» » » АЙЛАНМА АКТИВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС МАНБАЛАРИ

АЙЛАНМА АКТИВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС МАНБАЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
АЙЛАНМА АКТИВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС МАНБАЛАРИ


М.Е.Бекаева
Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети


Қишлоқ хўжалик корхоналарида маблағларнинг доиравий айланиши ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан, маблағларни ишлаб чиқариш-тижорат циклига сарфлаш вақти билан айланишдаги маблағларнинг қайтиш вақти ўзаро мос келмайди.Бундай хусусиятлар анъанавий молиялаштириш манбалари (ўз манбалари, банк кредитлари ва ш.ў.)дан ташқари манбаларни ҳам жалб қилишни тақозо этмоқда.
Фермер хўжаликларида ҳам айланма активлар ўз манбалари ва уларга тенглаштириладиган манбалар, қарзга олинадиган ва жалб қилинадиган манбалар ҳисобига ташкил этилади.
Айланма активларни шакллантиришнинг жалб қилинган манбалари қарз манбалардан фарқ  қилиб, улар қарз муносабатларини ифодаламайди. Бундай манбаларга биринчи навбатда кредиторлик қарзлар киради.
Кредиторлик қарзларнинг таркиби хилма-хил бўлиб, улар мулкдорлар нуқтаи назаридан қуйидагиларни ўз ичига олади: товар-моддий бойликлар учун мол етказиб берувчиларга; бажарилган иш ва хизматлар учун пудратчиларга; ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи бўйича ишчи ва хизматчиларга; солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича вужудга келган бюджетга  ҳамда бюджетдан ташқари фондларга  қарзлар. Вужудга келиши ва корхоналар фаолиятида иштирок қилиш хусусиятига кўра кредиторлик  қарзлар икки турга бўлинади:
Йил давомида корхоналар фаолиятида иштирок қиладиган,яъни доимий хусусиятга эга (мунтазам) кредиторлик қарзлар.
Ўзгарувчан кредиторлик қарзлари
Доимий хусусиятга эга бўлган кредиторлик қарзларининг энг кам миқдори барқарор пассивлар (БП) деб аталади. Барқарор пассивлар корхонага тегишли бўлмаган маблағларнинг манбаларибўлиб, улар корхоналарнинг фаолиятида бутун йил давомида иштирок қилганлиги учун ўз айланма активларининг манбаларига тенглаштирилади. Шу боис, айланма активларни шакллантиришнинг ўзига хос манбаси сифатида барқарор пассивларнинг умумий суммасини аниқлаш тартибини услубий жиҳатдан асослаш зарур.
Барқарор пассивларга кредиторлик қарзларнинг қуйидаги турларини киритиш мумкин:

Меҳнат ҳақи ва давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондларга ўтказиладиган ажратмалар бўйича мунтазам равишда кейинги ойга ўтиб борувчи  энг кам қарздорлик;
Келгуси тўловлар резерви бўйича энг кам қарздорлик;
Товар ва хизматлар пулини олдиндан тўлаш тартибида олиниб, тўланмаган қисми бўйича кредиторларларга қарздорлик;
Қайтариладиган тара учун харидорлардан гаров сифатида олинган маблағлар бўйича қарздорлик;      
ҳужжатларсиз олинган мол-мулклар ва акцептланган, лекин тўлов муддати келмаган ҳисоблашув ҳужжатлари бўйича мол етказиб берувчиларга тўланадиган энг кам миқдордаги қарздорлик;
тўлаш муддатидан олдин ҳисобланадиган солиқларнинг айрим турлари бўйича бюджетга тўланадиган энг кам миқдордаги қарздорлик.
Барқарор пассивларнинг суммаси кредиторқарзларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисоб-китоб қилиниши лозим. Меҳнат ҳақи бўйича энг кам қарздорлик,яъни барқарор пассив суммаси  қуйидагича аниқланади:
      БПмҳ=(МҲ1ч.-МҲ1ч.дех.):76 Кқ    , (1)
Меҳнат ҳақи бўйича энг кам қарздорлик иш ҳажми энг кам бўлган даврдаги (одатда 1-чоракдаги) ўртача бир кунлик иш ҳақи фондини ой бошидан бошлаб ўтган ойнинг батамом ҳисоби учун меҳнат ҳақи тўлаш учун белгиланган санагача бўлган кунлар сонига кўпайтирилади. Бунда иш ҳажми энг кам бўлган даврдаги иш ҳақи фондидан деҳқончиликка доир иш ҳақи фонди чегирилади, чунки бу давр учун меҳнат ҳақи ўз маблағлари ҳисобига эмас, балки банкдан иш ҳақига пул олинадиган куни бериладиган банк кредит ҳисобига тўланади. Демак, корхонанинг фаолиятида вақтинча бўш бўлган пул маблағлар вужудга келмайди.
Режалаштирилаётган йилнинг 1-чораги учун меҳнат ҳақи фонди 180 млн.сўм
Шу жумладан деҳқончилик соҳасида ишловчиларнинг меҳнат ҳақи фонди 28 млн.сўм
Энг кам қарздорликни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган меҳнат ҳақи фонди 180,0-28,0=152,0 млн.сўм
Ўртача бир кунлик иш ҳақи фонди 152,0/76=2,0 млн.сўм
Ой бошидан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлаш учун банк томонидан белгиланган санагача бўлган кунлар сони 10 кун
Меҳнат ҳақи бўйича энг кам қарздорлик 2,0 млн*10 кун=20,0 млн.сўм
Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) фондига тўланадиган бадаллар бўйича энг кам қарздорлик (БПяит) қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши мумкин:
, (2)
Бунда:
Сяит–ягона ижтимоий тўлов ставкаси,24 %.
Шундай қилиб, ягона ижтимоий тўлов учун ажратма билан бирга меҳнат ҳақи бўйича энг кам қарздорлик 20,0+4,8=24,8 млн.сўм
Келгуси давр тўловлари учун резерв бўйича энг кам қарздорлик (БПкт) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
БПктктқ·Кмҳ, (3)
Бунда: Мктқ–ҳисобот йилидаги келгуси давр тўловлари учун резерв бўйича энг кам қолдиқ (қарздорлик);
К мҳ – келгуси йил учун режалаштирилган иш ҳақи фондининг ўтган йил учун ҳақиқий иш ҳақи фондига нисбатан ўзгариш коэффициенти (индекси).
К мҳ = МҲ1/ МҲ0,     (4)
Келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун резерв бўйича энг кам қарздорликнинг ҳисобланиши:
Ўтган ҳисобот йилнинг ойлик балансларига мувофиқ келгуси тўловлар резервининг ҳақиқий энг кам қолдиғи 7, млн.
Ягона ижтимоий тўлов ажратмаси билан бирга ўтган ҳисобот йилнинг йиллик меҳнат ҳақи фонди 700, млн.
 Ягона ижтимоий тўлов ажратмаси билан бирга режалаштирилаётган йилнинг йиллик меҳнат ҳақи фонди 750, млн.
Режалаштирилаётган йил учун келгуси тўловлар резервининг энг кам қолдиғи
7/700*100=1%       750,0/100*1%=7,5 млн сўм.
Мол етказиб берувчиларга қарздорлик бўйича барқарор пассив,агар фермер хўжалигида товар-моддий бойликлар (ёқилғи, электр энергияси, газ, омухта ем ва ҳ.к.) мунтазам равишда сотиб олиниб, улар учун тўловларнинг маълум қисми эса сотиб олинганидан сўнг амалга ошириладиган бўлса, вужудга келиши мумкин.

Мол етказиб берувчиларга қарздорлик бўйича барқарор пассив (БПмқ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
БПмқ=БКмқ·Кқ, (5)
Бунда:
БКмқ – тўлов муддати келмаган бир кунлик энг кам қарздорлик.
Бюджетга тўланадиган солиқлар бўйича энг кам қарздорлик солиқлар бўнак тарзида ўтказиб борилмасдан, ҳисобот даври тугаганидан кейин тўланадиган корхоналарда вужудга келади. “Қишлоқ хўжалик корхоналарида ягона ер солиғи қуйидаги муддатларда бўнак тарзида ўтказиб борилади:
ҳисобот йилининг 1июлигача-йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;
ҳисобот йилининг 1сентябригача-йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1декабригача-солиқнинг қолган суммаси”.
Йил охирида эса қайта ҳисоб-китоб қилинади. Демак, фермер хўжаликларида бюджетга тўланадиган солиқлар бўйича асосан ходимларнинг иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи бўйича  энг кам қарздорлик вужудга келиши мумкин. Барқарор пассив суммаси солиқлар бўйича энг кам қарздорлик бўлган ҳисобот даврида (муддати ўтган қарзларни ҳисобга олмасдан) аниқланади.
Хулоса қилиб айтганда, айланма активларни шакллантиришнинг ўзига хос манбаси сифатида кредиторлик қарзларининг доимий хусусиятга энг кам қисми-барқарор пассивлардан самарали фойдаланиш учун уларнинг ҳар бир турини ва умумий суммасини имкон қадар тўғри ҳисоб-китоб қилишни илмий-услубий асослаш муҳим аҳамият касб этади.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:30 296 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив