» » » КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ


Ш.К.Юлдашов
ТошДАУ


КИРИШ
Республикамизда иқтисодиётни ривожлантиришнинг xозирги шароитида кичик бизнес
субъектлари фаолияти ривожи учун қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш ва уни ривожлантиришни
рағбатлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари,
мамлакатимиз Президенти Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг кичик бизнес субъектлари
фаолиятини ривожлантиришга оид қарорлари ҳамда бошқа меъёрий xужжатлар орқали ушбу
жараённи ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилиб, xаётга татбиқ этилмоқда. Давлатимиз
раxбари И.А.Каримов таъкидлаганидек, “...кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда
жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт
йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда” 14. Сўнгги йилларда мамлакатимиз
иқтисодиётида кичик бизнеснинг ўрни сезиларли даражада ошди ва у ялпи ички маxсулот (ЯИМ)
яратилишида салмоқли ўринга эга бўлмоқда. Бунинг натижасида эса “...2000 йилда ялпи ички
маxсулотнинг қарийб 31 фоизи иқтисодиётнинг фаол ривожланиб бораётган ушбу сектори улушига
тўғри келган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 55,8 фоизни ташкил этди” 15.
Аммо республикамизда тадбиркорларга, аввало кичик бизнес субъектларига асосий, талаб юқори
бўлган моддий ресурслардан кенг фойдаланиш имконини берадиган барқарор бозор механизми
шаклланганлиги эътироф этилса-да, кичик бизнес субъектлари фаолиятини барқарор
ривожлантиришнинг бугунги xолати мамлакат иқтисодиётига тўла мос келади, дейиш қийин. Мазкур
масалалар, аввало кичик бизнес субъектлари менежментини, хусусан, молиявий менежментини
ташкил этишдаги муаммоларда кўзга ташланмоқда. Бу муаммолар кичик бизнес субъектларида
ишлаб чиқарилган маxаллий маxсулотлар билан ички бозорларни тўлдиришдаги имкониятларининг
етарли даражада эмаслиги, ишлаб чиқариш техника ва технологиялари самарадорлигининг пастлиги
ва маxсулотлар сотишдаги мураккабликлар, бинобарин мазкур соҳага йўналтирилган
инвестицияларнинг қайтишида намоён бўлмоқда.
Юқорида айтиб ўтилган xолатлар кичик бизнес субъектларининг самарали фаолият кўрсатишига
имкон бермаяпти. Уларни бартараф қилиш вазифаларини амалга ошириш ва самарадорлигини
кўтариш масалалари кўп жиxатдан кичик бизнес фаолиятини бошқариш йўлларини, яъни
менежментини ўзгартиришни талаб қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, молиявий менежментга боғлиқ
бўлиб, у илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишни, барқарор ривожлантириш
имкониятларини аниқлаш ҳамда такомиллаштириш йўлларини долзарб масала қилиб қўймоқда.
ТАДҚИҚОТ УСЛУБИЁТИ
Шунга қарамай, республикамизда кичик бизнес субъектлари фаолиятида молиявий стратегияни
ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш йўллари, кичик корхоналар молиявий бошқарувида
молиявий кўрсаткичларни аниқлашнинг янги усуллари, молиявий менежментни такомиллаштириш
йўллари таклиф этилган. Шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг менежмент
тизимидаги молиявий бошқарув фаолияти танланган.
Тадқиқот олдига бу мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги илмий, услубий ва амалий
вазифалар қўйилди:
- кичик бизнес субъектлари фаолиятида молиявий менежментнинг янгича тамойилларини асослаб
бериш;
-кичик бизнес субъектлари фаолиятида зарарсизлик нуқтасини аниқлашнинг янгича усулини
таклиф этиш;
Тадқиқот жараёнида статистик гуруxлаш, тизимли ёндашув, таққослаш, қиёсий таҳлил ва
иқтисодий-математик моделлаштириш усулларидан фойдаланилди.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
14 Каримов И.А. “Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш-тараққиётимизнинг
муxим омилидир”. -Т.: Ўзбекистон, 2011 йил, -Б. 12
15 Каримов И.А. “Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини
оширишга хизмат қилади”. -Т.: Ўзбекистон, 2011 йил, -Б. 8
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес субъект-ларининг барқарор ривожланиш
тараққиёти бевосита молиявий муносабатларни такомиллашувига боғлиқдир. Турли мулк ва хўжалик
юритиш шаклларидан кенг фойдаланишга ўтиш шартлари кичик бизнесни ривожланиши билан бир
қаторда унинг молиявий муносабатларини ҳам бозор талаблари асосида ривожланишига замин
яратади.
Xозирги кунда кичик корхоналар бошқарувида унинг янги тизимларини аҳамияти ортиб
бормоқда. Бундай тизимлар ичида америкалик олимлар Р.Каплан ва Д.Нортон томонидан ишлаб
чиқилган “Мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар тизими” (Balanced Score Card - BSC) алоxида ўрин
эгаллайди16.
BSC тизими корхонанинг стратегик бошқариш тизими сифатида унинг самарадорлигини
ифодаловчи бир қатор кўрсаткичларини ўлчаш ва баҳолаш асосида ишлаб чиқилган. BSC тизимида
ўтган операцияларнинг анъанавий молиявий параметрлари билан бирга келгусидаги молиявий
фаолиятнинг янги баҳолаш таснифи алоқаси мужассамланган.
BSC узоқ муддатли молиявий мақсадлар қўйишни ифодалайдиган стратегия бўлиб, у ўзида
аввалдан режалаштирилган иқтисодий натижага эришишнинг босқичларини ифодалайди. Шу
сабабли ҳам кичик корхонанинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқишда умумий стратегиянинг
молиявий кўрсаткичларини ҳам ҳисобга олишга тўғри келади. Шу сабабли тадқиқотда BSC тизими
орқали бюджетлаштириш тизимига ўтиш жараёнини қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириш
таклиф этилди:
1. Кичик корхона фойдаси, маxсулот сотиш ва рентабеллигининг қўшимча ўсиш кўрсаткичлари
BSC тизимидан молиявий бюджетга тўғри ўтказилиши керак.
2. Кичик корхона фаолиятида стратегик ташаббусларнинг бюджетини шакллантириш ва ушбу
тадбирларнинг қийматини аниқлаш ҳамда харажатларини вақтлар бўйича тақсимлаш имконини
ҳисоблаш муҳимдир.
3. Кичик корхоналарнинг ташкилий тузилмаси ва унда қўлланилаётган бюджетлаштириш
тизимига кўра маxсулот сотишдан келган тушум ҳамда янги маxсулот ишлаб чиқаришга
сарфланаётган харажатлар янги лойиҳа бюджетида ёки компаниянинг йиғма бюджетида акс
эттирилиши мақсадга мувофиқ.
4. Маҳсулот сотиш билан боғлиқ бўлган мижозларга хизмат кўрсатиш, сотишни рағбатлантириш,
реклама ва бошқа харажатлар тижорий ва бошқарув харажатлари бюджетига киритилиши лозим ва
бошқалар.
Кичик бизнес субъектлари молиявий бошқарувидаги энг асосий xолат сифатида маxсулот
сотишдан тушган тушум ва у асосида корхонанинг зарарсизлик нуқтасини ўрганиш муҳим аҳамият
касб этади. Зарарсизликнинг таҳлилидан мақсад – бошқарув учун муҳим бўлган маxсулотни
сотишдан келиб тушган пул тушумлари барча харажатлар билан бир хил бўладиган фаолият
даражасини (ёки ишлаб чиқариш xажмини) аниқлашдир. Шунинг учун ҳам кичик корхоналар
молиявий таҳлилида умумий қабул қилинган усул қўлланилади ва у қуйидагича топилади:
Зарарсизлик нуқтаси=Доимий харажатлар/ (баҳо-ўзгарувчан харажатлар), (1)
Бу кўрсаткич инвесторларнинг корхона фаолиятига киритган бошланғич капитал маблағларининг
қайтарилишини ҳисобга олмайди. Шу сабабли, зарарсизлик нуқтасини топиш учун қуйидагилар
инобатга олиниши зарур: бошланғич киритилган капитал суммасининг қайтиши,
рақобатбардошликни таъминловчи ўртача тармоқ даромадлилиги (минимал зарурий даромадлик),
қўшимча даромадлилик. Таклиф этилаётган зарарсизлик нуқтасини топиш учун эса
инвестицияларнинг xаётийлик даври (n), инвестиция қилишнинг муқобил вариантлари (i), амалиётда
эса ўртача тармоқ рентабеллиги (k) қўлланилади, пулнинг жорий қиймати (PV), пулнинг келгусидаги
қиймати (FV), даромадлиликнинг ички ставкаси (ARR) кўрсаткичлари инобатга олиниши зарур.
Шунинг учун тадқиқотимизда мева-сабзавот маxсулотларини сақлаш бўйича хизмат кўрсатишга
ихтисослаштирилган “Норика Азия” кичик корхонаси маълумотлар асосида зарарсизлик нуқтаси
умумий қабул қилинган усул ёрдамида аниқланди. Бунда корхона бўйича ялпи фойда 80000,0 минг
сўм, жами харажатлар 72230,0 минг сўм, шундан 32200,0 минг сўм (йиллик амортизация ажратмаси
5000,0 минг сўм билан) доимий харажатларни, ўзгарувчан харажатлар (маxсулот таннархи) 40030,0
минг сўмни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш xажми (корхона қуввати) 1000 дона бирлик
маxсулотни ташкил этади. Зарарсизлик нуқтаси 32200/(80000-40030)=811 бирлик маxсулотни ташкил
16 Ольве Н.Г., Рой Ж., Ветер М. “Оценка эффективности деятельности компании. Практическое руководство по
использованию сбалансированной системы показателей”. - М.: Вильямс, 2004. –С.37
этади. Демак, йиллик 811 бирлик маxсулот ишлаб чиқариб сотилса, бу кўрсаткич корхонанинг
зарарсизлик нуқтаси ҳисобланади. Аммо бу ҳисоблаш усули корхона фаолиятига сарфланган
инвестицион маблағларнинг қайтарилишини эътиборга олмайди.
Энди корхона фаолияти зарарсизлик нуқтасини таклиф этилаётган янги усул бўйича аниқланади.
Таклиф этилаётган зарарсизлик нуқтасини топиш қуйидаги кўринишга эга: [Темиров А.А. -Б 15]
СПО=(1-Сс)*((Б-ЎХ*М)-ДХ)+А , (2)
бу ерда СПО- соф пул оқими; Сс- фойда солиғи ставкаси; Б- баҳо, ЎХ- ўзгарувчан харажатлар; М-
маxсулот миқдори; ДХ- доимий харажатлар; А-амортизация ажратмаси.
Зарарсизлик нуқтасини топишнинг мазкур усули кичик корхона фаолиятига киритилган
инвестицион маблағларни ҳисобга олган xолда ва пулнинг даврий концепцияси ёрдамида топилади.
Таҳлил этилаётган кичик корхонанинг йиллик соф пул оқими (прогноз бўйича) 13870,5 минг сўмни
ташкил этишини ҳамда фойда солиғининг 10 фоиз эканлигини ҳисобга олган xолда, маълумотлар
қуйидаги кўринишга эга бўлади:
СПО=0,9*(80000-40030*М-32200)+5000=13870,5 минг сўм.
Бу тенгликдан М=948 га тенг бўлади.
Ҳисоб-китоб натижасида топилган 948 дона маxсулот xажми корхонанинг инвестицион
харажатларини ҳам қоплашини ҳисобга олган xолдаги зарарсизлик нуқтаси бўлиб, бу миқдор
анъанавий усул ёрдамида топилган зарарсизлик нуқтасидан каттадир. Агар аввалги усулда
зарарсизлик нуқтаси 811 бирлик маxсулот ишлаб чиқариш билан изоxланса-да, корхона фаолиятига
киритилган инвестицион маблағларни қайтарилишини ва ўртача тармоқ даромадлилигини ҳисобга
олмайди. Демак, менежерлар томонидан зарарсизлик нуқтасини топишда умумий қабул қилинган ва
таклиф этилаётган усуллар ўртасида йўл қўйилиши мавжуд бўлган фарқ (948-811)=137 бирлик
маxсулотга тенг. Агар йиллик сотиш баҳоси билан ҳисобланса, ҳар йили (80*137)=10960,0 минг
сўмга тенг хатоликка йўл қўйилади. Бундан кўринадики, биргина йўл қўйилаётган хатолик молиявий
xолатнинг тўғри баҳоланмаслигига, бинобарин сарфланган инвестиция маблағларини ўртача тармоқ
даромадлилиги даражасида қайтмаслигига олиб келадиган миқдорга хато қилинишига олиб келади.
Ушбу усул орқали зарарсизлик нуқтасини топиш кичик корхоналар бошқарувида
рақобатбардошликни таъминлаш имконини беради.
Юқорида келтирилган усул кичик корхонанинг рақобатбардошлигини таъминловчи йиллик пул
оқимини аниқлашга имкон яратади ҳамда унга таъсир этувчи омилларнинг (маxсулот баҳоси,
ўзгарувчан ва доимий харажатлар xажми, солиқ ставкаси) ўзгаришини ҳисобга олади.
ХУЛОСА
Баён қилинган фикр-мулоxазалар асосида кичик корхоналар молиявий бошқарув стратегиясини
такомиллаштириш юзасидан қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди:
- кичик корхоналар бошқарувида мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар (BSC) тизимини
қўллаш тавсия этилди. BSC тизимида ўтган операцияларнинг параметрлари билан бирга келгусидаги
молиявий фаолиятнинг янги баҳолаш таснифи акс эттирилади.
- кичик бизнес субъектлари менежментида мулк эгалари томонидан молиявий фаолиятини
кенгайтириш учун пул маблағлари киритишдан аввал зарарсизлик нуқтасини ўрганиш ва уни
маълумотлар ёрдамида асослаш;
- инвестицион таъсирчанликнинг асосларига тўхталиш ҳамда улар ёрдамида зарарсизлик
нуқтасининг ҳисоби учун янгича услубни қўллаш;
- кичик бизнес корхоналарининг самарали молиявий бошқаруви маxсулот сотишдан
келадиган тушум ва унинг асосида топиладиган зарарсизлик нуқтасини аниқлашга боғлиқдир.
Тадқиқотда кичик корхоналарда зарарсизлик нуқтасини аниқлашнинг янги усули таклиф
этилди ва амалий натижа сифатида “Норика Азия” кичик корхонаси маълумотлари асосида
исботлаб берилди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш-
тараққиётимизнинг муҳим омилидир. -Т.: Ўзбекистон, 2011, -Б. 12
2. Каримов И.А. “Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш,
халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади”. -Т.: Ўзбекистон, 2011 йил, -Б. 8
3. Ольве Н.Г., Рой Ж., Ветер М. “Оценка эффективности деятельности компании.
Практическое руководство по использованию сбалансированной системы показателей”. - М.:
Вильямс, 2004. -С.37
4. Темиров А.А. “Молиявий менежмент”. Назария ва амалиёт. - Т.: ТДИУ, 2011. -Б 15.скачать dle 11.3

14-04-2018, 16:10 370 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив