» » » АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ҚИШЛОҚДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ ЎРНИ

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ҚИШЛОҚДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ ЎРНИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ҚИШЛОҚДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ ЎРНИ


Р.Х.Пулатова, М.Д.Рахимов
ТошДАУ


Бугунги кунга келиб, нафақат кишилар ҳаётининг маиший жиҳатлари, балки саноат тармоқларининг ривожланиши, миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги олдиндан мавжуд бўлган ҳамда янгидан пайдо бўлаётган ўнлаб турдаги хизматларга боғлиқ бўлиб бормоқда.
Президентимизнинг 2006 йил 17 апрелда "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинган эди. Бу қарор олдинги олиб борилган ишларни янада жадаллаштириш ва ривожлантириш йўлидаги амалий тадбирлардан бири бўлиб, унга асосан 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш давлат Дастури қабул қилинди.
Ушбу дастурни қабул қилишда Президентимиз чуқур ўйлаб ва келажакни кўзлаган ҳолда, фақатгина хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантирибгина қолмай балки ҳар бир мамлакат учун энг долзарб муаммо бўлган аҳолини иш билан таъминлаш яъни аҳоли бандлигини оширишдек масалани ҳал этишни кўзда тутган. Мамлакатимизнинг 60% га яқин аҳолиси қишлоқ жойларида истимоқат қилишидан келиб чиқадиган бўлсак маскур жойларида аҳолини доимий иш билан таъминлаш энг долзарб масаларларда ҳисобланади
            2009-йил “Қишлоқ тараққиёти ва фарорвонлиги” йили давлат дастурида ҳам қишлоқ аҳолисини иш билан бандлигини ошириш асносида уларнинг яшаш шароитини, турмуш даражасини кўтариш юзасидан анчайин салмоғли ва кўзга кўринадиган ишлар қилинди. Чунки иқтисодиётни юксалиши ҳар томонлама равнақ топиши учун мамлакат аҳолиси турмуш даражаси, малакатдаги ижтимоий ифратузилмасига бевосита боғлиқдир. Бизнинг мамлакатимизда ҳам ушбу йўлни кўзлаган ҳолда мамлакат миқёсида айниқса қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ жойларида меҳнат билан банд аҳоли салмоғи анчайин тушиб кетди, шунинг учун ҳам жадал ўсиб бораётган иқтисодиётимизда юқори сифатли хизмат кўрсатиш соҳаларига бўлган талаб кундан кунга ошиб бораётган паётда қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларига сонини, турларини ва сифат даражасини ошириш орқали қишлоқ жойларидаги аҳолини иш билан бандлигини ошириш учун энг мақбул йўллардан ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини қишлоқ жойларида ривожлантириш анчайин осонроқ, бозор конъюктурасига мослашувчанлиги юқори ва иқтисодий натижаси тезроқ намоён бўлади, бу эса энди ривожланаётган, етарлича моддий базага эга бўлмаган аҳолига ўз турмуш даражасини, яшаш шароитини, тезроқ юксалтириш учун мақбул иш билани таминлаш чора тадбирлари ҳисобланади.
Бизнинг ижтимоий – иқтисодий сиёсатимизда кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қандай катта аҳамият берилаётганини яна бир бор такрорлашнинг ҳожати йўқ. Айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни чуқурлаштириш катта аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётдаги роли ва аҳамиятини қуйидаги расм орқали ифодалаш мумкин (1-расм).
           
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва қишлоқ жойларида уларни аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини, қишлоқда ҳаёт даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарур.
2009 йилда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги ҳақида гапирганда, уларнинг, аввало, энг муҳим масалаларга–янги иш ўринларини яратиш ва аҳолимизнинг турмуш даражасини янада оширишга йўналтирилганини алоҳида қайт этиш зарур.
Ўтган йили кўрилган амалий чоралар натижасида мамлакатимизда 940 мингдан зиёд янги иш ўринлари қратилди, уларниннг 500 мингга яқини қишлоқ жойларда ташкил этилди. Кичик бизнес соҳасида 390 мингдан зиёд, шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида 270 мингдан ортиқ янги иш ўринлари очилди. Бу эса жами яратилган янги иш ўринларинг 28.7% ни ташкил этади. Бу эса анчайин юқори кўрсаткичдир. Шундан ҳам билиш мумкинки аҳолини иш билин бандлигин таминлашда, айниқса қишлоқ жоларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожи қанчалик муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада 2010 йилда ҳам олдинги йилларда олиб борилган ишлар исчиллик билан давом этирилиши белгилаб олинган ва бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни жорий йилнинг биринчи чорагида эришилган натижалардан ҳам англаш мумкин.
Ушбу чора тадбирлар натижасида жорий йилда 320 та янги чакана савдо корхонаси ва 45 та умумий овқатланиш корхонасининг ишга туширилиши савдо ва умумий овқатланиш хизмати кўрсатишни 12,2 фоизга оширишга кўмаклашди. Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чораги давомида 440 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш обекти фойдаланишга топширилди. Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ҳам жадал ривожланмоқда. Чакана савдо, умумий овқатланиш обектлари ва маиший хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг ишга туширилиши натижасида қишлоқ жойларда 6,3 мингта иш ўрни ташкил етилди. Қишлоқ жойларда барча турдаги хизматлар улуши 27 фоизни ташкил қилди. Иқтисодиёт бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 12,2 фоизга ўсди, ЯИМда ушбу соҳа улуши 46,7 фоизни ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи чорагида 215,4 мингта янги иш ўрни, шундан 150,1 мингтаси ёки 69,7 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди. Иш ўринларининг катта қисми – 135,4 мингтаси (62,9 фоиз) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, жумладан, қарийб 70 мингтаси (32,5 фоиз) хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ташкил қилинди.
Хизматлар соҳаси жадал ривожланиб борар экан, тобора кўпроқ ишчи кучининг банд бўлишини таъминламоқда, давлат бюджетига солиқ тушумлари,  валюта захирасига қатъий валюта тушумларининг кўпайишига ҳисса қўшмоқда. Айниқса аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ички истеъмол бозорида мутаносибликка эришишда, иқтисодий ўсишнинг муҳим шарти бўлган ички талабни кенгайтиришда, аҳолини иш билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:25 222 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив