» » » КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКДА МАРКЕТИНГНИ ЎРНИ

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКДА МАРКЕТИНГНИ ЎРНИ

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКДА МАРКЕТИНГНИ ЎРНИ
 

Muallif(lar):

Nashr ma’lumotlari: ---------------- // “Аграр соҳани модернизациялаш шароитида бухгалтерия ҳисоби, таҳлил, аудит ва молия-кредит масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси маъруза тезислари тўплами. Тошкент, 2012 йил, 8 май. 57-58 б.
Toplamni yuklash uchun havola: TO‘PLAM
 
А.Ў.Саидов – ТошДАУ
 
Кичик бизнес ва якка тадбиркорлик ички маҳсулот ишлаб чиқаришда, аҳоли фаровонлигини оширишда, қишлоқ ва шаҳар жойларда аҳоли бандлиги муаммосини ечишда муайян ўрин эгаллайди. Кичик бизнес ва якка тадбиркорлик ўзининг ихчамлиги ва яширин бозор талабини тезда ўрганиш, ҳаракатчанлиги кам маблағ сарфлаб маҳаллий эҳтиёжни қондириш учун турли зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариб уни бозорга таклиф қила олади.
Унинг яна бир муҳим ижобий томони ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий ресурслардан фойдаланилади, бу эса маҳсулот таннархининг бир мунча арзон бўлишини таъминлайди.
Кичик бизнесда хўжалик юритувчи субъектларга ҳар доим харидор талабини ўйлаган ҳолда қуйидаги саволларга жавоб топиш керак: Қанча? Қай даражада сифатли? Нимадан? Қачон маҳсулот ишлаб чиқарилиши керак? Лекин ҳозирда кўпчилик кичик корхоналар ва якка тадбиркорлар бу саволларга жавоб топмасдан, ишлаб чиқаришни бошлаб юбормоқдалар. Айрим кичик корхоналар фаолияти таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналар маркетинг режаларисиз, маркетинг изланишларисиз тузилган режалар асосида ишлаётганини кўришимиз мумкин. Бу эса ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг туриб қолиши, ишлаб чиқаришнинг орқага кетиши ва охир оқибат корхонани инқирозга ҳам олиб келиши мумкин.
Барча корхоналарда бўлгани каби кичик корхоналарнинг ҳам ривожланиши учун маркетинг хизмати алоҳида ўрин тутади.
«Маркетинг» сўзи инглизча бўлиб, унинг луғавий маъноси «маркет» - бозор ва «инг» - қўшимчаси – ҳаракат, фаолият маъносини англатади. Маркетинг иқтисодий атама сифатида бозорда маҳсулотлар ва товарларнинг ҳаракат ва фаолиятини билдиради. Маркетинг кенг маънода айирбошлаш йўли билан эҳтиёж ва талабларни қондиришга йўналтирилган фаолият тури бўлиб, у бозордаги барча қатнашчиларни унинг мос мавжуд талабини шакллантирилади. Бозорнинг барча қатнашчилари бундай уюшишдан манфаатдор бўлади. Аниқроқ қилиб айтганда, маркетинг товар ҳаракатининг барча босқичларини ўз ичига олувчи талаб ва таклифни ўрганиш, маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини яратиш, сотиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ турли хизматлар кўрсатиш ва истеъмолдан чиққандан сўнг утилизациялашни ташкил қилишдан бозор муаммоларини ечишда яхлит тизимли ёндашишдир.
Маркетинг XIX аср охири ва XX аср бошларида харидор талабини қондиришга мўлжалланган тизим сифатида вужудга келган. Мамлакатимизда эса маркетингдан фойдаланиш мустақилликка эришгандан сўнг бошланди. Мамлакатимиз бозор иқтисодиётини танлаши билан маркетинг ривожланишига имконият яратилди.
Даставвал йирик, кейинчалик кичик корхоналар бозорни ўрганиш ва рақобат курашнинг бир усули сифатида маркетингдан фойдалана бошладилар.
Маркетинг вазифаси – тадбиркорликнинг муҳим жиҳати бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқарган маҳсулот ва хизматлар алмашуви жараёни билан боғлиқ бошқарув тизимидир.
Кичик бизнесда харидор ва хўжалик юритувчи субъектлар муносабатлари мажмуаси бўйича жавобгарлик тўғридан-тўғри маркетинг тизимига тегишли ҳисобланади.
Маркетингнинг функционал тизимларидан фойдаланиш кўп маблағ, ишчи кучи, иншоотлар, алоқа ва турли коммуникациялардан фойдаланишни тақозо этади.
1- чизма
Бизнинг кичик ва якка тадбиркорлик фаолиятида маркетингнинг маҳсулотлар бозорига асосланган ташкилий тузилмасидан фойдалангани маъқул.
Кичик корхона раҳбарлари ва якка тадбиркорлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, корхона маҳсулотларини сотишни таъминлаш учун маркетинг хизматидан фойдаланишда, албатта, маркетинг масалалари бўйича билим олиш, мутахассис ёллаши ёки маркетинга ихтисослашган фирмалардан маслаҳат олиб туришлари мумкин. Маркетинг хизмати турлари маслаҳат йўналишлари шартли равишда 1-чизмада кўрсатилганидек ёки соҳаларга қараб кенгайиб бориши мумкин.
Маркетинг – товарлар ва хизматлар бозорини олдиндан ўрганади ва у ерда яширин талабни топиш ва уни қондиришни ўз зиммасига олaди. Маҳсулотлар бозорини олдиндан ўрганиш сотиш учун эмас, сотиладиган маҳсулот ишлаб чиқаришда ва маҳсулотларнинг омборларда туриб қолиши каби масалаларга ойдинлик киритади.
Хулоса қилиб айтганда, кичик корхона раҳбарлари ва якка тадбиркорлар маркетингни билишлари ва маркетинг хизматидан фаол фойдалангани мақсадга мувофиқ. Бу эса корхонанинг келажагини таъминлайди.скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

21-10-2017, 10:13 659 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив