» » » ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИНИ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СОХАСИГА ЙЎНАЛТИРИШ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИНИ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СОХАСИГА ЙЎНАЛТИРИШ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИНИ
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СОХАСИГА ЙЎНАЛТИРИШ


Ш.Н.Исроилова, Т.К.Кушаев
ТИМИ


Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб олий ва ўрта махсус таълими муассасалари
фаолиятида хам бир канча ўзгаришлар киритилди ва республиканинг касб-хунар коллежлари,
академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари учун кулай ва замоновий шарт-
шароитлар яратилди. Бунга мисол қилиб, “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аxоли
бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
СҚ-401-II-сон Қарори кабул қилинди. Ушбу Дастурни амалга ошириш доирасида таълим
муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга алоxида эътибор қаратилган. 2014 йилда
мавжуд бўш (вакант) ва захира (квоталанган) қилинадиган иш ўринларига касб-xунар
коллежларининг 500 мингга яқин битирувчисини ишга жойлаштириш мўлжалланган бўлиб,
битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар кесимида махсус чора-
тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларни амалга оширишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, xокимликлар, корхоналар ва ташкилотлар иштирок этиши
белгилаб берилган.
Бу борада қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган:
􀂾 корхоналар (иш берувчилар), касб-xунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари
ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларнинг шартларига риоя этилишининг
самарадорлигини ва xаққонийлигини ошириш;
􀂾 касб-xунар коллежлари битирувчиларини ишга қабул қилаётган кичик корхоналар учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасаларининг
битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги ПФ–4232-сонли Фармонида белгиланган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш;
􀂾 барча вилоятлар марказларида, йирик туманлар ва шаҳарларда салоxиятли иш берувчилар
иштирокида ихтисослаштирилган иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш.
􀂾 касб-xунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга
жойлаштириш билан бир қаторда, уларга ўзининг тадбиркорлик ишини ташкил этиш ва юритиши
учун тижорат банклари томонидан имтиёзли микрокредитларни ажратиш амалиётини давом
эттириш.
Дастур доирасида касб-xунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтириш борасидаги асосий вазифалари алоxида
таъкидлаб ўтилди. Бу эса юртимиздаги ўсиб келаётган авлодни иш билан таъминлаш масаласида хам
ўзига хос ечимдир. Чунки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик барча учун янги иш ўринлари
очиш, баркарор даромад манбаларини яратишнинг энг мухим омилига айланаётганлиги барчамизга
маълум. Яна бир эътиборли жихати шундаки, битирувчиларга ўз бизнесини ташкил этиши учун
имтиёзли кредитлар бериш бўйича тижорат банклари томонидан амалга оширилган ишлар хам
эътиборга сазовордир. Бу борада 2013 йил давомида касб-xунар коллежлари битирувчиларига ўз
бизнесини очиш ҳамда олинган замонавий билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш учун
ажратилган кредит маблағлари xажми 48,5 млрд.сўмни ташкил этди.
Ушбу ютукларимиз каторида олдимизда хали xал қилиниши керак бўлган бир қанча муаммолар
бор. Бунга мисол килиб, қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
􀂾 ёш тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтишларида тўловларнинг кўплиги;
􀂾 хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шугулланиши мумкин бўлган фаолият
турлари камайтирилганлиги;
􀂾 банклар томонидан белгиланган тартибга кўра якка тартибдаги тадбиркорларга бошлангич
сармояни шакллантириш учун энг кам иш хакининг 50 баробаригача бўлган микдорда белгиланган.
Бу сумма кўп холларда асбоб-ускуна сотиб олмокчи бўлган тадбиркорлар учун жуда кам микдорни
ташкил этаётганлиги;
􀂾 солиқ тўловларида ёшлар учун алохида хеч кандай имтиёз ва преферентсиялар мавжуд эмас;
􀂾 янги очилган корхоналар учун 1 йилгача солиқ тўловчиларни кечиктириш мумкин, лекин
иккинчи йилдан бошлаб ўтган йилги солиқлар хам кўшиб тўланади;
􀂾 якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб солиқ тўлаш
белгиланганлиги учун то кредит маблағи олиб, фаолиятини йўлга кўйиб иш фаолиятини
бошлаганигача бўлган муддат учун хам солиқ тўлаш лозимлиги;
􀂾 кўпгина ёшларда чет элдан ишлаб чикариш технологияларини олиб кириш имкониятига эга
эмаслиги, чунки уларда валюта конвертацияси муаммоси мавжудлиги каби катор муаммолар мавжуд.
Айтиб ўтилган камчиликларимиз бўлажак бизнесмен ва тадбиркорларимизнинг келгусидаги
ривожланишига сезиларли даражада таъсир этмасада муаммоларни хал этиш биринчи вазифамиз
бўлиб колади. Бунда юртимизда ёшларни келажагини яхшилаш учун олиб борилаётган ислохотлар ва
касб-хунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини иш
билан таъминлашга каратилган барча енгиликлар, кулай ва замонавий шарт-шароитларни яратиш ўз
самарасини беради деган умиддамиз. Чунки мамлакатимизнинг асосини айнан шу ёшлар ташкил
этади. Уларни айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка йўналтиришимиз эса янги
ютукларимизни олиб келишига, ушбу соха ривожига хисса кўшишига, мамлакатимизни хам
иктисодий, хам ижтимоий ривожланишига хисса кўшишига ва нихоят турмуш хаётимизни
яхшиланишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйxати.
1. “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аxоли бандлигини таъминлаш дастури
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг СҚ-401-II-сонли Қарори.скачать dle 11.3

15-04-2018, 01:30 372 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив