га яқин ўқув муассасалари мазкур компания технологиясидан фойдаланиб келмоқдалар. Корпорация таклиф этаётган дастурий пакетлар турли тоифадаги мактаблар, коллежлар, олий таълим ҳамда илмий - тадқиқот муассасалари талабларига жавоб беради.
Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Электроника” кафедраси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги кўмагида  National Instruments форпорациясидан аналог ва рақамли электроника соҳаси лаборатория амалияёти, масофадан ўқитиш, илмий изланишлар ва тадқиқотлар учун 15 та NI ELVIS (Educational Laboratory Virtual Instrumentation Suite) – виртуал асбоблар ўқувлаборатория станцияси харид қилди ва мазкур лаборатория негизида ўқув маркази очди. Марказ Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари талабалари, аспирантлари ва бошқа мутахассисларини LabVIEW муҳитида дастурлаш ва  National Instruments компаниясининг муаллифлаштирилган дастурлари ҳамда курслари бўйича аппарат таъминоти билан ишлашга ўргатиш; “Certified LabVIEW Associate Developer” сертификатланган имтиҳонни топшириш учун тингловчиларни тайёрлаш; National Instruments томонидан ўтказиладиган техник семинарлар ва бошқа анжуманларда қатнашишни таъминлайди.
NI ELVIS ягона платформаси олий таълим муассасалари ва коллежларда амалиёт ва ўқув лабораторияларини ишлаб чиқиш ва ташкил этишда негиз ечим ҳисобланади. Бу марказда талабалар кўп сонли аналог ва рақамли схемаларни лойиҳалаштирадилар, электрон схемалар ва таркибий қисмларини MultiSim10.1 визуал муҳитида тизим ва қурилма аналогларини моделлаштирадилар, сўнгра UltiBoard   дастурий муҳити ёрдамида прототипни реал асосда йиғадилар. Якунда ишланмани NI ELVIS такрибига кирувчи қурилмалар асосида синовдан ўтказадилар. Бунда улар ягона платформада маҳсулот яратиш тўлиқ жараёнини, яъни қурилманинг реал прототипини моделлаштиришдан то тестлашгача бўлган жараёнини кузатиш имконига эга бўладилар.
National Instruments корпорацияси нафақат электроника ва схемотехника соҳасида, балки турли соҳаларда тайёр лабораториялар яратиб келмоқда, жумладан: Электроника ва микроэлектроника; Телекоммуникациялар ва алоқа; Электротехника ва энергетика;; Автомобилсозлик; Аэрокосмик техника; Ҳисоблаш техникаси; Механотроника ва робототехника; Экология.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:28 267 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив