» » » МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЁТГА ТАЪСИРИ

МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЁТГА ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари.Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЁТГА ТАЪСИРИ


А.Кимсанов, С.Хидиров, Р.Токтасинова Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларнинг маркетинг фаолияти деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари сифатини ошириш йўлларини ўрганишдан иборат бўлмоғи лозим. Тадбиркорларнинг замонавий стратегияси - истеъмолчиларни сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашдир. Япон мутахассиси К.Исикава маҳсулот сифати тўғрисида шундай ёзади: "Сифат - энг аввало шиор эмас, балки бир бутун фалсафа - меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, иккинчи планга тушиб қолади"Маҳсулот сифатини ошириш ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган барча ходимларнинг пировард натижаларга бевосита қизиқиши натижасида таъминланади.
Маҳсулот сифати муҳим иқтисодий категория бўлиб, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёнида ходимларнинг ўзаро муносабатлари билан чамбарчас боғлиқдир. Жамият эҳтиёжи доимий бўлганлиги сабабли, маҳсулот сифатини яхшилаш объектив ва қонуний жараёндир. Бу, энг аввало истеъмолнинг ўсиш қонунининг амал қилиши билан белгиланади . Бу демак,
Ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари ривож топиб бориши билан, жамиятда аҳоли эҳтиёжи даражаси ошиб боради ва шу билан бирга улар эҳтиёжини қондириш имкониятлари ҳам кенгайиб боради. Маҳсулот сифатини яхшилашнинг объектив сабаби, жамиятда вақтни иқтисод қилиш қонунининг амл қилиши билан белгиланади. Бу меҳнат унумдорлигининг тўхтовсиз ўсиб боришини тақозо этади.
Маҳсулот сифатини яхшилаш аҳолини озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини тўла - тўкис қондиришга хизмат қилади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самадорлигини ошириш имконини беради. Шунинг учун маҳсулот сифатини ошириш бу пировард натижада унинг миқдорини кўпайтириш, истеъмол хусусиятларини яхшилаш , ресурсларни иқтисод қилиш ва жамият эҳтиёжини тўла - тўкис қондиришга қаратилмоғи лозим. Ривожланган бозор шароитида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари рақобат қобилиятига эга бўлиши керак . Бозордаги ўхшаш маҳсулотлар орасида истеъмол хусусиятлари юқори бўлган маҳсулотга талаб нисбатан кўпроқ бўлади.
Маҳсулот сифатига талаб, истеъмолчилар ва давлат органлари томонидан шаклланади. Маҳсулот сифатини аниқловчи омил- истеъмолчининг талаби, бозор ва рақобатдир.
Маҳсулот сифати ишлаб чиқариш элементларининг сифати , ишлаб чиқариш ресурслари таъсири остида шаклланади.
Маҳсулот сифатини яхшилаш ҳисобига олинган иқтисодий самарани аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Маълумки қишлоқ хўжалик тараққиёти ишлаб чиқариш кучларининг ривожига , хўжалик юритиш маданиятига қараб , маҳсулот сифатининг мақсадга мувофиқ чегарасини белгилайди.
Юқори сифатли маҳсулотни реализация қилиш натижасида олинган қўшимча даромаднинг, қўшимча харажатларга нисбатан ошириб бориши маҳсулот си фатини яхшилашга қаратилган тадбирлар иқтисодий самарадорлиги мезони бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, маҳсулот сифатининг ишлаб чиқариш рентабеллигига таъсирини ўрганишда, маҳсулот ҳажмининг ўсиши, таннархининг камайиши ва бозор баҳоларининг ўсишини ҳисобга олмоқ даркор.
Ҳозирги пайтда корхоналарда маҳсулот сифатини оширишнинг янги стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этишда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳозирги пайтда корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш бўйича халқаро стандартлар кенг тарқалган. Бу стандартларга асосан товар ишлаб чиқарувчиларнинг сифат соҳасидаги сиёсати, яъни бевосита сифат тизимига кирувчи жараённи бошқариш алоҳида аҳамиятга моликдир.
Аннотация. Мақолада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатини яхшилаш аҳолини озиқ- овқатга бўлган эҳтиёжини тўла - тўкис қондиришга хизмат қилиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самадорлигини ошириш имконини бериши, сифатини ошириш чора -тадбирларининг самараси тўғрисида фикр юритилади
Адабиётлар
  1. Абдувалиев          А.А. и др. Основьютандартизации, метрологии, сертификации и управления качеством продукции, Учебное пособие,- Ташкент.:ИздательствоТашГТУ,2002.
  2. Х.Тошматов        ва бошқ. Қишлоқ хўжалигида маркетинг асослари. Ўқув қўдданма.-Нукус.: "Билим" нашриёти, 1996.

скачать dle 11.3

17-04-2018, 15:42 365 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив