» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИНИ ЕЧИШДА МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИНИ ЕЧИШДА МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИНИ ЕЧИШДА МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАРНИНГ
АҲАМИЯТИ


М.Мусашуҳашшедова, Ф.Юсупова
Тошкент давлат аграр университети


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий, иқтисодий соҳаларда математик моделлар асосида таҳлилларни олиб бориш долзарб масалалардан бири ҳисобланмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни, моддий ресурсларни тежаш ва уларни илмий асосда амалга ошириш учун бўлажак мутахассисларда иктисодий-математик усуллар ва замонавий компьютерлардан фойдаланиш тажрибасини шакллантириш зарурдир. Аграр соҳада раҳбар ходимлар, шу жумладан иқтисодчи ва бошқа мутахассисларни тайёрлашда, уларда аниқ тафаккур ва тадбиркорликни шакллантириш учун иктисодий-математик усуллар ва компьютерлардан фойдаланиш тажрибасини мужассамлаштириш тармоқни бозор иқтисодиётига йўналтиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Математик усулларни инсон фаолиятининг турли соҳаларига қўллаш, айниқса халқ хўжалиги корхоналари ва унинг тармоқларини режалаштириш ва бошқариш, ишлаб чикаришнинг самарадорлигини оширади.
Математик усуллар ва моделлар ҳамда компьютерлар ёрдамида моддий, мешнат ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланилади, иқтисодий ва табиий фанларни ривожлантиришда етакчи восита бўлиб хизмат қилади, улар ёрдамида тузилган режаларга уларни амалга ошириш вақтида айрим тузатишларни киритиш мумкин бмлади ҳамда иқтисодий жараён фақат чуқур тахлил қилинибгина қолмасдан, балки уларнинг янги, ьфганилмаган қонунларини очиш имкони яратилади. Шунингдек, улар ёрдамида иктисодиётнинг келгусидаги ривожланишини олдиндан айтиб бериш мумкин, шисоблаш ишларини механизациялаш ва автоматлаштириш билан бирга, ақлий мешнатни енгиллаштириш, режалаштирувчи ва иқтисодчи ходимларнинг меҳнатини илмий асосда ташкил этиш ва бошқариш мумкин.
Мамлакатимизда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари шуни кўрсатмоқдаки, компьютер технологияларидан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига боғлиқ бўлган ҳисоблашларда фойдаланиш яхши самара бермоқда. Ҳозирга келиб ишлаб чиқаришни муқобил режалаштириш ва бошқариш учун зарур бўлган иқтисодий-математик моделлар тузилган. Ушбу моделлар ёрдамида, турли омилларни ва ўзига хос шартларни ҳисобга олган ҳолда, масалаларни ечишда математик дастурлашнинг бир қанча усулларидан фойдала-нилмокда.
Шунинг учун берилган масалаларнинг мавжуд ўзгарувчилари ва параметрларининг ўзгаришига кўра математик моделлар чизиқли, чизиқсиз ва параметрли кўринишда бўлади. Математик моделлар турли хил бўлиб, уларни ечиш усуллари ҳам турличадир.
Математик усуллардан қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқаришга доир масалаларни ечишда кенг фойдаланилади. Бу усуллар ёрдамида режанинг берилган шарти бўйича мумкин бўлган вариантларидан энг муқобил вариантини топишда қўлланилади
Иқтисодий-математик усуллар ва моделларни қуйидаги бўлимларга бўлиш мумкин:
  • иқтисодий кибернетика: иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлили, иқтисодий ахборот ва бошқариш тизимининг умумметодологик назарияси;
  • математик статистика: жараёнларни таҳлил қилишда танлама методи, дисперсион таҳлил, корреляцион ва регрессион таҳлил, кўп ўлчовли статистик ва факторли таҳлил, индекслар назарияси ва бошқалар.
-эконометрия (математик тежаш) иқтисодий жараёнларни сонли томонларини ўрганади, яъни: иқтисодий ўсиш назарияси, ишлаб чиқариш функцияларини назарияси, тармоқлараро баланс, талаб ва таклиф таҳлили, регионал ва глобал моделлаштириш. Параметрлари математик-статистик таҳлил нуқтаи назаридан баҳоланадиган, омилли таҳлилнинг иқтисодий-математик моделлари - эконометрик моделлар дейилади.
-Муқобил қарор (ечим)лар қабул қилиш ва операцияларни текшириш: муқобил (математик) дастурлаш; занжирли режалаштириш ва бошқариш усуллари; дастурли-мақсадли режалаштириш ва бошқариш усуллари; заҳираларни бошқариш назарияси ва усуллари ва бошқалар. ўз ўрнида муқобил (математик) дастурлаш-чизиқли дастурлаш, чизиқли бўлмаган дастурлаш: динамик дастурлаш; дискрет (бутун сонли) дастурлаш; чизиқли-касрли дастурлаш; параметрик дастурлаш; стохастик ва геометрик дастурлашларга бўлинади.
Қишлоқ хўжалик масалаларини ҳал қилишда бевосита қуйидаги моделлардан фойджаланилади:
Балансли моделлар. Аниқ йўналтирилганлиги ва қўлланиши бўйича моделлар: ресурсларни мавжуд бўлиши улардан фойдаланиш (тақсимлаш)ни ифодалайдиган моделлар-балансли моделлар дейилади.
Тренд моделлари. Моделлаштирилаётган иқтисодий жараён тизимининг ривожланишини асосий кўрсат-кичлари тренд (длительная тенденция-узоқ тенденцияли) орқали ифодаланишида қўлланиладиган моделлар - тренд моделлари дейилади.
Муқобиллаштириш моделлари. Аниқ сондаги ишлаб чиқариш ресурслари ва тақсимлаш вариант- ларидан энг яхшисини танлаб амалга ошириладиган моделлар муқобиллаштириш моделлари дейилади Статистик моделлар дейилганда, барча боҚланишлар бир маълум вақт (момент)га тегишли бўлган иқтисодий масалаларнинг моделлаштирилиши тушинилади.
Динамик моделлар дейилганда, қаралаётган иқтисодий тизимнинг ривожланиш жараёнлари модел- лаштириш тушунилади.
Социал-иқтисодий тизимлар дейилганда, ишлаб чиқариш, айрибошлаш, тақсимлаш, истеъмол қилиш ва бошқа шу каби мураккаб жараёнларни қамраб оладиган эхтимолий динамик тизим тушунилади. Бу тизимлар кибернетика синфига оид бошқариладиган тизимлар туркумига киради. Кибернетиканинг марказий тушунчасини «тизим» тушунчаси ташкил қилади. Тизим тушунчасини ягона таърифи йўқ. У қаралаётган масаланинг иқтисодий-математик моҳиятига биноан изоҳланади.
Ечилаётган иқтисодий масалаларни, ҳамма шартларини математик белгилар, тенглама ва тенгсизликлар орқали ифодаланган бўлиб, улар бирор мақсад функцияга боғланган бўлса, бундай моделлар муқобиллаштириш моделлари деб аталади. Иқтисодий масалаларни муқобиллаштириш усуллари билан ечилганда, ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан олинган фойда, бажарилган ишлар учун қилинган харажатлар ва бошқа кўрсаткичлар изланаётган қийматлар билан функционал тарздаги боғлиқлик кўринишга келтирилади. Ҳосил бўлган ифода масалани мақсад функцияси ҳисобланиб, изланаётган қийматларга қўйилган талаблар тенгсизлик ва тенгламалар кўринишига келтирилади ва улар чеклаш шартлари деб аталади Иқтисодий-математик масаланинг умумий қўйилишини ифодалашда, чизиқли дастурлаш масаласининг қўйилишига асосланилади. Чизиқли дастурлаш масаласининг қўйилишини қуйидагича ифодалаш мумкин: агар корхонанинг ишлаб чиқариш ресурслари ва бу ресурсларни тармоқларга сарфланадиган бир бирлик ўлчов бирлигидаги меъёрлари маълум бўлса, тармоқларнинг шундай ўлчамларини топиш талаб қилинадики, у ишлаб чиқаришнинг максимал натижага эришишини таъминлайди.
Аннотация. Мақолада қишлоқ хўжалик масалалрини ечишда математик моделларнинг турлари, уларни қўлланилиш усуллари ва моделга асосланган ахборот технологиялари ҳусусиятлари ёритилган.
Адабиётлар
  1. Каримов И.А. "2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлди", "Қишлоқ ҳаёти" газетаси, 2012 йил 20 январ
  2. А.Абдурахимов Т.Тургунов, З.Кушаров Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар, Тошкент - 2008

скачать dle 11.3

15-05-2018, 13:53 485 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив