» » » КРЕДИТ РИСКЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ

КРЕДИТ РИСКЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ

КРЕДИТ РИСКЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ


Г.О.Турдыва ,К.Ф. Саидова
ТошДАУ Нукус филиали


Кириш
Мамлакатни модернизациялаш шароитида иқтисодиётнинг реал секторини кредитлашга катта
эътибор қаратилмоқда. Дарxақиқат, Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганидек, “2013 йилда
иқтисодиётнинг реал секторига ажратилган кредитларнинг ялпи жами 30 фоизга ошди”[1].Кредит
моxиятига кўра битта иқтисодий субъектда аниқроғи, банкларда пул оқимларини юзага келтириб,
бошқа иқтисодий субъект (қарз олувчи)ларга ушбу пул оқимларидан ўз мақсадларига эришиш учун
фойдаланишларига имкон яратиб берадиган механизмдир. Бугунги кунда макроиқтисодий
барқарорликка эришилган, иқтисодий ўсишлар мавжуд бўлса-да, микродаражадаги айрим хўжалик
юритувчи субъектларнинг тўла молиявий барқарорлигини мустаxкамлаш бўйича бирқанча
муаммолар илмий-услубий ечимини кутмоқда. Республикада амал қилаётган меъёрий-xуқуқий тизим
ва иқтисодиётнинг xозирги аxволига мос равишда кредитлаш операциялари банклар учун ҳам,
хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳам жиддий рисклар билан боғлиқ. Кредитлаш жараёнида
рисклар юзага келиш эxтимолининг юқорилиги вауларнинг олдини олиш зарурати кредит рисклари
таҳлилининг ташкилий-услубий жиxатларини такомиллаштиришни тақазо этмоқда.
Тадқиқот услубиёти ва натижалари
Кредит рискининг мана шундай таърифини учратиш мумкин: бу қарз олувчининг ссудани тўлай
олмаслик рискидир[2]..
Кредит рискларининг кўламига макроиқтисодий ва микроиқтисодий омиллар таъсир кўрсатади.
Макроиқтисодий омилларга хўжалик юритувчи субъектга боғлиқ бўлмаган, лекин кредит
мажбуриятларининг бажарилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган xодисалар киради.
Микроиқтисодий омилларга эса қарз олувчи корхонанинг маълум бир соҳадаги фаолияти ва корхона
раxбарияти қабул қиладиган қарорлар билан бевосита боғлиқ тадбирлар киради.
Банк-молияга оид айрим манбаларда «риск» атамаси турлича таржима қилиб қўлланилмоқда
(«таваккалчилик», «хатарлилик», «хавф- хатар», «таxлика», «ғов» ва x. к. ). Аудиторлик фаолиятига
нисбатан бундай таржималар «риск» атамасининг асл моxиятини тўлиқ очиб бермайди. Бу борада биз
профессор Т.С. Маликов[3].фиерига қўшиламиз.
Хорижий адабиётларда ҳам рискларнинг моxиятини тавсифлашга турлича ёндашувлар мавжуд
(француз концепцияси, профессионал риск назарияси ва x.к.). Уларни умумлаштирган xолда риск —
бу исталган xодиса ва ҳаракатда, шу жумладан, уларнинг содир бўлиши кам кутиладиган оқибат деб
қаралганда ҳам салбий оқибатлар келиб чиқиши эxтимолидир, дея хулоса чиқариш мумкин. Ўз
навбатида кредит риски кредит шартномасида белгилаб қўйилган муддатда кредит суммаси ва кредит
фоизларини банкка қайтарилмаслиги билан боғлиқ xодиса ёки xатти-ҳаракатларнинг рўй бериш
эxтимолидир.
Шундай қилиб, кредит рискларини таҳлил қилишнинг асосий вазифалари кредиторнинг зарур
xажмдаги ахборотларни олиши, уларга ишлов бериши ва баxолаши бўлиб, бу кредитор учун
қуйидаги имкониятларни яратади:
-кредит олувчи корхонага кредит беришнинг мақсадга мувофиқлиги xақида асосланган
қарор чиқариш;
-кредит олувчи томонидан кредит мажбуриятлари (асосий қарз суммаси ва унинг
фоизларини тўлаш) бажарилмаганда юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларни баxолаш;
-ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун маълум бир тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва
назарда тутиш.
Ҳар бир кредитор ўзининг кредит рискларини ва йўқотишларини имкон қадар пасайтиришга
интилади. Xозирги кунда кредит рискларини таҳлил қилиш ва уларни камайтириш бўйича турли
ёндашувлар мавжуд. Банклар кредит рискларини кредитларнинг барча турлари бўйича баxолашлари
лозим. Кредитларнинг туркумланиши банклар томонидан мустақил равишда ёки шартнома асосида
аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилиши зарур. Хўжалик юритувчи субъектнинг
активларини таҳлил қилишда банклар томонидан фойдаланадиган мезонлар рўй бериш эxтимоли
бўлган йўқотишларни қоплаш учун резервларни шакллантириш ва улардан фойдаланишга доир
қарорлар қабул қилиш ҳамда ижро этиш тадбирлари, шунингдек, уларни амалга оширишга нисбатан
ёндашувлар банкнинг кредит ва ҳисоб сиёсатини белгилайдиган xужжатларида қайд этилиши лозим.
Акциядорлик тижорат банкининг ижроия органи кредит рискларини бошқаришга доир стратегия
ва кредит сиёсатининг муҳим қоидаларини тасдиқлаш ҳамда вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиш
(бир йилда камида бир марта) учун масъул ҳисобланади. Тижорат банкининг ижроия органлари
кредит рискининг мақбул даражасини ва банк ўз зиммасига турли кредит рискларини олиши
натижасида кутилаётган даромадлилик даражасини акс эттириши лозим. Банк раxбарияти ижроия
орган томонидан қабул қилинган кредит рискини бошқаришга оид стратегияни амалга ошириш,
бундай рискларни назорат қилиш ва баxолаш учун масъулдир. Бу алоxида кредит бўйича амалга
ошириладиган тадбирларга ҳам, бутун кредит портфели бўйича амалга ошириладиган тадбирларга
ҳам тааллуқлидир. Кредит рискларини таҳлил қилар экан, банклар ҳам, хўжалик юритувчи
субъектлар ҳам ўзларига бевосита боғлиқ бўлмаган қатор муаммолар: мамлакатдаги иқтисодий аxвол,
сиёсий аxвол, меъёрий-xуқуқий тизим, унинг мамлакатнинг кредитлаш соҳасидаги реал xолатга
мувофиқлиги, инфляция даражаси, банк тизимининг ривожланиш даражаси кабиларни ҳисобга
олишлари зарур. Буларнинг барчаси кредит рискларининг юзага келиш эxтимоли ва уларни баxолаш
усулларига таъсир кўрсатади.
Кредит риски даражасига таъсир кўрсатувчи кредит бериш мезонларининг самарали тизими
ишлаб чиқилиши зарур:
- банк фаолиятининг кредитлаш бўйича маълум бир соҳада концентрациялашиши даражаси;
- кредит олувчининг маълум бир бозор сегментига тегишлилиги;
- кредит олувчининг фаолиятини аниқ билиш;
- молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган мижозларига тўғри келадиган банк
кредитлари ва бошқа активларининг улуши;
- кредит таъминотининг мазмуни ва уни тақдим қилиш тартиби;
- кредитнинг мақсади, тузулмаси ва кредит бўйича тўловлар графиги;
- асосий қарз суммаси ва фоизларни тўлаш манбалари.
Банкларда кредитлаш чегараси (лимит) тизими амал қилиши лозим. Бу тизим алоxида қарз олувчи
даражасида ҳам, ўзаро боғлиқ контрагентлар гуруxи даражасида ҳам белгиланган бўлиши ва бунда
узоқ муддатли ҳамда қисқа муддатли кредитлашда юзага келадиган турли кредит рисклари ҳисобга
олиниши лозим. Банкда барча шакллардаги янги кредитларни тақдим қилиш, илгари берилган
кредитларни қайта расмийлаштиришда ва уларнинг муддатини узайтиришда улар тегишли тарзда
тасдиқланиши лозим. Бундан ташқари, кредит рискига мойил ҳар бир кредит воситаси учун мунтазам
янгиланиб бориладиган xужжатлар тизими (кредитга оид xужжатлар тўпламини янгилаш, қарз
олувчидан охирги молиявий ахборотни олиш, қарз олувчи билан ёзишмалар, турли xужжатларни
тайёрлаш), ҳар бир алоxида кредит ва умуман кредит портфелининг аxволи ҳамда сифати устидан
назорат тизими (шу жумладан, рўй бериш эxтимоли бўлган йўқотишлар учун резервларнинг
етарлилигини аниқлашга доир тадбирлар); кредит рискларини туркумлаш тизими ва кредит
рискларини баxолаш тадбирлари мавжуд бўлиши лозим. Кредит рискини бошқариш тадбирларини
мунтазам таҳлил қилиш натижалари банкнинг ижроия органи ва унинг раxбариятига тақдим
қилиниши лозим. Кредит сифати ёмонлашишининг дастлабки давридаёқ қўлланиладиган самарали
чоралар, муаммоли кредитларни бошқариш xолларида ва вазиятни зудлик билан яхшилашга доир
тадбирлар талаб этиладиган бошқа шунга ўхшаш вазиятларда асқотадиган чоралар мавжуд бўлиши
зарур.
Хулоса
Шундай қилиб, кредит рискларини таҳлил қилишнинг ташкилий-услубий жиxатлари
мукаммал ишлаб чиқилса ва амалиётда қўлланилса, кредитлар қайтмаслигининг олдини олиш ҳамда
улардан самарали фойдаланишга замин яратилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда
ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.
17 январь 2014 йил. Халқ сўзи №13(55943) 18 январь 2014 йил.
2 2.Долан Э Дж. Деньги, банковское дело и денежно-кредитная политика / Э.Дж. Долан, Д.
Колин, К. Кэмпбелл, Р. Кемпбелл. СПб. :Санкт-Петербургский оркестр, 1994. С.432.
3 3.Маликов Т.С. Молиявий қарорлар қабул қилиш асослари. Т.: “Шарқ”, 1996й., -Б.5.скачать dle 11.3

15-04-2018, 01:46 511 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив