» » » ПАХТАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА МОЛИЯ-КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ЯРАТИБ БЕРИЛАЁТГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ПАХТАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА МОЛИЯ-КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ЯРАТИБ БЕРИЛАЁТГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ПАХТАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА МОЛИЯ-КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ЯРАТИБ БЕРИЛАЁТГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР


М.Турдиева, У.Х.Нигшаджанов1, Ш.Н.Исроилова1
Тошкент давлат аграр университети Тошкент ирригация ва шеллиорация институти


Республика қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ривожланиши ва умуман мамлакат иқтисодиёти учун пахта етиштириш ва пахтачилик маҳсулотларини экспорт қилиш муҳим молиявий манба ҳисобланади. Шу жиҳатдан ҳам пахтачилик соҳаси мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга соҳа бўлиб, пахтачилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Пахтачилик соҳасидаги фан ривожи, тармоқда замонавий теҳника ва теҳнологиялар қўлланилиши, пахтачилик учун теҳника воситалари ишлаб чиқариш саноати ривожи даражаси, янги агротеҳник услублар яратилиши, ғўза селекцияси ва уруғчилиги борасида тўпланган катта илмий салоҳият, тармоқда тўпланган тажрибалар ва тайёрланган малакали мутаҳассислар фонди, бугунги кунда республикамизни жаҳоннинг етакчи пахта етиштирувчи мамлакатларидан бирига айланишига асос яратди.
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида иқтисодиётни самарадорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири пахтачиллик самарадорлигини ошириш бўлиб, бунга ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг ташқи ҳамда ички бозорда рақобатбардошлигини оширишдан иборатдир. Республикамизнинг 2011 йил 1 январ ҳолатига кўра 66134 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб, уларнинг ўртача ер майдони 80,1 га ни ташкил этди. Шу жумладан, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 35896 тани, ўртача ер майдони эса 106,3 га ни ташкил этди. Демакки, умумий фермер хўжаликларининг 54%дан кўпроғи айнан давлат стратегик аҳамиятига эга бўлган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган. Шу туфайли пахтани қайта ишлашнинг асосий маҳсулоти тола сифатини ошириш омилларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва уларни ишга солиш йўлларини излаб топиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун эса, қишлоқ хўжалигида муҳим ҳисобланган йирик сармоялар ва бевосита ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш зарур.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг қишлоқ хўжалигида пахтачилик соҳаси бозор иқтисодиётининг қонун ва қоидалари асосида босқичма-босқич ривожланиб келмоқда ва давлатимиз томонидан пахтачилик соҳасида ҳам бир қанча ислоҳотлар олиб борилда. Масалан, ҳозирги кунда янгидан ташкил этилган пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 2 йил давомида ягона ер солиғини тўлашдан озод этилади. Шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун ҳарид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш ҳаражатларини имтиёзли кредитлаш учун ажратиладиган 3%ли кредитлар жорий этилган. Яъни, ушбу кредит натижасида пахтачилликка ихтисослашган фермер хўжаликларини қўллаб- қувватлаш мақсадида зарур давр ичида молиявий маблағ билан таъминлашни, пахтачилик ерларидан унумли фойдаланишни, фермерларимиз томонидан етиштирилаётган пахта хомашёсини сифатини оширишни, вақтдан унумли фойдаланган ҳолда пахта хомашёси таннарҳини камайтиришни ва бошқа енгилликларни яратишни ўзида мужассамлаштиради. Яна қувонарли жиҳати шундан иборатки, ушбу кредитлар билан бирга фермерларимизга суғурта ва лизинг компаниялари томонидан ҳам молиявий хизматлар кўрсатилмоқда. Масалан, юртимизда қишлоқ хўжалигида нафақат пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига, балки бошқа фермер хўжаликларига ҳам узоқ муддатли молиявий лизинг хизматларини кўрсатиб келаётган "Ўзқишлоқмашлизинг компанияси"ни кўришимиз мумкин. Ушбу лизинг ҳизматлари ёрдамида фермер хўжаликлари машина ва тракторлар билан таъминланади ёки таъминланганлик даражаси ошади ва фермер хўжаликларида юқори самарадорликка эришилади.
Ҳозирги кунда пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига молия-кредит ташкилотлари томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ўз натижасини бермоқда. Лекин айрим камчиликлар ҳам борки, уларнинг мавжудлиги қишлоқ хўжалигини ривожланиши учун тўсқинлик қилмоқда. Улардан бири, фермер хўжаликларига бериладиган имтиёзли кредитлар миқдорининг камлиги яъни, амалдаги нархлар бўйича ер майдонига қараб берилиши ва натижада пахтани етиштиришга сарфланаётган воситаларни керакли миқдорда жалб қилинмаётганлигидир. Яна бир эътиборли тарафи шуки, лизингга берилаётган машина ва тракторларнинг қиймати юқорилиги сабаб, фойдаланиш муддати ҳам узайиб бориши замон талабига мос янги теҳникаларни кириб келишига тўсқинлик қилинатганлигидадир. Демакки, молия ва кредит ташкилотлари томонидан айрим имтиёзлар берилиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун эса, ^ Кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган ҳизматларни кенгайтириш, кредитлар бўйича
тўловларни узайтириш, гаровга қўйилган бўлғуси ҳосилни суғурталаш ва бошқалар; ^ Лизинг ҳизматларини ривожлантириш, янги ва охирги машина-тракторларни фаолиятга жорий
қилишга имтёзлар бериш; ^ Ивестицион лойиҳалар киритиш;
^ Фан-теҳника ютуқларидан ва инновациялардан фойдаланган ҳолда фермер хўжаликлари фаолиятига қўллашга молиявий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар.
Аннотация. Ушбу мақолада пахтачилликка ихтисослашган фермер хўжаликларидаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, уларни молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлар тўгрисида, ҳамда ҳозирги кунда молия ва кредит ташкилотлари томонидан имтиёзли кредитлар билан таъминланиши, шунингдек, лизинг, суғурта ва консалтинг ҳизматларидан фойдаланишни тўгри йўлга қўйиш тўғрисида қисқача ёритиб берилган.
Адабиётлар
  1. Президент Ислом Каримовнинг 2011 йил якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // «Халқ сўзи», 2012 йил 19 январ.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги 2000 йил 4 мартдаги 75-сонли Қарори.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 476-сонли Қарори.

скачать dle 11.3

14-05-2018, 16:04 290 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив