» » » КИЧИК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

КИЧИК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


КИЧИК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


Б.Салихов, З.Закирова, А.Саидов
Тошкент давлат аграр университети


Мамлакатимизнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишга асосланган ҳозирги сиёсати қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини самарали ташкил қилиш, уларнинг ички ва ташқи иқтисодий муносабатларини бозор талабларига мослаштириш заруриятини келтириб чиқаради.
Айнан шу вақтда Ўзбекистонда янгиликлар кўпайиб кетмоқда. Инновацион маркетинг Ўзбекистондаги тадбирколарга ва илмий оммага нисбатан янги тушунчадир. Инновацион сўзининг маъноси инглиз тилидаги INNOVATION сўзидан олинган бўлиб янгилик ва янгилик киритиш деганини билдиради. Бу янгилик замирида янги тартибни, янги одатни, янги услубни, кашфиётни тушуниш лозим. Янгиликни бозорга киритиш жараёнини тижоратлашиш жараёни деб аташ лозим. Янгиликнинг пайдо бўлиши ва уни хаётга татбиқ этилиши оралиғидаги вақт инновацион лойихаси деб аталади. Кунлик амалиётда одтада, янгиликлар, янглиик киритиш, инновация тушунчаларини ўхшатиш кўп учрайди. Қачонки хар қандай кашфиётлар, янги воқеалар хизматлар ва методлар хиллари тарқалишига қабул қилинса (тижоратлашиш) ўшанда халқ оммаси томонидан тан олинади.
Бизга маълумки, махсулот сифатини ёки хизмат сифатини ўзгартириш ресурслар сарфланишини (энергия, вақт, молия ва бошқалар) талаб қилади. Янгиликни (иновация) киритиш жараёнига (инновация) ўтказиши жараёни хам хар хил ресурсларни талаб қилади, улардан мухим инвестиция ва вақт хисобланади. Иқтисодий муносабатлар тизимига ўхшаш бозор шароитларида товарнинг хариди ва сотуви рамкасида шаклланадиган талаб, таклиф ва нархларда, асосий инновацион фаолият компоненти сифатида янгилик, инновация янгилик киритиш намоён бўлади. Янгиликлар бозорини шакллантиради, инвестициялар капитал бозорини, янгилик киритиш эса бозордаги соф рақобатни шакллантиради.
Бозор шароитида ҳаридорга бўлган эътибор катта аҳамиятга эга бўлиб, маркетинг устунларидан бири ҳисобланади. Ҳаридорларнинг эҳтиёжини қондириш - маркетинг ва бозор иқтисодиётининг ўзагидир. Маркетинг бир томонидан бозорни, талаб, дидлар ва эҳтиёжларни мукаммал ва хар тарафлама ўрганишни; ишлаб чиқаришни шу талабларга йўналтиришни; маҳсулотларни аниқ истеъмолга мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқаришни; бошқа томондан, бозорга мавжуд талабни, эхтиёжларни ва истеъмолчилар афзалликларининг шаклланишига фаол таъсир этишни кўзда тутади.
Мустақиллигимиз туфайли бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти барпо этилмоқда. Ушбу мақсадга эришишда мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва хизмат соҳаларини ривожлантириш, тўла қонли истеъмол бозорини шакллантириш, рақобат бозорини барпо этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 60% дан кўпроғи қишлоқ хужалик маҳсулотларидан истеъмол қилади. Қишлоқ хўжалигида аҳоли сони мамлакат ўртача аҳоли сонига нисбатан юқорироқ суръатлар билан кўпайиб бормоқда. Демак, мамлакатда бандликни, даромадларнинг ўсишини таъминлаш, яъни аҳолининг фаровонлигини ошириш яқин истиқболда қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга боғлиқ..
Юқорида кўрсатиб ўтилга вазифаларни ижобий ҳал этиш учун Ўзбекистонда инновацион маркетинг усулларини амалга ошириш бугунги куннинг ўта долзарб йўналишларидан биридир.
Маркетинг муаммоларига Республика Президенти И.Каримов ўзининг диққат эътиборини қаратиб: "Биз доимо ҳамма даражада маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш билан жиддий шуғулланиш зарурлигини таъкидлаймиз. Бироқ, бу борада амалда жуда оз иш қилинмоқда. Ички ва ташқи бозорларнинг тараққиёт тамойилларини яхши билмаслик натижасида корхоналар, қўйинки, бутун мамлакат катта зарар кўрмоқда" - деб бу воситадан янада яхши фойдаланиш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда Ўзбекистонда маркетинг тушунчаси, моҳияти, назарияси, айниқса унинг ҳозирги замон концепцияси ва хўжалик субъектлари фаолиятида бажарадиган вазифасига алоҳида эътибор берилиб, турли соҳалар, йўналишалр бўйича уни қўллаш механизмлари, инновацион маркетинг усулларини ҳаётга тадбиқ қилиш тавсия этилмоқда. Чунки, хўжалик субъектларининг инновацион маркетинг тамойиллари асосида фаолиятини амалга ошириш, уларнинг фаолиятида бозорни ўрганиш марказий ўринлардан бирини эгаллайди ва маҳсулотни истеъмолчига етказиш билан боғлиқ бўлган барча жараёнларни замон талаби асосида ташкил этиш, сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам энг қулай имкониятларни яратиш ва ҳар бир субъект фаолиятида ижтимоий - иқтисодий самарадорликка эришиш асосий мақсад ҳисобланади.
Тажриба ва таҳлилар шуни кўрсатмоқдаки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ муаммолар, камчиликлар, нуқсонлар намоён бўлмоқда. Айниқса, инновацион маркетингни амалда қўллаш учун объектив иқтисодий шароитларнинг йўқлиги туфайли маълум даражада қийинчиликлар туғдирмоқда. Фақат инновацион маркетинг қишлоқ хўжалигида махсулот етиштирувчиларнинг ишига самарали ёрдам бериши, кенгайган такрор ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларини бошқариши, баъзида ҳар қандай шароитда ҳам одамлар эхтиёжини тўлақонлик билан қондириши, махсулот етиштиришда максимал қулайликка эришиш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Фақат инновацион маркетинг салбий ва нуқсонли ҳолатлар олдини олишда ёрдам бериши мумкин, масалан, баъзи бир қшлоқ хўжалик махсулотлари бир жойда тахчил бўлса, иккинчи жойда етарли, баъзида ортиқча ҳоллари бўлган ҳозирги пайтда (баъзида сабзавот мева махсулотларининг нобудгарчилиги 35-40 фоизни ташкил этади) инновацион маркетингдан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга молик.
Маркетинг соҳасида мутахассислар йўқлиги ёки бўлсада уларнинг фаолият доираси чекланганлиги туфайли тадбиркорлик фаолиятида инновацион маркетингдан фойдаланиш маълум даражада қийинчиликлар туғдиради. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, маркетинга тегишли барча ишларни бирлаштириш учун етарли тажриба, билим ва вақтга эга бўлган ходим йўқ. Шунинг учун бу муаммони ҳал этишда иккита тавсияни таклиф қилиш мақсадга мувофиқ. Биринчиси, йирик корхоналар (агрофирма, агрокомбинат ва бошқалар) билан маркетингнинг марказлаштирилган хизматидан фойдаланиш ва уни молия маблағи билан таъминлаш учун биргаликда битим тузиши лозим. Иккинчиси, консултант ёллаб бу қийинчиликларни бартараф этиши мумкин.
Аннотация. Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини самарали ташкил қилиш янгиликлар бозорини, инвестициялар капитал бозорини ва шулар орқали бозордаги соф рақобатни шакллантиради. Маркетинг бир томонидан бозорни, талаб, дидлар ва эҳтиёжларни мукаммал ва хар тарафлама ўрганишни; ишлаб чиқаришни шу талабларга йўналтиришни; маҳсулотларни аниқ истеъмолга мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқаришни; бошқа томондан, бозорга мавжуд талабни, эхтиёжларни ва истеъмолчилар афзалликларининг шаклланишига фаол таъсир этишни кўзда тутади. Шу сабабали кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инновацион маркетинг усулларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар
  1. А.Солиев. Маркетинг, Бозоршунослик. Т.2008.
  2. Ж.Жалолов ва бошқалар. Бизнес маркетинги. Т.2006.
  3. М.Қосимова, Ш.Эргашхўжаева. Маркетинг. Т.2006.

скачать dle 11.3

19-04-2018, 16:10 487 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив