» » » ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ИШЧИ КУЧИГА БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ТАКЛИФНИ МУВОЗАНАТЛАШ- ТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ИШЧИ КУЧИГА БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ТАКЛИФНИ МУВОЗАНАТЛАШ- ТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Nashr ma`lumotlari: // Mamlakatimiz ta’lim tizimida uzviylik va
uzluksizlikni ta’minlashda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasining roli va ahamiyati//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To’plam

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ИШЧИ

КУЧИГА БЎЛГАН ТАЛАБ ВА ТАКЛИФНИ МУВОЗАНАТЛАШ-
ТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Ш.К.Юлдашов 
ТошДАУ, ―Бухгалтерия ҳисоби ва аудит‖ таълим йўналиши, 4 босқич талабаси


 
КИРИШ
Иқтисодий барқарорликка эришиш ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ундан самарали фойдаланиш билан бевосита боғлиқдир. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ижтимои-иқтисодий тараққиѐтнинг асосий йўналишлари иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва диверсификациялаш, Давлат дастурини амалга ошириш негизида асосий эътибор миллий иқтисодиѐтимизда мавжуд ресурслардан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараѐнида самарали фойдаланишга қаратилган. ―Бугунги кунда ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги нафақат табиий ресурсларнинг мавжудлигига, балки, биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайѐрлашга боғлиқдир. Бундай ишчи кучисиз иқтисодиѐтнинг юқори технологияларга асосланган замонавий тузилмасини шакллантирадиган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиб бўлмайди‖i.
Мамлакатимизда қатор меъѐрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва уларнинг ҳаѐтга татбиқ этилиши кўплаб иш жойларининг ташкил этилиши олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими битирувчиларининг ишчи кучи бозоридаги вазиятнинг яхшиланишига олиб келган бўлсада, янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ жиддий ижтимоий муаммолар сақланиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов ўз маърузаларида ―Ҳеч кимга сир эмас, мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятлари, аввало, демографик жиҳатларига кўра, аҳоли бандлиги масалалари ўзининг долзарблиги ва ўткирлигини сақлаб қолмоқда, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди‖i деб, яна бир бор мазкур муаммога алоҳида эътибор қаратдилар.
Ишчи кучи ресурсларининг салоҳияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиѐ минтақасида етакчи ўринга эга бўлиб, уларнинг иқтисодиѐт тармоқларида самарали бандлиги ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий тараққиѐтга сезиларли таъсир кўрсатади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг янги тўлқинлари намоѐн бўлиб турган бир даврда ишчи кучи ресурсларининг тўлиқ ва оқилона бандлигини таъминлаш масаласига, ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлашга жиддий эътибор бериш лозим. Шу сабабли, ишчи кучи ресурсларининг самарали бандлигини таъминлаш, уларни тартибга солиш, яширин ишсизлик даражасини камайтириш, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими битирувчилари бандлигини таъминлаш, ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, меҳнат унумдорлигини оширишга эришиш долзарб масала бўлиб, иқтисодий адабиѐтларда етарли даражада тадқиқ қилинмаган муаммолардан саналади.
ТАДҚИҚОТ УСЛУБИЁТИ
Шунга қарамай, мазкур тадқиқот мавзусининг мақсади, ишчи кучи бозорининг амал қилиш механизми ва уни тартибга солиш дастаклари, яъни таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш кучига талаб ва унинг таклифи ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, иқтисодиѐтни модернизация қилиш жараѐнларининг мазкур мувозанатга таъсирининг илмий-амалий жиҳатларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этиб, бу мавзунинг долзарблигини янада оширади.
Шу жумладан, тадқиқот олдига бу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги илмий, услубий ва амалий вазифалар қўйилди:
ишчи кучи бозори, унда талаб ва таклиф шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш ва унга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш;
иқтисодиѐтни модернизациялаш жараѐнларининг ишчи кучига талаб ва унинг таклифи ўзгаришига таъсирини таҳлил қилиш;
ишчи кучи талаби ва таклифи мувозанатини баҳолашнинг услубий масалаларини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
Тадқиқот жараѐнида диалектик усул, илмий мушоҳадалаш, таҳлил ва синтез, қиѐсий, тизимли таққослаш усулларидан фойдаланилди.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиѐтни модернизациялаш жараѐнида ишчи кучи бозоридаги мувозанатни таъминлашнинг асосий йўналишларини тадқиқ этишда аввало, таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш доирасида ишчи кучи талаби ва таклифи шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари ва унга таъсир кўрсатувчи омилларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу жумладан, ишчи кучи бозорининг мазмуни, амал қилиш механизми етарли даражада ўрганилмаган. Ҳозирга қадар ―ишчи кучи‖ ва ―меҳнат‖ тушунчаларининг мазмуни бўйича олимлар ўртасида бир якдил фикрга келинмаган. Бунинг натижасида мазкур тушунчалар билан боғлиқ (масалан, ишчи кучи бозори, ишчи кучига талаб ва унинг таклифи ва ҳ.к.) бошқа категорияларни ҳам қўллашда жиддий назарий-услубий мунозаралар вужудга келмоқда.
Таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашда ишчи кучига талаб сингари унинг таклифи ҳам умумий ѐки қўшимча таклиф сифатида амал қилиши мумкин. Агар умумий таклиф мамлакатдаги жами (шу даврга қадар иш билан таъминланган ва ҳали иш билан таъминланмаган) малакали битирувчи талабалар ишчи кучини ўз ичига олса, ишчи кучининг қўшимча таклифи эса умумий таклифнинг шу даврга қадар иш билан таъминланганлардан ортиқча қисмини намоѐн этиб, жорий даврда ишчи кучи бозорига янгидан кириб келганлар, иқтисодиѐтдаги таркибий ва фрикцион ўзгаришлар туфайли янги иш қидираѐтганлар, хорижий мамлакатлар фуқаролари учун халқаро меҳнат шартномалари орқали ишчи кучи ѐллаш бўйича белгиланган миллий квоталарни ўз ичига олади.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирда таълим муассасалари битирувчилари сони меҳнат бозоридаги мувозанатликни таъминлашга назарий жиҳатдан ѐндашувларда ҳам, амалиѐтда ҳам асосий эътибор малака кучига қўшимча талаб ва унинг қўшимча таклифини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилмоқда. Яъни, фақатгина ишчи кучининг банд бўлмаган қисмини ишга жойлаштириш муаммо ва чораларини излаш билан чекланиб қолинмоқда. Иш билан банд бўлганларнинг ўз билими, малакаси, ихтисослиги, ѐши ва бошқа кўплаб сифат белгилари бўйича ўз иш ўринларига қанчалик мувофиқ келиши масаласи назардан четда қолмоқда. Ваҳоланки, ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатга эришиш ўта мураккаб жараѐн ҳисобланиб, уни таъминлаш учун ишчи кучининг барча асосий жиҳат ва фаолият йўналишлари, масалан, таълим муассасалари битирувчилари сони, сифати (малака, кўникма, касб тури, ѐши ва бошқа жиҳатлари), тармоқ ва ҳудудлар бўйича ҳаракатда бўлиши яъни, биридан иккинчисига ўтиб, силжиб туриши ҳисобга олиниши зарур мезон ҳисобланади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодиѐтни модернизациялашнинг тармоқ ва соҳаларда ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгаришига таъсири қуйидаги йўналишларда амалга ошиши мумкин: 
модернизациялаш туфайли иқтисодиѐтда мутлақо янги ишлаб чиқариш йўналиши ѐки тармоқнинг пайдо бўлиши ва бунинг натижасида янги касбдаги битирувчилар ишчи кучига талабнинг пайдо бўлиши;
тармоқ ишлаб чиқаришига янги замонавий техника ва технологияларни жорий этиш ҳисобига ундаги ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши;
тармоқ ѐки соҳа ишлаб чиқаришининг техник жиҳатдан такомиллаштирилиши натижасида унинг меҳнат сиғимида ишчи кучи сонининг қисқариши;
тармоқ ишлаб чиқаришда умуман янги йўналиш ва мазмундаги технологияларнинг пайдо бўлиши натижасида эски ишлаб чиқаришнинг қисқариши ѐки умуман барҳам топиши ва ҳ.к. 
Юқоридагилардан кўринадики, таълим муассасалари битирувчилар ишчи кучи талаби ва таклифи шаклланиши ўта мураккаб жараѐн бўлиб, унга турли омиллар қаторида иқтисодиѐтни модернизациялаш ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Хусусан, иқтисодиѐтни модернизациялаш жараѐни жадаллашиб бориши билан ишчи кучи бозоридаги таълим муассасалари битирувчиларини бандлигини таъминлаш борасидаги рақобат кучайиб бормоқда. Жамиятнинг ўқимишли, янгича фикрлайдиган, малакали мутахассисларга эҳтиѐжи тобора ортиб бормоқда. Замонавий янги талаблар етарлича билим, малака ва кўникмаларга эга бўлмаган ѐшларнинг ишчи кучи бозоридаги имкониятларини чегаралаб, ѐшлар ишсизлиги даражасининг ошишига ҳамда уларнинг ижтимоий носоғлом муҳитга яқинлашишига сабаб бўлади. Республикамизнинг ўзига хос ижтимоий-демографик тузилиши туғилишнинг юқори даражасига, қишлоқ аҳолисининг кўплигига, ишчи кучи ресурсларининг тез суръатлар билан ўсиб боришига, улар меҳнатидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор билан ѐндашувини талаб этади. Бироқ, кейинги йилларда модернизациялаш натижасида қисқартирилган иш ўринлари сонининг янгидан яратилганларига нисбатан кўпроқ бўлиши унинг бозор мувозанатига таъсирини салбий тавсиф касб этишига олиб келди.
Таълим муассасалари битирувчилари ишчи кучига талаби ва таклифи мувозанатини таъминлаш жараѐнларини мураккаблаштирувчи бир қатор қуйидаги муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим: 
аҳоли сонининг доимий ўсиши ҳисобига таълим муассасалари битирувчилари ишчи кучи сонининг мунтазам кўпайиб бориши;
таълим муассасалари битирувчиларининг бандликка кўмаклашувчи марказлардан рўйхатдан ўтмаслик ҳолатининг мавжудлиги;
корхона ва фирмаларнинг банкротликка ҳолатига учраши натижасида таълим муассасалари битирувчилари сонининг кўпайиши;
қишлоқ жойларда таълим муассасалари битирувчиларининг кўплиги ва саноатнинг турли сабабларга кўра қишлоқ жойларига кириб боришининг секинлиги;
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида чет эллардаги эммигрантларнинг мамлакатга қайтиб келиши.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ишчи кучи бозорини мувозанатлаштиришга асосан икки томонлама ѐндашиш мумкин: 1) таълим муассасалари битирувчиларнинг ишчи кучига бўлган талабини ошириш; 2) таълим муассасалари битирувчиларининг ишчи кучига бўлган талабига ишчи кучи таклифини мувофиқлаштириш.Зеро, иқтисодиѐтни модернизациялаш жараѐнида янги техника ва янги талабларнинг вужудга келиши билан унга тез мослаша оладиган мутахассислар етиштирувчи таълимнинг тез мослашувчан тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикасида олий ва ўрта махсус маълумотига эга мутахассисларни талабга кўра тайѐрлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш олий ўқув юртлари ва касбҳунар коллежлари билан корхона (ташкилот)лар ўртасида ҳамкорликни ташкил этишни тақозо этади, бу ҳамкорлик қуйидаги шаклларда йўлга қўйилиши мумкин: 
мутахассисларни ҳудудий талабни ҳисобга олган ҳолда корхоналар буюртмаси асосида тайѐрлаш; 
буюртма бўйича тайѐрланган мутахассисларни тўлиқ иш жойи билан таъминлаш; 
мутахассисларнинг таълим олиш жараѐнида амалиѐт билан алоқасини узвийлигини таъминлаш. 
Юқорида санаб ўтилган ва бошқа вазифаларнинг бажарилиши натижасида мутахассисларнинг истеъмолчиси аниқ бўлиб, иш ўрни кафолатланади ва уларнинг касбий тайѐргарлик сифатини ошириш имконияти яратилади.
ХУЛОСА
Юқорида билдирилган фирк-мулоҳазаларни ва таҳлил натижаларини умумлаштириб, тадқиқот мавзусида таълим муассасалари битирувчилар ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги мувозанатликни таъминлаш жараѐнларини тадқиқ этиш натижасида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва илмий хулосалар олинди:
Таълим муассасалари битирувчиларининг ишчи кучига талаби ва унинг таклифи ўртасидаги мувозанатлик иқтисодиѐт барча тармоқларининг барқарор ривожланишини таъминлаш билан бирга аҳолининг турмуш даражасининг яхшиланишига замин яратиш;
Мамлакатдаги ишчи кучи ресурсларининг ҳудудлар бўйича эркин ҳаракатига шартшароит яратиш орқали ишчи кучи нисбатан ортиқча бўлган ҳудудлардан ишчи кучига талаб юқори бўлган, саноати тез ривожланаѐтган ҳудудларга кўчишини таъминлаш; 
Узоқ муддатли истиқболдаги режаларини олдиндан ишлаб чиқиб, янги иш ўринлари билан таъминлаш имкони бўлмаган мутахассис ва ходимларни иқтисодиѐтдаги эҳтиѐж мавжуд бўлган тармоқ ва соҳалар бўйича малака ва мутахассисликка олдиндан қайта тайѐрлаб бориш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Битирувчиларнинг ишчи кучига талаби ва унинг таклифи бозоридаги мувозанатни тўғри аниқлаш ва таъминлашда фақатгина бугунги кун амалиѐтига кириб келаѐтган қўшимча талаб ва қўшимча таклиф ўртасидаги миқдорий мувофиқликка эмас, шу билан бирга умумий талаб ва умумий таклиф ўртасидаги миқдор ва сифат (малака, кўникма, касб тури, ѐш, жинс ва бошқа жиҳатлари), тармоқ ва ҳудудлар бўйича мансублиги жиҳатидан мувофиқликка эътибор қаратиш зарур.
Таълим тизимини янада такомиллаштириш ва талабаларни амалиѐт билан назарияни боғлаб ўқитиш тизимини такомиллаштириш зарурати янада кучаймоқда. Бандликка кўмаклашувчи марказларидан рўйхатдан ўтганларни мавжуд иш жойларига мос равишда ўқитиш ва қайта ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва рағбатлантириш лозим.
 
Фойдаланилган адабиѐтлар:
Ислом Каримов. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаѐт пировард мақсадимиз. Т., ―Ўзбекистон‖, 2000 й. 
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури. Т. ―Ўзбекистон‖ 1997. Тошкент. ―Шарқ‖ 2001. Олий таълим меъѐрий хужжатлари.
Мамарахимов Б.Э. Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида янги иш жойларини яратиш аҳоли бандлигини таъминлашнинг омили сифатида // ―Иқтисод ва таълим‖. - Тошкент, 2009, № 4. - Б. 24-27.
скачать dle 11.3

30-03-2018, 14:57 403 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив