» » » ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАСИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАСИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАСИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ


Т.Тургунов, М.Мусамуҳаммедова, А.Нуров
Тошкент давлат аграр университети


Мамлакатимизда олиб борилаетган иқтисодий ислоҳотлар қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг янги шаклларини тақозо этади. Чунки бозор иқтисодиети ноаниқлик ва таваккалчилик элементларига эга бўлиб, уларни ўз вақтида баҳолаш ва хўжалик фаолиятига таъсирини камайтириш учун маълум чора-тадбирларни ишлаб чиқиш лозим. Хорижий мамлакатлар тажрибасини шуни кўрсатадики, фермер хўжаликлари томонидан сотиш бозорларини, рақобатчиларни, бозор муҳити ва унда шаклланган нархларни ўрганмасдан туриб, барқарор хўжалик юритиш мумкин эмас. Чунки, чегара-ланган ресурслар шароитида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни истеъмолчиларга етказиб бериш маълум харажатлар билан боғлиқдир.
Маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мавсумий характерга эга ҳамда сотиш бозори соф рақобатга асосланган. Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш учун об-ҳаво шароити қулай келса, бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклиф ортади, бундан эса маҳсулотларнинг нархи пасайиши мумкин. Фирма томонидан ўтказилган бозор ҳолатини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида фермер хўжалигининг кучли ва кучсиз томонлари аниқланди. Бу эса хўжалик раҳбарининг келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор талаблари асосида ишлаб чиқариш бўйича оптимал қарор қабул қилиш учун етарли аналитик восита бўлиб хизмат қилади (1-чизма)
Кучли томонлари:
p 100
= Й8 ё
1 +
асосий сотиш бозори, маҳсулотга доимий талаб, истиқболнинг мавжудлиги


 

Имкониятлар:
Ички бозор SWOT -
таҳлили
маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш; маҳаллий хом-аше ва ресурслардан фойдала-ниш; сифатни ошириш; таъминот тизимини такомиллаш
Хавфлар:
потенциал рақобатчилар сонининг ортиши; об-ҳаво билан боғлиқ, хом-аше таъминотчилари билан боғлиқ таваккалчиликлар; ресурслар нархларининг ўсиши


 

Кучсиз томонлари:
Бошқа хўжаликлар томонидан юқори рақобат; Хом- аше, техника ва еқилғи материалларидаги узилишлар Ишлаб чиқариш харажатларининг юқорилиги; Ишлаб чиқаришнинг мавсумий характери ва бошқалар
1 -чизма. Хўжалик асосий бозорининг SWOT - таҳлили

Паркент туманидаги "Бобур" фермер хўжалиги маълумотлари асосида оптималлаш-тириш масалаларини тузиш ва ечиш учун хўжаликни комплекс таҳлил қилиш муҳим аҳа-миятга эгадир. Бунинг учун фермер хўжалиги корхонани таҳлил қилиш фирмаси билан хўжаликни комплекс таҳлил қилиш бўйича шартнома тузади. Фирма қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорини, хўжаликнинг ички ва ташқи имкониятларини баҳолаши ҳамда ушбу маълумотлар асосида ҳозирги вақтдаги реал ҳолатни аниқлаб бериши лозим.
Паркент туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи бир неча фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа хўжаликлари мавжуд. Ушбу хўжаликлар ҳам маълум миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ички бозорга етказиб беради. "Бобур" фермер хўжалиги ички бозордаги нархларга таъсир эта олмайди. Чунки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори соф рақобатга асосланган. Бундай шароитда бозордаги нархларга ишлаб чиқарувчилар ҳам, истеъмолчилар ҳам таъсир кўрсата олмайди. Шунинг учун бозорда вужудга келган нархларни фермерлар "ўрнатилган" деб қабул қиладилар ва ишлаб чиқарган маҳсулотларини ушбу нархларда сотадилар.
Лекин, шунга қарамасдан хўжалик "Янгийўл консерва комбинати" очиқ акциядорлик жамияти билан баъзи бир турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича олдиндан шартнома тузган. Булар асосан консерва маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган помидор, бодринг, карам, бақлажон, ошқовоқ ва пиёз маҳсулотларидир. Шартнома шартлари ўз вақтида бажарилса, хўжалик устама фойда олиши мумкин.
Шунингдек, фирма томонидан хўжаликнинг молиявий-иқтисодий ҳолати бўйича хар тамонлама кенгайтирилган иқтисодий таҳлил ўтказади.
Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, "Бобур" фермер хўжалиги 2010 йилдаги фаолия-ти учун 240 млн. сўм даромад олган. Маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар эса, яъни умумий харажатлар 170 млн. сўмни ташкил этган. Бундан келиб чиқадики, фермер хўжаликнинг соф фойдаси 2010 йилда 70 млн. сўмни ташкил этган. Олинган ушбу фойдани хўжаликнинг ўзи исталган йўналишда фойдаланиши мумкин бўлди.
"Бобур" фермер хўжалигининг ресурсларига келсак, унинг 60 гектар экин майдони мавжуд эди. Аммо 2009 йилда туманда фаолият олиб бораётган "Озод" фермер хўжали-гининг банкротликка учрагани сабабли, ўтказилган тендерда ютиб, ушбу хўжаликка тегишли бўлган 40 гектар ер майдонларини қўшиб олди. Шу билан бирга собиқ фермер хўжалигига тегишли бўлган айрим ресурслар ҳам фермер хўжалигига ўтказилди.
Фермер хўжалиги ўзининг балансида қишлоқ хўжалиги техникаларига эга бўлмаган-лиги сабабли, туман машина-трактор паркидан турли хил қишлоқ хўжалиги машиналари-ни ижарага олиб, фойдаланиб туради. Чунки, ўз балансида қимматбаҳо қишлоқ хўжалиги техникаларига эга бўлиш, хўжаликнинг анча маблағларини сарфланишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги комплекс иқтисодий таҳлил маълумотларидан фой-даланиб, фермер хўжалиги бўйича бир нечта оптималлаштириш масалаларининг иқтисодий-математик моделлари тузилди. Шу моделлар асосида масалалар ПЭР стандарт дастури ёрдамида компьютерда ечилиб, натижалар иқтисодий таҳлил қилинди ва фермер хўжалиги учун тегишли қарорлар қабул қилиш имкониятини яратди.
Аннотация. Мақолада сотиш бозори таҳлили бўйича хўжаликнинг ички ва ташқи ишкониятларини баҳоланиши, рақобат таҳлили бўйича эса қишлоқ хўжалиги шаҳсулотлари бозори соф рақобатга асосланганлиги ва бундай шароитда бозордаги нархларга ишлаб чиқарувчилар ҳаш, истеъшолчилар ҳаш таъсир кўрсата олмаслиги, шунингдек, хўжаликнинг молиявий-иқтисодий ҳолати хар томонлама комплекс таҳлил қилиниб, бу маълумотлар асосида оптималлаштириш масалалари ечилганлиги тўғрисида сўз юритилади..
Адабиётлар
  1. И.А. Каримов "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш - давр талаби". Ишонч газетаси, Т., феврал 2009
  2. А.Вахобов ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил назарияси. Тошкент, ТМИ, 2003.
  3. Ю.Васильков, Н.Василькова. «Компьютернме технологии вмчислений в математическом моделировании», М., «ФиС», 2003
  4. Кенжабоев О., Рўзиев А. «Иқтисодий-математик усуллар ва моделлаштириш», Тошкент, Молия институти, 2004.
  5. А.Вахобов, А.Иброхимов, Н.Ишонкулов «Молиявий ва бошкарув таҳлили» Т., 2005

скачать dle 11.3

14-05-2018, 16:10 450 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив