» » » МАҲСУЛОТЛАРНИ БОЗОРГА ЧИҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИ “MARKETING BOX” 5 (5 Т)

МАҲСУЛОТЛАРНИ БОЗОРГА ЧИҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИ “MARKETING BOX” 5 (5 Т)

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
МАҲСУЛОТЛАРНИ БОЗОРГА ЧИҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИ “MARKETING BOX” 5 (5 Т)


Р.Таджибаев,А.Садыков, Ш.Умидов Тошкент давлат аграр университети


Ҳозирги кунда маркетинг соҳаси жадал ривожланиб келаётган соҳалардан биридир. Иқтисодиётнинг энг муҳим тарқоларидан бири бўлган маркетинг соҳаси ва маркетинг муносабатлари ҳозирги пайтга келиб ўзининг муҳим ўрнига эга.
Маркетинг кенг қамровли соҳа бўлиб, уни амалга ошириш учун комплекс ҳаракатлар амалга оширилади. Мисол тариқасида маркетинг муносабатларини амалга оширишда маркетинг Михҳақида тўхталсак: унинг тутган ўрни ва аҳамияти ҳеч кимга сир эмас.
Шу боисдан бу каби тушунчаларни ҳисобга олган ҳолда маркетинг муносабатларининг муҳим босқичларидан бири - маркетингда бозорга чиқариш стратегиясига тўхталиб, уни илмий асослашга ҳаракат қилдим. Яъни уни Marketing Boxдеб номлаб, ичига 5 Т ни киритган ҳолда ёндошдим. Бундан мақсад шуки, маҳсулот ишлаб чиқарилгандан кейин бозорга чиқарилади. Маҳсулотни бозорга чиқаришда Marketing Boxбосқичлари асосида ишлар амалга оширилса юқори самарадорликка эришиш мумкин.
Маҳсулотларни бозорга чиқариш стратегиясидаMarketing Box(5 Т):
  1. Тактика
  2. Талаб
  3. Товар
  4. Таннарх
  5. Таклиф
Маркетинг Бокс (Marketing Вох)га юқоридаги кетма - кетликни жойлаштиришдан мақсад шуки, маҳсулотни бозорга чиқаришда ишлаб чиқаришнинг бозордаги талабга мос маҳсулотлар танлаб, тўғри ҳаракатланишга имконият яратиб беради. Бир сўз билан айтганда бозорни сегментлашни тўғри ташкил қилган ҳолда маҳсулони яратиб, бозорга олиб чиқиш ва таклиф босқичларини ўз ичига олади. Бундан ташқари 5 Т кетма - кетлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Буни билиш учун ҳар биттасини алоҳида - алоҳида кўриб чиқамиз.
Тактика. Тактика биринчи босқич ҳисобланади. Чунки, тактика стратегияни амалга оширувда босиб ўтиладиган босқичларни амалга оширувчи ҳатти - ҳаракат ҳисобланади. Яъни йиллар давомида бозор талабдан келиб чиққан ҳолда ўрзгариши мумкин. Шу сабабдан тактика ҳар бир даврда ўрта муддатли стратегик чора тадбирларни амалга оширади ва стратегияни ҳаракатлантиради. Тактика босқичида бозор ўрганилиб, бозордаги ҳолатга урғу берилади. Яъни бозор умумий жиҳатдан ўрганилиб, таҳлил қилинади.
Масалан, товар танлаш режаси, сотиш режаси, даромад режаси, харажатлар режаси, фойда режаси сотиш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш режаси ва бошқа режаларни тузиш, бозорнинг охирги ҳолатига баҳо бериш, бозордаги мавжуд шароит ишлаб чиқарувчилар имкониятларини, ҳавф-хатарлар ўрганилади.
Бундан ташқари тактика босқичида мавжуд шароит, базис ва жорий йилдаги аҳвол ёки ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги аҳволга қараб устунликга эга бўлиш учун қилинадиган харакатлари,сотиш,рагбатлантириш,реклама ва бошқа воситалар тахлил қилинади.
Тактика босқичининг муҳим хусусияти ва уни амалга ошириш биринчи навбатда бўлиши сабабларидан бири шундаки бунда ишлаб чиқарувчилар келажакда бўлиши мумкин бўлган шароитни башорат қилиб боришдан иборат. Чунки маҳсулотни бозорга чиқариш ва сотишда бу энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бозорда тактик босқич амалга оширилгандан кейин иккинчи босқич талаб яъни талабни аниқлаш босқичига ўтилади.
ТAЛAБ. Бизга маълумки бозорда талаб ўрганилмасдан туриб маҳсулот олиб чиқилса бу ката кўнгилсизликларга олиб келиши ва ишлаб чиқарувчиларни қийин ахволга солиб қўйиши мумкун. Шу сабабдан бозорда тактик кузатишлар ва ҳаракатлар амалга оширилгач мавжуд маҳсулотларга бўлган ёки бозорга кириб келмаган лекин истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари бор бўлган товорлар ўрганилиб ишлаб чиқарилиши керак бўлган махсулотлар ройхати тзулса мақсадга мувофиқ бўлади.
1Box - “қути”, инглизчадан

Т- =■
ш Ф2ММ
бу ерда Ф1ММ, Ф2ММлар солиштирилаётган маҳсулот миқдори, Тум ўриндош маҳсулотларга бўлган талаб).
Умуман олганда бозордаги талаб, истеъмолчилар ҳаракати, мавжуд шароит ҳамда талаб қонуни асосида юзага келади ва аниқланади.
Бозордаги талаб аниқлангандан кейин кейинг босқич товарни танлаш юзага келади.
  1. ТОВАР: бозорга кириб келган ишлаб чиқарувчилар бозор талабини ўргангандан кейин товарни танлаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарса фойда олишга бўлган имкон ортади деб ўйлайман, чункиҳар бир ишлаб чиқарувчининг маҳсулот ишлаб чиқаришдан кўзлаган мақсади ўз маҳсулотини бозорбоп яъни истеъмолчилар талабига мос бўлишидир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки маҳсулотни бозорга чиқариш учун , сотиш учун тўғри товарни танлай билиш керак. Аниқроқ қилиб айтганда иқтисодий қонунларга бўйсунган ҳолд анима ишлаб чиқариш керак? Ким учун ишлаб чиқариш керак? Қандай ишлаб чиқариш керак? Қанча ишлаб чиқариш керак бозирга чиқаришдан олдин сотисдҳга мўлжалланган тивар олдиндан танланиб Товар ҳаракати ва сотувини тадқиқ қилиш олдидан режалаштириб маҳсулотни ишлаб чиқарилса самара ишлаб чиқарувчи томонга ёъналиши мумкин. Чунки товар ҳаракати ва сотувини тадқиқ қилиш товарни истеъмолчиларга тез етказиб бериш энг самарали ва оқилона ёъллари, усуллар ва воситаларини аниқлашга имкон беради, савдо каналлари сотувчилар сотув шакли ва усуллари муомала ҳаражатлари эса тадқиқот объектлари ҳисобланади.
Биз товарни танлаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни жаҳон тажрибасида ҳам кўришимиз мумкин, яъни харидорлар жуда тарқоқ ва ўз эҳтиёжлари ва харидоргир кўникмалари бўйича жуда ҳар ҳил. Шу сабабдан истеъмолчиларга маҳсулотларни етказиш ва товарни бозорда сотишда уч хил усул: оммавий маркетинг, маркетинг ва мақсадли маркетингдан фойдаланилиб келинмоқда. Лекин ҳозирги кунга келиб ишлаб чиқарувчилар оммавоий маркетинг (яъни фақат бир гуруҳ товарларни сотишга қаратилган маркетинг)дан воз кечмоқдалар, чунки бу усуллар бир ёки бир неча товарни сотишдан иборат. Бундай ҳолат эса истеъмолчиларнинг танлов имкониятини камайтиради, шу боисдан улар ўрнига ишлаб чиқарувчилар мақсадли маркетинг усулларидан фойдаланилаётганлиги юқоридаги фикрларимизга мисол бўла олади.
Мақсадли маркетингда ишлаб чиқарувчи якка сотувчи бозор сегментини белгилайди. Уларнинг бир ёки бир нечтасини танлайди, ҳамда, ҳар бир танланган сегментга таъсир кўрсатувчи алоҳида ва маркетинг - микс бозорига таъсир мажмужаси асосида маҳсулот ишлаб чиқариши юқорида такидлаганимиздек жаҳон тажрибасида исботланган.
Таннарҳ: кейинги босқич юқорида танланган товарга таннарх белгилаш яни маҳсулот ишлаб чиқариш учун ҳаражатларни белгилашдан иборат. Чунки фойда олиш асосий мақсад бўлганлиги учун ишлаб чиқармоқчи бўлган маҳсулотга кетган ҳаражатларни тўғри тақсимлаш чекланган ресурслардан чекланмаган эҳтиёжга хос маҳсулот яратиб бозорга олиб чиқилса ишлаб чиқарувчилар келгусида олиши мумкин бўлган фойдани олдиндан кўра олиши мумкин.
Таклиф: ва ниҳоят сўнги босқич таклиф қилиш босқичидир, бу ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорга олиб чиқаш ва сотиш босқичи ҳисобланади. Бу босқич сўнги ва муҳим босқич ҳисобланганлиги сабабли уни амалга оширишда шу кунгача эришилган ютуқ ва тажрибалар, маҳсулотни истеъмолчиларга етказиш ва сотиш учун турли ҳил услубдаги йўллардан фойдаланиш ниҳоятда қўл келади. Масалан: реклама ва сотувни рағбатлантириш, қачон? Қаерда? Қандай? Воситалар ёрдамида товар сотувини рағбатлантириш, Товар ишлаб чиқаришнинг бозордаги нуфузини ошириш реклама тадбирларини муваффақиятли олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳар қандай товарга талаб иккита компонентнинг: кутилаётган доимий тўлов лаёқатига эгалиги ва унинг ўз муомалаларини таклиф товар ёрдамида ҳал қилиш ўз эҳтиёжини қондириш устидаги мавжудлигининг натижасидир.
Шу сабабдан маҳсулотни истеъмолчиларга таклиф қилишда рағбатлантириш реклама тизими, сервис, тизимини ёълга қўйиш кераклиги товарнинг бозордаги ҳаракатини жадаллаштиради, масалан, дунё мамлакатларида маҳсулотни истеъмолчиларга етказишда силжитиш стратегияси (ҳар бир харид қилинган товар учун битта товар қўшиб), харидoрни жалб қилиш стратегияси (харид қилинаётган товар ҳақида тўлиқ маълумот бериш).
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки ҳозирги кунда товарни бозор томон ҳаракатлантиришни рағбатлантириш Фосстес тизими (талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш хизмати) ёрдамида амалга ошириб унда товарни ишлаб чиқариш ва ҳаракатлантириш ва реклама қилиб жамият эҳтиёжлари билан боғланишини тўғри ташкил қилишни таъминлаш нақадар муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади. Шу сабабдан товарни сотишдан олдин унинг нархига катта эътабор бериш керак. Яъни товарни итеъмолчиларга сотшда фойда олишдан узоқлашмаган ҳолда унинг нархини иложи борича паст нархда сотиш миқдорини эса ортишини таъминлаш керак, бу эса маҳсулотни бозорда туриб қолиши сифатининг бузилиши, туриб қолганлиги сабабли зарар кўрмаслик учун арзон гаровда сотиб юборишнинг олдини олиш мумкин.
Аннотация. Мақолада Marketing Box ва унинг босқичларининг моҳияти, бозорни сегментлашни тўгри ташкил қилиш ва эҳтиёжга хос маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг бозордаги ҳаракатини оптималлаштириб юқори максимал фойдага эга бўлиш ҳақида ёритилган.
скачать dle 11.3

20-04-2018, 14:40 463 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив